1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.05.00 Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.02.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (шунингдек, 01.12.05.00га қаранг) / 02.02.03.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фаолиятини ташкил этиш;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
5.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ, ВИЛОЯТЛАР ҲОКИМЛИКЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ МАХСУС КОМИССИЯЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА*
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида паспорт тизими қоидаларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 22 сентябрдаги ПФ-4364-сон Фармони билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар тугатилган.
(қарор номи ва иқтибос Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш ҳамда уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиялар тўғрисидаги Намунавий низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари ўз комиссиялари ишини Намунавий низом талабларига қатъий мувофиқ равишда ташкил этсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш бўйича масалаларга доир материалларнинг сифатли ва ўз вақтида расмийлаштирилиши ҳамда кўриб чиқилиши устидан назоратни таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон ва 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритсинлар,
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 16 апрель,
178-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 апрелдаги 178-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги хорижий фуқароларга ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун рухсатномалар бериш, шунингдек, уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиялар тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги хорижий фуқароларга ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш, шунингдек, уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссиялар (бундан кейин Комиссия деб аталади) тўғрисидаги ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
2. Комиссия таркибига қуйидагилар киради:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, Вилоятлар ҳокимлари — комиссия раҳбарлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари — комиссия раҳбарларининг ўринбосарлари;
(2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Давлат хавфсизлик хизмати, адлия, ижтимоий таъминот бошқармалари, ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари бошлиқлари — комиссия аъзолари;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмаларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқаролик бошқармаси (бўлими) бошлиғи — комиссия котиби.
Комиссия таркибига, шунингдек, республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси бўлинмаларининг раҳбарлари ҳам киришлари мумкин.
3. Комиссиянинг ваколатлари:
тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш ҳамда хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатномалар бериш ёки беришни рад этиш, шунингдек, уларни рўйхатдан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
ваколатли давлат органларидан яшаш учун рухсатнома бериш ва доимий рўйхатдан ўтказиш ёхуд уларни рад этиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатларни тақдим этишни сўраш. Ваколатли давлат органлари уч кун муддатда барча зарур материалларни тақдим этишга мажбурдирлар;
ички ишлар органларининг тегишли хизматлари томонидан қабул қилинган яшаш учун рухсатномалар бериш ва доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш;
Давлат органларини хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаши учун рухсатномалар бериш ҳамда доимий рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича йилнинг ҳар чорагида камида бир марта текшириш ва эшитиш.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Доимий яшаш учун қолдириш ва яшаш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги масалани ҳал этишда махсус комиссиялар келган фуқароларни уй-жой, иш ва ижтимоий кафолатлар билан таъминлаш имкониятларини ҳисобга оладилар.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
II. ЯШАШ УЧУН РУХСАТНОМА ОЛИШ ВА ДОИМИЙ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ УЧУН МАТЕРИАЛЛАР ТАҚДИМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
4. Яшаш учун рухсатнома олиш ва доимий рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи туман (шаҳар) ички ишлар бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
белгиланган намунадаги ариза-анкетадан икки нусха;
уйида ариза берувчи яшамоқчи бўлаётган қариндошлар ёки танишларнинг турар жой майдони бериши тўғрисидаги нотариал тасдиқланган аризалари;
агар жараён оилаларнинг қайтадан қўшилиши билан боғлиқ бўлса, никоҳ тўғрисидаги ҳужжатлар ҳамда болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).
(4-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанциялар;
қора-оқ рангли тасвирдаги 35 х 45 мм ҳажмли иккита фотосурат.
5. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси) ҳужжатлар пакетини уч кун муддатда расмийлаштиради ва ўзининг юқори бўлинмасига жўнатади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳужжатлар пакетини олгач, икки кун муддатда тегишли ваколатли давлат органларига сўровномалар жўнатади, мазкур органлар ариза борувчининг ишончлилиги даражаси тўғрисидаги ўз фикрини ўн кун муддатда маълум қилиши керак.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
7. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вилоятлар ички ишлар бошқармалари ваколатли давлат органларидан жавоб олгандан кейин ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини кўриб чиқиш учун икки кун муддатда Комиссияга тақдим этади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
8. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқади ҳамда 1 ва 2-иловаларга мувофиқ белгиланган шакл бўйича тегишли хулоса чиқаради.
Хулоса ижобий бўлганда расмийлаштирилган ҳужжатлар пакети узил-кесил қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига жўнатилади.
Хулоса салбий бўлганда ҳужжатлар туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси)га қайтарилади. У уч кун муддатда ушбу қарорни аризачига етказиши ва белгиланган тартибга мувофиқ, ушбу фактдан келиб чиқувчи чора-тадбирлар кўриши керак.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масалани аризачи келиб чиққан мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари билан келишиб олиш зарурати бўлганда, бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига сўровнома жўнатади.
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тақдим этилган барча материаллар асосида яшаш учун рухсатнома бериш ёки беришни рад қилиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади ва бир ҳафта муддатда ҳужжатлар пакетини қарор билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, Вилоятлар ички ишлар бошқармаларига ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига, кейинчалик Комиссияни хабардор қилиш ва тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармасига) бериш учун жўнатади,
11. Қарор ижобий бўлганда туман (шаҳар) ички ишлар бўлими (бошқармаси) уч кун муддатда аризачига яшаш учун рухсатнома беради, уни доимий рўйхатдан ўтказишни расмийлаштиради, қарор салбий бўлганда — ушбу қарорни аризачига етказади ва белгиланган тартибга мувофиқ, мазкур фактдан келиб чиқувчи чора-тадбирлар кўради.
(III-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 апрелдаги 178-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
I. 1-илова — «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби»да:
1. 1-банд «хорижий фуқаролар» сўзларидан кейин «шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. 10-банднинг биринчи хатбошидаги, 10-банднинг биринчи хатбошига изоҳдаги, 11-банднинг биринчи хатбошидаги, 12-банднинг биринчи хатбошидаги, 13-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «чет эл паспортини», «чет эл паспорти» сўзлари тегишли равишда «миллий паспортни», «миллий паспорт» сўзлари билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошига изоҳдаги ва иккинчи хатбошидаги «чет эл паспортлари» ва «Чет эл паспортини» сўзлари тегишли равишда «миллий паспортлар» ва «Миллий паспортини» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 9-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлари» сўзлари «жойлардаги ҳокимият органлари ва Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. II бўлимнинг номи ва 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«II. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқароларни рўйхатдан ўтказиш
11. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлар бўйича вақтинча рўйхатдан ўтиш асосида яшайдилар. Миллий паспортлар белгиланган жойга келингандан сўнг уч сутка мобайнида вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно».
«г) Ўзбекистон Республикасига байрам ва дам олиш кунлари ёки одатдаги кунларда уч суткагача муддат билан келган ва шу кунлар мобайнида республикадан жўнаб кетувчи фуқаролар».
«13. Хорижий фуқароларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларининг масъул шахслари томонидан келиб жойлашган шахсларнинг ҳисоби юритилади.
Ички ишлар органи ҳудудий бўйсунишига қараб ҳафтасига икки марта Манзил-маълумотнома бюросига кетиш ва келиш варақаларини юборишга мажбур. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларининг масъул шахслари ўзлари жойлашган жойдаги Манзил-маълумотнома бюросига ҳисобга олиш учун рўйхатдан ўтказиладиган, келиб жойлашган шахсларнинг анкета-аризаларини бир сутка мобайнида юборишга мажбур.
Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан аккредитация қилинади».
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, унинг ваколатхоналари кўрсатиб ўтилган шахсларга аккредитация карточкалари берадилар ва аккредитация қилинганлиги тўғрисида бевосита уларнинг миллий паспортларига ёзиб қўядилар».
биринчи хатбошидаги биринчи гап қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Мазкур (Қоидаларнинг 12, 14, 16-бандларида кўрсатиб ўтилмаган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилиши керак». Иккинчи гапдаги «чет эл паспортлари» сўзлари «миллий паспортлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
«а» кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Хорижий фуқаролар даволанишга ёки дам олишга бевосита даволаш муассасаларига, санаторийларга ёки дам олиш уйларига келган ҳолларда уларнинг ҳисоби, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, даволаш муассасалари, санаторийлар ва дам олиш уйларининг масъул шахслари томонидан олиб борилади».
14. 17-банддаги «рўйхатдан ўтказилади» сўзлари «ҳисобга олинади ва вақтинча рўйхатдан ўтказишга тенглаштирилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
«18. Агар фуқаролар Ўзбекистон Республикасига келган, яъни назорат-ўтказиш пункти томонидан қўйилган санадан уч кун ўтгандан кейин (байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно) ички ишлар органларида вақтинча рўйхатдан ўтмасдан республика ҳудудида бўлганларида ҳужжатларни расмийлаштириш ва меҳмонхоналарга жойлаштириш тақиқланади».
«Миллий паспорт ёки аккредитация карточкаси асосида меҳмонхонада яшаётган Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда аккредитация қилинган дипломатик корпус аъзолари паспортларга ва аккредитация карточкаларига бирон-бир белги қўйилмасдан меҳмонхоналарнинг ҳисобга олиш дафтарларида ва карточкаларида ҳисобга олиниши керак».
18. 25-банддаги «фуқароларнинг чет эл паспортларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги» сўзлари «фуқароларни ҳисобга олиш юзасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. 26-банддаги «чет эл паспортлари рўйхатга олинганлигининг амалда бўлишини» сўзлари «аккредитацияси ёки уларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддатини» сўзлари билан алмаштирилсин.
«29. Хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг берган ариза-анкеталари асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилади».