toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 02.02.2018
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг
қарори
Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 19 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2009-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2018 йил 17 январдаги 2018-05, 8, 01-02/8-5, 2018-1-сонли «Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2009-2, 01.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сон «2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2009 йил 16 августдаги 2009-21, 83, 01-02/8-14, 5-сон қарори (рўйхат рақами 2009, 2009 йил 19 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 39-сон, 428-модда) билан тасдиқланган Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 16 май,
2016-12-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 16 май,
31-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 16 май,
01-02/8-37-сон
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 16 май,
2-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2016 йил 16 майдаги 2016-12, 31, 01-02/8-37 ва 2-сон қарорига
ИЛОВА
Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбек тилидаги матннинг I боб номидаги «қисм» деган сўз «қоидалар» деган сўз билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «2014» рақами «2017» рақами билан алмаштирилсин;
ўзбек тилидаги матннинг иккинчи хатбошисидаги «фондларига» деган сўз «жамғармаларига» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 6-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда, янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ҳисобланган микрофирма ва кичик корхоналар томонидан солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш учун ариза тақдим этилмайди.».
4. 2-илова «М.Ў.» деган қисқартмадан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 20-сон, 229-модда)