2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 17 декабрдаги 86-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2414, 2013 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 3-сон, 42-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 24 март,
21-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 24 мартдаги 21-сонли буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш
1. Бюджет тизими бюджетлари ва бошқа мақсадли жамғармалар бюджетлари (бундан буён матнда БМЖ деб юритилади) даромадлари ва маблағлари харажати ҳисоби бўйича операцияларни юритиш мақсадида бюджет тизими бюджетларининг тегишли даражалари, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, БМЖ бюджетларидан маблағ олувчилар учун молия органлари ва давлат мақсадли жамғармаларини (бундан буён матнда ДМЖ деб юритилади) ва БМЖ тақсимловчи органлари томонидан «ЎРМВ» АТда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети бюджет таснифининг тегишли кодлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
БМЖ — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади) ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси;
харажатларни тўлаш учун рухсатнома (бундан буён матнда ХТР деб юритилади) — бюджет ташкилотига ёки бюджет маблағлари олувчига Молия вазирлиги Ғазначилиги, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар бўйича Ғазначилик бўлинмалари томонидан бериладиган, ХТРда кўрсатилган вақт давридан бошлаб бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи унинг доирасида молиявий мажбуриятлар қабул қила оладиган ва касса харажатларини амалга ошира оладиган бюджетдан ажратилган маблағлар суммасини акс эттирувчи ҳужжат;
«ЎРМВ» АТ — тегишли бюджетларнинг бюджет жараёнини комплекс автоматлаштириш, шу жумладан бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган ахборот тизими;
3. Шахсий ғазна ҳисобварақлари қуйидаги турларга бўлинади:
бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетлари даражалари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари (бундан буён матнда даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари деб юритилади);
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, ДМЖ ва БМЖ даромадлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари (бундан буён матнда даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари деб юритилади);
бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлари (бундан буён матнда харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари деб юритилади).
4. Даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари бюджет тизими бюджетларининг тегишли даражалари ва турларининг тасдиқланган бюджет маблағлари ҳажмлари бўйича маълумотларни, турли даражадаги бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимланган ўзаро ҳисоб-китоб маблағлари бўйича операцияларни, бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетларининг ғазна ижроси жараёнида бюджет тизими тегишли бюджетларининг касса даромадлари ва харажатлари суммалари ҳажмини ўзида акс эттиришга мўлжалланган аналитик ҳисоб регистрлари ҳисобланади.
5. Даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи рақами ўн етти разряддан иборат:
1 дан 6 гача бўлган разрядлар — тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари таснифига мувофиқ маблағлар манбаси ва тегишли бюджетлар даражалари коди;
7 дан 9 гача бўлган разрядлар — тасдиқланган Валюталар таснифига мувофиқ валюта коди;
10 дан 14 гача бўлган разрядлар — тасдиқланган Ҳудудий таснифга мувофиқ ҳудудий тегишлилик коди;
15 дан 17 гача бўлган разрядлар — «ЎРМВ» АТда автоматик тарзда бериладиган шахсий ғазна ҳисобварағининг ноёб рақами.
6. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари бюджет тизими тегишли бюджетларининг тасдиқланган даромадлари миқдори бўйича маълумотларни, бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетлари даромадларининг ғазна ижроси жараёнида даромадларнинг касса тушумлари ҳажмини ва тегишли бюджетларга ва бюджетлардан даромадлар турлари ва манбалари бўйича қайтариш (ҳисобга олиш) суммаларини ўзида акс эттиришга мўлжалланган аналитик ҳисоб регистрлари ҳисобланади.
7. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари келиб тушаётган даромадларнинг тегишли бюджетларга маблағлар кирими амалга оширилган тегишли ҳудудга мансублигини аниқлайди.
8. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағи рақами йигирма беш разряддан иборат:
1 дан 6 гача бўлган разрядлар — тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари таснифига мувофиқ маблағлар манбаси ва тегишли бюджетлар даражалари коди;
7 дан 9 гача бўлган разрядлар — тасдиқланган Валюталар таснифига мувофиқ валюта коди;
10-разряд — назорат калити;
11 дан 15 гача бўлган разрядлар — тасдиқланган Ҳудудий таснифга мувофиқ ҳудудий тегишлилик коди;
16 дан 22 гача бўлган разрядлар — даромад тури;
23 дан 25 гача бўлган разрядлар — Ташкилий таснифнинг тегишли коди.
4-§. Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари
9. Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари тасдиқланган (аниқланган) режали бюджетдан ажратиладиган маблағларни, рўйхатдан ўтказилган юридик ва молиявий мажбуриятларни, ХТРларни, амалга оширилган касса харажатларини ўзида акс эттиришга мўлжалланган аналитик ҳисоб регистрлари ҳисобланади.
10. Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари рақами йигирма етти разряддан иборат:
1 дан 6 гача бўлган разрядлар — тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари таснифига мувофиқ маблағлар манбаси ва тегишли бюджетлар даражалари коди;
7 дан 9 гача бўлган разрядлар — тасдиқланган Валюталар таснифига мувофиқ валюта коди;
10 дан 14 гача бўлган разрядлар — тасдиқланган Ҳудудий таснифга мувофиқ ҳудудий тегишлилик коди;
15 дан 21 гача бўлган разрядлар — Вазифа жиҳатдан таснифининг тегишли коди;
22 дан 24 гача бўлган разрядлар — Ташкилий таснифнинг тегишли коди;
25 дан 27 гача бўлган разрядлар — «ЎРМВ» АТда автоматик тарзда бериладиган шахсий ғазна ҳисобварағининг ноёб рақами.
11. Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари икки турга бўлинади: бюджет ва бюджетдан ташқари.
12. Харажатлар бўйича бюджет шахсий ғазна ҳисобварақларида қуйидагиларнинг ҳисоби олиб борилади:
уларнинг фаолиятини юритишни таъминлаш ва марказлашган тадбирларини амалга ошириш учун харажатлар сметасида назарда тутилган режали бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари;
юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйи ташкилотлар учун назарда тутилган режали бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмасида назарда тутилган режали бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва ДМЖ маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Захира жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармалари маблағлари бўйича харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар;
юридик ва молиявий мажбуриятлар;
ХТР;
касса харажатлари.
13. Харажатлар бўйича бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларида қуйидагиларнинг ҳисоби олиб борилади:
бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилари ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларнинг тегишли сметаларида назарда тутилган режали бюджетдан ташқари маблағлари, бюджетдан ташқари маблағларнинг тушуми ва сарфланиш йўналишлари чегараланмаган турлари бундан мустасно;
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети бўйича — тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари молия бошқармалари томонидан;
ДМЖ бюджетлари бўйича — ДМЖ тақсимловчи органлар томонидан;
БМЖ бюджетлари бўйича — БМЖ тақсимловчи органлар томонидан.
15. Даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилганидан ёки ўзгартирилганидан сўнг ҳудудий молия органлари ҳамда ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлар бу ҳақда ғазначилик бўлинмалари, давлат солиқ хизмати органлари ва божхона органларига хабар берадилар.
16. Даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларида тегишли бюджетларнинг даражалари ва турларининг тасдиқланган бюджет маблағлари ҳажмлари, турли даражадаги бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимланган ўзаро ҳисоб-китоб маблағлари бўйича операциялар, бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетларининг ғазна ижроси жараёнида тегишли бюджетларнинг касса даромадлари ва харажатлари суммаларининг ҳажми бўйича маълумотлар ҳисоби юритилади.
17. Даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларининг ёпилиши тегишли бюджетга мансуб бўлган ҳудуд қайта ташкил этилган ёки тугатилган (бирлаштирилган) ҳолларда амалга оширилади. Бошқа ҳолларда, даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари ёпилмайди.
18. Очилган ва ёпилган даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби «ЎРМВ» АТда Даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларни рўйхатдан ўтказиш китобида электрон кўринишда мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.
20. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари тегишли юридик ва жисмоний шахслар томонидан тегишли ҳудудда тўланадиган, бюджет таснифига мувофиқ ҳар бир солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялар (бундан буён матнда тўловлар деб юритилади) бўйича ҳар бир бюджет учун очилади.
21. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилгандан ёки ўзгартирилгандан сўнг Молия вазирлиги бу ҳақда тегишли ҳудудий молия органлари, ғазначилик бўлинмалари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, шунингдек тўловларни ундирувчи ваколатли органларга хабар беради.
22. Тўловларни ундирувчи ваколатли органлар тўловчиларга даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотни етказадилар.
23. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўловчиларнинг ҳисоб рақамлари очилган барча тижорат банкларига даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотни етказади.
24. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларида тегишли бюджетлар даромадларининг тасдиқланган режавий ҳажми, ҳақиқий тушумлар ҳажмлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, ДМЖ ва БМЖ бюджетлари даромадларининг ғазна ижроси жараёнида даражалар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларига амалга оширилган ажратмалар (тақсимотлар) ҳамда тегишли бюджетларга ёки тегишли бюджетлардан даромадлар турлари ва манбаси бўйича қайтарилган (ҳисобга олинган) суммалар тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби юритилади.
25. Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларининг ёпилиши тегишли бюджетга ўтказилиши лозим бўлган тўлов тури бекор қилинган ҳолларда амалга оширилади.
26. Очилган ва ёпилган даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби «ЎРМВ» АТда Даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларни рўйхатдан ўтказиш китобида электрон кўринишда мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича — тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари молия бошқармалари томонидан;
28. Харажатлар бўйича бюджет шахсий ғазна ҳисобварақлари қуйидагиларга асосан очилади:
мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги шахсий ғазна ҳисобварағи очиш учун ариза. Бунда, агар бюджет ташкилоти бир вақтнинг ўзида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджет ташкилотининг бюджет маблағларини тақсимловчиси бўлса, тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари очиш учун шахсий ғазна ҳисобварағи очиш тўғрисидаги аризага мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджет ташкилотларининг рўйхати илова қилинади;
харажатлар сметаси. Бунда, юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйи бюджет ташкилотларининг харажатларига хизмат кўрсатиш ва ҳисобини юритишни амалга оширадиган бюджет ташкилотлари учун ўз харажатлари ҳисобини юритиш учун (харажатлар сметаси асосида) алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджет ташкилотларининг харажатлари ҳисобини юритиш учун (жамланма харажатлар сметалари асосида) бюджет таснифининг ҳар бир кичик бўлими бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади;
капитал қурилиш буюртмачилари учун — капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмаси, қурилишларнинг манзилли рўйхати, лойиҳа-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати, қурилишларнинг титул рўйхати.
29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Захира жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармалари маблағлари учун харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари ҳар бир харажатлар сметаси бўйича алоҳида очилади.
30. Харажатлар бўйича бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақлари қуйидагиларга асосан очилади:
мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги шахсий ғазна ҳисобварағи очиш учун ариза. Бунда, агар бюджет ташкилоти бир вақтнинг ўзида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджет ташкилотининг бюджет маблағларини тақсимловчиси бўлса, тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари очиш учун шахсий ғазна ҳисобварағи очиш тўғрисидаги аризага мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджет ташкилотларининг рўйхати илова қилинади;
бюджетдан ташқари маблағларнинг лимитланган тушуми ва харажатлари бўйича харажатлар сметаси (тушуми ва харажат йўналиши лимитланмаган бюджетдан ташқари маблағлар бундан мустасно). Бунда, юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйи бюджет ташкилотларининг харажатларига хизмат кўрсатиш ва ҳисобини юритишни амалга оширадиган бюджет ташкилотлари учун ўз харажатлари ҳисобини юритиш учун (харажатлар сметаси асосида) алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджет ташкилотларининг харажатлари ҳисобини юритиш учун (жамланма харажатлар сметалари асосида) бюджет таснифининг ҳар бир кичик бўлими бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
31. Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 28 ва 30-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида очилади.
Агар тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларда назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, улар қайта ишлаш ва камчиликларни бартараф этиш учун икки иш куни мобайнида қайтарилади.
32. Шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш учун асос бўлган тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди ва молия органлари ҳамда ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларда сақланади.
33. Молия органлари ҳамда ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлар харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилгандан ёки ўзгартирилгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан бу ҳақда бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларни хабардор қиладилар. Ўз навбатида бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчилар икки иш куни мобайнида очилган ёки ўзгартирилган харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари реквизитларини тегишли давлат солиқ хизмати органлари ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига етказадилар.
34. Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчининг бўйсунишининг ёки ташкилий-ҳуқуқий мақомининг ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган тарзда унинг номи ўзгарганда, бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи янги ном олганидан сўнг, бир иш куни мобайнида бу ҳақда тегишли молия органи ёки ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органга ёзма равишда хабар беради.
Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчининг ёзма хабарномаси асосида молия органи ва ДМЖ ёки БМЖ тақсимловчи органлар томонидан бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ёки БМЖ бюджетидан маблағ олувчининг номи ўзгарганлиги муносабати билан харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига шахсий ғазна ҳисобварақнинг ноёб рақамини ўзгартирмаган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилади.
35. Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ёки БМЖ бюджетидан маблағ олувчининг бирлашиши, бўлиниши, ажралиб чиқиши, қайта ташкил этилишида, янгидан вужудга келган ташкилот давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг, қўшилиш шаклида қайта ташкил этилганда эса, ташкилот фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув ягона давлат реестрига киритилгандан сўнг қайта ташкил этилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда молия органига ёки ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органга харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини ёпиш учун ариза тақдим этади.
36. Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ёки БМЖ бюджетидан маблағ олувчи тугатилганда, тугатилаётган ташкилотнинг раҳбари томонидан тугатиш жараёни бошланган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида молия органига ёки ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органга юқори турувчи ташкилот ёки нотариал тасдиқланган тугатиш тўғрисидаги ва тугатиш комиссиясининг тайинланиши тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тугатиш комиссиясининг фаолият юритиш муддатларини кўрсатган ҳолда тақдим этилади.
37. Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ёки БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларнинг қайта ташкил этилиши, бўйсунувдаги ўзгаришлар, тугатиш комиссияси иш фаолиятининг тугатилиши, бошқа ғазначилик бўлинмаси томонидан хизмат кўрсатилишига ўтиш муносабати билан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини ёпилиши молия органлари ёки ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органлар томонидан мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш учун аризага асосан амалга оширилади.
38. Молия органи, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи орган томонидан қайта ташкил этиш жараёни тугаллангандан сўнг, шунингдек бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ёки БМЖ бюджетидан маблағ олувчининг бюджет даражаси ўзгарганда ёки бошқа ғазначилик бўлинмасига хизмат кўрсатилишига ўтганда янги харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш мазкур Қоидаларнинг 28 — 30-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
39. Очилган ва ёпилган харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби «ЎРМВ» АТда Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини рўйхатдан ўтказиш китобида электрон кўринишда мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.
бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари, шунингдек вақтинчалик харажатлар сметалари ҳамда капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Захира жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармалари маблағлари бўйича харажатлар сметаларида кўрсатилган маблағлар;
бюджет ташкилотларининг тегишли харажатлар сметаларида кўрсатилган маблағлар, тушуми ва харажат йўналишлари чекланмайдиган бюджетдан ташқари маблағлар турлари бундан мустасно;
харажатлар сметаларига киритилган ўзгартиришлар.
41. ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларнинг ваколатли ходимлари харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларининг тегишли сатрларида қуйидагиларни акс эттирадилар:
43. Ғазначилик бўлинмалари бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ҳамда БМЖ бюджетидан маблағ олувчиларнинг сўровига кўра уларнинг тегишли харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларидан операциялар амалга оширилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда улардан кўчирмаларни мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этадилар.
«UzASBO» ДМга уланган бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМдан электрон ҳужжат кўринишдаги кўчирмаларни олишлари мумкин. Электрон ҳужжат кўринишда тақдим қилинган кўчирмалар ва уларга иловалар қоғоз ҳужжатларга тенглаштирилади ва улар билан бир хил юридик кучга эга бўлади.
4-боб. Якуний қоидалар
44. Мазкур Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа мақсадли жамғармалар даромадлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларни рўйхатдан ўтказиш КИТОБИ
Т/р
Шахсий ғазна ҳисобварағи номи
Шахсий ғазна ҳисобварағи очилган сана
Шахсий ғазна ҳисобварағи ёпилган сана
Шахсий ғазна ҳисобварағи
Маблағлар манбаси ва бюджет даражаси коди
Валюта коди
Назорат калити
Ҳудудий тегишлилик коди
Даромад тури
Ташкилий тасниф коди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш қоидаларига 3-ИЛОВА
Бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ва бошқа мақсадли жамғармалар бюджетидан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлари
ТУРЛАРИ
Давлат бюджети
Т/р
Маблағлар манбаси
Ёйилма
Вақтинчалик харажатлар сметаси
Харажатлар сметаси
Юридик мажбуриятлар
Тушумлар
ХТР
100 % ХТР
I ва II гуруҳ харажатлари бўйича сўровнома
Тўлов ҳужжатлари
Бир сатрдаги харажатлар
Маълумот
Шахсий ғазна ҳисобварағи тури
1.
ыавыаыаывавываыаываыааываы
1 000
Давлат бюджети (бюджет ташкилотлари учун)
+
+
+
+
-
+
+
+
+
-
-
1
2.
1 000
Давлат бюджети (бир сатрда молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
+
+
+
-
-
+
-
+
+
-
-
10
2.
2 002
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси
+
+
+
+
-
-
-
+
+
-
-
18
3.
2 003
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси
+
+
+
+
-
-
-
+
+
-
-
18
4.
2 003
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (депозит)
-
-
-
+
-
-
-
-
+
-
-
12
5.
2 004
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси
-
-
-
+
-
-
-
-
+
-
-
12
6.
2001
—
2 003
Даромадларни ошириб бажарилган қисми ҳисобига ўтказиб бериладиган маблағлар
-
+
+
+
-
+
+
+
+
-
-
21
7.
3 002
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси
+
+
+
+
-
-
-
+
+
-
-
18
8.
3 003
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси
+
+
+
+
-
-
-
-
+
-
-
19
9.
3 004
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси
+
+
+
+
-
-
-
+
+
-
-
18
10.
3 004
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси (депозит)
-
-
-
+
-
-
-
-
+
-
-
12
11.
3 007
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси
+
+
+
+
-
-
-
+
+
-
-
18
12.
3 008
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси
+
+
+
+
-
-
-
+
+
-
-
18
13.
3 008
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси (депозит)
-
-
-
+
-
-
-
-
+
-
-
12
14.
3 800
Бошқа мақсадли жамғармаларнинг депозит маблағлари
-
-
+
+
+
-
-
-
+
-
-
25
15.
3 999
Бошқа мақсадли жамғармаларнинг бошқа маблағлари
-
-
+
+
+
-
-
-
+
-
-
25
16.
3 001 — 3 008
Даромадларни ошириб бажарилган қисми ҳисобига ўтказиб бериладиган маблағлар
-
+
+
+
-
+
+
+
+
-
-
21
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари
Т/р
Маблағлар манбаси
Ёйилма
Вақтинчалик харажатлар сметаси
Харажатлар сметаси
Юридик мажбуриятлар
Тушумлар
ХТР
100 % ХТР
I ва II гуруҳ харажатлари бўйича сўровнома
Тўлов ҳужжатлари
Бир сатрдаги харажатлар
Маълумот
Шахсий ғазна ҳисобварағи тури
1.
4 001
Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси
-
-
-
-
+
-
-
-
+
-
11
2.
4 002
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари
-
-
-
-
+
-
-
+
+
-
3
3.
4 003
Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш қоидаларига 4-ИЛОВА
Шахсий ғазна ҳисобварағи (лари) очиш тўғрисида АРИЗА 20 __ йил «____» _____________
Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи томонидан тўлдирилади ----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи номи ______________________________________________________ Бюджет __________________________________________________________________________ Вилоят ___________________________________________________________________________ Туман (шаҳар) _____________________________________________________________________ Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди __________________________________________ Ташкилий тасниф коди ______________________________________________________________ __________________________________________ да шахсий ғазна ҳисобварағи очишни сўрайман
(молия органи, ДМЖ ёки БМЖ тақсимловчи орган номи)
Раҳбар
_______________ (имзо)
__________________________ (Ф.И.О.)
М.Ў
Бош ҳисобчи
_______________ (имзо)
__________________________ (Ф.И.О.)
Молия органи, ДМЖ ёки БМЖ тақсимловчи орган томонидан тўлдирилади ----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджет ташкилотлари РЎЙХАТИ _____________________________________________________ (бюджет маблағларини тақсимловчи номи
Т/р
Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди
Ташкилий тасниф коди
Бюджет ташкилотининг номи
Раҳбар
______________ (имзо)
___________________ (Ф.И.О.)
Бош ҳисобчи
______________ (имзо)
___________________ (Ф.И.О.)
М.Ў
20 ___ йил «____» ________________
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш қоидаларига 6-ИЛОВА
Шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш тўғрисида АРИЗА 20 __ йил «____» _____________
Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи томонидан тўлдирилади ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи номи _______________________________________________________ Харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди ___________________________________________ Ташкилий тасниф коди _______________________________________________________________ Молия органи номи _________________________________________________________________ Шахсий ғазна ҳисобварағи рақами ______________________________________________________ __________________________________________________________________________________
Молия органи, ДМЖ ёки БМЖ тақсимловчи орган томонидан тўлдирилади ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Масъул ходим
_______________ (лавозими)
____________ (имзо)
___________________ (Ф.И.О.)
Тегишли бўлим (сектор) бошлиғи
____________ (имзо)
___________________ (Ф.И.О.)
Раҳбар
____________ (имзо)
___________________ (Ф.И.О.)
20 ___ йил «___» _____________
_______________________________________________________ Шахсий ғазна ҳисобварағини ёпиш тўғрисида молия органи белгиси
Бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ва бошқа мақсадли жамғармалар бюджетидан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини рўйхатдан ўтказиш КИТОБИ
Т/р
Шахсий ғазна ҳисобварағи номи
Шахсий ғазна ҳисобварағи очилган сана
Шахсий ғазна ҳисобварағи ёпилган сана
Шахсий ғазна ҳисобварағи
маблағлар манбаси ва бюджет даражаси коди
валюта коди
ҳудудий тегишлилик коди
харажатларнинг вазифа жиҳатидан тасниф коди
ташкилий тасниф коди
ноёб рақами
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш қоидаларига 8-ИЛОВА
Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчининг бюджет маблағлари (жамғарма маблағлари) бўйича шахсий ғазна ҳисобварағидан КЎЧИРМА 20___ йил «____» ______________ учун
Ғазначилик бўлинмаси номи __________________________________________________________ Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи номи _______________________________________________________ Шаклланган сана 20 ___ й «___» _______________ Аввалги кўчирма санаси 20 ___ й «___» _______________ Шахсий ғазна ҳисобварағи ____________________________________________________________ Масъул ходим _____________________________________________________________________
(Ф.И.О.)
Т/р
Ҳисоб рақам
МФО
Ҳужжат рақами
Дебет айланмаси
Креди т айланмаси
Харажатлар моддаси
Жами айланмалар
Штамп ўрни
Ғазначиликнинг масъул ходими имзоси _________________________________________________ 20___ йил «___» __________________________________________________________________________________
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари (жамғарманинг бюджетдан ташқари маблағлари) бўйича шахсий ғазна ҳисобварағидан КЎЧИРМА 20___ йил «____» ______________ учун
Ғазначилик бўлинмаси номи __________________________________________________________ Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчи ва БМЖ бюджетидан маблағ олувчи номи _______________________________________________________ Шаклланган сана 20 ___ й «___» _______________ Аввалги кўчирма санаси 20 ___ й «___» _______________ Шахсий ғазна ҳисобварағи ____________________________________________________________ Масъул ходим _____________________________________________________________________
(Ф.И.О.)
Кун бошига қолдиқ
Дебет айланмаси
Кредит айланмаси
Кун охирига қолдиқ
Бюджет ташкилотлари ва жамғармаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари