Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ–4639-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 18 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2611]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 27 ноябрдаги 79-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги ПФ-4672-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2629, 02.12.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 3 декабрдаги 111-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 2 декабрдаги ПФ-4582-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2534, 2013 йил 6 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й. 49-сон, 645-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 14 август,
55-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 августдаги 55-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонининг 4-бандига мувофиқ, пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги энг кам:
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 129 180 сўм ўрнатилсин.
2. 2014 йил 1 сентябрдан кейин якка тартибдаги коэффициентларни (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсиялар ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.
2014 йил 1 сентябргача тайинланган пенсиялар, юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонда белгиланган 1,12 баравар миқдорга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.
3. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (107 635 сўм х 8 = 861 080 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.
4. Якка тартибдаги коэффициентлар қўлланилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари 861 080 сўм (107 635 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
6. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (107 635 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
2014 йил 14 август
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари
Ўзгартиришлар санаси ва даври
Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори
Сўмларда:
01.01.1973 йилдан
70,00
01.01.1992 йилдан
350,00
01.03.1992 йилдан
(350,00 + 550,00) / 2 = 450,00
01.04.1992 йилдан
550,00
01.07.1992 йилдан
1 000,00
01.09.1992 йилдан
1 250,00
01.10.1992 йилдан
2 000,00
01.01.1993 йилдан
2 500,00
01.04.1993 йилдан
3 000,00
01.06.1993 йилдан
7 500,00
01.07.1993 йилдан
11 250,00
01.09.1993 йилдан
13 500,00
01.11.1993 йилдан
16 200,00
Сўм-купонларда:
01.12.1993 йилдан
24 300,00
01.01.1994 йилдан
30 000,00
01.03.1994 йилдан
45 000,00
01.06.1994 йилдан
70 000,00
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм):
01.07.1994 йилдан
70,00
01.08.1994 йилдан
100,00
01.03.1995 йилдан
150,00
01.09.1995 йилдан
250,00
01.04.1996 йилдан
400,00
01.09.1996 йилдан
550,00
01.12.1996 йилдан
600,00
01.07.1997 йилдан
750,00
01.07.1998 йилдан
1 100,00
01.01.1999 йилдан
1 320,00
01.08.1999 йилдан
1 750,00
01.08.2000 йилдан
2 450,00
01.08.2001 йилдан
3 430,00
01.04.2002 йилдан
3 945,00
01.08.2002 йилдан
4 535,00
01.05.2003 йилдан
5 440,00
01.08.2004 йилдан
6 530,00
01.05.2005 йилдан
7 835,00
01.10.2005 йилдан
9 400,00
01.07.2006 йилдан
10 800,00
01.11.2006 йилдан
12 420,00
01.08.2007 йилдан
15 525,00
01.11.2007 йилдан
(15 525,00 + 18 630,00) / 2 = 17 077,50
01.12.2007 йилдан
18 630,00
01.04.2008 йилдан
20 865,00
01.09.2008 йилдан
25 040,00
01.11.2008 йилдан
(25 040,00 + 28 040,00) / 2 = 26 540,00
01.12.2008 йилдан
28 040,00
01.08.2009 йилдан
33 645,00
01.12.2009 йилдан
37 680,00
01.08.2010 йилдан
45 215,00
01.12.2010 йилдан
49 735,00
01.08.2011 йилдан
57 200,00
01.12.2011 йилдан
62 920,00
01.08.2012 йилдан
72 355,00
01.12.2012 йилдан
79 590,00
01.08.2013 йилдан
(79 590,00+91 530,00)/2=85 560,00
01.09.2013 йилдан
91 530,00
01.12.2013 йилдан
(91 530,00+96 105,00)/2=93 817,50
01.01.2014 йилдан
96 105,00
01.09.2014 йилдан
107 635,00
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 34-сон, 438-модда)