1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.14.00.00 Солиқ тўловчиларнинг ҳисоби. Солиқ ҳисоботи;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2439-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 1, 2019-04-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439-7, 21.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12(I)-сон, 162-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2014 йил учун солиқ ҳисоботи 2014 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 31 декабрь,
93-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 31 декабрь,
2015-1-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 31 декабрдаги 93, 2015-1-сонли қарорига ИЛОВА
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:».
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш учун маълумотнома ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобида:
қуйидаги мазмундаги 015-сатр билан тўлдирилсин:
«
нотижорат ташкилотларининг бошқа даромадлари (Ҳисоб-китобнинг 8-иловаси 010-сатри)
«Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солиш базаси (240-сатр − 011-сатр − 012-сатр − 013-сатр − 014-сатр − 090-сатр)»;
изоҳнинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Кредит ташкилотлари:
010-сатрни Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга мувофиқ аниқлайдилар. Бунда мазкур сатрда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 133-моддасига мувофиқ аниқланадиган асосий воситалар ва бошқа мол-мулк объектларининг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа (фойда ёки зарар) ҳам ҳисобга олинади;
«асосий воситалар ва номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган амортизация суммаси билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасига мувофиқ белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги ижобий фарқ»;
«асосий воситалар ва номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган амортизация суммаси билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасига мувофиқ белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги ижобий фарқ»;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан тўланадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китобида:
«асосий воситалар ва номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган амортизация суммаси билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасига мувофиқ белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги ижобий фарқ»;
«асосий воситалар ва номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган амортизация суммаси билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасига мувофиқ белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги ижобий фарқ»;
01-варақ ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 7-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
иловага изоҳнинг учинчи хатбошисидан «акцияларини сотиб олишга ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 8-иловага мувофиқ таҳрирда Асосий бўлмаган иш жойдан даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотнома билан тўлдирилсин;
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациянинг 12-бандида:
«д» кичик банддан «давлат корхоналари мол-мулкини сотиб олиш, хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини олиш учун йўналтирилган маблағлар, шунингдек» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«ж» кичик банддан «мол-мулкни суғурта қилиш ҳамда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат резервидан олинган нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган товарларни реализация қилишда 0102-сатрда реализация қилиш нархи ва давлат резервидан олиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ кўрсатилади.»;
______ йилдаги солиқ даври учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома (солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно), ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 10-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
______ йилдаги солиқ даври учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома (солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан камни ташкил этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар) ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 11-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 12-иловага мувофиқ таҳрирда ______ йилдаги солиқ даври учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома (алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш корхоналари учун) билан тўлдирилсин;
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобида:
номи «(алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш корхоналар бундан мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар 13-иловага мувофиқ 04-варақ билан тўлдирилсин;
______ йилдаги солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари) маълумотнома ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 14-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
______ йилдаги солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича (микрофирмалар ва кичик корхоналар учун) маълумотнома ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 15-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўловчиси тўғрисида маълумотда «солиқ ҳисобига олиш жойидаги» деган сўзлар «солиқ ҳисобига олиш жойидаги ва (ёки) кўчмас мулк жойлашган ердаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
02-варақ ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 16-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ҳисоб-китобга 1-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ: ҳисоб-китобни кўчмас мулк жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этишда ушбу илова фақатгина кўчмас мулк объекти (бинолар, иншоотлар ва норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар) ҳақиқатда жойлашган ер бўйича тўлдирилади. Бунда ушбу кўчмас мулк солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига Ҳисоб-китобни тақдим этишда ҳисобга олинмайди.»;
Ҳисоб-китобга 2-илованинг изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ҳисоб-китобни кўчмас мулк жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этишда ушбу илова фақатгина қурилиши тугалланмаган объектларнинг ҳақиқатда жойлашган ер бўйича тўлдирилади. Бунда ушбу қурилиши тугалланмаган объектлар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига Ҳисоб-китобни тақдим этишда ҳисобга олинмайди.»;
0203, 0204, 0206 ва 02010-сатрлар чиқариб ташлансин;
изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ:
1. Қўшимча имтиёзлар (030-сатр ва ундан кейинги сатрлар) норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури, номи, рақами, санаси ва тегишли бандлари кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.
2. Ҳисоб-китобни кўчмас мулк жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этишда ушбу илова фақатгина кўчмас мулк объекти (бинолар, иншоотлар ва норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар) ҳақиқатда жойлашган ер бўйича тўлдирилади. Бунда ушбу кўчмас мулк солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига Ҳисоб-китобни тақдим этишда ҳисобга олинмайди.»;
Ҳисоб-китобга 5-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
030-сатрда корхона бўйича жами ҳисоблаб чиқилган, маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг реализация қилишдан соф тушумдаги улуши кўрсатилади (ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этиладиган), бунда 010 ва 020-сатрлар тўлдирилмайди;
040 ва 050-сатрлар фақатгина кўчмас мулк объект (бинолар ва иншоотлар) ҳақиқатда жойлашган ер бўйича тўлдирилади, бунда ушбу кўчмас мулк солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига Ҳисоб-китобни тақдим этишда ҳисобга олинмайди.»;
Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 18-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида:
«* Агар 3-устунининг «0601», «0602» ва «0603»-сатрлари қиймати 3-устунининг тегишинча «0501», «0502» ва «0503»-сатрлари қийматига тенг ёки катта бўлса, 3- устунининг «0701», «0702» ва «0703»-сатрларида «0» қиймати кўрсатилади.
Изоҳ:
1. 5 ва кейинги устунлар корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса ходим билан иш берувчининг келишувига биноан иш ҳафтасининг бир неча турлари (икки кун дам олинадиган беш кунлик иш ҳафтаси ёки бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси ва ҳоказо) белгиланган тақдирда тўлдирилади.
2. Агар ЯИТ тўловчилари ЯИТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашга ҳисобот чораги давомида ўтган бўлсалар, у ҳолда Маълумотнома-ҳисоб-китоб фақат ЯИТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби уларга татбиқ этилган ҳисобот чорагининг ойлари учун тўлдирилади.».
ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 21-иловага мувофиқ таҳрирда 4-илова билан тўлдирилсин;
«* 035-сатр мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадлари бошқа даромадлари таркибига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.
Изоҳ:
1. 070-сатрда кўрсатилган даромадларга улар қайси даврда пайдо бўлган бўлса, ўша даврдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ўтказилган ҳисоб-китоблар инобатга олинган ҳолда солиқ солинади.
Ҳисоб-китобга 7-илованинг 010 ва 020-сатрлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган тушум суммаси (дивидендлар ва фоизлардан ташқари)
10
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси (бундан дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан тўланган солиқ мустасно)
20
»;
к) 14-илованинг 04-варағи ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларга 27-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
л) 16-илованинг Бозор томонидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларда:
«Кўрсаткичлар» устунининг 070 ва 080-сатрларидан «ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ.
1. Мазкур Маълумотлар устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51 фоиздан кам бўлмаган савдо комплекслари томонидан ҳам тақдим этилади.
2. Агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан бюджетга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бозор ихтиёрида қолдирилиши назарда тутиладиган бўлса, у ҳолда 100-сатр бозор ихтиёрида қолдириладиган маблағлар суммасига камайтирилади.».