toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 02.07.2003
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июлдаги 300-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» қарори билан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 13 июндаги 208-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом 1-иловага мувофиқ;
«Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби 2002 йил 1 июлдан бошлаб ўзгарганлиги муносабати билан ушбу корхоналарда ўша даврда амал қилган солиқ солиш тизимидан келиб чиққан ҳолда ўтган давр учун солиқлар тўлаш бўйича мажбуриятлар сақланиб қолади.
3. Белгилансинки, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотувчи улгуржи савдо корхоналари қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси:
мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш бўйича низомларни солиқ тўловчилар эътиборига етказсинлар;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш масалалари бўйича жойларда семинар-кенгашлар ўтказсинлар.
5. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 10 апрелдаги 153-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 14-модда);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 10 апрелдаги 153-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1999 йил 14 январдаги 20-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 5-модда);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 30 августдаги 339-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 55-модда) илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 12 июль,
249-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 12 июлдаги 249-сон қарорига
1-ИЛОВА
Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низомнинг амал қилиши аҳолига бензин, дизель ёнилғиси, транспорт воситаларига қуйиш учун газ сотувчи ҳамда савдо корхоналари учун назарда тутилган тартибда ялпи тушумдан ягона солиқ тўловчи автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига, шунингдек «ЎзДЭУавто» акциядорлик жамиятининг автомобиллар сотиш бўйича дилерлари ҳисобланган кичик корхоналар ва микрофирмаларга татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
2. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ ўзида белгиланган физик кўрсаткич бирлигига белгиланган даромад миқдоридан (солиқ тўловчининг потенциал ялпи даромадидан) келиб чиқиб ҳисобланган солиқнинг қатъий белгиланган суммасини ифодалайди.
3. Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчи солиқ тўловчилар учун — атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловлари ва чиқитларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жойлаштирилганлиги ягона солиқ ўрнига;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июндаги 270-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 12-сон, 92-модда)
солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтмаган солиқ тўловчилар учун — ялпи даромад солиғи ва мулк солиғи ўрнига жорий этилади.
4. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни тўловчилар учун:
божхона тўловлари (божхона божлари ва йиғимлари, акциз солиғи ва товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи);
давлат божлари;
савдо ҳуқуқини берувчи йиғимлар, шу жумладан товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқига лицензия йиғимлари;
давлат мақсадли фондларига ажратмалар тўлашнинг амалдаги тартиби сақланиб қолади.
5. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг бошқа тизимини танлаш ҳуқуқи жорий этилмайди.
6. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўлашга ўтиш солиқ тўловчиларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда солиқ органлари ва бошқа давлат органларига бухгалтерия ва статистика ҳисоботларини тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
7. Агар микрофирмалар ва кичик корхоналар асосий фаолияти — чакана савдодан ташқари фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғуллансалар, у ҳолда улар фаолиятнинг ушбу турлари бўйича алоҳида ҳисоб юритишга ва фаолият турига қараб ёки ялпи тушумдан ягона солиқ тўлашга (улгуржи савдо, умумий овқатланиш) ёхуд микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлашга мажбурдирлар.
II. Солиқ тўловчилар
8. Чакана савдо соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчилар (кейинги ўринларда «белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчилар» деб юритилади) ҳисобланади.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ чакана савдо соҳасида ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан 5 киши бўлган корхоналар микрофирмалар, ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан 10 киши бўлган корхоналар кичик корхоналар ҳисобланади.
9. Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган корхона фаолияти коди белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчиларни аниқлашнинг асосий мезони ҳисобланади.
III. Солиқ солиш объекти
10. Фойдаланиладиган умумий майдон, ижарага олинган майдон белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Қуйидаги турғун майдонлар:
харидорларга хизмат кўрсатиладиган ва бевосита товарлар сотиладиган савдо зали;
харидорларга қўшимча хизмат кўрсатиш жойлари (газламани бичиш бўлимлари, тайёр кўйлакни жуссага мослаш устахоналари, янги товарларни намойиш қилиш заллари, хизмат кўрсатиш бюроси ва сақлаш камералари, ўйиб ёзиш устахоналари ва маиший приборлар ва пойабзални майда таъмирлаш устахоналари, товарларни кредитга сотишни расмийлаштириш хоналари);
товарларни қабул қилиш, сақлаш ва сотишга тайёрлаш жойлари (омбор бинолари) солиқ солиш мақсадлари учун умумий фойдаланиладиган майдон сифатида тушунилади.
IV. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш тартиби ва унинг ставкалари
11. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ суммаси:
умумий фойдаланиладиган майдон ҳажмидан;
базавий ставкалардан;
корхонанинг жойлашган жойига ва сотиладиган товарлар турларига қараб тузатиш киритувчи коэффициентлардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
12. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқнинг базавий ставкаси ва белгиланган (базавий) ставкага тузатувчи коэффициентлар миқдорлари савдо шохобчасининг жойлашган жойига ва сотиладиган товарлар турларига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Сотиладиган товарлар турларига қараб белгиланган ставкага тузатувчи коэффициентлар миқдорлари, ва товарларнинг аралаш турлари билан савдо қилишда уларни қўллашга мисол мазкур Низомга 1-иловада келтирилади.
Савдо ёки омбор майдони ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни тузатувчи коэффициентларни қўлламасдан ҳисоблаб чиқади.
13. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ ставкаларининг аниқ миқдорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан уларнинг базавий ставкаларидан ва савдо корхонаси жойлашган жойга қараб тузатувчи (пасайтирувчи, оширувчи) коэффициентлардан келиб чиқиб белгиланади ва ўз ҳудудида жойлашган солиқ тўловчилар эътиборига етказилади.
С=Б х Км
бунда:
С — белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган аниқ ставкаси;
Б — Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган базавий ставка;
Км — савдо корхонаси жойлашган жойга қараб тузатувчи коэффициентлар.
Ставкаларнинг миқдорларини белгилашда:
савдо фаолияти амалга оширилаётган аҳоли пункти типи;
аҳоли пункти ичида савдо фаолияти амалга ошириладиган жой (марказ, чекка жой, транспорт чорраҳаси ва бошқалар);
агар фаолият аҳоли пунктидан ташқарида амалга оширилса, жойнинг хусусияти (автомагистраль тури ва бошқалар);
корхонанинг савдо базалари ва улгуржи бозорлардан йироқлиги ҳисобга олинади.
14. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
N=PxCxKр
бунда
N — белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ суммаси;
P — умумий фойдаланиладиган майдон;
C — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган даромаддан олинадиган ягона солиқнинг аниқ ставкаси;
Kр — сотиладиган товарлар турларига қараб тузатувчи коэффициент.
Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқишга мисол мазкур Низомга 2-иловада келтирилади.
V. Солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш тартиби
15. Чакана савдо соҳасида фаолиятни амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар солиқ тўлашнинг белгиланган муддатигача мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза тақдим этиш йўли билан рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларида белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчи сифатида ҳисобга туришга мажбурдирлар. Аризага мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича солиқ суммасининг ҳисоб-китоби илова қилинади.
16. Давлат солиқ хизмати органлари белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчи сифатида микрофирмалар ва кичик корхоналарни ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза олингандан кейин ҳисоб-китобда келтирилган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқилган солиқ суммаси тўғри акс эттирилганлигини текшириб, мазкур аризани бир иш куни мобайнида кўриб чиқишлари шарт.
17. Микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг бир нечта савдо шохобчалари мавжуд бўлган тақдирда, ягона солиқ суммаси ҳисоби савдо шохобчаси жойлашган жой бўйича белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳар бир савдо шохобчаси бўйича амалга оширилади. Бунда тақдим этиладиган ҳисоб-китоб шаклида ҳар бир савдо шохобчаси жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда алоҳида сатрда кўрсатилади. Солиқ бўйича ҳисоб-китоб микрофирмалар ва кичик корхоналарни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади. Юридик шахс ҳисобланмаган ҳар бир савдо шохобчаси ҳисобга қўйилганликни тасдиқлаш учун солиқ ҳисоб-китобининг нусхасига эга бўлиши керак.
18. Ҳисоб-китобда кўрсатилган солиқ солиш объекти (умумий фойдаланиладиган майдон) солиқ ставкаси ўзгарган тақдирда, энг кам ойлик иш ҳақи ва бошқа кўрсаткичлар ўзгариши муносабати билан солиқ тўловчилар давлат солиқ хизмати органларига ўзгартирилган ҳисоб-китобни ўзгартирилган шарт-шароитларда фаолиятни амалга ошириш бошлангунгача тақдим этишлари шарт.
VI. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни тўлаш тартиби ва муддатлари
19. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тақдим этилган ҳисоб-китоб асосида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай ҳар ойда тўланади ва тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетга ўтказилади.
20. Бюджет билан ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш ҳисоб рақами бўйича юритилади (турлар бўйича).
Ҳисобланган белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ суммаси:
давр харажатларини ҳисобга олиш ҳисоб рақами дебети;
бюджетга тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш ҳисоб рақами кредити бўйича акс эттирилади.
VII. Якуний қоидалар
21. Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчилар солиқ солишнинг белгиланган тартиби бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
22. Давлат солиқ хизмати органлари:
Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни тўлашнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қиладилар;
чакана савдо корхоналарида солиқ солиш объектининг тақдим этилган белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ ҳисоб-китобига мувофиқлиги юзасидан танлаб мунтазам текширишлар ўтказилишини назарда тутувчи белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқнинг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушиши, шунингдек мазкур солиқнинг корхоналар фаолияти натижаларига таъсири ва бюджет тушумлари мониторингини амалга оширадилар.
Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибига
1-ИЛОВА
Сотиладиган товарларнинг турларига қараб жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган ставкаларга тузатувчи коэффициентлар

Т/р‎

Товарлар номи‎‎

Коэффициент*‎‎

1.‎ Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли маҳсулотлар‎ 1,5‎
2.‎ Автомобиллар, автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ва аксессуарлар ‎ 2,0‎
3.‎ Тери ва мўйнадан ясалган буюмлар, кийим-бош ва пойабзал‎ 1,2‎
4.‎ Қурилиш, пардозлаш материаллари ва қурилиш ускуналари ва инструментлар‎ 1,2‎
5.‎ Маиший техника, ташкилий техника, ёритиш приборлари, алоқа, кино ва фототехника воситалари, шунингдек уларга анжомлар‎ 1,5‎
6.‎ Мебель, гилам ва гиламбоп буюмлар‎ 1,5‎
7.‎ Заргарлик буюмлари, қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар‎ 1,5‎
8.‎ Чинни ва биллурдан ясалган идишлар‎ 1,2‎
9.‎ Бошқа товарлар, шу жумладан озиқ-овқат товарлари‎ 1,0‎
*) Аралаш ассортимент билан савдо қилишда сотиладиган товарларнинг айрим турлари учун белгиланган тузатувчи коэффициентнинг энг кўп миқдори қўлланилади.

‎‎‎Аралаш ассортимент билан садво қилишда тузатувчи
‎коэффициентларни қўллашга мисол:

Сотиладиган товарларнинг турига қараб тасдиқланган тузатувчи коэффициент‎
Корхона қуйидагиларни сотади:‎
1. Атторлик моллари‎ 1,0‎
2. Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли маҳсулотлар‎ 1,5‎
3. Мебель, гилам ва гиламбоп буюмлар‎ 1,5‎‎
4. Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ва аксессуарлар‎ 2,0‎
‎‎Мазкур корхона учун белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқишда солиқнинг белгиланган ставкасига 2,0 миқдорида тузатувчи коэффициент, яъни сотиладиган товарларнинг мазкур турлари учун белгиланган тузатувчи коэффициентнинг энг кўп миқдори қўлланилади.
Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибига
2-ИЛОВА

‎‎Мебель сотувчи корхонанинг тавсифи:‎‎

1.‎ Умумий фойдаланиладиган майдон 45 кв.м.;‎
2.‎ Жойлашган жойи вилоят шаҳри;‎
3.‎ Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган аниқ ставка 1 квадрат метрга ойига энг кам ойлик иш ҳақининг ярми;‎
4.‎ Сотиладиган товарлар (мебель) туридан келиб чиққан ҳолда ставканинг белгиланган миқдорига тузатувчи коэффициент 1,5.
‎‎

Т/р‎

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги‎‎

Сумма‎‎

1.‎ Умумий фойдаланиладиган майдон‎ кв.метр‎ 45‎
2.‎ Бир кв. метрга ойига жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган ставканинг аниқ миқдори‎ Энг кам ойлик иш ҳақи‎ 0.5‎
3.‎ Ҳисобот ойидаги энг кам иш ҳақи‎ сўм‎ 4535‎
4.‎ Сотиладиган маҳсулотнинг турига қараб ставканинг белгиланган миқдорига тузатувчи коэффициент‎ 1,5‎
5.‎ Белгиланган даромадидан олинадиган ягона солиқ суммаси (1 сатр х 2 сатр х 3 сатр х 4 сатр) ‎ сўм‎ 153056,3‎


‎Шундай қилиб, белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ суммаси қуйидагига тенг бўлади:

N=45 х 0,5 х 4535 х 1,5= 153056,3 сўм‎

Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибига
3-ИЛОВА
Юридик шахс штампи‎‎ ‎‎
туман (шаҳар) _______________________________________
‎____________________________ давлат солиқ инспекциясига ‎
солиқ органининг штампи ёки қайди‎
Солиқ тўловчи _______________________________________ ‎ __________________________________________ да олинди‎

(юридик шахснинг номи)‎

(сана ) ‎

Ҳисоб-китоб учун масъул шахс _________________________ ‎

(лавозими, ФИО)‎

‎‎СТИР

‎‎ХХТУТ

Телефон‎‎ ____________________________________________
Тўловчининг манзили‎ _________________________________
Ҳисоб-китоб рақами‎ ___________________________________

(банк муассасининг номи, код)‎

‎‎_________________________________________________________________________________ ни белгиланган даромаддан

(юридик шахснинг номи)‎

олинадиган ягона солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисида ‎

АРИЗА‎

Сиздан‎ _________________________________________________________________________________________________

‎(микрофирма,

‎_______________________________________________________________________________________________________

кичик корхонанинг номи)‎

белгиланган даромаддан ягона солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказишингизни илтимос қиламиз ‎
Корхона раҳбари‎‎ ‎‎_________________________________ ‎‎_________________________________

(имзо)‎

(ФИО)‎

Бош бухгалтер‎

‎_________________________________ ‎_________________________________

(имзо)‎

(ФИО)‎

200__ йил «____» _______________________‎‎
М.Ў.‎
Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибига
4-ИЛОВА
Юридик шахс штампи‎‎ ‎‎
________________________________________ туман (шаҳар)
‎ давлат солиқ инспекциясига‎

солиқ органининг штампи ёки қайди‎

Солиқ тўловчи‎ _______________________________________ ____________________________________________ олинди‎

(юридик шахснинг номи)‎

(сана)‎

Ҳисоб-китоб учун масъул шахс __________________________
‎____________________________________________________ ‎

(лавозими,ФИО)‎

‎‎СТИР

‎‎ХХТУТ

Телефон‎‎ _____________________________________________
Тўловчининг манзили‎ __________________________________
Ҳисоб-китоб рақами‎ ___________________________________

(банк муассасасининг номи, код)‎

‎‎Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун
‎белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ

ҲИСОБ-КИТОБИ‎

Савдо шохобчаси жойлашган жой‎‎

Умумий фойдаланиладиган майдон (кв.метрларда)‎‎

Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган ягона солиқ ставкасининг аниқ миқдори (энг кам ойлик иш ҳақи ҳисобида)‎‎‎

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдори (бир ойда)‎‎‎

Сотиладиган маҳсулотнинг турига қараб ставканинг белгиланган миқдорига тузатувчи коэффициент‎‎‎

Белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ суммаси (сўм) (2-устун X 3-устунX 4-устун X 5-устун)‎‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

‎‎Чакана савдо соҳасидаги фаолиятни амалга оширишдан олинадиган белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ 200__йил* _____________________________________________________________________ дан бошлаб сўмни ташкил этади.

(ёзув билан) ‎

Корхона раҳбари‎‎

_________________________________

_________________________________

(имзо)‎

(ФИО)‎

Бош бухгалтер‎

_________________________________ ‎

_________________________________‎

(имзо)‎

(ФИО)‎

‎‎Ушбу ҳисоб-китоб бўйича солиқ тўловчининг шахсий рақамига ҳар ойда
‎_________________________________________________________________________________________ сўм ўтказилади.

Солиқ инспектори‎

_________________________________ ‎ ‎_________________________________

(имзо)‎ ‎

(ФИО)‎ ‎

*) Солиқ ҳисобланадиган сана кўрсатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 12 июлдаги 249-сон қарорига
2-ИЛОВА
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан (товар айланмаси ҳажмидан) олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 13 июндаги 208-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан (товар айланмаси ҳажмидан) олинадиган ягона солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши чакана савдо соҳасида белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчилар ҳисобланадиган микрофирмалар ва кичик корхоналарга татбиқ этилмайди.
2. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан микрофирмалар ва кичик корхоналар ялпи даромад солиғи, мулк солиғи, шунингдек ялпи даромаддан олинадиган ягона солиқ тўлаш ўрнига кейинги ўринларда «ялпи тушумдан ягона солиқ» деб аталадиган ялпи тушумдан (товар айланмаси ҳажмидан) ягона солиқ тўлайдилар.
3. Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ тўловчилар учун:
божхона тўловлари (товарларни импорт қилишда божхона божлари ва йиғимлари, акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи);
давлат божлари;
савдо ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғимлари;
давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар тўлашнинг амалдаги тартиби сақланиб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 62-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 3-сон, 22-модда)
5. Савдо корхоналари уларга Вазирлар Маҳкамаси ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарорларига биноан уларга ижарага берилган ер учун ижара тўловидан озод қилинадилар.
II. Солиқ тўловчилар
6. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ тўловчилар ҳисобланади.
Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган корхона фаолияти коди ялпи тушумдан ягона солиқ тўловчиларни аниқлашнинг асосий мезони ҳисобланади.
Агар корхоналар фаолиятнинг асосий тури билан бир қаторда савдо ёки умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланса, улар ушбу фаолият бўйича алоҳида ҳисоб юритишга ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ тўлашга мажбурдир.
III. Солиқ солиш объекти ва уни ҳисоблаш тартиби
7. Корхонанинг ялпи тушуми ялпи тушумдан ягона солиқ олиш объекти ҳисобланади.
Ялпи тушум таркибига қуйидагилар киритилади:
товарлар сотишдан (ишлар, хизматларни амалга оширишдан) тушум суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сотилган мол-мулк ва бошқа активлар қиймати;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган бошқа даромадлар. Шу билан бирга, курс бўйича ижобий ва салбий тафовут ўртасидаги сальдо баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан олинадиган даромад ҳисобланади. Салбий курс тафовути суммаси ижобий курс тафовути суммасидан ортиқ бўлган тақдирда, ортиқ бўлган сумма ялпи тушумдан ягона солиқни ҳисоблаб чиқишда солиқ солинадиган базани камайтирмайди.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
8. Солиқ солиш мақсадлари учун ялпи тушумдан қуйидагилар чегирилади:
маҳсулотни сотиш бўйича айланмалар учун ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммаси*;
* улгуржи савдо корхоналари учун;
автотранспорт воситаларига қуйиш учун бензин, дизель ёнилғиси ва газдан фойдаланганлик учун жисмоний шахслардан олинган солиқ суммаси*;
* автомобилларга ёнилғи қўйиш шохобчалари учун.
тўлов манбаидан улар бўйича солиқ тўланган дивидендлар ва фоизлар тарзида олинган даромадлар;
давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича дивидендлар ва фоизлар тарзида олинган даромадлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қайтариладиган гаров идиши қиймати;
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
IV. Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ ставкалари
9. Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан:
фаолият турига (улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш);
корхонанинг жойлашган жойига (шаҳар, қишлоқ, узоқ ва тоғли туманлар) қараб белгиланадиган ставкалар бўйича тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ялпи тушумдан ягона солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
V. Ҳисоблаш тартиби ва тўлаш муддатлари
10. Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ қуйидаги формула бўйича аниқланади:
N = V х С
бунда:
N — ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ суммаси;
V — ҳисобот ойидаги ялпи тушум;
С — ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ ставкаси.
Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқни ҳисоблашга мисол ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 ноябрдаги 379-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 21-сон, 167-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 ноябрдаги 379-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 21-сон, 167-модда)
12. Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб тўловчилар томонидан рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай тақдим этилади.
13. Тўловчилар ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқни ҳисоб-китобларни топшириш учун белгиланган муддатдан кечикмай тўлайдилар.
14. Бюджет билан ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар (солиқ турлари) бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисоб рақами бўйича юритилади.
Ҳисобланган солиқ суммаси:
солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойдадан фойдаланишни ҳисобга олиш ҳисоб рақами дебети бўйича;
бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олиш ҳисоб рақами кредити бўйича акс эттирилади.
Бюджетга ўтказилган солиқ суммаси:
бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олиш ҳисоб рақами дебети бўйича:
пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисоб рақами кредити бўйича акс эттирилади.
VI. Якуний қоидалар
15. Тўловчилар ялпи тушумдан (товар айланмаси ҳажмидан) олинадиган ягона солиқнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ялпи тушумни (товар айланмаси ҳажмини) яшириш ҳоллари аниқланган тақдирда солиқ тўловчидан тушумнинг яширилган жами суммаси ва ана шу суммадаги жарима ундирилади.
16. Давлат солиқ хизмати органлари:
ялпи тушумга ягона солиқ солишнинг белгиланган қоидасига риоя этилиши устидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.
ялпи даромаддан олинадиган ягона солиқнинг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан мониторингни таъминлайди, ушбу мониторинг савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида ялпи тушум ҳажмининг ягона солиқ суммаси бюджетга тўлиқ тушишига мувофиқлиги юзасидан мунтазам равишда танлаб текширувлар ўтказишни назарда тутади. Аниқланган тафовутлар ялпи тушумни яшириш деб ҳисобланади ва бунинг учун қонунчиликда назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил30 декабрдаги 455-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан (товар айланмаси ҳажмидан) олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Июль ойи учун ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ
ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р‎

Кўрсаткичлар‎‎‎

Ўлчов бирлиги‎‎

1-вариант

2-вариант‎‎‎

1.‎ Бир ой (июль)даги ҳақиқий олинган ялпи тушум‎ минг сўм‎ 20800‎ 18200‎
2.‎ Солиқнинг белгиланган ставкаси‎ %‎ 5‎ 5‎
3.‎ Ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ суммаси (4-сатр х 5-сатр/100)‎ минг сўм‎ 1040‎ 910‎
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 ноябрдаги 379-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 21-сон, 167-модда)
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан (товар айланмаси ҳажмидан) олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Юридик шахс штампи‎‎ ‎‎
_______________________________________тумани (шаҳри)‎
‎давлат солиқ инспекциясига

Солиқ органининг штампи ёки белгиси‎

Солиқ тўловчи‎ _______________________________________ ____________________________________________олинди‎

(юридик шахснинг номи)‎

(сана)‎

Ҳисоб-китоб учун масъул шахс‎ __________________________

(лавозими, Ф.И.О.)‎

СТИР‎‎

ХХТУТ‎‎

Телефон‎‎ ____________________________________________
Тўловчининг манзили‎__________________________________
Ҳисоб-китоб рақами‎ ___________________________________

(банк муассасасининг номи, код)‎

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи тушумидан олинадиган ягона солиқ ‎‎

ҲИСОБ-КИТОБИ‎

200___ йил _________________ учун‎

(ҳисобот ойи)‎

Т/р‎ Кўрсаткичлар‎‎ Суммаси‎‎
1.‎ Ҳисобот ойидаги ялпи тушум (товар айланмаси)‎
2.‎ Ялпи тушумдан чегирмалар**
3.‎ Солиқ солинадиган тушум (1-сатр — 2-сатр)
4.‎ Ягона солиқ ставкаси (фоиз)‎
5.‎ Тўланадиган ягона солиқ суммаси‎

Корхона раҳбари‎‎

_________________________________‎ ‎‎_________________________________

(имзо)‎

(ФИО)‎

Бош бухгалтер‎

‎_________________________________

_________________________________‎

(имзо)‎

(ФИО)‎

Солиқ инспектори‎

‎_________________________________

_________________________________‎

(имзо)‎

(ФИО)‎



‎М.Ў.‎

**) Ҳисоб-китобга ялпи тушумдан аниқ чегирмалар рўйхати илова қилинади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 ноябрдаги 379-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 21-сон, 167-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 12 июлдаги 249-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқ солиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 15-модда; 1999 й., 11-сон, 64-модда; 2000 й., 8-сон, 45-модда; 2001 й., 6-сон, 34-модда) билан тасдиқланган Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартибида:
а) I бўлим 2-бандининг иккинчи хатбошига «солиқ солишнинг алоҳида тартиби белгиланган тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;
б) III бўлим 1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«харид қилувчи, таъминот-сотиш корхоналари учун – ялпи даромад».
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари билан савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 31 октябрдаги 433-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 61-модда) 1-бандининг биринчи хатбошидаги «воситачилар сонидан қатъи назар, кўпи билан 25 фоиз миқдорида белгиланадиган чекланган савдо устамаси қўлланган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон қарорида:
а) 9-банднинг учинчи хатбошидаги «суюлтирилган» сўзи чиқариб ташлансин;
б) 12-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
в) 4 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 7-илова жадвалидаги «савдо (харид қилувчи, савдо-воситачилик, улгуржи-сотиш, таъминот) корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш» сўзлари «харид қилувчи, таъминот-сотиш корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 10-илова жадвалидаги 1—3 сатрлар, шунингдек изоҳнинг 3-банди чиқариб ташлансин;
е) 18-илова жадвалидаги «транспорт воситалари учун суюлтирилган газ» сўзлари «транспорт воситалари учун газ» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 13 июндаги 208-сон қарорига 4-иловада:
а) 1.1 ва 1.2-бандлардаги «заргарлик буюмлари» позицияси чиқариб ташлансин;
б) 1.3-банддаги «заргарлик буюмлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) изоҳга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Аралаш савдо (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан) позицияси бўйича 1.1-бандда назарда тутилган базавий ставкалар ва базавий ставкага ўзгартирувчи коэффициентлар ушбу бандда алоҳида кўрсатилмаган ноозиқ-овқат товарлари билан турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдога ҳам татбиқ этилади».
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 13-сон, 108-модда; 24-сон, 200-модда; 21-сон, 167-модда; 2003 й., 3-сон, 22-модда; 12-сон, 92-модда; 13-сон, 104-модда)