ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 26 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2690]
Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-сонли «Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, шунингдек ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Б. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 10 июнь,
59-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 июндаги 59-сонли буйруғига ИЛОВА
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-сонли «Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, шунингдек ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ионлаштирувчи нурланиш манбаи (ИНМ) — ўзидан ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи ёки чиқаришга қодир бўлган қурилмалар ва (ёки) радиоактив моддалар, ядровий материаллар;
ИНМ айланиши субъекти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши, зарарсизлантирилиши ва кўмиб ташланиши бўйича ИНМ айланиши соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар;
радиоактив чиқиндилар — кейинчалик фойдаланиш учун мўлжалланмаган, таркибидаги радионуклидларнинг активлик даражаси қонун ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичлардан юқори бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги моддалар;
радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши субъектлари — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши, зарарсизлантирилиши ва кўмиб ташланиши бўйича радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар.
ИНМ айланиши субъектларида ИНМнинг мавжуд миқдорини аниқлаш;
ИНМнинг нобудгарчилиги, улардан рухсат берилмаган фойдаланиш ва уларни талон-торож қилишнинг олдини олишни таъминлаш;
ИНМнинг мавжудлиги ва улар сақланадиган жойларнинг ўзгариши тўғрисида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга холисона ва ишончли ахборот тақдим этиш.
радиоактив моддалар ҳамда улар жойлашган жойлар — йилига бир марта;
радиоактив чиқиндилар ва улар сақланадиган ва кўмиладиган пунктлар ҳамда радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши субъектлари кузатув чегарасида жойлашган радионуклидлар билан зарарланган ҳудудлар — беш йилда бир марта инвентаризациядан ўтказилиши керак.
4. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган, у тугатилган ёки қайта ташкил қилинган, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар билан ишлаш бутунлай тўхтатилган, ўғирлик, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар турган ёки сақланадиган пунктларга (жойларга) рухсат берилмаган таъсир ўтказиш аниқланган тақдирда, фавқулодда ҳолатлар оқибатлари бартараф қилингандан кейин радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар навбатдан ташқари инвентаризациядан ўтказилади.
5. Инвентаризациядан ўтказишдан олдин ИНМ айланиши субъекти раҳбари ИНМларни инвентаризациядан ўтказиш учун масъул шахслар тайинланади ва ИНМлар билан муомалада бўлиш учун етарли малакага эга бўлган мутахассислардан ташкил топган ИНМларни инвентаризациядан ўтказиш комиссиясини шакллантиради.
6. ИНМ айланиши субъекти томонидан инвентаризациядан ўтказишда:
радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларнинг мавжуд миқдори ҳамда ҳолати аниқланади;
радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларнинг мавжуд миқдори бухгалтерия ҳисобидаги маълумотлар билан солиштирилади;
радиоактив моддаларнинг уларнинг паспорт ҳужжатларидаги маълумотларига мувофиқлиги текширилади;
ИНМларни инвентаризациядан ўтказиш бўйича тегишли ҳужжатлар тўлдирилади ва уларнинг юборилиши таъминланади.
7. ИНМ айланиши субъектлари томонидан:
радиоактив моддалар ҳамда улар жойлашган жойлар инвентаризациядан ўтказилиши натижаси бўйича маълумот — мазкур Йўриқноманинг 1-иловага мувофиқ шаклда;
радиоактив чиқиндилар ҳамда улар сақланадиган ва кўмиладиган пунктлар инвентаризациядан ўтказилиши натижаси бўйича маълумот — мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда;
радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши субъектлари кузатув чегарасида жойлашган радионуклидлар билан зарарланган ҳудудлар инвентаризациядан ўтказилиши натижаси бўйича маълумот — мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
8. ИНМ айланиши субъектлари томонидан ўтказилган инвентаризация натижалари бўйича расмийлаштирилган маълумотлар кузатув хати билан «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига жорий йилнинг 1 февралигача юборилади.
9. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси билан келишилган.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АБДУСАМАТОВ