toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 24.10.2018
Ҳужжат 12.07.2010 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ МАХСУС КОМИССИЯЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги хорижий фуқароларга, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш ҳамда уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиялар тўғрисидаги Намунавий низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз комиссиялари ишини Намунавий низом талабларига қатъий мувофиқ равишда ташкил этсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) хорижий фуқароларга, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш бўйича масалаларга доир материалларнинг сифатли ва ўз вақтида расмийлаштирилиши ҳамда кўриб чиқилиши устидан назоратни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон ва 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритсинлар,
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 16 апрель,
178-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
16 апрелдаги 178-сон қарорига
1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги хорижий фуқароларга, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун рухсатномалар бериш, шунингдек, уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиялар тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги хорижий фуқароларга, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш, шунингдек, уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиялар (бундан кейин Комиссия деб аталади) тўғрисидаги ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Комиссия таркибига қуйидагилар киради:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — комиссия раҳбарлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи — комиссия раҳбарларининг ўринбосарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Миллий хавфсизлик хизмати, адлия, ижтимоий таъминот бошқармалари, ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари бошлиқлари — комиссия аъзолари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик бошқармаси (бўлими) бошлиғи — комиссия котиби.
Комиссия таркибига, шунингдек, республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси бўлинмаларининг раҳбарлари ҳам киришлари мумкин.
3. Комиссиянинг ваколатлари:
тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш ҳамда хорижий фуқароларга, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш ёки беришни рад этиш, шунингдек, уларни рўйхатдан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ваколатли давлат органларидан яшаш учун рухсатнома бериш ва доимий рўйхатдан ўтказиш ёхуд уларни рад этиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатларни тақдим этишни сўраш. Ваколатли давлат органлари уч кун муддатда барча зарур материалларни тақдим этишга мажбурдирлар;
ички ишлар органларининг тегишли хизматлари томонидан қабул қилинган яшаш учун рухсатномалар бериш ва доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш;
Давлат органларини хорижий фуқаролар, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаши учун рухсатномалар бериш ҳамда доимий рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича йилнинг ҳар чорагида камида бир марта текшириш ва эшитиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Доимий яшаш учун қолдириш ва яшаш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги масалани ҳал этишда махсус комиссиялар келган фуқароларни уй-жой, иш ва ижтимоий кафолатлар билан таъминлаш имкониятларини ҳисобга оладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги Махсус комиссиялар юқорида кўрсатиб ўтилган ваколатлардан ташқари республиканинг бошқа минтақаларидан келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, Ўзбекистон Республикасида яшаш учун рухсатномага эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳам ҳал этадилар, уй-жой сотиб олишни хоҳлайдиган фуқароларга рўйхатдан ўтиши тўғрисидаги қарорнинг бир нусхасини берадилар.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. ЯШАШ УЧУН РУХСАТНОМА ОЛИШ ВА ДОИМИЙ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ УЧУН МАТЕРИАЛЛАР ТАҚДИМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
4. Яшаш учун рухсатнома олиш ва доимий рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи туман (шаҳар) ички ишлар бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
белгиланган намунадаги ариза-анкетадан икки нусха;
уйида ариза берувчи яшамоқчи бўлаётган қариндошлар ёки танишларнинг турар жой майдони бериши тўғрисидаги нотариал тасдиқланган аризалари;
агар жараён оилаларнинг қайтадан қўшилиши билан боғлиқ бўлса, никоҳ тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳамда болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларининг нотариал тасдиқланган нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанциялар;
қора-оқ рангли тасвирдаги 35 х 45 мм ҳажмли иккита фотосурат.
5. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси) ҳужжатлар пакетини уч кун муддатда расмийлаштиради ва ўзининг юқори бўлинмасига жўнатади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳужжатлар пакетини олгач, икки кун муддатда тегишли ваколатли давлат органларига сўровномалар жўнатади, мазкур органлар ариза борувчининг ишончлилиги даражаси тўғрисидаги ўз фикрини ўн кун муддатда маълум қилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ваколатли давлат органларидан жавоб олгандан кейин ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини кўриб чиқиш учун икки кун муддатда Комиссияга тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқади ҳамда 1 ва 2-иловаларга мувофиқ белгиланган шакл бўйича тегишли хулоса чиқаради.
Хулоса ижобий бўлганда расмийлаштирилган ҳужжатлар пакети узил-кесил қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига жўнатилади.
Хулоса салбий бўлганда ҳужжатлар туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси)га қайтарилади. У уч кун муддатда ушбу қарорни аризачига етказиши ва белгиланган тартибга мувофиқ, ушбу фактдан келиб чиқувчи чора-тадбирлар кўриши керак.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масалани аризачи келиб чиққан мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари билан келишиб олиш зарурати бўлганда, бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига сўровнома жўнатади.
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тақдим этилган барча материаллар асосида яшаш учун рухсатнома бериш ёки беришни рад қилиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади ва бир ҳафта муддатда ҳужжатлар пакетини қарор билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, Вилоятлар ички ишлар бошқармаларига ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига, кейинчалик Комиссияни хабардор қилиш ва тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармасига) бериш учун жўнатади,
11. Қарор ижобий бўлганда туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси) уч кун муддатда аризачига яшаш учун рухсатнома беради, уни доимий рўйхатдан ўтказишни расмийлаштиради, қарор салбий бўлганда — ушбу қарорни аризачига етказади ва белгиланган тартибга мувофиқ, мазкур фактдан келиб чиқувчи чора-тадбирлар кўради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
III. ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ДОИМИЙ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ УЧУН МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ
(III бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Республиканинг бошқа минтақаларидан доимий яшаш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида яшаш учун рухсатномага эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги Махсус комиссияларга бевосита қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
белгиланган намунадаги ариза;
паспорт ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш учун рухсатнома;
уйида аризачи яшамоқчи бўлаётган қариндошлар ёки танишларнинг унга турар жой бериши тўғрисидаги нотариал тасдиқланган аризаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Комиссиялар бир ой муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва 3, , 4, 4а-иловаларга мувофиқ белгиланган шакллар бўйича тегишли хулосалар чиқарадилар.
Доимий рўйхатдан ўтказиш рад этилиши ҳақида қарор чиқарилган тақдирда комиссиялар ўз хулосасида бундай рад этишнинг сабабларини кўрсатишлари ва бу ҳақда фуқароларга хабар беришлари шарт.
Истисно ҳолларда, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари ташаббуси билан, комиссиялар фуқароларга доимий рўйхатдан ўтказиш рад этилишининг сабаблари тўғрисида хабар бермасликлари мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Комиссиялар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий яшаш учун келаётган шахсларни доимий рўйхатдан ўтказишни қуйидаги асослар бўйича рад этиш ҳуқуқига эга:
а) агар шахсга қарши жиноий иш қўзғатилган бўлса — ишни кўриб чиқиш тамом бўлгунга қадар;
б) агар шахс ўзи тўғрисида қасддан ёлғон маълумотлар берган бўлса;
в) агар шахсга судда фуқаролик даъвоси берилган бўлса — ишни кўриб чиқиш тамом бўлгунга қадар;
г) агар ариза берувчини рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган шахснинг турар жойи Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳокимининг қарори билан белгиланган бузиб ташлаш зонасида бўлса;
д) турар жой майдони уй-жойнинг ижтимоий нормаларига мувофиқ бўлмаган тақдирда;
е) агар шахс илгари рўйхатдан чиққан ва бошқа давлатда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетган бўлса;
ж) агар шахс ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган бўлса.
Комиссиялар шунингдек доимий рўйхатдан ўтказишни қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда ҳам рад этиш ҳуқуқига эга.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
15. Комиссия хулосаси ижро этиш учун туман ички ишлар бўлими (бошқармасига) жўнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

ТАСДИҚЛАЙМАН

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Раиси____________________________‎
Ҳоким___________________________
1999 йил « » апрель‎

Яшаш учун рухсатнома бериш ва доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича махсус комиссиянинг ‎

_____ -СОН ХУЛОСАСИ

Комиссия __________________________________________________________
____________________________________________________________________‎
паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати (серияси, № , ким томонидан ва қачон берилган) бўлган,_______________________________________________
____________________________________________________________________‎
манзили бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилган фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс)______________________________________________________ га
яшаш учун рухсатнома бериш ва уни доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиб

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс) ___________________________________
__________________________________________________________________га‎
яшаш учун рухсатнома бериш ва уни доимий рўйхатдан ўтказиш рад этилсин. ‎‎‎‎
Материаллар чора-тадбирлар кўриш учун_______________________________ тумани (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси)га жўнатилсин.
Комиссия аъзолари: ‎

ТАСДИҚЛАЙМАН

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Раиси____________________________‎
Ҳоким___________________________
1999 йил « » апрель‎

Яшаш учун рухсатнома бериш ва доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича махсус комиссиянинг ‎

_____ -СОН ХУЛОСАСИ

Комиссия __________________________________________________________
____________________________________________________________________‎
паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати (серияси, № , ким томонидан ва қачон берилган) бўлган,_______________________________________________
____________________________________________________________________‎
манзили бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилган фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс)____________________________________________________________ га
яшаш учун рухсатнома бериш ва уни доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиб

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс) ___________________________________
__________________________________________________________________га‎
яшаш учун рухсатнома беришга ва уни доимий рўйхатдан ўтказишга рухсат этилсин. ‎‎‎‎
Материаллар яшаш учун рухсатнома бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига жўнатилсин.
Комиссия аъзолари: ‎

ТАСДИҚЛАЙМАН

Тошкент шаҳар ҳокими

________________________________‎
1999 йил «______» апрель‎

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича махсус комиссиянинг ‎

_____ -СОН ХУЛОСАСИ

Комиссия ________________________________________________________дан
келган, _______________________________________________манзили бўйича ‎
вақтинча рўйхатдан ўтказилган, паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати
____________________________________________________________________‎
(серияси, № , ким томонидан ва қачон берилган) бўлган фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс) ____________________________________________________ни
доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиб

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс) _____________________________________
____________________________________________________________________‎
____________________________________________________________________‎
доимий рўйхатдан ўтказилсин.
Материаллар ижро этиш учун Тошкент шаҳар _____________________________
тумани ички ишлар бўлими (бошқармаси)га жўнатилсин.
‎‎
Комиссия аъзолари: ‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Тасдиқлайман
‎Тошкент вилояти ҳокими ‎

___________________________‎
___________________________‎

20______ йил " " ______________‎


‎‎‎Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб
‎ чиқиш натижалари бўйича махсус комиссиянинг
‎_____________ -СОН ХУЛОСАСИ

Комиссия____________________________________________ дан келган, _______________________________________манзили бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилган, паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати____________________________________________________________________________‎‎

‎‎(серияси, №, ким томонидан ва қачон берилган) ‎

‎‎бўлган фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс) __________________________ ни доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиб
ҚАРОР ҚИЛАДИ:‎
Фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс)‎ __________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________________________‎
‎‎______________________________________________________________ доимий рўйхатдан ўтказилсин.‎‎
‎‎Материаллар ижро этиш учун Тошкент вилоятининг _________________________тумани (шаҳри) ички ишлар бўлими (бошқармаси)га юборилсин.
Комиссия аъзолари:‎ ‎______________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________________________
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

ТАСДИҚЛАЙМАН

Тошкент шаҳар ҳокими

________________________________‎
1999 йил «______» апрель‎

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича махсус комиссиянинг ‎

_____ -СОН ХУЛОСАСИ

Комиссия ________________________________________________________дан
келган, _______________________________________________манзили бўйича ‎
вақтинча рўйхатдан ўтказилган, паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати
____________________________________________________________________‎
(серияси, № , ким томонидан ва қачон берилган) бўлган фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс) ____________________________________________________ни
доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиб

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс) _____________________________________
__________________________________________________________________ни‎
қуйидаги асослар бўйича рўйхатдан ўтказиш рад этилсин.
Материаллар ижро этиш учун Тошкент шаҳар _____________________________
тумани ички ишлар бўлими (бошқармаси)га жўнатилсин.
‎‎
Комиссия аъзолари: ‎
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Тасдиқлайман
‎Тошкент вилояти ҳокими ‎

___________________________‎
___________________________‎

20______ йил " " ______________‎


‎‎‎Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб
‎ чиқиш натижалари бўйича махсус комиссиянинг
‎_____________ -СОН ХУЛОСАСИ

Комиссия____________________________________________ дан келган, _______________________________________манзили бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилган, паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати____________________________________________________________________________‎‎

‎‎(серияси, №, ким томонидан ва қачон берилган) ‎

‎‎бўлган фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс) _______________________ ни доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиб
ҚАРОР ҚИЛАДИ:‎
Фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс)‎ __________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________________________‎
‎‎__________________________________________________ни рўйхатдан ўтказииш рад этилсин.
‎‎Материаллар ижро этиш учун Тошкент вилоятининг ___________________тумани (шаҳри) ички ишлар бўлими (бошқармаси)га юборилсин.
Комиссия аъзолари:‎ ‎______________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________________________
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
16 апрелдаги 178-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
I. 1-илова — «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби»да:
1. 1-банд «хорижий фуқаролар» сўзларидан кейин «шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. 10-банднинг биринчи хатбошидаги, 10-банднинг биринчи хатбошига изоҳдаги, 11-банднинг биринчи хатбошидаги, 12-банднинг биринчи хатбошидаги, 13-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «чет эл паспортини», «чет эл паспорти» сўзлари тегишли равишда «миллий паспортни», «миллий паспорт» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 15-банднинг биринчи хатбошидаги «ва фуқаролиги бўлмаган шахслар» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. 16-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «ва фуқаролиги бўлмаган шахслар» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. 19-банднинг «е» кичик бандидаги «ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг» сўзлари чиқариб ташлансин.
II. 2-илова — «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари»да:
1. 1-банд «хорижий фуқаролар» сўзларидан кейин «шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари» сўзлари билан тўлдирилсин,
2. 2-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикасида бўлувчи хорижий фуқароларни келиш визасининг амал қилиш муддатига вақтинча рўйхатдан ўтказиш».
биринчи хатбошидаги «Мазкур қоидаларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошига изоҳдаги ва иккинчи хатбошидаги «чет эл паспортлари» ва «Чет эл паспортини» сўзлари тегишли равишда «миллий паспортлар» ва «Миллий паспортини» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 5-банддаги «ўз вақтида рўйхатдан ўтишлари» сўзлари «ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 7-банддаги «ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш» сўзлари «ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 9-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлари» сўзлари «жойлардаги ҳокимият органлари ва Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. 10-банддаги «рўйхатдан ўтказиш» сўзлари «вақтинча рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. II бўлимнинг номи ва 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«II. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтказиш
11. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлар бўйича вақтинча рўйхатдан ўтиш асосида яшайдилар. Миллий паспортлар белгиланган жойга келингандан сўнг уч сутка мобайнида вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно».
биринчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказишдан» сўзлари «вақтинча рўйхатдан ўтказишдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик бандидан «чет эл» сўзлари чиқариб ташлансин;
«в» кичик бандидаги «18 ёшга» сўзлари «16 ёшга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«г) Ўзбекистон Республикасига байрам ва дам олиш кунлари ёки одатдаги кунларда уч суткагача муддат билан келган ва шу кунлар мобайнида республикадан жўнаб кетувчи фуқаролар».
10. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Хорижий фуқароларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларининг масъул шахслари томонидан келиб жойлашган шахсларнинг ҳисоби юритилади.
Ички ишлар органи ҳудудий бўйсунишига қараб ҳафтасига икки марта Манзил-маълумотнома бюросига кетиш ва келиш варақаларини юборишга мажбур. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларининг масъул шахслари ўзлари жойлашган жойдаги Манзил-маълумотнома бюросига ҳисобга олиш учун рўйхатдан ўтказиладиган, келиб жойлашган шахсларнинг анкета-аризаларини бир сутка мобайнида юборишга мажбур.
Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан аккредитация қилинади».
биринчи хатибошидаги «рўйхатга олинади» сўзлари «аккредитация қилинади» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банди «консуллик мансабдор шахслари» сўзларидан сўнг «ҳарбий атташелар» сўзлари билан тўлдирилсин;
«б» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган» сўзлари чиқариб ташлансин;
«г» кичик банд чиқариб ташлансин;
охирги хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, унинг ваколатхоналари кўрсатиб ўтилган шахсларга аккредитация карточкалари берадилар ва аккредитация қилинганлиги тўғрисида бевосита уларнинг миллий паспортларига ёзиб қўядилар».
биринчи хатбошидаги биринчи гап қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Мазкур (Қоидаларнинг 12, 14, 16-бандларида кўрсатиб ўтилмаган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилиши керак». Иккинчи гапдаги «чет эл паспортлари» сўзлари «миллий паспортлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «рўйхатдан ўтказиш» сўзлари «вақтинча рўйхатдан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Меҳмонхоналарда қуйидагилар ҳисобга олинади:»;
«а» кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Хорижий фуқаролар даволанишга ёки дам олишга бевосита даволаш муассасаларига, санаторийларга ёки дам олиш уйларига келган ҳолларда уларнинг ҳисоби, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, даволаш муассасалари, санаторийлар ва дам олиш уйларининг масъул шахслари томонидан олиб борилади».
14. 17-банддаги «рўйхатдан ўтказилади» сўзлари «ҳисобга олинади ва вақтинча рўйхатдан ўтказишга тенглаштирилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«18. Агар фуқаролар Ўзбекистон Республикасига келган, яъни назорат-ўтказиш пункти томонидан қўйилган санадан уч кун ўтгандан кейин (байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно) ички ишлар органларида вақтинча рўйхатдан ўтмасдан республика ҳудудида бўлганларида ҳужжатларни расмийлаштириш ва меҳмонхоналарга жойлаштириш тақиқланади».
16. 21-банд чиқариб ташлансин.
биринчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказилмаган», «рўйхатдан ўтказилиши керак» сўзлари тегишли равишда «аккредитация қилинмаган», «ҳисобга олиниши керак» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Миллий паспорт ёки аккредитация карточкаси асосида меҳмонхонада яшаётган Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда аккредитация қилинган дипломатик корпус аъзолари паспортларга ва аккредитация карточкаларига бирон-бир белги қўйилмасдан меҳмонхоналарнинг ҳисобга олиш дафтарларида ва карточкаларида ҳисобга олиниши керак».
18. 25-банддаги «фуқароларнинг чет эл паспортларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги» сўзлари «фуқароларни ҳисобга олиш юзасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. 26-банддаги «чет эл паспортлари рўйхатга олинганлигининг амалда бўлишини» сўзлари «аккредитацияси ёки уларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатини» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«29. Хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг берган ариза-анкеталари асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилади».
21. 31-банддаги «рўйхатга олинадилар» сўзлари «рўйхатдан ўтказиладилар (вақтинча рўйхатдан ўтказиладилар)» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. 32-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Хорижий фуқаролар мўлжалланган жойга келганларидан сўнг ички ишлар органларида вақтинча рўйхатдан ўтишлари ёки меҳмонхоналарда ҳисобга туришлари керак».
III. 3-илова — «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтишлари қоидалари»да:
1-бандга иккинчи изоҳ матни чиқариб ташлансин;
10-банддаги «рўйхатдан ўтишга» сўзлари «меҳмонхонада ҳисобга туришга ёки вақтинча рўйхатдан ўтишга» сўзлари билан алмаштирилсин.