1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.06.00 Очилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Тижорат сири тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 18 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Ушбу Қонуннинг мақсади тижорат сирини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Тижорат сири тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Тижорат сири тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг тижорат сири тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[СПиТ:
1.Сир / Тижорат сири]
тижорат сири — учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда бошқа соҳаларда тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот бўлиб, ушбу ахборот мулкдори унинг махфийлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўради;
LexUZ шарҳи
Шунингдек қаранг: Ўзбекситон Республикаси Фуқаролик кодексининг 98-моддаси.
тижорат сирининг мулкдори — тижорат сирига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этишни амалга оширувчи ва унга нисбатан тижорат сири режимини ўрнатган юридик ёки жисмоний шахс;
конфидент — тижорат сирини унинг мулкдори билан тузилган шартнома асосида эгалик қилишга ва фойдаланишга олган юридик ёки жисмоний шахс;
тижорат сирини ошкор этиш — тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг учинчи шахсларга бундай ахборот мулкдорининг ёки конфидентнинг розилигисиз ёхуд меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномага хилоф равишда, мумкин бўлган ҳар қандай шаклда (оғзаки, ёзма, бошқа шаклда, шу жумладан техника воситаларидан фойдаланган ҳолда) маълум бўлиб қолишига олиб келадиган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;
тижорат сири режими — тижорат сиридан фойдаланишни чеклайдиган ҳуқуқий, ташкилий, техник ва бошқа чора-тадбирлар тизими.
4-модда. Тижорат сирига доир талаблар
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Тижорат сири қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли ўз мулкдори учун ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлиши;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳаммага маълум ёки ҳамма учун очиқ бўлмаслиги;
давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сир белгиларига эга бўлмаслиги.
LexUZ шарҳи
Хусусан, қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси, Ўзбекситон Республикаси Фуқаролик кодексининг 786, 933-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Банк сири тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 62-моддаси.
Тижорат сирининг мазмуни ва ҳажми унинг мулкдори томонидан белгиланади.
5-модда. Тижорат сирини ташкил этиши мумкин бўлмаган маълумотлар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Қуйидаги маълумотлар тижорат сирини ташкил этиши мумкин эмас:
давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкка доир ҳуқуқлар ва бу ҳуқуқлар бўйича битимлар тўғрисидаги;
юридик шахснинг таъсис ҳужжатларидаги, юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари ҳақидаги ёзувлар тегишли давлат реестрларига киритилганлиги фактини тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлардаги;
давлат унитар корхонасининг, давлат муассасасининг мол-мулки таркиби тўғрисидаги ва улар томонидан тегишли бюджет маблағларидан фойдаланилиши ҳақидаги;
атроф муҳитнинг ифлосланиши, ёнғин хавфсизлигининг ҳолати, санитария-эпидемиологик ва радиациявий вазият, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ҳамда ишлаб чиқариш объектларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини, ҳар бир фуқаронинг ва бутун аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар ҳақидаги;
ходимларнинг сони ва таркиби, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва меҳнат шароитлари тўғрисидаги, шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликлари кўрсаткичлари, шунингдек бўш иш ўринлари бор-йўқлиги ҳақидаги;
иш берувчиларнинг иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий тўловлар бўйича қарздорлиги тўғрисидаги;
қонун ҳужжатлари бузилишлари ва бундай бузилишларни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш фактлари тўғрисидаги;
нотижорат ташкилотлар даромадларининг миқдорлари ва тузилиши, ушбу ташкилотларнинг мол-мулки миқдорлари ва таркиби ҳақидаги, уларнинг харажатлари, бу ташкилотлар ходимларининг (аъзоларининг) сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш, нотижорат ташкилотнинг фаолиятида фуқароларнинг текин меҳнатидан фойдаланилиши тўғрисидаги;
юридик шахс номидан ишончномасиз иш юритиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати ҳақидаги;
давлат статистика ҳисоботи сифатида тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекситон Республикасининг Фуқаролик кодекси 1095-моддасининг учинчи қисми..
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
Ошкор этилиши шартлиги ёки фойдаланишни чеклашга йўл қўйилмаслиги бошқа қонунда белгиланган маълумотлар тижорат сирини ташкил этиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Масалан, қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни 18-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунининг 6-боби («Қимматли қоғозлар бозорида ахборотни ошкор қилиш»).
6-модда. Тижорат сири мулкдорининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Тижорат сири мулкдорининг ҳуқуқлари мулкдор томонидан ахборотга нисбатан тижорат сири режими ўрнатилган пайтдан эътиборан вужудга келади.
тижорат сирини унинг махфийлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги шартлар киритилишини назарда тутадиган шартномалар асосида фуқаролик муомаласига киритиш;
тасодифан ва (ёки) янглишиб амалга оширилган ҳаракатлар натижасида тижорат сирини қўлга киритган шахслардан унинг махфийлиги муҳофаза қилинишини талаб қилиш;
тижорат сири учинчи шахслар томонидан ошкор этилган, қонунга хилоф равишда олинган ёки ундан қонунга хилоф равишда фойдаланилган ҳолларда ўз ҳуқуқларини қонунда белгиланган тартибда ҳимоя қилиш, шу жумладан ўз ҳуқуқлари бузилиши натижасида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимнинг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»), Ўзбекситон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1096-моддаси.
Тижорат сирининг мулкдори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Тижорат сирини муҳофаза қилиш тижорат сирининг махфийлиги йўқоладиган пайтга қадар унинг мулкдори ва (ёки) конфидент томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг:Ўзбекситон Республикасининг Фуқаролик кодекси 1095-моддасининг тўртинчи қисми.
8-модда. Тижорат сири режимини ўрнатиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Тижорат сири режими тижорат сирининг мулкдори томонидан ўрнатилади. Тижорат сири режимини ўрнатиш шартнома асосида конфидент зиммасига ҳам юклатилиши мумкин.
Тижорат сирининг мулкдори «тижорат сири» грифини қўйиш ва олиб ташлашни, тижорат сирини қўлга киритиш, ундан фойдаланиш ва уни ошкор этиш шартларини, муҳофаза қилиш усулларини, тижорат сирини топшириш воситаларини танлашни мустақил равишда белгилайди.
Тижорат сири режими тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент томонидан ушбу Қонуннинг 10-моддасида назарда тутилган чора-тадбирлар кўрилганидан кейин ўрнатилган деб ҳисобланади.
Тижорат сири режимидан мамлакат конституциявий тузуми асосларини ҳимоя қилиш, давлат мудофааси ва хавфсизлигини, фуқароларнинг ахлоқини, соғлиғини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш талабларига зид мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас.
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича» намунавий низом (рўйхат рақами 2818, 28.07.2016 й.).
9-модда. Тижорат сири режимини ўзгартириш ёки бекор қилиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Тижорат сирининг мулкдори, конфидент ўзлари тузган шартномаларда қабул қилинган мажбуриятларни бузмаган ҳолда тижорат сири режимини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга. Тижорат сири режими ўзгартирилганда ёки бекор қилинганда тижорат сирининг мулкдори бу ҳақда конфидентни шартномада назарда тутилган муддатда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
10-модда. Тижорат сирини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Тижорат сирини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
тижорат сирини ташкил этувчи маълумотларнинг рўйхати ва ҳажмини белгилаш;
тижорат сири билан муомалада бўлиш тартибини белгилаш ва бундай тартибга риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш;
тижорат сиридан фойдаланишга ижозат олган шахсларни ҳисобга олиш;
тижорат сири акс этган моддий жисмларга ёки тижорат сирини ўз ичига олган ҳужжатларнинг реквизитлари таркибига унинг мулкдорини кўрсатган ҳолда «тижорат сири» грифини қўйиш.
Тижорат сирининг мулкдори, конфидент тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа чора-тадбирларни ҳам қўллашга ҳақли.
Тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш тижорат сирининг мулкдори ва (ёки) конфидент зиммасига юклатилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича» намунавий низом (рўйхат рақами 2818, 28.07.2016 й.), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 04-сон «Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида» қарори 12-банди.
11-модда. Тижорат сирини меҳнат муносабатлари жараёнида муҳофаза қилиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Тижорат сирининг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида иш берувчи (тижорат сирининг мулкдори, конфидент):
ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун тижорат сиридан фойдаланиши зарур бўлган ходимни тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати билан тилхат олган ҳолда таништириши;
ходимни иш берувчи томонидан ўрнатилган тижорат сири режими ва уни бузганлик учун жавобгарлик чоралари билан тилхат олган ҳолда таништириши;
иш берувчи томонидан ўрнатилган тижорат сири режимига риоя этиши учун ходимга зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Ходимнинг тижорат сиридан фойдаланиши, агар бу унинг меҳнат вазифаларида назарда тутилмаган бўлса, ўзининг розилиги билан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.22.00 Меҳнат шартномаси (контракти)нинг бекор қилиниши / 05.02.22.03 Меҳнат шартномаси (контракт)ни бекор қилиш тартиби]
Тижорат сирининг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида ходим:
иш берувчи томонидан ўрнатилган тижорат сири режимига риоя этиши;
иш берувчининг розилигисиз тижорат сирини ошкор этмаслиги ва ундан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги;
меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинганда ўз фойдаланишида бўлган, тижорат сири акс этган моддий жисмларни иш берувчига топшириши ёки уни мазкур жисмлардан иш берувчининг назорати остида йўқ қилиб ёхуд ўчириб ташлаши шарт.
Тижорат сирининг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада қуйидагилар назарда тутилиши керак:
ходимнинг ва тижорат сири мулкдори ёки конфидент бўлган иш берувчининг тижорат сири муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича мажбуриятлари;
меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бекор қилингандан кейин собиқ ходим тижорат сирини ошкор этмаслиги шарт бўлган муддат.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.06.00 Суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва қайта кўриб чиқиш]
Ходим меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада назарда тутилган вазифаларни бажариши муносабати билан фойдаланишга ижозат олган тижорат сирига қонунга хилоф равишда тижорат сири режими ўрнатилганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимнинг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
12-модда. Меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишни бекор қилиш учун асослар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишни бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
меҳнат шартномасининг (контрактнинг) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг бекор қилиниши;
тижорат сирини ошкор этмаслик бўйича олинган мажбуриятларнинг бузилиши.
Қонун ҳужжатларига ёки шартномага мувофиқ бошқа ҳолатлар ҳам меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.
Меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишнинг бекор қилиниши ходимни тижорат сирини ошкор этмаслик бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлардан озод этмайди.
13-модда. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро муносабатларида тижорат сирининг муҳофаза қилиниши
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо-иқтисодий, фан-техника, валюта-молиявий ва бошқа муносабатлар амалга оширилаётганда келишувчи тарафлар тижорат сирини ташкил этувчи маълумотларнинг тавсифини ва рўйхатини, шунингдек унинг муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича ўзаро мажбуриятларни алоҳида шартлашиб олади.
14-модда. Тижорат сири унинг мулкдори томонидан конфидентга топширилганда тижорат сирини муҳофаза қилиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Тижорат сирининг мулкдори шартномага мувофиқ ўзи томонидан конфидентга топширилган тижорат сирини ошкор этмаслиги шарт.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Конфидент ўзи шартнома бўйича олган тижорат сирининг махфийлигини сақлаши шарт.
15-модда. Тижорат сирини тақдим этиш
Агар тижорат сирини талаб қилиб олиш қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат органининг ваколатига кирса, тижорат сирини тақдим этиш мазкур давлат органининг асослантирилган талабига кўра тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент томонидан текин амалга оширилади.
Тижорат сирини тақдим этиш тўғрисидаги асослантирилган талаб, агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат органининг ваколатли мансабдор шахси томонидан имзоланган бўлиши, унда тижорат сирини талаб қилиб олишнинг мақсади ва ҳуқуқий асоси, уни тақдим этиш муддати кўрсатилган бўлиши керак.
Тижорат сирини тақдим этиш тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент томонидан рад этилган тақдирда, давлат органи уни суд тартибида талаб қилиб олишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси II бўлимнинг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»).
16-модда. Тижорат сирини тақдим этишда унинг махфийлигини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Давлат органлари ўзларига тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент томонидан тақдим этилган тижорат сирининг махфийлигини таъминловчи шарт-шароитлар яратиши шарт.
Давлат органларининг ходимлари хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ўзларига маълум бўлиб қолган тижорат сирини ошкор этишга ёки бошқа шахсларга, шу жумладан давлат органларига топширишга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек ундан ғаразли ёки бошқа шахсий мақсадларда фойдаланишга ҳақли эмас.
17-модда. Тижорат сири билан судда таништириш чегаралари
Суд муҳокамаси чоғида судни ва ишда иштирок этувчи шахсларни тижорат сири билан таништиришга тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент даъвогар ёки жавобгар сифатида иштирок этаётган низонинг мазмунига бевосита тааллуқли бўлган қисми бўйича йўл қўйилади.
Суднинг тижорат сиридан чекланмаган ҳолда фойдаланишига фақат қуйидаги ҳолларда рухсат берилади:
тижорат сири мулкдорининг ёки конфидентнинг давлат органлари билан низоларида;
тижорат сири мулкдорининг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатилганда, тижорат сирининг мулкдори тугатилганда ёхуд унинг фаолияти тугатилганда;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
21-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2014 йил 12 сентябрдаги 177 (6107)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 11 сентябрь,
ЎРҚ-374-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 463-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 17.03.2026 й., 03/26/1122/0250-сон)