1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони билан тасдиқланган Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш, қурилишнинг барча босқичларида — шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашдан бошлаб объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган босқичларда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиботлари доирасида ягона қоидалар ва талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш тартиботларининг барча турларини янада такомиллаштириш ва мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга оширишнинг асосий йўналишлари ҳисоблансин:
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини фақат танлов асосида бериш ҳисобига тадбиркорлик субъектларига тенг рақобат шароитлари яратиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан хабар бериш тартибини жорий этиш йўли билан қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномалар бериш механизмини такомиллаштириш.
2. Белгилаб қўйилсинки:
2016 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида доимий фойдаланишга майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкалари фақат танлов асосида берилади;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида бериладиган ер участкаларининг рўйхатини ўз вақтида шакллантириш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан таъминланади.
3. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2016 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер]
Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда амалга оширилаётган ерлар мониторингини пухта таҳлил қилиш натижаларига кўра фойдаланилмаётган ерларнинг аниқланишини таъминласинлар, кейинчалик уларни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида бериладиган ер участкалари рўйхатига киритсинлар;
бир ой муддатда — белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича доимий ишловчи танлов комиссиялари ташкил этсинлар ва уларнинг фаолиятига кўмаклашишга доир чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар, ойдинлик ва ошкоралик тамойилларига риоя этилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда янгидан ташкил этилаётган танлов комиссиялари аъзолари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказлар мутахассислари учун тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш, шунингдек қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш ва қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирларининг амалда тўғри қўлланилиши ва натижадорлиги юзасидан семинар-тренинглар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шаҳарсозлик фаолияти ва бошқа ноқишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ер участкалари беришнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатномалар беришнинг, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадни таъмирлашни) келишишнинг, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш юзасидан уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситалари иштирокида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қурилишнинг барча босқичларида — шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашдан бошлаб объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган босқичларда рухсат берувчи тартиботларни такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида хабардорлигини оширишга йўналтирилган, шу жумладан тегишли маълумотларни аҳолининг кенг қатламлари ва тадбиркорлик субъектларининг фойдаланиши қулай бўлган ахборот манбаларида жойлаштириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 13-модда) билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкаларини танлов асосида беришга».
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 октябрь,
285-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарорига 1-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер]
Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини белгилайди.
2. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга аҳоли пунктларидаги майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш фақат танлов асосида (кейинги ўринларда ер участкаларини танлов асосида бериш деб аталади) амалга оширилади.
3. Ушбу Низом талаблари:
кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган;
эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлашган;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйида инфратузилма ва сервис объектлари қуриш учун;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган объектларнинг аниқ турларини қуриш учун;
жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун, олиб қўйиладиган ер участкалари ўрнига юридик ва жисмоний шахсларга;
намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётган массивларда;
беш йил давомида фаолият турини ўзгартирмаслик ва ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказмаслик шарти билан тадбиркорлик субъектларига илгари берилган ер участкаларига қўшимча равишда (илгари берилган ер участкаси ўлчамидан кўп бўлмаган миқдорда) фақат ишлаб чиқаришни ва аҳолига кўрсатилаётган савдо, маиший, тиббий ва бошқа хизматларни кенгайтириш ҳамда турларини кўпайтириш (ер участкасининг қўшимча равишда берилиши асосланган тадбиркорлик субъектининг бизнес режаси туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланган бўлиши керак), тадбиркорлик субъектларининг мулки бўлган биноларга қўшимча кириш-чиқиш майдончалари, ертўлага тушиш ва юқори қаватларга чиқиш зиналарини ташкил этиш, бино ва иншоотларнинг қисмларига юк ташиш ва ўт ўчириш автомобилларини ўтишига йўл ташкил этиш учун ер участкаларини қўшиб беришга;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарорига асосан еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда)
ноқишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун, шунингдек икки ва ундан кўп туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлашадиган объектларни қуриш учун аҳоли пунктлари ташқарисидаги ер участкаларини беришга татбиқ этилмайди.
4. Ер участкаларини танлов асосида бериш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
5. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
танлов предметининг минимал қиймати — танлов пердметини танловга қўйиш учун унинг белгиланган қиймати;
талабгор — таклиф этилган шартларда танловда қатнашиш ниятини билдирган юридик ва жисмоний шахс.
6. Тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ намунавий таркиб асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари қарори билан тузиладиган тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган танлов комиссиялари томонидан амалга оширилади.
7. Ваколатли органлар томонидан ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш, ер участкасининг топографик харитасидан ер участкаси чегараларини натурага кўчириш далолатномасидан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан тузиладиган шартнома асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аванс тўлаш шарти билан амалга оширилади.
Аванс тўловлари танлов ғолибларидан тушадиган маблағларни жамлаш учун очиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг махсус ҳисоб рақамларидан тўланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ҳисоб рақамларида маблағ бўлмаган ҳолатларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармалари ҳисобидан тўлаб берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билантўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда)
Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш функцияларини шартнома асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимларига юклаши мумкин.
Тошкент шаҳрида ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
8. Ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш ишларининг қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланади.
9. Танлов предметининг минимал қиймати республика шаҳарлари, посёлкалари ва қишлоқ жойларидаги ер участкаларидан фойдаланиш учун уларнинг жойлашиш зонасига мувофиқ юридик шахслар учун белгиланган ер солиғининг йиллик ставкаси миқдорида белгиланади.
10. Ер участкаларини танлов асосида бериш натижасида тушган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг махсус ҳисоб рақамларида жамланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг ва «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК лойиҳа-қидирув ташкилотининг ер участкаси бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишишга харажатларини, аванс тўловларини чегирган ҳолда қоплашга йўналтирилади.
Тушган маблағларнинг қолган қисми Қорақалпоғистон Республикаси бюджети даромадига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли маҳаллий бюджетлари даромадига ўтказилади.
II. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида бериладиган ер участкалари рўйхатини шакллантириш ва ер участкаларини танловга қўйиш учун зарур материалларни тайёрлаш тартиби
11. Танлов асосида бериладиган ер участкалари рўйхати (кейинги ўринларда ер участкалари рўйхати деб аталади) шакллантириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан, ер участкаларининг рўйхати шаклида, улардан фойдаланишнинг мақсади, уларнинг майдони ва жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда ҳар чоракнинг биринчи ўн кунлигигача (10 январгача, 10 апрелгача, 10 июлгача ва 10 октябргача) тақдим этиладиган туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг таклифлари асосида амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда)
12. Ер участкаларининг рўйхатини тузиш тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ер участкалари бериш тўғрисида тушган аризаларни тақдим қилиш натижалари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан, шунингдек:
тегишли туман (шаҳар) ерларидан фойдаланишнинг ҳолати мониторинги натижалари бўйича туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг;
туманларни (шаҳарларни) комплекс ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг таҳлили натижалари бўйича — туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт бўлимларининг;
тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган сўровлар натижалари бўйича — Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) бўлинмаларининг таклифлари асосида амалга оширилади.
Ушбу бандда кўрсатилган ташкилотларнинг таклифлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ҳар йили чоракнинг биринчи ойини биринчи санасигача (1 январгача, 1 апрелгача, 1 июлгача ва 1 октябргача) бўлган муддатда тақдим этилади.
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда)
13. Тошкент шаҳрида ер участкалари рўйхатини шакллантириш Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан, ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган муддатларда, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ер участкалари бериш тўғрисида тушган аризаларнинг таҳлили натижалари бўйича, шунингдек:
тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ — вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг;
ерлардан фойдаланишнинг ҳолати мониторинги натижалари бўйича — Тошкент шаҳри ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг;
ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг таҳлили натижалари бўйича — Тошкент шаҳри иқтисодиёт бош бошқармасининг;
тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган сўровлар натижаси бўйича — Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг таклифлари асосида амалга оширилади.
Ушбу бандда кўрсатилган ташкилотларнинг таклифлари Тошкент шаҳри ҳокимлигига ҳар йили чоракнинг биринчи ойини биринчи санасигача (1 январгача, 1 апрелгача, 1 июлгача ва 1 октябргача) бўлган муддатда тақдим этилади.
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда)
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳар йили чоракнинг биринчи ўн кунлигигача (10 январгача, 10 апрелгача, 10 июлгача ва 10 октябргача) бўлган муддатда ушбу Низомнинг 12 ва 13-бандларида кўрсатилган ташкилотларнинг таклифларини умумлаштирадилар ва уларни ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига юборадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда)
141. Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ўзларининг ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларида ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлашдан олдин асосий ва қўшимча рўйхатлардаги ҳар бир ер участкасини шаҳарсозлик норма ва қоидаларга мувофиқлигини баҳолайдилар.
Шаҳарсозлик норма ва қоидаларга номувофиқ бўлган ер участкалари олдин асосий ва қўшимча рўйхатлардан чиқариб ташланади.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда)
15. Ер участкалари бериш бўйича материаллар қуйидаги таркибда тайёрланади:
ер участкаси, шу жумладан ундан жорий фойдаланиш ва режалаштирилаётган мақсадда фойдаланиш тўғрисидаги қисқача ахборот;
туташ ер участкаларидан фойдаланиш турлари (зарурат бўлганда) қишлоқ хўжалиги харитасида) кўрсатилган ҳолдаги вазият схемаси;
ер участкасининг ер ости муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ҳолда М-500 масштабли топографик харитадаги жойлашиш режаси;
ер участкасининг уни камида икки томондан ўраб турган объектлар кўрсатилган ҳолдаги фотосурати (15 х 20 см);
туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссиясининг (кейинги ўринларда туман (шаҳар) комиссияси деб аталади) ер участкасини танлаш далолатномаси;
ер участкаси чегараларини натурага чиқариш далолатномаси.
16. Ер участкаларининг топографик харитасини ишлаб чиқиш учун «ЎзГАШКЛИТИ» ДУКнинг лойиҳа-қидирув ташкилоти ваколатхонаси шартнома асосида жалб этилади, унинг томонидан айни бир вақтда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали вакиллари иштирокида ер участкаси чегараларини натурага чиқариш амалга оширилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш ва ер участкаси чегараларини натурага чиқариш учун қуйидаги миқдорда тўлов ундирилади:
0,3 гектаргача майдон суратга олинганда — энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;
0,3 гектардан 0,5 гектар майдон суратга олинганда — энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида;
0,5 гектардан 0,7 гектаргача майдон суратга олинганда — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида;
0,7 гектардан 1,0 гектар майдон суратга олинганда — энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида.
Ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш ва ер участкаси чегараларини натурага чиқариш бўйича ишлар «ЎзГАШКЛИТИ» ДУКнинг лойиҳа-қидирув ташкилоти билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш «ЎзГАШКЛИТИ» ДУКнинг лойиҳа-қидирув ташкилоти, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали вакиллари томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади.
(16-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
17. Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳар йили чоракнинг биринчи ойини учинчи ўн кунлигигача (30 январгача, 30 апрелгача, 30 июлгача ва 30 октябргача) бўлган муддатда ер участкалари бериш бўйича материалларни тайёрлайди ва уларни ваколатли ташкилотлар билан келишади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда)
18. Ер участкаси бериш бўйича материаллар тайёрлаш давомида:
унинг умумий майдони аниқланади;
шаҳарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари, ер ва шаҳарсозлик кадастрлари маълумотлари ўрганилади;
ер участкаларини бинолар ва иншоотларни асоссиз кўчириш, сув хўжалиги объектлари ва муҳандислик инфратузилмасидан фойдаланишда ноқулайлик пайдо бўлиши истисно этиладиган ҳолда жойлаштириш имконияти қидирилади;
кенглиги жойлаштириладиган ишлаб чиқариш класси билан аниқланадиган атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбалари ҳисобланадиган объектлар атрофини санитария жиҳатидан қўриқлаш зонасини таъминлаш имконияти ҳисобга олинади.
19. Ер участкаси бериш бўйича материаллар:
туман (шаҳар) ҳокими билан;
туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими — ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси билан;
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари билан;
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан, Тошкент шаҳрида — шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан;
туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлими билан, Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан;
маданий мерос ёдгорликлари қўриқланадиган зонада объект қуриш учун ер участкаси танлашда — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданий мерос объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш бош илмий-ишлаб чиқариш бошқармаси минтақалараро (минтақа) давлат инспекцияси билан;
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
қўриқланадиган табиий ҳудудлар, магистрал қувурлар, темир йўллар ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек аэродромлар ҳамда чиқиндиларни ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинидаги қўриқланадиган, сувни муҳофаза қилиш ва санитария ҳимоя зоналарида ер участкалари танлашда — тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланадиган ва уларни ишлатадиган ташкилотлар билан;
автомобилларнинг тўхтаб туриш жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи бошқа объектлар учун ер участкаси ажратиладиган ҳолатларда — давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органи билан келишилади.
Ер участкаси бериш бўйича материалларни ваколатли туман (шаҳар) органлари ва бошқа шахслар билан келишиш 10 иш куни мобайнида амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига мурожаат олинган кундан бошлаб белгиланган муддат мобайнида ваколатли ташкилотлар томонидан хулосалар тақдим этилмаган тақдирда ер участкасини жойлаштириш режаси келишилган ҳисобланади, мураккаблик (хавфлилик)нинг II ва III тоифаларидаги объектлар бундан мустасно.
(19-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
Ер участкалари бериш бўйича материалларни келишишда ваколатли ташкилотлар томонидан қўшимча ҳужжатлар тақдим этишга доир талабларни белгилаш тақиқланади.
20. Ер участкалари бериш бўйича материалларни келишишда ваколатли ташкилотлар томонидан айни бир вақтда қуйидаги хулосалар берилади:
туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг, Тошкент шаҳрида — ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг хулосаси;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорига мувофиқ Давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши керак бўлган объектлар учун — ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин танлов ғолиби томонидан атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини тақдим этиш шарти билан ер участкаси бериш мумкинлиги ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг хулосаси;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг, Тошкент шаҳрида — шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг хулосаси;
туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлимининг, Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг хулосаси.
Хулосаларда унинг шаҳарсозлик, санитария, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ҳамда бошқа норма ва қоидаларга риоя этиш бўйича мажбуриятларида ҳисобга олинадиган танлов ғолибига қўйиладиган талаблар баён қилинади.
21. Ер участкалари бериш бўйича материалларни келишишда ваколатли ташкилотлар томонидан айни бир вақтда туман (шаҳар) комиссиясининг ер участкаси ажратиш далолатномаси имзоланади.
Ер участкалари ажратиш далолатномаси фақат туман (шаҳар) комиссиясининг танланаётган ер участкаси манфаатларига дахлдор бўлган ташкилотларнинг вакиллари ҳисобланадиган аъзолари томонидан имзоланади.
22. Тошкент, Самарқанд шаҳарларининг лойиҳадаги чегараларида, Тошкент вилояти шаҳарларида, туманларининг маъмурий марказларида ва шаҳар посёлкаларида жойлашган ер участкаларини бериш бўйича материаллар 10 иш куни мобайнида «ТошкентбошрежаЛИТИ» ДУКнинг бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида, туманларининг маъмурий марказларида ва шаҳар посёлкаларида — «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУКнинг бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан, қишлоқ аҳоли пунктларида — «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖнинг бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишилади.
Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари берилаётган ер участкасида қуриш режалаштирилаётган объектнинг қувватини ва бошқа параметрларини аниқлаш учун ер участкасини танлашда шаҳарсозлик, санитария, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши курашиш бўйича ҳамда бошқа норма ва қоидаларнинг бузилишлари аниқланган ҳолатларда Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларидан, тақдим этишнинг зарурлигини асослаган ва қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда, қўшимча материаллар талаб қилишга ҳақлидир. Бунда ер участкаси бериш бўйича материалларни келишиш муддати 5 кунга узайтирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан зарур қўшимча материаллар 5 кун мобайнида тақдим этилмаган ҳолатларда бош-лойиҳа-қидирув ташкилоти ер участкаси бериш бўйича материалларни пухталаштириш учун қайтаришга ҳақлидир.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 январдаги 20-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/20/0551-сон)
24. Шаҳарлар ва посёлкаларда (туман марказларида) қурилиши тугалланган маъмурий марказлар, уй-жой микротуманлари ҳудудида илгари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳалар бўйича объектлар қуриш учун ер участкалари беришда ер участкасини танлаш материаллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ва фуқаролар учун объектларни лойиҳалаштириш ва қуришда зарур тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарори билан тузилган Қуриш ва реконструкция қилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланадиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси билан ҳам келишилади.
25. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳар йили чоракнинг иккинчи ойини иккинчи ўн кунлигигача (20 февралгача, 20 майгача, 20 августгача ва 20 ноябргача) бўлган муддатда, ер участкалари бериш бўйича келишилган материаллар асосида ер участкалари рўйхатини тасдиқлайдилар ҳамда уни «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЧЖнинг ҳудудий филиалларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига ер участкаларини танловга қўйишга тааллуқли танлов ҳужжатларини тайёрлаш учун юборадилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда)
III. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек танлов натижаларини расмийлаштириш ва ҳисоб-китоб қилиш
26. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
танлов ҳужжатларини тайёрлаш;
танловни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
талабгорлардан танлов таклифларини ва зарур ҳужжатларни қабул қилиш;
тушган танлов таклифларини баҳолаш, танловнинг ғолибини аниқлаш ва натижаларини расмийлаштириш;
танлов ғолиби тўғрисида билдириш.
27. Танловни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиаллари билан ер участкалари бериш учун танловни ташкил этиш ва ўтказиш хизматлари кўрсатиш юзасидан шартнома тузадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари билан биргаликда танлов ҳужжатларини тайёрлайди;
ер участкаларининг тасдиқланган рўйхати олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида танловни эълон қилиш санасини ва танлов шартларини белгилайди;
танловда қатнашиш учун буюртманомалар бериш муддатини белгилайди;
танлов таклифлари солинган конвертларни очиш белгиланган санадан камида ўттиз кун олдин асосан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида тарқатиладиган, икки минг нусхадан ортиқ тиражда нашр этиладиган камида иккита даврий нашрларда ҳамда «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталида ер участкаларининг рўйхатини кўрсатган ҳолда танлов ўтказилиши тўғрисида расмий билдириш эълон қилинишини таъминлайди;
талабгорларга уларнинг сўровлари бўйича танлов ҳужжатларини тақдим этади;
талабгорларнинг танловда қатнашиш учун берилган буюртманомаларини рўйхатдан ўтказади ҳамда улар мазмунининг махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;
талабгорларнинг ер участкаси билан танишиши учун шарт-шароитлар яратади;
талабгорларни тақдим этиладиган ҳужжатларнинг намуналари билан таъминлайди ҳамда уларни расмийлаштиришда кўмаклашади;
танлов якунлари тўғрисидаги ахборотни матбуотда эълон қилади.
«Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиаллари танлов қатнашчилари таклиф этган таклифларнинг сақланиши ва ошкор этилмаслиги, шунингдек талабгорлар учун тенг шароитлар таъминланиши учун жавоб беради.
29. Танлов тўғрисидаги билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
«Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧ ҳудудий филиалларининг почта манзили, уларнинг алоқа телефони, телефакси ва электрон почта манзили;
танловга қўйилган ер участкаларининг номи, сони, тавсифи, фойдаланиш мақсади ва жойлашган жойи;
танлов предметининг минимал қиймати;
мажбуриятларни бажариш шакллари ва шартлари кўрсатилган ҳолда мажбуриятларнинг бошланғич ҳажми;
ер участкасига бўлган чекланган (мажбуриятлар олинган) ҳуқуқлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;
талабгорларнинг таклифлари қайд этилган конвертларни очиш санаси, вақти ва жойи;
танлов ғолибини аниқлаш санаси, вақти, жойи ва шартлари;
закалат миқдори, уни қўйиш муддати ва тартиби, уни тўлаш учун банк реквизитлари;
буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);
танлов ҳужжатларини ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил;
танлов ҳужжатлари учун тўлов миқдори ва уни тўлаш учун банк реквизитлари.
30. Танлов ҳужжатлари пакетида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:
талабгорлар учун йўриқнома;
танловнинг техник қисми;
танловнинг тижорат қисми.
Шунингдек танлов ҳужжатларига танлов комиссияси томонидан тасдиқланадиган танлов ғолибини танлаб олиш мезонлари илова қилинади.
31. Талабгорлар учун йўриқномада қуйидагилар бўлиши керак:
танлов ўтказиш қоидалари бўйича тушунтириш олиш мумкин бўлган «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧ ҳудудий филиалларининг почта манзили, уларнинг алоқа телефони, телефакси ва электрон почта манзили;
танловда қатнашиш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби;
танлов таклифларини расмийлаштириш бўйича талаблар;
танлов таклифини тақдим этиш тартиботига оид талаблар;
32. Танлов ҳужжатларининг техник қисмида қуйидагилар бўлиши керак:
ер участкасини бериш шартлари ва мақсадлари;
объект қурилишини тугаллаш муддати;
танлов мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги шартнома лойиҳаси;
ер участкасининг жойлашиш режаси билан ер участкасини беришга оид материаллар;
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан тайёрланган шаҳарсозлик топшириғи (қурилиши учун ер участкаси танловга қўйилаётган бино ёки иншоотнинг ташқи кўринишига оид умумий талабларни белгиловчи, шунингдек талабгорнинг танлов мажбуриятларида ва бино ёки иншоотнинг ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга олинадиган қурилишнинг, автомобиллар тўхтаб туриш жойининг, ҳудудга кириш ва ҳудуддан чиқиш йўлларининг, кичик архитектуравий шаклларнинг, ушбу ер участкасини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришнинг тахминий майдонларини аниқлаштирувчи ҳужжатлар);
танлов ғолибининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик талабларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилиш бўйича мажбуриятлари;
танлов ғолибининг ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма объектларига (турар жойларга, жамоат, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларига, дам олиш жойларига, маданий-томоша муассасалари ва бошқа объектларга) тўсиқсиз киришлари учун шарт-шароитлар яратиш бўйича мажбуриятлари;
танлов ғолибининг маданий мерос объектларини ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни сақлашга қўйиладиган талабларга риоя этиш бўйича мажбуриятлари.
33. Танлов ҳужжатларининг тижорат қисмида қуйидагилар бўлиши керак:
танлов предметининг қиймати бўйича таклиф;
ташкил этиладиган иш ўринларининг энг кам сони бўйича таклиф;
назарда тутилаётган инвестициялар ҳажми бўйича таклиф.
34. Талабгорлар эълон берилгандан кейин танлов ҳужжатларини оладилар (шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгач, талабгорга тилхат остида берилади). Танлов ҳужжатлари ҳар бир талабгорга энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридаги тўлов асосида берилади.
«Кўчмас мулк савдо хизмати» МЧЖнинг ҳудудий филиаллари томонидан ахборот-маслаҳат хизматлари учун талабгорлардан қўшимча тўлов талаб қилишга йўл қўйилмайди.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда)
35. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг вакили чопар орқали ёхуд почта орқали буюртма хат билан «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиалларига танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада белгиланган муддатларда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
объектнинг фасадларини ва бош режасини ўз ичига олувчи лойиҳа эскизи;
ишлаб чиқариш мўлжалланаётган маҳсулот тури, ҳажми ва ассортименти ёки кўрсатиладиган хизматлар тури бўйича таклифлар;
лойиҳанинг талабгорнинг ўз маблағлари, шунингдек кредит ресурслари ҳисобига молиялаштириш билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Танловда қатнашиш учун буюртманомага илова қилинган барча ҳужжатлар талабгорлар томонидан елимланган (имзо билан тасдиқланган) конвертларда, танлов предмети минимал қийматининг 10 фоизи миқдоридаги закалат танлов тўғрисида билдиришномада кўрсатилган банкнинг ҳисоб рақамига ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси билан бирга тақдим этилади.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.
36. Танловда қатнашишга буюртманомалар қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва конвертларни очишнинг билдиришномада кўрсатилган санасидан бир кун олдин соат 18.00 да тугайди.
«Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧ ҳудудий филиалининг ваколатли ходими буюртманоманинг иккинчи нусхасига ҳужжатларнинг рўйхати билан бирга берилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди, улар қабул қилинган сана ва вақтни кўрсатади. Буюртманоманинг иккинчи нусхаси талабгорга ёки унинг вакилига топширилади ёхуд почта орқали юборилади.
«Кўчмас мулк савдо хизмати» МЧЖнинг ҳудудий филиаллари ходимлари томонидан ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган ҳужжатларни муҳрланмаган конвертларда қабул қилиш, муҳрланган конвертларни очиш ва талабгорнинг имзолари мавжудлигини текшириш баҳонасида улардаги ҳужжатлар билан танишишга йўл қўйилмайди.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда)
буюртманома билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин тақдим этилганда;
талабгор ушбу Низомнинг 34-банди талабларига мувофиқ танлов ҳужжатларини олмаганда.
Буюртманомаларни қабул қилиш рад этилишининг бошқа асосларига йўл қўйилмайди.
«Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиаллари томонидан қабул қилинмаган ҳужжатлар қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ва сабаблари кўрсатилган ҳолда ўша куннинг ўзида бевосита талабгорга ёки унинг вакилига тилхат билан ёхуд кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни почта орқали буюртма хат билан жўнатган ҳолда қайтарилади. Бунда тўланган закалат суммаси талабгорга беш банк куни мобайнида қайтарилади.
38. Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиалларини ёзма равишда хабардор қилиш йўли билан ўз буюртманомасини ва танлов таклифларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиаллари кўрсатиб ўтилган билдиришномани тушган кунида рўйхатдан ўтказиши шарт. Ушбу ҳолатда талабгордан тушган закалат беш банк куни мобайнида қайтарилиши керак.
Танлов қатнашчиси кўрсатиб ўтилган санадан кейин ўз таклифини қайтариб олган тақдирда, унинг тўлаган закалати қайтарилмайди.
39. Танлов комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) ўз иш регламентини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
б) танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган танлов таклифларини тақдим этиш муддатларини ёки танлов ўтказиш санасини танлов ҳужжатлари берилган барча талабгорларни (улар мавжуд бўлганда) ёзма билдиришнома юборган ҳолда, шунингдек ушбу Низом 28-бандининг бешинчи хатбошида назарда тутилган ахборот ресурсларида тегишли билдиришномани эълон қилган ҳолда танлов ўтказиш санасини танлов ўтказиш тўғрисидаги билдиришномада белгиланган муддатдан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
в) сўзлар, таклифлар ва ифодаларда икки хил талқин қилинмайдиган умумий қабул қилинган белгилар ва номлардан фойдаланган ҳолда тушунарли тилда тузилиши керак бўлган танлов ҳужжатларини тасдиқлаш;
г) танловда қатнашиш учун талабгор томонидан тўланадиган закалатни тўлаш тартибини белгилаш;
е) таклифлар танлов ҳужжатларига ва танлов ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, танлов қатнашчиларининг таклифларини рад этиш, бу ҳақда талабгорга хабар бериш ва рад этиш сабабларини кўрсатиш;
ж) қуйидаги ҳолларда:
билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгунга қадар бирорта ҳам буюртманома тушмаганда;
(39-банднинг «ж» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда)
барча тушган танлов таклифлари танлов ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаганда танловни бўлиб ўтмаган деб эълон қилиш.
Танлов таклифи фақат бир нафар талабгордан тушганда танлов комиссияси томонидан танлов бўлиб ўтмаган деб эълон қилинади ва унинг қарори билан белгиланган муддатларда такрорий танлов ўтказилади. Такрорий танлов ўтказишда танлов таклифи яна фақат бир нафар талабгордан тушганда танлов комиссияси томонидан танлов ўтмаган деб эълон қилинади ва танлов комиссиясининг танлов натижалари тўғрисидаги протоколида ушбу талабгорга ер участкаси берилиши қайд этилади.
(39-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда)
40. Танлов комиссияси қуйидагиларга мажбур:
ўз фаолиятини ҳозир бўлиш тартибида ташкил этиш;
конвертларни очишда ва танлов натижаларини эълон қилишда талабгорлар ёки уларнинг ишончли вакилларининг ҳамда тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг вакилларининг иштирок этиши учун шароит яратиш;
конвертлар очилмаганлигини ва улардаги муҳрларнинг бузилмаганлигини текшириш;
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда)
танлов ўтказиш жараёнини назорат қилиш;
талабларнинг бирлигини ва танлов натижалари бўйича қарорлар қабул қилишнинг холисоналигини таъминлаш;
ушбу Низом, бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган, тил бириктириш ва танлов ўтказиш тартиб-қоидасини бузадиган бошқа олдиндан кўрилмаган ҳолатлар аниқланган тақдирда, танлов ўтказишни тўхтатиш;
танлов таклифларини улар мазмунининг рақобатлашувчи талабгорларга ошкор қилинишига йўл қўйилмайдиган тарзда кўриб чиқиш.
41. Танлов таклифлари қайд этилган конвертларнинг биринчи нусхалари танлов комиссияси томонидан белгиланган кун ва соатда очилади. Конвертларнинг иккинчи нусхалари «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиалида сақланади ва таклифларнинг мазмуни бўйича низолар юзага келган тақдирда очилади.
Ягона қатнашчининг танлов таклифлари қайд этилган конверт очилмайди.
Талабгорлар танлов таклифлари қайд этилган конвертларни очишда иштирок этишлари мумкин.
Танлов комиссияси томонидан танлов таклифлари қайд этилган конвертларни очишда шартлар ва тартиб-қоидаларга риоя қилиниши, танлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.
42. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
талабгор таклифларини танлов ҳужжатларининг техник қисми бўйича, шу жумладан лойиҳа эскизини баҳолаш;
талабгорнинг ташкил этиладиган иш ўринларининг энг кам сони бўйича таклифини баҳолаш;
талабгорнинг назарда тутилаётган инвестициялар ҳажми бўйича таклифини баҳолаш;
талабгорнинг ишлаб чиқариш мўлжалланаётган маҳсулот тури, ҳажми ва ассортименти ёки кўрсатиладиган хизматлар тури бўйича таклифини баҳолаш;
талабгорнинг танлов предмети қиймати бўйича таклифини баҳолаш;
лойиҳанинг талабгорнинг ўз маблағлари, шунингдек кредит ресурслари ҳисобига молиялаштириш билан таъминланганлиги.
Зарурият бўлганда, танлов таклифларини баҳолаш учун комиссия томонидан қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин:
охирги йил учун аудиторлик ташкилотининг (юридик шахслар учун) хулосаси (мавжуд бўлганда);
охирги икки йил учун талабгорнинг бухгалтерия баланси (юридик шахслар учун);
лойиҳани амалга ошириш бўйича бизнес-режа (мавжуд бўлганда).
43. Энг яхши танлов таклифини таклиф этган талабгор танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Қарор танлов комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда танлов комиссияси раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.
Агар танлов комиссияси мажлисида комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашса танлов комиссиясининг қарори қонуний ҳисобланади.
танлов талабгорлари ва уларнинг таклифлари тўғрисидаги маълумотлар;
ер участкаси жойлашган жой ва унинг майдони;
ер участкасидан фойдаланишнинг мақсади;
танлов ғолиби;
овоз бериш натижалари ва танлов комиссияси аъзоларининг қарори;
ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини олишнинг баҳоси, тўлов шакли, ғолибни танлашга асос бўлган шартлар кўрсатилади.
Протокол танлов комиссиясининг барча аъзолари, танлов ғолиби томонидан имзоланади ва танлов комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
46. Танлов натижалари расмийлаштирилгандан кейин «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиаллари бир иш куни мобайнида ушбу Низом 28-бандининг бешинчи хатбошида назарда тутилган ахборот ресурсларида танлов натижалари тўғрисидаги ахборотни эълон қилишга буюртманома расмийлаштиради.
47. «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЖЧнинг ҳудудий филиаллари танлов якунлари бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида танлов ғолибини ва талабгорларини танлов натижалари тўғрисида хабардор қилади, уларга ўтказилган танлов натижалари тўғрисидаги тасдиқланган протоколни юборади.
48. Ўтказилган танлов натижалари тўғрисидаги протокол расмийлаштирилгандан кейин бир иш куни мобайнида тегишли туман (шаҳар) ҳокимига тақдим этилади, ҳоким 5 кун мобайнида:
ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва танлов ғолиби билан танлов предмети қийматини ва бошқа тўловларни тўлашга, шунингдек объектни ҳужжатларининг техник қисми талабларига мувофиқ қуришга оид танлов мажбуриятларини бажариш юзасидан шартнома тузади;
ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига юборади.
(48-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Тошкент шаҳрида, шунингдек Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида ер участкалари ажратиш тўғрисида қарорлар тегишли равишда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимлари томонидан қабул қилинади.
(48-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 январдаги 20-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/20/0551-сон)
481. Қишлоқ жойларда ва узоқ туманларда ер участкаларини танлов асосида беришда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини олган танлов ғолиблари танлов предмети қийматини бир йилгача бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин, танлов закалати ва бошқа белгиланган аванс тўловлари бундан мустасно.
(481-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 623-модда)
49. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарор олингандан кейин 2 кун мобайнида ер участкаси ажратишга доир материаллар асосида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади, шунингдек танлов ғолибига ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани беради.
(49-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун танлов ғолиблари томонидан ариза берилишига ва қўшимча ҳужжатлар тақдим этилишига оид талаблар белгилаш тақиқланади.
50. Танлов ғолиби танлов мажбуриятларини бажариш тўғрисидаги шартномани тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда танлов натижалари бекор қилинади ва танлов комиссияси қарори билан белгиланган муддатларда такрорий танлов ўтказилади.
Такрорий танлов ўтказишда дастлабки танлов шартлари қайта кўриб чиқилмайди.
51. Танлов ғолиби шартнома тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда у тўлаган закалат суммаси қайтарилмайди.
52. Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ барча тўловлар ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин амалга оширилади, закалат бундан мустасно. Бунда танлов ғолиби томонидан тўланган закалат шартномада белгиланган ер участкасига бўлган ҳуқуқ қийматига киритилади, қолган талабгорларга эса закалат белгиланган тартибда беш банк куни мобайнида қайтарилади.
Шаҳарсозлик топшириғини ишлаб чиқиш бўйича харажатлар объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқаётган лойиҳалаш ташкилоти томонидан архитектура-режалаштириш топшириғини олишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган миқдорларда қопланади.
IV. Якунловчи қоидалар
53. Танлов ғолиби томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш белгиланган тартибда:
танлов ғолиби ва лойиҳалаш ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг давлат экспертизаси ҳудудий бошқармалари;
танлов ғолиби томонидан объектнинг қурилиши бўйича қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари, қабул комиссиялари;
танлов ғолиби томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик бўйича қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши — Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари;
(53-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
танлов ғолиби томонидан танлов ҳужжатларининг тижорат қисмига мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилиши — туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
54. Танлов ғолиби томонидан қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилмаган тақдирда, унинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи қонун ҳужжатларида ва танлов мажбуриятларини бажариш учун тузилган шартномада белгиланган тартибда тўхтатилади.
55. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
56. Танлов асосида ер участкалари беришда пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш
СХЕМАСИ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияларининг
Намунавий таркиби
Изоҳлар:
1. Тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияларининг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.
2. Танлов комиссияларининг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарорига 2-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
Низом
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилган ер участкасидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
LexUZ шарҳи
1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги 70-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган. Рус тили матнига қаранг.
2. Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида берилган ер участкаларидаги (кейинги ўринларда ер участкалари деб аталади) объектлар қурилиши лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
II. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш тартиби
3. Юридик ва жисмоний шахслар ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорни олгандан кейин лойиҳа ташкилотига лойиҳалаштиришга топшириқ беради ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузади.
Лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш юридик (жисмоний) шахс ва лойиҳа ташкилоти ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.
Юридик (жисмоний) шахс ва лойиҳа ташкилоти ўртасида тузилган шартноманинг мажбурий шартлари лойиҳа ташкилотининг қуйидагиларни таъминлаш бўйича мажбурияти ҳисобланади:
объектнинг лойиҳадаги қувватига мувофиқ техник шартларини олиш;
геологик хулоса тайёрлаш;
лойиҳа-смета ҳужжатларини Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши (кейинги ўринларда Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши деб аталади) билан келишиш;
лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги бўйича давлат экспертиза органларининг ижобий хулосасини олиш.
4. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ишлар тугаллангандан кейин лойиҳа ташкилоти уни юридик ва жисмоний шахсларга танлов ҳужжатлари таркибида берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг шаҳарсозлик топшириғига мувофиқлигини келишиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига беради.
Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан бевосита юридик ва жисмоний шахслардан лойиҳа-смета ҳужжатларини қабул қилиш, шунингдек уларни келишиш жараёнига жалб этиш тақиқланади.
5. Лойиҳа-смета ҳужжатларини Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш тўловлар ундирмасдан, лойиҳа ташкилотининг мурожаати тушган кундан бошлаб етти кун мобайнида амалга оширилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
6. Амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартириш талаб қилинмайдиган кичик ўлчамдаги (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари раҳбарлари томонидан икки кун муддатда, тўловлар ундирмасдан амалга оширилади.
7. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ намунавий таркиб асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари билан шакллантирилади ҳамда ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.
Кенгаш мажлислари ҳар ҳафтада ҳозир бўлиш тартибида ўтказилади.
Кенгаш аъзоси Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши мажлисига келмаган тақдирда мажлис унинг иштирокисиз ўтказилади ва объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари мажлисга келмаган кенгаш аъзосининг ташкилоти билан келишилган деб ҳисобланади, ушбу банднинг олтинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Бунда мажлисга келмаган кенгаш аъзоси ваколатига кирадиган масалалар бўйича жавобгарлик тегишли ташкилотга юкланади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши аъзолари билан сўров йўли билан келишиш тақиқланади.
Танлов комиссиясининг қарори, агар унинг мажлисида унинг аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этган бўлса қонуний ҳуқуққа эга ҳисобланади.
8. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилган лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳа ташкилоти томонидан барча зарур ҳужжатлар пакети тақдим этилган кундан бошлаб етти кун мобайнида давлат экспертиза органларига объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги бўйича экспертизадан ўтади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги бўйича давлат экспертизасидан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларининг бошқа бўлимларини экспертиза қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади.
9. Амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартириш талаб қилинмайдиган кичик ўлчамдаги (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш талаб қилинмайди.
III. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш тартиби
10. Юридик ва жисмоний шахслар келишилган лойиҳа-смета ҳужжатларини олгандан кейин қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш учун белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда «марказ» деб аталади) қонун ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича давлат хизматлари кўрсатишга ариза беради.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Аризага ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан намунавий шартнома асосида расмийлаштирилган (имзоланган) инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш юзасидан шартномани илова қилади.
Намунавий шартноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади ва Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
11. Марказ бир иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияларига (кейинги ўринларда инспекциялар деб аталади) ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни юборади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
12. Инспекция марказдан ҳужжатлар тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
13. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда инспекция:
марказга инспекция томонидан расмийлаштирилган (имзоланган) назорат функцияларини амалга ошириш юзасидан шартноманинг бир нусхасини илова қилган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома беради;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайтининг махсус бўлимида қабул қилинган қарор тўғрисидаги ахборотни эълон қилади.
14. Марказ қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома ва инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш юзасидан шартномани олгандан кейин белгиланган тартибда уларнинг юридик ва жисмоний шахсларга берилишини таъминлайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
15. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш тўғрисидаги қарор ва инспекция томонидан назорат функцияларини амалга оширишга шартноманинг эълон қилиниши юридик ва жисмоний шахслар томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишни бошлаш учун асос ҳисобланади.
16. Инспекция:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан маълумотлар шакллари тўлиқ ҳажмда тўлдирилмаганда;
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома беришни рад этади.
Бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
17. Инспекция томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда қарор ёзма шаклда марказга юборилади ҳамда рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайтининг махсус бўлимида эълон қилинади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан кейин улар такроран мурожаат қилганда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома бериш тўғрисидаги мурожаатни такроран кўриб чиқишда рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома беришни рад этиш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
18. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича бутун қурилиш даврида амал қилиш муддати чекловсиз берилади.
19. Амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартириш талаб қилинмайдиган кичик ўлчамдаги (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектларга қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома талаб этилмайди.
20. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома берилган объектларда инспекция томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши юзасидан танлов назорати белгиланади.
Инспекция томонидан назорат функциялари амалга оширилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ундирилади.
21. Рухсатнома беришга асос бўлган шартларда ўзгартиришлар бўлган тақдирда (объектда иш бажарувчиларнинг, техник ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи шахсларнинг алмашиши, лицензиянинг амал қилиш муддатининг тугаши, лойиҳа ечимларидаги жиддий ўзгаришлар) юридик ва жисмоний шахслар ўн кун мобайнида инспекцияга тегишли ўзгартиришларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этиши керак.
22. Инспекциялар томонидан ҳужжатларни бевосита юридик ва жисмоний шахслардан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш учун қабул қилиш тақиқланади, ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
IV. Объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби
23. Объектни қуриш қурилиш пудрат шартномаси тузилган қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан ёхуд юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз кучи билан амалга оширилади.
24. Объект қурилиши қурилиш пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган тақдирда юридик ёки жисмоний шахслар ва қурилиш пудрат ташкилотлари ўртасидаги шартноманинг мажбурий шартлари қуйидаги қурилиш пудрат ташкилотининг мажбурияти ҳисобланади:
шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиш;
қурилиши тугалланган объектни қабул комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилишни ташкил этишни таъминлаш.
Қабул қилишда аниқланган камчиликлар қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан ўз ҳисобидан амалга оширилади.
25. Қурилиш пудрат ташкилоти, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар — ўз кучи билан қурилишни амалга оширган тақдирда қурилиш тугаллангандан кейин етти кун мобайнида «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонаси томонидан бинолар ва иншоотлар, ер ости муҳандислик коммуникацияларининг рақамли ижро тасвири амалга оширилишини таъминлайди.
Ижро тасвирлари амалга оширилганлиги учун энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Ижро тасвири (илова қилинадиган ер участкаси чегаралари координатлари каталоги билан) объектни ишга тушириш учун ижро қурилиш ҳужжатлари таркибига киради.
26. Бинолар ва иншоотлар, ер ости муҳандислик коммуникациялари рақамли ижро тасвири олингандан кейин қурилиш пудрат ташкилоти, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар — ўз кучи билан қурилишни амалга оширган тақдирда қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш учун туман (шаҳар) ҳокимининг номига ариза беради.
Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ намунавий таркибга асосан туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан шакллантириладиган қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган комиссия (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб аталади) томонидан амалга оширилади.
27. Туман (шаҳар) ҳокими бир иш куни мобайнида аризани қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишларни ташкил этиш учун қабул комиссияси раисига юборади.
28. Қабул комиссияси раиси бир иш куни мобайнида қабул комиссияси аъзоларини қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш санаси тўғрисида хабардор қилади.
29. Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш қабул комиссияси раиси томонидан унинг аъзоларини хабардор қилган кундан бошлаб 5 кун мобайнида амалга оширилади ҳамда қабул комиссияси раиси ва аъзолари томонидан қабул қилиш амалга оширилган кунда имзоланган қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилади.
Қабул комиссияси аъзоси келмаган тақдирда қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш унинг иштирокисиз амалга оширилади ҳамда комиссиянинг далолатномаси қабул қилишда иштирок этмаган қабул комиссияси аъзосининг ташкилоти билан келишилган деб ҳисобланади, ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Қабул комиссиясининг қарори, агар унинг мажлисида аъзоларнинг ярмидан кўпи иштирок этган бўлса, қонуний ҳуқуққа эга ҳисобланади.
Комиссиянинг қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини сўров йўли билан келишиш тақиқланади.
Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилганлик учун тўлов ундирилмайди.
30. Агар объектларни фойдаланишга қабул қилишда қабул комиссияси аъзолари томонидан техник шартлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларидан четга чиқиш аниқланган тақдирда қабул қилиш далолатномасини расмийлаштириш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда аниқланган четга чиқишлар бартараф этилгандан кейин амалга оширилади.
31. Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш ишлари тугаллангандан кейин қабул комиссияси раиси бир кун муддатда қабул қилиш далолатномасини туман (шаҳар) ҳокими кўриб чиқиши учун уни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун киритади.
32. Туман (шаҳар) ҳокими икки кун муддатда комиссиянинг қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Бунда комиссиянинг қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарори қабул қилиш ҳақидаги ариза тушган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай қабул қилинади.
33. Туман (шаҳар) ҳокимининг комиссиянинг қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарори Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
V. Якунловчи қоидалар
34. Қурилиш-монтаж ишларини қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олмасдан амалга ошириш тақиқланади.
35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш
СХЕМАСИ
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг
Намунавий таркиби
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси, вилоят ёки Тошкент шаҳри шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи, Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг раиси
Лавозимига кўра
—
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг раҳбари
Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси аъзолари (мавжуд бўлганда)
Лавозимига кўра
—
шаҳар ва туман аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш бўлими бошлиғи, танлов комиссияси котиби
Изоҳлар:
1. Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.
2. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши таркибига лавозимига кўра туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) бошлиқлари киради.
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Қурилиш объекти тўғрисида маълумот
1. Қурилиш объектининг манзили
Қурилиш объектининг
номи
Вилоят
Шаҳар/туман
Мавзе/массив
Кўча
Уй
2. Объектнинг мураккаблик тоифаси
3. Қурилиш-монтаж ишлари тури
4. Қурилиш-монтаж ишлари қиймати
млн сўм
5. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши
протоколининг тартиб рақами ва санаси
6. Давлат экспертиза органининг номи
ижобий хулосанинг тартиб рақами ва санаси
7. Қурилиш-монтаж ишларининг лицензияланадиган
алоҳида турларини амалга оширишда — пудрат
ташкилоти лицензиясининг тартиб рақами ва санаси
8. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун — экспертиза
тўғрисидаги ижобий хулосасининг т/рақами ва санаси
9. Назорат органлари ва масъул шахслар тўғрисидаги маълумотлар
9.1. Муаллифлик назоратини юритиш учун масъул
ташкилот номи, шартноманинг санаси ва тартиб рақами,
масъул шахснинг (паспорт маълумотлари) Ф.И.О.
9.2. Техник назорат юритиш учун масъул ташкилот номи,
шартноманинг санаси ва тартиб рақами, масъул шахснинг
(паспорт маълумотлари) Ф.И.О.
9.3. Пудрат ташкилотининг номи, масъул шахснинг
(паспорт маълумотлари) Ф.И.О.
10. Мен (тадбиркорлик субъектининг Ф.И.О. ) ________________________________________ _____________________________________________________________________________ келтирилган барча маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман
_________ (имзо)
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси Қурилиш-монтаж ишларини бажаришга ________________ да берилган____-сон РУХСАТНОМА
____________________________________________________________________________ (банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда буюртмачи ташкилотнинг, қурувчининг номи)
___________________________________________________________________ томонидан ________________________________________________________________ ни бажаришга
(қурилиш-монтаж ишлари турлари ва объектнинг номи кўрсатилади)
___________________________________________________________________________ , __________________________________________________________ манзилида жойлашган, шунингдек бош режада белгиланган ____________________________ ни бажаришга берилди, _______________________________________________________________ лойиҳа ҳужжати
(банк реквизитларини кўрсатган ҳолда лойиҳа ташкилотининг номи)
______________________________________________________ томонидан ишлаб чиқилган
Техник назорат _____________________________________________________ га юкланган.
(ташкилотнинг номи, лавозими, Ф.И.О.)
Муаллифлик назорати ________________________________________________ га юкланган
Аниқлаштириш тўғрисида белги __________________________________________________ Инспекция раҳбари _______________________________________________________
(лавозими, имзоси, Ф.И.О.)
М.Ў.
Изоҳ: қурилиш пудрат ташкилотини жалб этмасдан амалга оширилган тақдирда юлдузча (*) билан белгиланган устунлар тўлдирилмайди.
Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг
намунавий таркиби
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, қабул комиссиясининг раиси
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) раҳбари
Лавозимига кўра
—
ҳудудий давлат санитария назорати органининг раҳбари
Лавозимига кўра
—
ҳудудий давлат ёнғин назорати органининг раҳбари
Лавозимига кўра
—
ҳудудий давлат табиатни муҳофаза қилиш органининг раҳбари
ҳудудий давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясининг инспектори
Изоҳлар:
1. Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг шахсий таркиби туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.
2. Қабул комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 майдаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 18-сон, 198-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида ер участкалари беришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 147-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 41-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)» 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда) илованинг 33-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармони)» 2012 йил 29 майдаги 149-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 37-модда) илованинг 5-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майдаги ЎРҚ-328-сон Қонуни)» 2012 йил 12 сентябрдаги 266-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 65-модда) илованинг 3-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш тўғрисида» 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 59-модда) 3-илованинг 10-банди ва 14-бандининг олтинчи хатбоши.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда) 1-илованинг 83-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш тўғрисида» 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарори)» 2013 йил 24 октябрдаги 288-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 77-модда) илованинг 2-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори)» 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 56-модда) илованинг 15-банди.