1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит бериш тизимини ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди» акциядорлик жамияти («Бизнес-фонд») муассислари билан биргаликда икки ой муддатда «Бизнес-фонд» акциядорлик жамиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилишини, шунингдек кредит ресурслари қолдиғи 2004 йил 1 январдаги ҳолатига кўра «Бизнес-фонд» акциядорлик жамияти балансидан «Тадбиркор» акциядорлик-тижорат банки балансига берилишини таъминласин.
2. Белгилансинки, «Тадбиркор» акциядорлик-тижорат банки негизида ташкил этилган «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки «Бизнес-фонд» акциядорлик жамиятидан «Тадбиркор» акциядорлик-тижорат банкига берилган кредит ресурсларини алоҳида махсус ҳисоб рақамида жамлаш, тақсимлаш ва ҳисобга олишни таъминлайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 июндаги 117-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 219-модда)
тадбиркорлик субъектлари учун «Бизнес-фонд» томонидан тижорат банкларига ажратилган давлат активлари ва муддатли кредитлар (қарз мажбуриятлари);
1998 йил сентябрь ойигача берилган кредитлар бўйича «Бизнес-фонд» қарзларини, шунингдек қайтариш бошланган муддатларда техника ва асбоб-ускуналар лизингига оид қарзларни ундириш ва қайтариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг молиявий агенти функцияси юклансин.
«Бизнес-фонд» акциядорлик жамияти 1998 йил сентябрь ойигача берилган қайтарилишига ишонч бўлмаган кредитларни ўз фойдаси ва захира жамғарма ҳисобидан қайтариш тўғрисида қарор қабул қилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 июндаги 117-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 219-модда)
4. «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 9 июлдаги 240-сон қарори талабларига мувофиқ маҳаллий хом ашёдан экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида тадбиркорларга лизинг асосида замонавий чет эл технология линиялари ва асбоб-ускуналари етказиб бериш йўли билан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун «Раанани-Холдинг» компанияси билан 50 млн. АҚШ доллари суммасидаги қўшма дастурнинг амалга оширилишини таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 июндаги 117-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 219-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда, қайтариш асосида «Бизнес-фонд»га ажратилган кредит ресурслари бўйича шартномаларни «Тадбиркор» акциядорлик-тижорат банки билан қайта тузсин;
қарз олувчилар томонидан «Тадбиркор» акциядорлик-тижорат банки билан 1998 йил сентябргача берилган «Бизнес-фонд» кредитлари ҳамда техника ва асбоб-ускуналар лизинги бўйича шартномаларнинг қайта тузилишини таъминласин;
«Бизнес-фонд» ҳаммуассиси ҳисобланадиган корхоналарнинг устав фондларидаги «Бизнес-фонд» улушларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотишни ёки тижорат банклари орқали имтиёзли кредитларга қайта расмийлаштиришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин;
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кредит линиялари ҳисобига кичик тадбиркорлик субъектларини тижорат банклари ҳамда лизинг компаниялари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш Фонди («Бизнес-фонд»)ни ташкил этиш ҳамда унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1995 йил 26 июлдаги 291-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 7-сон, 24-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сон қарорга мувофиқ 4—8-бандларнинг тартиб рақамлари 5—9 га ўзгартирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 24 декабрь,
563-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 декабрдаги 563-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1996 йил 16 апрелдаги 151-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 4-сон, 12-модда) «б» банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 4-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибида:
27-бандга қуйидаги мазмундаги «а» кичик банд қўшилсин:
«а) маблағларнинг 50 фоизи 1991 йилгача қурилган кўп квартирали уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини тўлиқ таъмирлашни, шунингдек умумтаълим мактаблари ва мактабгача тарбия муассасаларини тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлашни молиялаштиришга йўналтирилади»;
«а» ва «б» кичик бандлари тегишли равишда «б» ва «в» кичик бандлари ҳисоблансин;
«б» кичик бандидаги «50 фоиз» рақами «25 фоиз» рақами билан алмаштирилсин.