1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.01.00.00 Мудофаанинг умумий масалалари]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«МУДОФАА ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 10, 398-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 11 май,
211-II-сон
Ўзбекистон республикасининг қонуни
МУДОФАА ТЎҒРИСИДА
(янги таҳрири)
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
Ушбу Қонун мудофаани ташкил этишнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини (бундан буён матнда Қуролли Кучлар деб юритилади) бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди, мамлакат мудофаасини таъминлашда давлат органларининг ваколатларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар иштирокини аниқлаб беради.
2-модда. Мудофаа тушунчаси
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.01.00.00 Мудофаанинг умумий масалалари]
Ушбу Қонунда мудофаа деганда Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлашнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборот, ташкилий ва бошқа тадбирлари мажмуи тушунилади.
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари]
Мудофаа тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 152-моддаси.
4-модда. Мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари
Мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
бошқа давлатга қарши ҳарбий куч ишлатмаслик, тажовузнинг олдини олиш ва уни даф этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси тегишли шартномалар билан боғланган давлатларга ёрдам кўрсатиш ҳоллари бундан мустасно;
халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ равишда коллектив хавфсизлик тизимларида иштирок этиш;
ҳарбий-сиёсий блокларда қатнашмаслик;
ҳарбий қурилишнинг замонавий урушлар ва қуролли можароларнинг хусусиятига монанд бўлиши;
ядровий ва бошқа турдаги ялпи қирғин қуролларини ишлаб чиқаришни, қайта ишлашни, олишни, сақлашни, тарқатишни ва жойлаштиришни рад этиш;
II. МУДОФААНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ
5-модда. Мудофаани ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари;
7.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.02.00 Давлат чегараларини қўриқлаш]
Мудофаани ташкил этиш қуйидагиларни қамраб олади:
тажовузнинг олдини олиш ва қайтаришга, Ўзбекистон Республикасига тажовузлардан уюшган ҳолда қуролли ҳимояланишга қаратилган зарур шароитлар яратиш;
мудофаа соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, давлат ҳарбий тузилишини замонавий талабларга мувофиқ такомиллаштириш;
мудофаа вазифаларини ҳал этиш учун керакли барча кучлар ва воситаларнинг мувофиқлаштириб борилишини ва ҳамкорликда ҳаракат қилишини таъминлаш;
ҳарбий-сиёсий вазият, миллий хавфсизликка бўлган аниқ ва потенциал таҳдидлар мониторингини юритиш;
Ўзбекистон Республикаси урушга ва қуролли можароларга тортилишининг олдини олиш юзасидан сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборот, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлар кўриш;
Қуролли Кучларнинг қурилиши, тайёргарлиги, доим шай ҳолда сақлаб турилиши, уларнинг сони, тузилиши ва таркибининг мақбуллаштирилиши;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 152 ва 153-моддалари.
Қуролли Кучларни тегишли равишда замонавий қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий-техникавий ва ашёвий мол-мулклар, озиқ-овқат, бошқа моддий-техник воситалар, энергетика ва бошқа ресурслар билан таъминлаш, уларнинг захираларини вужудга келтириш;
Қуролли Кучлар қўлланилишини режалаштириш;
мудофаа вазифаларини ҳал этиш учун ташқи сиёсий йўналишдаги чора-тадбирларни кўриш;
аҳолини ва ҳудудни мудофаага тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг қўриқланиши ва ҳимояланишини таъминлаш;
аҳолини, иқтисодиёт ва ҳаёт кечириш учун зарур бўлган объектларни ялпи қирғин қуролларидан муҳофаза қилишга доир тадбирларни ўтказиш;
Қуролли Кучларнинг, мамлакат иқтисодиётининг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек аҳолининг сафарбарлик тайёргарлиги;
давлат ва сафарбарлик захиралари учун моддий бойликлар захираларини вужудга келтириш;
мудофаанинг илмий, илмий-техникавий, маърифий, ҳарбий-саноат, иқтисодий, ахборот ва қонунчилик базасини такомиллаштириш;
аҳолини маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Қуролли Кучлар шахсий таркибини давлатни ҳимоя қилишга ахлоқий-руҳий жиҳатдан тайёрлаш;
мамлакат мудофаасини ташкил этишга доир бошқа тадбирлар.
Қуролли Кучлар урушлар ва қуролли можароларни қайтариш ҳамда олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳамда аҳолининг тинч ҳаётини ҳимоя қилиш учун давлат томонидан ташкил этилган ва сақлаб турилган ҳарбий бирлашмалар, қўшилмалар ва қисмларни, шунингдек бошқа ҳарбий тузилмаларни ўз ичига олади.
Қуролли Кучлар ўз фаолиятини қонун устунлиги, марказлашган раҳбарлик ва яккабошчилик, жанговар ва сафарбарлик борасида доимий шайлик ҳамда ҳарбий интизомга риоя этиш асосида қуради ва амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.08.00.00 Қурол ва ҳарбий техника;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.14.00.00 Фуқаро мудофааси. Объектларни ҳимоя қилиш. Фуқароларни ҳимоя қилиш]
Ҳарбий объектлар, бинолар ва иншоотлар, қурол-яроғ, ҳарбий техниканинг барча турлари, бошқа ҳарбий мол-мулклар давлат мулки ҳисобланади ва Қуролли Кучлар тасарруфида бўлади.
Қуролли Кучларнинг комплектланиши қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги 458-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасининг III-боби 3-кичик бўлими.
7-модда. Қуролли Кучларга раҳбарлик
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.01.00 Президент – Олий бош қўмондон]
Мудофаага ва Қуролли Кучларга раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Президенти — Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони амалга оширади.
Уруш даврида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири бир пайтнинг ўзида Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони ўринбосари ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги 458-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасининг III-боби 5-кичик бўлими.
Қуролли Кучларнинг кундалик фаолиятига раҳбарликни ўз бўйсунувида Қуролли Кучларнинг таркибига кирадиган ҳарбий тузилмалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари амалга оширадилар.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Қуролли Кучлар олдига қўйилган вазифаларни бажариш юзасидан уларга тезкор раҳбарликни Қуролли Кучлар Бош штабининг бошлиғи амалга оширади.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 109-моддасининг 20-банди.
III. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ МУДОФАА СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ. ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ, КОРХОНАЛАР, МУАССАСАЛАР, ТАШКИЛОТЛАР ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ МУДОФААНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ИШТИРОКИ
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.01.00 Президент – Олий бош қўмондон;
3.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти — Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони:
Ўзбекистон Республикаси мудофаа сиёсати ва ҳарбий қурилишининг асосий йўналишларини белгилайди;
давлат бошқарув органларининг мудофаа соҳасидаги фаолиятига раҳбарлик қилади;
Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти таъминланиши, унинг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги муҳофаза этилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;
Қуролли Кучларни қуриш, қўллаш ва ривожлантириш режаларини, шунингдек мудофаани ташкил этиш юзасидан давлатнинг бошқа режа ва дастурларини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва бошқа ҳарбий тузилмаларининг тинчлик ва уруш даврига мўлжалланган тузилиши, таркиби ва жойлашувини тасдиқлайди;
ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш тўғрисида, шу жумладан халқаро тинчликпарварлик тадбирларида қатнашиш тўғрисида, шунингдек Қуролли Кучларни ўзларига бевосита тааллуқли бўлмаган вазифаларни бажаришга жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва Қуролли Кучларга буйруқ беради;
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланган тартибда: Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади;
Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонларни беради;
ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сонини, уларнинг ҳарбий ва муқобил хизматни ўташ тартибини, ҳарбий хизматга мажбурларни ва чақирилувчиларни ҳарбий ҳисобга олиш ишининг юритилиш тартибини, мудофаа ва Қуролли Кучлар эҳтиёжлари учун қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий-техникавий ва ашёвий мол-мулклар, озиқ-овқат ҳамда бошқа моддий-техника воситаларининг нормалари ҳамда ҳажмини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга чақириш, муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини резервга ва муқобил хизмат хизматчиларини захирага бўшатиш тўғрисида, шунингдек ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий йиғинларга чақириш тўғрисида қарорлар қабул қилади, фуқароларни сафарбарлик бўйича ва уруш даврида ҳарбий хизматга чақириш, сафарбарликдан бўшатиш тўғрисида фармонлар чиқаради;
(8-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-238-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 553-модда)
мамлакат иқтисодиётининг сафарбарлик тайёргарлиги, шунингдек сафарбарлик ва стратегик давлат захираларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш режаларини тасдиқлайди;
ҳарбий олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини, олий таълим муассасалари қошида ҳарбий таълим факультетларини, шунингдек ҳарбий тайёргарлик ўқув марказларини (ҳарбий кафедралар ёки циклларни) ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади;
қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари;
давлат ҳарбий буюртмаларини шакллантириш ва мудофаа аҳамиятига молик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлайди;
мамлакат иқтисодиётининг сафарбарлик тайёргарлиги, шунингдек сафарбарлик ва стратегик давлат захираларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш режаларини ишлаб чиқади, мазкур режаларнинг ижроси устидан назорат олиб боради;
Қуролли Кучларнинг тегишли равишда қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий-техникавий ва ашёвий мол-мулклар, озиқ-овқат ҳамда бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозланиши ва таъминланишини ташкил этади;
қурол-яроғлар ва ҳарбий техника, стратегик материаллар экспорти ҳамда импорти устидан назорат олиб боради;
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар мудофаа эҳтиёжларига доир вазифаларни бажарганлиги муносабати билан улар сарф қилган моддий харажатларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(9-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўз тасарруфидаги қўшинларга бошқарувни амалга оширади, мудофаа ва ҳарбий қурилиш соҳасидаги давлат сиёсати юритилишини, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг замонавий қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва моддий-техника воситалари билан жиҳозланишини, ҳарбий ҳамкорлик кенгайтирилишини, чақирувнинг ва Қуролли Кучлар кадрлари тайёрлашнинг ташкил этилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қуролли Кучларнинг Бош штаби Ўзбекистон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қуролли ҳимоя қилиш соҳасидаги қарорларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ягона қўмондонлик органи ҳисобланади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
(11-модданинг иккинчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
миллий ҳарбий стратегия, Қуролли Кучлар қурилиши ва ривожлантирилишининг концептуал асосларини ишлаб чиқиш учун масъул бўлади;
Қуролли Кучларни, ҳарбий округларни, вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий тузилмаларини тезкор-стратегик бошқаришнинг бош органи вазифасини бажаради;
(11-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
қўшинларнинг жанговар ҳаракатлари стратегик жиҳатдан ва тезкор режалаштирилишини ҳамда уларга раҳбарликни амалга оширади;
қўшинларнинг тезкор ва жанговар тайёргарлигига, улар ташкилий-штат тузилишининг қўшинларни қўллаш шакл ва усулларига кўникма ҳосил қилишига доир тадбир-чоралар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
ўз ваколатлари доирасида барча вазирликлар ва идоралар томонидан, Қуролли Кучларнинг шакл ва турдаги қўшинларининг, бирлашмалари, қўшилмалари ва бўлинмаларининг қўмондонлари томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган директивалар ва буйруқлар чиқаради;
(11-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(11-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳарбий округ операцион йўналишларда Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминловчи асосий ҳарбий-маъмурий бирлик ҳамда умум қўшин тезкор-стратегик ҳудудий бирлашмасидир.
Ҳарбий округлар зиммаларига юкланган вазифаларни бажарадилар ҳамда қонунчиликка мувофиқ қарорлар қабул қиладилар.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
13-модда. Вазирликлар ва идораларнинг мудофаа соҳасидаги ваколатлари
(13-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Вазирликлар ва идоралар қонунчиликка мувофиқ мамлакат мудофаа қобилиятини, Қуролли Кучларнинг жанговар ва сафарбарлик тайёргарлигини, шунингдек жанговар қобилиятини таъминлашда қатнашадилар ҳамда зиммаларига юкланган вазифалар бажарилиши учун масъулдирлар.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Ҳарбий буюртмаларни бажарувчи вазирликлар ва идоралар мудофаа эҳтиёжларига зарур бўлган маҳсулотлар етказиб берилиши, тармоқнинг сафарбарлик тайёргарлиги учун масъулдирлар, сафарбарлик тайёргарлиги режасига мувофиқ тармоқнинг уруш даврида барқарор ишлашини таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширадилар.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
14-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари
(14-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.02.00 Ҳокимни тайинлаш ва тасдиқлаш. Ваколатлари;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари;
(14-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
ўз ҳудудларида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда сафарбарлик режалари ҳамда давлат ва сафарбарлик захиралари моддий бойликларини жамлаш топшириқлари бажарилиши устидан назорат олиб борадилар;
ҳарбий ҳисобга олиш ишини, ҳарбий ва муқобил хизматга чақиришни, сафарбарлик, ҳарбий йиғинларни ташкил этишда, шунингдек сафарбарлик ва уруш даврида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига брон беришда қатнашадилар;
ҳудудий мудофаа тадбирларини режалаштиришда ва уларнинг бажарилишини таъминлашда қатнашадилар;
Қуролли Кучларнинг зарур маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотларига, иссиқлик ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжларини таъминлайдилар, уларга алоқа воситаларини берадилар, коммунал-маиший ва бошқа хизматлар кўрсатадилар;
ҳарбий қисмлар, Қуролли Кучларнинг корхона, муассаса ва ташкилотлари эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда ер, хизмат хоналари ҳамда турар жой берадилар;
фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташи, жанговар ҳаракатларда қатнашиши муносабати билан уларга, шунингдек уларнинг оила аъзолари учун белгиланган ижтимоий кафолатлар амалга оширилишини таъминлайдилар;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширадилар.
(14-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
15-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаани таъминлашдаги иштироки
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
4.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.01.00 Умумий қоидалар]
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
ҳарбий хизматга мажбурларни ва чақирилувчиларни хабардор этиш ва мудофаа ишлари бўлимларига чақиришни ташкил этишда кўмаклашадилар;
шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларда ҳарбий хизматга мажбурларни ва чақирилувчиларни бирламчи шахсий ҳисобга олиш ишини юритадилар, шунингдек фуқароларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда қатнашадилар;
фуқаро муҳофазаси ва ҳудудий мудофаа тадбирларида қатнашадилар;
ўз мулкидаги бинолар, иншоотлар, транспорт ва алоқа воситалари ҳамда бошқа мол-мулкларни уруш даврида мудофаа эҳтиёжлари учун қонунда белгиланган тартибда бериб турадилар, қилинган харажатларнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда кейинчалик қопланади;
қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирларда қатнашадилар.
(15-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
16-модда. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мудофаани таъминлашдаги иштироки
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.02.00.00 Мудофаани бошқариш / 15.02.02.00 Давлат бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мудофаа соҳасидаги ваколатлари;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа тадбирларни бажарадилар.
(16-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўз мулкидаги бинолар, иншоотлар, транспорт ва алоқа воситалари ҳамда бошқа мол-мулкларни мудофаа эҳтиёжлари учун қонунчиликка мувофиқ бериб турган тақдирда улар қилган харажатларнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қопланади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.08.00 Фуқароларнинг асосий (конституцион) мажбуриятлари]
Ўзбекистон Республикасини, унинг ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий бурчидир.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга, шунингдек ўз мулкидаги бинолар, иншоотлар, транспорт ва алоқа воситалари ҳамда бошқа мол-мулкларини уруш даврида мудофаа эҳтиёжлари учун қонунда белгиланган тартибда бериб туришга мажбурдирлар, қилинган харажатларнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда кейинчалик қопланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.01 Жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.01.00.00 Мудофаанинг умумий масалалари]
Фуқаролар мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи жамоат бирлашмалари тузиш ҳуқуқига эга.
IV. УРУШ ҲОЛАТИ. УРУШ ДАВРИ. САФАРБАРЛИК. ҲУДУДИЙ МУДОФАА. ҚУРОЛЛИ МОЖАРОЛАР
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қўшинлар тўсатдан ҳужум қилган ёки бостириб кирган тақдирда ҳарбий округлар қўшинларининг қўмондонлиги ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари уруш ҳолати эълон қилинишини кутмай ҳужумни ёки босқинни даф этишнинг барча чора-тадбирларини кўришлари шарт.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Уруш даври уруш ҳолати эълон қилинган вақтдан ёки ҳарбий ҳаракатлар амалда бошланиб кетган пайтдан эътиборан бошланади ҳамда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганлиги эълон қилинган вақтдан эътиборан, лекин бундай ҳаракатлар амалда тўхтатилганидан кейин тугайди.
Уруш даври шароитида Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони томонидан Қуролли Кучларга ва мамлакат иқтисодиётига раҳбарликни амалга оширадиган ваколатли орган тузилиши мумкин.
Сафарбарлик тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги 458-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасининг IV-боби 2-кичик бўлими.
Ҳудудий мудофаа Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини ҳимоялаш ва мудофаа қилиш, аҳолини, объектлар ва коммуникацияларни душман хуружларидан, қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатларидан ҳимоя қилиш мақсадида, шунингдек фавқулодда ҳолат режимини сақлаб туриш учун ташкил этилади ва амалга оширилади.
Ҳудудий мудофаани таъминлашга жалб этиладиган кучларнинг вазифалари, ҳамкорликдаги ҳаракатларининг ташкил этилиши ва тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
22-модда. Қуролли можаролар
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.03.00 Халқаро низоларни ҳал қилишнинг тинч усуллари]
Чекланган доирадаги ҳарбий низолар (ҳаракатлар ва қуролли тўқнашувлар) қуролли можаролар деб ҳисобланади, бунда уруш ҳолати эълон қилинмайди.
Қуролли можаролар келиб чиққан ва Ўзбекистон Республикаси бу можароларга тортилган тақдирда Қуролли Кучлар дарҳол уларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўрадилар.
V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
23-модда. Мудофаа соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.08.00 Давлатлараро муносабатларда бошқа масалалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.01.00 Жамоавий ва ҳудудий хавфсизлик тизими]
Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқнинг якка тартибда ва коллектив тарзда мудофааланишдан иборат бўлган ҳуқуқни мустаҳкамловчи умум эътироф этилган нормалари ва принципларига асосланиб, ҳарбий қурилиш, тинчлик ва хавфсизликни сақлаб туриш соҳасида бошқа давлатлар билан ҳамкорликни амалга оширади.
24-модда. Мудофаа эҳтиёжларининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.08.00.00 Қурол ва ҳарбий техника]
Мудофаа эҳтиёжларининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти қонунчиликка мувофиқ давлат бюджети маблағлари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
25-модда. Мудофаа тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.01.00.00 Мудофаанинг умумий масалалари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.02.00 Жиноят ва жиноий жавобгарлик]
Мудофаа тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг256-моддаси.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 80-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2009 й., 52-сон, 553-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)