|
Тадбирлар номи |
Бажариш муддати |
Тақдим этиладиган ҳужжатнинг шакли, амалга ошириш механизми |
Масъул бажарувчилар | |
|
I. Касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш | ||||
|
1. |
Келгуси йил учун базавий касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) манзилли дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Ҳар йили |
Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини бошқариш кенгашининг қарори |
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, |
|
2. |
Базавий касб-ҳунар коллежларига ўқув-амалий машғулотларни олиб бориш мақсадида ўқув-ёрдамчи хўжалиги учун камида 20 гектар ҳосилдор суғориладиган ер участкаси ажратиш. |
2014 йил, |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг тегишли қарорлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази |
|
3. |
Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлаш нормативларини қайта кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
2014 йил, октябрь |
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзстандарт» агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идораларнинг қўшма қарори |
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзстандарт» агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
4. |
Мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаларини бутловчи қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаган ҳолда улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Икки ой муддатда |
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ва Молия вазирлигининг қўшма қарори |
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Молия вазирлиги |
|
5. |
Базавий қишлоқ хўжалиги коллежларини ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлаш учун хайрия эҳсонлари, халқаро молиявий институтлар грантлари ва кредитлари маблағларини жалб этишни назарда тутадиган лойиҳа таклифларни тайёрлаш. |
2015 — 2017 йиллар |
Дастурни амалга ошириш учун ҳомийлар маблағлари, халқаро молиявий институтлар грантлари ва кредитлари маблағларини жалб этиш бўйича тадбирлар режаси |
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар |
|
II. Таълим стандартлари ҳамда ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш, дарсликлар ва ўқув-методик | ||||
|
6. |
Қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатишнинг замонавий методлари ва технологияларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда базавий касб-ҳунар коллежлари учун махсус фанлар бўйича амалдаги таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш. |
2014 йил, ноябрь |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғи |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
7. |
Такомиллаштирилган ўқув режалари ва дастурларининг жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш, таъмирлаш ва уларга сервис хизматлари кўрсатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва механикларни тайёрлаш бўйича методик қўлланмалар ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш. |
Ҳар йили, 25 декабрга қадар |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мувофиқлаштириш кенгашининг қарори |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзагросервис» АЖ |
|
8. |
Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежларининг махсус фанлар ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш усталарининг қишлоқ хўжалиги техникаси ва замонавий ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналаридан ўқув жараёнида фойдаланиш юзасидан малакасини ошириш тадбирлари режасини ишлаб чиқиш. |
Жадвалга асосан |
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази буйруғи |
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази Педагог кадрлари малакасини ошириш институти, «Истеъдод» жамғармаси |
|
9. |
Оммавий ахборот воситаларида ва Интернет порталлари сайтларида, таълим муассасаларининг расмий сайтларида Дастурнинг амалга оширилиши кенг ёритиб борилишини таъминлаш. |
Ҳар чоракда, жадвалга асосан |
Дастурнинг амалга оширилишини ёритиш бўйича ахборот ишлари режаси |
Давлат алоқа қўмитаси, ЎзА, МТРК, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази |