1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«СОҒЛОМ АВЛОД» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Соғлом авлодни тарбиялашга, юксак умуминсоний қадриятлари асосланган ҳаётий ўрнига эга бўлган маънавий бой, ахлоқан етук, интеллектуал ривожланган, юқори билимли, жисмонан бақувват, ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантиришга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасида 2000 йилнинг «Соғлом авлод йили» деб эълон қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларга:
соғлом оилани шакллантириш ва оилада юксак маънавий-ахлоқий муҳитни ривожлантириш учун шарт-шароитларни такомиллаштиришга;
давлат, жамият ва оила томонидан соғлом фарзанд туғилишига эътибор ва ғамхўрликни кучайтиришга;
болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, таълим олиши ва ҳар томонлама камол топиши учун шарт-шароитларни яхшилашга;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш]
«Меҳрибонлик» уйларида, мактаб-интернатларда ва ихтисослаштирилган мактабларда тарбияланаётган болаларга давлат томонидан ёрдамни кучайтиришга;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
ижтимоий тафаккурда етук, ҳар томонлама камол топган ва соғлом авлоднинг туғилиши ва тарбияланиши учун юксак масъулият психологиясини шакллантиришга, соғлом авлоднинг туғилиши ва тарбияланиши масалалари бўйича аҳолига ялпи билим бериш тизимини яратишга йўналтирилган «Соғлом авлод» давлат дастури 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
2. Белгилансинки, «Соғлом авлод» давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларни, уларнинг аҳамияти ва кўламларини, сарф-харажатлар ҳажмларини ва ижтимоий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, амалга ошириш 2000 йилда ва кейинги йилларда тегишли ресурслар билан таъминланиши керак.
Давлат дастури топшириқларининг унда белгиланган муддатларга мувофиқ сўзсиз бажарилиши учун ўзларига боғлиқ бўлган барча чора-тадбирларни кўриш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш вазирликлар, идоралар, ҳудудий ҳокимият ва бошқарув органлари ҳар бир раҳбарининг муҳим инсоний бурчи деб ҳисоблансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июль 358-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — 2004 й., 30-сон, 344-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
5. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Соғлом авлод учун» жамғармаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Соғлом авлод учун» жамғармасида жамланаётган молиявий маблағларнинг миқдорлари ва манбаларини танқидий баҳолаб чиқсинлар ва бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Жамғармани «Соғлом авлод» давлат дастурини амалга ошириш бўйича Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайдиган миқдорларда зарур молиявий манбалар билан тубдан мустаҳкамлаш;
вилоятларда Жамғарма филиалларини ташкил этиш, уларнинг тегишли моддий-молиявий базасини яратиш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
Жамғармани ва унинг ҳудудий филиалларини, биринчи навбатда, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминлаш бўйича таклифлар киритсинлар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Соғлом авлод учун» жамғармаси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган муддатларда тасдиқлашга киритсин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 январдаги 20-сонли «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва компаниялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари йилнинг ҳар чорагида ўз мажлисларида, манфаатдор органлар ва тузилмаларни жалб этган ҳолда, «Соғлом авлод» давлат дастурининг бажарилишини кўриб борсинлар. Йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича йил чорагидан кейинги ойнинг 5-кунигача Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот даврида Давлат дастури топшириқларининг амалга оширилиши якунлари тўғрисида таҳлилий ахборот тақдим этсинлар.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
7. Давлат матбуот қўмитаси, «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, республика оммавий ахборот воситалари қабул қилинган «Соғлом авлод» давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг роли ва аҳамияти кенг тушунтириб берилишини таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
Марказий телевидениеда ва вилоятлар телевидениеларида ҳамда Тошкент шаҳар телевидениясида «Соғлом авлод — бу бизнинг келажагимиз» махсус мунтазам кўрсатувини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин. Уни тайёрлашга юқори малакали мутахассислар, шифокорлар, психологлар, ота-оналар, тарбиячилар, ёзувчилар, журналистлар, соғлом авлод муҳофазасига дахлдор барча кишилар жалб этилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.