1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2015 йилда Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Қайд этиб ўтилсинки, 2009 — 2013 йиллар мобайнида Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши давлат дастурини амалга ошириш натижасида 159 та қишлоқ туманларида 1248 та комплекс тарзда қурилган янги уй-жой массивлари вужудга келтирилиб, уларда жами майдони 4,6 млн квадрат метрдан ортиқ бўлган 33,5 мингтадан кўпроқ замонавий якка тартибдаги шинам уй-жойлар барпо этилди. 1677 км сув таъминоти тармоқлари, 1039 км электр тармоқлари, 1346 км газ таъминоти тармоқлари ва 981 км автомобиль йўллари, шунингдек мингдан зиёд ижтимоий ва бозор инфраструктураси объектлари фойдаланишга топширилди.
Қишлоқ аҳоли пунктларининг архитектура-режалаштириш қиёфасини янада тубдан яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши кўламини кенгайтириш, қишлоқда транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси МЧЖ томонидан «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ипотека банк» АТИБ (иштирок этувчи тижорат банклари), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2015 йилда Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури 1-иловага мувофиқ, шунингдек 2016 йилда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар барпо этиш юзасидан қурилиш ишларига тайёргарлик кўришнинг асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида тузилган «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурини амалга ошириш бўйича Ҳадли битимга мувофиқ 2015 йилда иштирок этувчи тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган қарзнинг 100,0 млн АҚШ долларигача бўлган учинчи транши берилиши;
Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Директорлар Кенгаши томонидан 2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар ва улар билан бирга инфратузилма объектлари қурилишини молиялаштириш учун ИТБнинг 100,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиявий маблағлари ажратилиши маъқуллангани маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, ОТБ қарзининг учинчи траншини сўндириш, қарз бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш, шунингдек ИТБнинг молиявий маблағларини устама ҳақи билан бирга қайтариш иштирок этувчи тижорат банклари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан:
«Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурининг учинчи траншига ОТБ билан қарз битимини;
даврий молиялаштириш учун «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурининг учинчи транши маблағларини ажратиш бўйича ОТБга талабномани;
ОТБ қарзининг учинчи траншини қайта кредитлаш тўғрисида иштирок этувчи тижорат банклари билан битимни;
«Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳаси бўйича ИТБ билан «Истисна'а» битими ва агентлик битимини;
«Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳаси бўйича ИТБнинг молиявий маблағларини қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш тўғрисида «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ билан битимни имзолаш ваколати берилсин.
«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастури доирасидаги қарзнинг учинчи транши бўйича ОТБ билан лойиҳавий битимни имзоласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
«Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурининг учинчи траншига ОТБ билан қарз битими бўйича;
«Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастури доирасида қарзнинг учинчи траншини қайта кредитлаш тўғрисида иштирок этувчи тижорат банклари билан битим бўйича;
«Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳаси юзасидан ИТБ билан агентлик битими бўйича юридик хулосалар берсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзқурилишматериаллари» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Дастур доирасидаги ишлар ва 2016 йилда бўлажак қурилиш ишларининг кўламлари кенгайишини ҳисобга олган ҳолда, 3-иловага мувофиқ, қурилиш индустрияси корхоналарининг амалдаги қувватларини ошириш ҳамда ихтисослаштирилган қўшимча қурилиш ташкилотларини барпо этиш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
6. 2017 йилнинг 1 январигача:
«Ўзсаноатэкспорт» АЖ 4-иловага* мувофиқ қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёғоч-тахта, томга ёпиладиган металл тунукалар ва ёғоч-пайраҳа қириндиларидан тайёрланган плиталар учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), шунингдек улар «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга сотилганида қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПФ-4858-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 547-модда)
ёрдамчи пудратчи ташкилотлар — «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши доирасида «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ инжиниринг компанияси билан шартномалар тузган пудрат ташкилотлари билан шартнома асосида ўзлари бажарадиган ишлар ҳажми бўйича ягона солиқ тўловини тўлашдан;
қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида Дастур доирасида «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга сотиладиган қурилиш материаллари ва ускуналари ҳажми бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан ва ягона солиқ тўловидан озод этилсин.
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
7. ОТБ иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурини ҳамда ИТБ иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш даврида, шунингдек кафолат муддати даврида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Ўзбекистон Республикасининг норезидент-юридик шахслари (лойиҳаларнинг ижрочилари) фойда солиғи тўлашдан;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.04 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.06 (Кучини йукотган) Норезидентлар ва чет эллик жисмоний шахсларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
мазкур лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган хорижий жисмоний шахслар — жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ОТБ ва ИТБнинг қарз маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) — қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.
Юқорида кўрсатилган имтиёзлар берилиши натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг лойиҳаларни амалга оширишга қўшган ҳиссаси эканлиги белгилаб қўйилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки ва иштирок этувчи тижорат банкларининг қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун жисмоний шахсларга бериладиган ипотека кредитларининг имтиёзли даврини бир йилдан уч йилга ошириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
9. Белгилаб қўйилсинки, 2015 йилнинг 1 февралидан бошлаб:
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши масалаларида якка тартибдаги иморат қурувчилар билан низоларни ҳал этиш тўғрисидаги даъволар бўйича;
иштирок этувчи тижорат банклари — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун берилган имтиёзли ипотека кредитлари юзасидан қарз олувчиларнинг кредиторлик қарзларини ундириб олиш тўғрисидаги даъволари бўйича умумий юрисдикция судларида давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ, иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастурининг мақсад ва вазифаларини, уни амалга оширишнинг бориши ҳамда қишлоқ қиёфасини тубдан яхшилаш, қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш юзасидан қабул қилинаётган чора-тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг кўламда ёритилишини ташкил қилсинлар, кўрсатув, эшиттириш ва мақолалар ижтимоий реклама шартларида жойлаштирилишини таъминласинлар.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 январь,
ПҚ-2282-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сонли қарорига 1-ИЛОВА
2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши
Ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникациялари объектлари
Ижтимоий
ва бозор инфратузилмаси объектлари, бирлик
сув таъминоти тармоқлари, км
электр таъминоти тармоқлари, км
газ таъминоти тармоқлари, км
кириш автойўллари, км
уй-жойлар сони, бирликда
майдони,
кв. м
Жами
292
1253,3
12 000
1682,3
277,4
273,5
283,9
244,4
169
шу жумладан:
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
15
131,1
650
97,5
15,0
14,8
15,4
13,2
6
2.
Андижон вилояти
22
89,2
1 060
144,3
24,5
24,2
25,1
21,6
15
3.
Бухоро вилояти
24
102,0
923
131,4
21,3
21,0
21,8
18,8
11
4.
Жиззах вилояти
14
82,0
690
91,8
15,9
15,7
16,3
14,1
8
5.
Қашқадарё вилояти
27
135,6
1 320
179,8
30,5
30,1
31,2
26,9
13
6.
Навоий вилояти
23
72,8
745
105,0
17,2
17,0
17,6
15,2
8
7.
Наманган вилояти
23
79,1
848
117,2
19,6
19,3
20,1
17,3
7
8.
Самарқанд вилояти
37
122,1
1 235
177,7
28,5
28,1
29,2
25,2
20
9.
Сурхондарё вилояти
18
113,0
975
134,5
22,5
22,2
23,1
19,9
8
10.
Сирдарё вилояти
17
45,8
550
79,3
12,7
12,5
13,0
11,2
13
11.
Тошкент вилояти
23
107,9
1 120
161,7
25,9
25,5
26,5
22,8
23
12.
Фарғона вилояти
27
90,1
1 019
135,7
23,6
23,2
24,1
20,8
18
13.
Хоразм вилояти
22
82,6
865
126,4
20,0
19,7
20,5
17,6
19
Изоҳлар:
1. Ишга тушириладиган қувватлар лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва боғлаш натижаларига кўра белгиланган тартибда тузатилиши лозим.
2. Сув таъминоти объектлари, газ таъминоти тармоқлари, электр таъминоти ва кириш автойўллари қурилишини молиялаштириш тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, «Ўзтрансгаз» АК, «Ўзбекэнерго» ДАК ва Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сонли қарорига 2-ИЛОВА
2016 йилда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар барпо этиш юзасидан қурилиш ишларига тайёргарлик кўришнинг
Ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникациялари объектлари**:
сув таъминоти тармоқлари
км
300,5
электр таъминоти тармоқлари
км
296,3
газ таъминоти тармоқлари
км
307,5
кириш автойўллари
км
264,8
5.
Ижтимоий ва бозор инфратузилмалари объектлари — жами:
бирлик
175
шу жумладан:
гузарлар
бирлик
35
савдо мажмуалари
бирлик
25
бозорлар
бирлик
34
новвойхоналар
бирлик
36
маиший хизмат мажмуалари
бирлик
39
мини-банклар
бирлик
6
* Параметрлар қурувчилар билан шартнома тузиш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва боғлаш натижаларига кўра белгиланган тартибда аниқлаштирилади.
** Сув таъминоти объектлари, газ таъминоти тармоқлари, электр таъминоти ва кириш автойўллари қурилишини молиялаштириш тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, «Ўзтрансгаз» АК, «Ўзбекэнерго» ДАК ва Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сонли қарорига 3-ИЛОВА
2015-2016 йилларда қурилиш индустрияси корхоналарининг амалдаги қувватларини ошириш ҳамда ихтисослаштирилган қўшимча қурилиш ташкилотларининг
Ишлаб чиқариш бўйича қўшимча қувватларни ташкил қилиш:
Қўшимча қурилиш ташкилотларни ташкил қилиш, бирлик
деворбоп материаллар, млн. дона
дераза ва эшик блоклар, минг. кв. м
қуруқ қурилиш қоришмалар,
минг. тонна
норуда қурилиш материаллари, минг. куб. м
2015 йил
2016 йил
2015 йил
2016 йил
2015 йил
2016 йил
2015 йил
2016 йил
2015 йил
2016 йил
Жами
29,0
30,5
84,0
66,0
8,0
11,5
102,0
114,0
33
40
шу жумладан
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
2,0
2,0
10,0
5,0
0,5
10,0
15,0
3
4
2.
Андижон вилояти
2,0
2,0
5,0
1,0
12,0
10,0
1
1
3.
Бухоро вилояти
2,0
2,0
10,0
6,0
4,0
2
4
4.
Жиззах вилояти
1,0
1,0
3,0
1,0
22,0
15,0
4
4
5.
Қашқадарё вилояти
4,0
4,0
15,0
10,0
1,0
18,0
15,0
1
1
6.
Навоий вилояти
2,0
2,0
10,0
0,5
10,0
1
2
7.
Наманган вилояти
3,0
4,0
10,0
10,0
1,0
3
3
8.
Самарқанд вилояти
2,0
2,0
11,0
1,0
5,0
2
2
9.
Сурхондарё вилояти
2,0
2,0
10,0
1,0
20,0
15,0
2
3
10.
Сирдарё вилояти
1,0
1,5
6,0
3
4
11.
Тошкент вилояти
4,0
3,0
5,0
2,0
10,0
15,0
20,0
2
4
12.
Фарғона вилояти
2,0
2,0
10,0
5,0
1,5
10,0
10,0
4
3
13.
Хоразм вилояти
2,0
3,0
10,0
5,0
10,0
5
5
LexUZ шарҳи
3-илова норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сонли қарорига 4-ИЛОВА
2015-2016 йилларда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича «Ўзсаноатэкспорт» АЖ томонидан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёғоч-тахта, томга ёпиладиган металл тунукалар ва ёғоч-пайраҳа қириндиларидан тайёрланган плиталар
Қалинлиги 0,5 мм қизил-тўқ қизил, (RAL 3005) металл черепицалар тайёрлаш учун полимер қопламали ва ҳимоя бўёғи билан бўялган цинк қопланган ўрама пўлат
7210 70 800 0
7212 40 800 0
минг. тонна
0,00144
36,0
17,3
18,7
2.
Қирқилган ёғоч-тахта материаллари (теракдан)
4407 10 930 0
минг. куб. м
0,012
300,0
144,0
156,0
3.
Тахта-ёғоч плиталари (ДСП) ГОСТ 10632-2007
4410 11 100 0
минг. куб. м
0,0025
62,5
30,0
32,5
* Якуний эҳтиёж лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва боғлаш натижаларига кўра аниқлаштирилади. Импорт учун белгиланган қурилиш материалларини олиб кириш, истисно тариқасида, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 22 мартдаги Ф-143-сон фармойиши билан ташкил этилган Танлов комиссияси томонидан ўтказиладиган энг яхши таклифларни танлаб олиш натижасида тузилган шартномалар бўйича танловсиз амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сонли қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сонли қарори 3-бандининг биринчи хатбошидаги «2016» рақами «2017» рақами билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сонли қарорида:
а) 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги «(2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фоиз ставкасига тенг)» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 6-бандидаги «2016» рақами «2017» рақами билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сонли қарорида:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон Фармонининг 4-банди қишлоқ жойларда «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ипотека банк» АТИБ кредитлари ҳисобидан намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда иморат қурувчиларга, шунингдек мазкур кредитлар бўйича қарз олувчи шериклар ҳисобланувчи уларнинг оила аъзолари (эр, хотин, ота-она, фарзандлар)га нисбатан татбиқ этилсин».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурини амалга оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 11 январдаги ПП-1683-сонли қарорида:
а) 1-бандида:
учинчи хатбошидаги «тўртта» сўзи «учта» сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «иккинчи, учинчи ва тўртинчи» сўзлари «биринчи, иккинчи ва учинчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-бандининг учинчи хатбошидаги «иккинчи, учинчи ва тўртинчи» сўзлари «иккинчи ва учинчи» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2013 йил Дастури тўғрисида» 2013 йил 4 январдаги ПҚ-1902-сонли қарорида:
а) 1-бандининг иккинчи хатбошидаги «1, 1а ва 1б-иловаларига» сўзлари «1-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1, 1а ва 1б-иловалари қуйидаги мазмундаги 1-илова билан алмаштирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 январдаги ПҚ-1902-сонли қарорига 1-ИЛОВА
2013 йилда тайёр ҳолда топшириш шартларида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилишининг АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р
Ҳудудлар номи
Массивлар сони
Ер массивлари
умумий майдони (га)
Уйлар сони
Республика бўйича жами
353
997,1
10 000
шу жумладан:
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
17
100,1
550
2.
Андижон вилояти
45
69,8
900
3.
Бухоро вилояти
36
75
730
4.
Жиззах вилояти
18
43
550
5.
Қашқадарё вилояти
29
96
1 050
6.
Навоий вилояти
20
68,2
600
7.
Наманган вилояти
33
62,8
700
8.
Самарқанд вилояти
28
102,4
1 050
9.
Сурхондарё вилояти
21
98,1
810
10.
Сирдарё вилояти
10
47,5
430
11.
Тошкент вилояти
39
95,8
1 050
12.
Фарғона вилояти
31
77,2
850
13.
Хоразм вилояти
26
61,4
730
* Параметрлар лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва уйғунлаштирилиши натижаларига қараб белгиланган тартибда тўғрилаб ўзгартирилади
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2014 йил Дастури тўғрисида» 2013 йил 15 ноябрдаги ПҚ-2068-сонли қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин.
«Қишлоқ қурилиш банк»АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБнинг буюртмаларига биноан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни «калити билан топшириш» шарти асосида қурилишини молиялаштириш учун мақсадли йўналтириладиган миллий валютада фоиз ставкаси йилига 3 фоиз, имтиёзли даври 5 йил бўлган 15 йил муддатга кредит линияларини очсин;».