toggle_night_mode
Ҳужжат 01.02.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг
буйруғи
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 28 январда 1919-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 4 мартдаги 2009-18-сон буйруғи (рўйхат рақами 1919, 2009 йил 9 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор Б. АТАХАНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 29 декабрь,
2015-23-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 29 декабрдаги 2015-23-сон буйруғига
ИЛОВА
Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилган қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистрини юритиш, ҳамда уларнинг қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари томонидан рўйхатга олиниши тартибини белгилайди.
Мазкур Низомнинг талаблари акциялар, корпоратив ва инфратузилма облигациялар, шунингдек қимматли қоғозларнинг ҳосилалари билан биржадан ташқари битимларга татбиқ этилади.».
бешинчи хатбошидаги «бошқа» деган сўз «валюта» деган сўз билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «депозитарий» деган сўз «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда — МД) ёки инвестиция воситачиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 3-банднинг еттинчи хатбошисидаги «депозитарийга» деган сўз «МДга» деган сўз билан алмаштирилсин.
4. 12-банддаги «Депозитарийларга» деган сўз «МД ва инвестиция воситачиларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 17-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «депозитарийсига» деган сўз «инвестиция воситачисига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 18-банддаги «депозитарийси» деган сўз «инвестиция воситачиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 19-банддаги «депозитарийси» деган сўз «инвестиция воситачиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 22-банддаги «депозитарийсидан» деган сўз «инвестиция воситачисидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. Қуйидаги мазмундаги 241-банд билан тўлдирилсин:
«241. Мазкур бўлим талаблари МДга у бегоналаштирувчига (гаровга қўювчига) депозитар хизматларини кўрсатган тақдирда ҳам татбиқ қилинади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 4-сон, 38-модда)