toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 26.09.2016
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 августдаги ПФ-4751-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 28 августда 2713-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 13 сентябрдаги 69-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2826, 20.09.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 августдаги ПФ-4751-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 августдаги ПФ-4751-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 27 ноябрдаги 79-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги ПФ-4672-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2629, 2014 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й. 49-сон, 586-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 26 август,
78-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 26 августдаги 78-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 августдаги ПФ-4751-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 августдаги ПФ-4751-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонининг 4-бандига мувофиқ, пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
иш ҳақи — ойига 130 240 сўм;
ёшга доир пенсиялар — ойига 254 730 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 254 730 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 156 310 сўм белгиланди.
2. 2015 йил 1 сентябрдан кейин иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларни (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.
2015 йил 1 сентябргача тайинланган пенсиялар, юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонда белгиланган 1,1 баравар миқдорга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.
3. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (130 240 сўм х 8 = 1 041 920 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.
4. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти қўлланилган янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари 1 041 920 сўм (130 240 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган фоизларга кўпайтирилади.
5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
6. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (130 240 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
2015 йил 26 август
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 26 августдаги ПФ-4751-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи
МИҚДОРЛАРИ

Ўзгартиришлар санаси ва даври

Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори

Сўмларда:

01.01.1973 йилдан

70,00

01.01.1992 йилдан

350,00

01.03.1992 йилдан

(350,00 + 550,00) / 2 = 450,00

01.04.1992 йилдан

550,00

01.07.1992 йилдан

1 000,00

01.09.1992 йилдан

1 250,00

01.10.1992 йилдан

2 000,00

01.01.1993 йилдан

2 500,00

01.04.1993 йилдан

3 000,00

01.06.1993 йилдан

7 500,00

01.07.1993 йилдан

11 250,00

01.09.1993 йилдан

13 500,00

01.11.1993 йилдан

16 200,00

Сўм-купонларда:

01.12.1993 йилдан

24 300,00

01.01.1994 йилдан

30 000,00

01.03.1994 йилдан

45 000,00

01.06.1994 йилдан

70 000,00

Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм):

01.07.1994 йилдан

70,00

01.08.1994 йилдан

100,00

01.03.1995 йилдан

150,00

01.09.1995 йилдан

250,00

01.04.1996 йилдан

400,00

01.09.1996 йилдан

550,00

01.12.1996 йилдан

600,00

01.07.1997 йилдан

750,00

01.07.1998 йилдан

1 100,00

01.01.1999 йилдан

1 320,00

01.08.1999 йилдан

1 750,00

01.08.2000 йилдан

2 450,00

01.08.2001 йилдан

3 430,00

01.04.2002 йилдан

3 945,00

01.08.2002 йилдан

4 535,00

01.05.2003 йилдан

5 440,00

01.08.2004 йилдан

6 530,00

01.05.2005 йилдан

7 835,00

01.10.2005 йилдан

9 400,00

01.07.2006 йилдан

10 800,00

01.11.2006 йилдан

12 420,00

01.08.2007 йилдан

15 525,00

01.11.2007 йилдан

(15 525,00 + 18 630,00) / 2 = 17 077,50

01.12.2007 йилдан

18 630,00

01.04.2008 йилдан

20 865,00

01.09.2008 йилдан

25 040,00

01.11.2008 йилдан

(25 040,00 + 28 040,00) / 2 = 26 540,00

01.12.2008 йилдан

28 040,00

01.08.2009 йилдан

33 645,00

01.12.2009 йилдан

37 680,00

01.08.2010 йилдан

45 215,00

01.12.2010 йилдан

49 735,00

01.08.2011 йилдан

57 200,00

01.12.2011 йилдан

62 920,00

01.08.2012 йилдан

72 355,00

01.12.2012 йилдан

79 590,00

01.08.2013 йилдан

(79 590,00+91 530,00)/2=85 560,00

01.09.2013 йилдан

91 530,00

01.12.2013 йилдан

(91 530,00+96 105,00)/2=93 817,50

01.01.2014 йилдан

96 105,00

01.09.2014 йилдан

107 635,00

01.12.2014 йилдан

(107 635,00+118 400,00)/2=113 017,50

01.01.2015 йилдан

118 400,00

01.09.2015 йилдан

130 240,00

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 465-модда)