toggle_night_mode
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг мудофаа эҳтиёжлари учун вазифаларни бажаришда амалга оширган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Мудофаа тўғрисида»ги Қонуни 9, 15, 16 ва 17 моддаларига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг мудофаа эҳтиёжлари учун вазифаларни бажаришда амалга оширган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 18 июнь,
161-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 18 июндаги 161-сон қарорига
ИЛОВА
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг мудофаа эҳтиёжи учун вазифаларни бажаришда амалга оширган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом Ўзбекстон Республикасининг «Мудофаа тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг мудофаа эҳтиёжи учун вазифаларни бажаришда амалга оширган харажатларини компенсация қилиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
мудофаа эҳтиёжлари учун тақдим этиладиган мулк — мудофаа эҳтиёжи учун фойдаланилиши мумкин бўлган бино, иншоот, транспорт воситаси, алоқа воситаси ва бошқа мулк, жумладан озиқ-овқат, хом-ашё, харажат қилинадиган ва қурилиш материаллари (кейиги ўринларда — мулк деб юритилида).
моддий воситалар компенсацияси - корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг (кейинги ўринларда — мулк эгаси деб юритилида) мудофаа эҳтиёжи учун бино, иншоот, транспорт воситаси, алоқа воситаси ва бошқа мулк тақдим этиши натижасида уларнинг йўқотишлари ва харажатларини урушдан кейинги вақтда пул ёки натурал кўринишда қайтарилиши.
3. Моддий харажатларни компенсация (қилиниши) тўлови Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4. Қуйидагилар компенсация қилинади:
а) мудофаа эҳтиёжи учун тақдим этилган ва тўлиқ йўқ қилиниши натижасида тиклашнинг имкони бўлмаган мулкнинг бозордаги қиймати;
б) мудофаа эҳтиёжи учун тақдим этилган мулкка етказилган зарар.
5. Мулк эгасининг йўқотилган фойдаси компенсация қилинмайди.
6. Мудофаа эҳтиёжи учун мулкни тақдим этиш натижасида етказилган моддий зарарларни компенсация қилиш иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
II. МУДОФАА ЭҲТИЁЖИ УЧУН МУЛКНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ
7. Мудофаа эҳтиёжи учун мулк уруш даврида амалга оширилаётган тадбирлар доирасида тақдим этилади.
8. Мудофаа эҳтиёжи учун мулкни тақдим этиш мулк эгаси томонидан уни Ўзбекистон Респубикаси Мудофаа вазирлиги бўлинмаларига бериш билан бир вақтда мулк эгасига мулк берилганлигини тасдиқловчи хужжатни тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Мулкни беришда уни бериш вақтидаги ўлчами, сони, техник тавсифи ва ҳолати кўрсатилади, турар ва нотурар биноларни беришда электроэнергия, табиий газ, иссиқ ва совуқ сувни ҳисобга олувчи приборлар мавжуд бўлса уларни бериш вақтидаги кўрсаткичлари кўрсатилади.
9. Мудофаа эҳтиёжлари учун турар ва нотурар бинолар тақдим этилган даврда коммунал хизматлар бўйича (электр, газ, иссиқ ва совуқ сув, иссиқлик ва оқова сув таъминоти), қаттиқ ва юмшоқ маиший чиқиндилар, шунингдек, телефон алоқа хизматлари харажатларини қопланиши Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.
III. АМАЛГА ОШИРИЛГАН МОДДИЙ ХАРАЖАТЛАРНИ КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДАГИ МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
10. Мулк эгаси ёки унинг вакили компенсация олиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилади:
а) қуйидагилар акс эттирилган мудофаа эҳтиёжи учун тақдим этиш натижасида амалга оширилган моддий харажатларни компенсация қилиш тўғрисидаги ариза:
юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг фамилияси ва исми (юридик шахслар учун);
фамилияси, исми ва отасининг исми, СТИР, яшаш манзили (талефон рақами) (жисмоний шахслар учун);
б) фақат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
в) фақат юридик шахслар учун — паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;
г) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига мулкни тақдим этганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
д) мудофаа эҳтиёжи учун тақдим этилган мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
е) юридик ва жисмоний шахслар учун — вакил сифатида мурожаат қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
ж) амалга оширилган моддий харажатлар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (агар мавжуд бўлса).
11. Мулк эгаси ёки унинг вакилининг моддий харажатлар учун компенсация тўлови тўғрисидаги мурожаати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида, қўшимча ҳужжатларни сўраш ёки қўшимча ўрганишлар ва (ёки) текширувлар олиб борилиши талаб этилганда эса — бир ой муддатгача бўлган вақтда кўриб чиқилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш мобайнида ушбу Низомда кўрсатилган тартибда кейинчалик етказилган зарарни компенсация қилиш билан тақдим этилган мулкни мулк эгасига ёки унинг вакилига қайтариш чорасини кўради.
Турар ва нотурар жойлар қайтарилганда улардаги электрэнергияси, табиий газ, иссиқ ва совуқ сувларда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда улардаги қайтариб бериш вақтидаги кўрсаткичлар кўрсатилади.
13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирилиги мулк эгасининг ёки унинг вакилининг мурожаатини кўриб бўлгандан сўнг уч кун ичида кўриб чиқиш натижалари бўйича мурожаатчини ёзма равишда хабардор этади.
14. Мудофаа эҳтиёжи учун мулкни тақдим этганликни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда моддий харажатлар компенсацияси амалга оширилмайди.
IV. КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИНАДИГАН МОДДИЙ ХАРАЖАТЛАР МИҚДОРИ ВА МУДДАТИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ
15. Моддий харажатларни компенсацияси миқдоридини аниқланиши Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонунчилик билан белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилотларни шартнома асосида жалб қилган ҳолда аниқланади.
16. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ваколатли давлат органлари ва ташкилотларидан мудофаа эҳтиёжи учун мулкни тақдим этиш натижасида мулк эгасининг моддий харажатлари компенсацияси билан боғлиқ зарур маълумотларни сўраш ва олиш ҳуқуқига эга.
17. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мулк эгасининг ёки унинг вакилининг мурожаатини кўриб чиқиш натижалари бўйича уч кун ичида компенсация миқдорининг асослантирилган ҳисоб-китобларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.
18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳужжатларни қабул қилиб олган кундан 10 кун ичида:
тақдим этилган ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги, компенсацияни тўловини молиялаштириш манбаси ва муддатини белгилайди;
компенсация тўлови миқдори, молиялаштириш манбаси ва муддатларини, шунингдек, компенсация тўлови бўйича жавобгар вазирлик, идораларни белгилашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ҳукуматининг тегишли қарори лойиҳасини тайёрлайди;
кўрсатилган қарор лойиҳасини кўриб чиқиш ва ўрнатилган тартибда қабул қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
19. Зарур ҳолларда, мулк эгаси ёки унинг вакили билан келишган ҳолда моддий харажатлар қийматига тенг бўлган мулкни мулк эгаси ёки унинг вакилига бериш орқали моддий харажатлар компенсацияси натурал кўринишда берилиши мумкин.
Ушбу ҳолатда Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда қарор лойиҳасига компенсацияни натурал кўринишда беришга жавобгар бўлган вазирлик ёки идорага аниқ топшириқни белгиловчи таклифини киритади.
20. Моддий харажатлар компенсациясини тўлаш (бериш) учун жавобгар вазирлик, идора қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида мулк эгаси ёки унинг вакилини компенсацияни амалга оширишга тайёрлиги тўғрисида хабардор этади ва қарорда кўрсатилган миқдор ва муддатларда моддий харажатларни ўз вақтида ва тўлиқ компенсациясини таъминлайди.
V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
22. Мулк эгаларининг мулкларни мудофаа эҳтиёжи учун тақдим этишлари натижасида моддий харажатлар компенсацияси масалаларида юзага келган баҳс ва мунозаралар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг мудофаа эҳтиёжи учун вазифаларни бажаришда амалга оширган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг мудофаа эҳтиёжи учун вазифаларни бажаришда амалга оширган харажатларини компенсация қилиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

I-босқич

Мулк эгаси

1. Ўзбекистон Республикасининг «Мудофаа тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз мулкида бўлган бино, иншоот, транспорт воситаси, алоқа воситаси ва бошқа мулкни мудофаа эҳтиёжи учун тақдим этиш.

1. Мудофаа вазилигининг эҳтиёжларига қараб.

2. Компенсация олиш уун зарур ҳужжатлар рўйхатини тайёрлайди.

2. 10 кун ичида

3. Ҳужжатлар тўпламини Мудофаа вазирлигига юборади.

3. 3 кун ичида

↓↑

II-босқич

Мудофаа вазирлиги

1. Мудофаа эҳтиёжи учун мулкни тақдим этганликни тасдиқловчи ҳужжатни мулк эгасига беради (қабул қилиш далолатномаси, накладной ва бошқалар).

1. Тақдим этилган вақтда

2. Қабул қилинган мулкдан мақсадли фойдаланади.

2. Уруш даврида

3. Тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади, бунда:

а) мулк мавжуд бўлса уни мулк эгасига қайтаради;

б) компенсация қилинадиган харажатлар миқдорини аниқлайди.

3. 15 кун ичида

4. Зарур ҳолларда қўшимча ҳужжатларни талаб қилиб олади, қўшимча ўрганишлар (текширувлар) ўтказади.

4. 1 ойгача

5. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижалари бўйича мулк эгаси ёки унинг вакилини хабардор этади ва натижаларини Молия вазирлигига юборади

5. 3 кун ичида

III-босқич

Молия вазирлиги

1. Компенсация қилинадиган харажатлар учун тақдим этилган ҳисоб китоблар тўғрилигини текширади, компенсация тўловининг молиялаштириш манбаси ва муддатларини аниқлайди.

2. Компенсация тўлови миқдори ва тури (натурал ёки пул кўринишдаги), молиялаштириш манбаси ва муддатларини, шунингдек, компенсация тўлови бўйича жавобгар вазирлик, идораларни белгилашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ҳукуматининг тегишли қарори лойиҳасини тайёрлайди ва ўрнатилган тартибда келишилган қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

10 кун ичида

IV-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

1. Қарор лойиҳасини кўриб чиқади ва қабул қилади.

2. Қабул қилинган қарорни Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва компенсацияни тўлашга (беришга) жавобгар бўлган вазирлик ва идораларга юборади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси регламентига асосан

V-босқич

Компенсация тўлови (берилиши) учун жавобгар вазирлик (идора)

1. Компенсацияни амалга оширишга тайёрлиги тўғрисида мулк эгаси ёки унинг вакилини хабардор этади.

1. 3 кун ичида

2. Моддий харажатларни ўз вақтида ва тўлиқ компенсациясини таъминлайди.

2. Қарорда кўрсатилган муддат бўйича

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига компенсация натижалари тўғрисида маълумот тақдим этади.

3. Тўлиқ тўланган (берилган) вақтдан бошлаб 3 кун чичида

↓↑

VI-босқич

Мулк эгаси

Моддий харажатлар компенсациясини олади.

Қарорда кўрсатилган муддатларда