1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 13 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2727]
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 июлдаги 190-сонли «Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари фаолиятини янада тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 9 ноябрь,
2015-33-сон
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари А. ФАЙЗУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 9 ноябрь,
136-мҳ-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 9 ноябрь,
337-В-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 9 ноябрдаги 2015-33, 136-мҳ, 337-В-сонли қарорига ИЛОВА
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш
ҚОИДАЛАРИ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази (бундан буён матнда рўйхатга олиш маркази) томонидан берилган электрон рақамли имзо калити сертификатига эга бўлган шахслар республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдалана олади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
[СПиТ:
1.Электрон тижорат (имзо). Электрон ҳужжат алмашинуви / Электрон рақамли имзо]
электрон рақамли имзо (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини ЭРИнинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда ЭРИнинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;
хизматларни бажарувчилар — республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тижорат банклари;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
фойдаланувчи — хизматларни бажарувчиларга ахборот тизими орқали электрон сўров билан мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
электрон хизмат — фойдаланувчининг электрон сўрови асосида хизмат бажарувчилар томонидан ваколатлари доирасида алоқа каналлари орқали барча турдаги хизматларни кўрсатиш;
электрон сўров — хизматларни бажарувчиларга электрон ҳужжат шаклида тақдим этиладиган электрон хизмат кўрсатиш тўғрисидаги талаб;
[СПиТ:
1.Электрон тижорат (имзо). Электрон ҳужжат алмашинуви / Электрон ҳужжат]
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, ЭРИ билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;
ваколатли шахс — устав, шартнома, тегишли хатти-ҳаракатларни содир этиш ҳуқуқига ишончнома асосида рўйхатга олиш маркази номидан иш кўрувчи унинг ходими;
[СПиТ:
1.Электрон тижорат (имзо). Электрон ҳужжат алмашинуви / Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити]
ЭРИнинг ёпиқ калити — ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда ЭРИни яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
[СПиТ:
1.Электрон тижорат (имзо). Электрон ҳужжат алмашинуви / Электрон рақамли имзонинг очиқ калити]
ЭРИнинг очиқ калити — ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, ЭРИнинг ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
ЭРИ калитининг сертификати — ЭРИнинг очиқ калити ЭРИнинг ёпиқ калитига мослигини тасдиқлайдиган ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасига рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ҳужжат. ЭРИ калитининг сертификати электрон ҳужжат шаклида ва қоғоз ҳужжат шаклида тайёрланиши мумкин;
ЭРИ воситалари — электрон ҳужжатда ЭРИ яратилишини, ЭРИнинг ҳақиқийлиги тасдиқланишини, ЭРИнинг ёпиқ ва очиқ калитлари яратилишини таъминлайдиган барча техникавий ва дастурий воситалар;
ЭРИнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш — ЭРИнинг ЭРИ ёпиқ калитининг эгасига тегишлилиги ва электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлиги текширилгандаги ижобий натижа;
3. ЭРИ калитининг сертификатини бериш тартиби ҳамда ЭРИ фойдаланувчилари ва эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сонли қарори билан тасдиқланган Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низоми билан белгиланади.
2-боб. Фойдаланувчини идентификациялаш ва электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш
4. Хизматларни бажарувчилар томонидан фойдаланувчини идентификациялаш электрон сўровдаги ва ЭРИ калитининг сертификатидаги реквизитлар асосида амалга оширилади.
5. Хизматларни бажарувчиларга фойдаланувчи томонидан электрон сўров ЭРИ калитининг сертификати билан биргаликда юборилади.
6. Электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш хизматларни бажарувчилар томонидан ЭРИ воситаларидан фойдаланилган ҳолда электрон сўров келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.
7. Электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш қуйидаги усуллар билан амалга оширилади:
электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш;
электрон сўров мақсади ЭРИ калити сертификатида кўрсатилган мақсадларга мувофиқлигини текшириш.
8. Электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш ушбу Қоидаларнинг 7-бандида кўрсатилган барча усуллардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
9. Электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш хизматларни бажарувчилар томонидан ЭРИнинг очиқ калити ёрдамида ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
10. ЭРИ калити сертификатининг ҳақиқийлигини текшириш хизматларни бажарувчилар томонидан ЭРИ воситалари ёрдамида ваколатли шахснинг ЭРИ калити сертификатидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
11. Электрон сўровдаги ЭРИ калити сертификатининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш мазкур сертификатдаги ваколатли шахс ЭРИсининг ҳақиқийлигини тасдиқлашдан иборат.
12. Хизматларни бажарувчилар ваколатли шахснинг ЭРИ калити сертификатининг электрон ҳужжат шаклини Рўйхатга олиш марказлари ваколатли шахсларининг электрон рақамли имзоси калитлари сертификатларининг ягона давлат реестридан олади.
14. ЭРИ калити сертификатининг мақоми хизматларни бажарувчилар томонидан ЭРИ воситалари билан рўйхатга олиш марказига алоқа каналлари орқали мурожаат қилиш йўли билан текширилади.
15. ЭРИ калити сертификатига рўйхатга олиш маркази томонидан амалда, амал қилиши тўхтатиб турилган ва бекор қилинган мақомлари берилади.
16. ЭРИ калити сертификатининг мақоми тўғрисидаги ахборот рўйхатга олиш маркази томонидан хизматларни бажарувчиларга ваколатли шахснинг ЭРИси билан тасдиқланган шаклда алоқа каналлари орқали тақдим этилади.
17. Электрон сўров мақсади ЭРИ калити сертификатида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ бўлиши лозим.
18. Электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш натижаси бўйича хизматларни бажарувчилар томонидан электрон сўров келиб тушган кундан кейинги бир иш куни ичида электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганлиги ёки тасдиқланмаганлиги ҳақида қарор қабул қилинади.
19. Электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлиги қуйидаги ҳолатларда тасдиқланган ҳисобланади:
электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлиги аниқланганда;
ЭРИ калити сертификатининг мақоми — амал қилиши тўхтатиб турилган ёки бекор қилинган деб топилганда;
электрон сўров мақсади ЭРИ калити сертификатида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ бўлмаганда.
22. Ушбу Қоидаларнинг 21-бандида кўрсатилган ҳолатларнинг камида биттаси мавжуд бўлганда электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган ҳисобланади.
23. Электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлигини текшириш натижаси бўйича хизматларни бажарувчилар томонидан электрон сўровдаги ЭРИнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганлиги ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, хизматларни бажарувчилар мазкур қарор қабул қилинган куннинг ўзида фойдаланувчига электрон сўровни кўриб чиқишни рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборади.
24. Электрон сўровни кўриб чиқишни рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон ҳужжат шаклида алоқа каналлари орқали фойдаланувчининг электрон почта манзилига электрон сўровни кўриб чиқишни рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда юборилади.
3-боб. Якуний қоидалар
25. Фойдаланувчи у томонидан тақдим этилган электрон сўровнинг асл нусхасини олиш учун хизматларни бажарувчиларга ёзма равишда мурожаат қилиши мумкин. Бунда, хизматларни бажарувчилар томонидан электрон сўровнинг асл нусхаси фойдаланувчига бир иш куни ичида тақдим қилиниши шарт.
26. Электрон хизматни кўрсатиш натижаси хизматларни бажарувчилар ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқланган бўлиши лозим.