toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқаришни янада такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналари фаолиятини бошқаришни янада такомиллаштириш, уларнинг самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш, соҳада ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, агросаноат комплекси учун замонавий, унумдорлиги юқори, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош техника ва ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган ягона техника сиёсатини амалга ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, республика қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналари акциядорларининг акциядорлик жамияти шаклидаги агросаноат машинасозлиги холдинг компаниясини («Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июндаги ПФ-5098-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 605-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июндаги ПФ-5098-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 605-модда)
4. Белгилансинки, «Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компаниясининг бошланғич низом жамғармаси компанияга мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланган қийматда бериладиган давлат акция пакетлари ва улушлари ҳисобидан 3-иловага мувофиқ шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июндаги ПФ-5098-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 605-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
тракторлар, тиркама ва пахта териш машиналари ишлаб чиқаришни янги ташкил этиладиган «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» очиқ акциядорлик жамиятида жамлаш ва «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятини қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддаси, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 49-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 98-моддаси, «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 56-моддаси, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг 55-моддаси, «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонун 27-моддасининг иккинчи-учинчи қисмлари, 31-моддасининг иккинчи – тўртинчи қисмлари.
«Агрегат заводи» очиқ акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларини «Чирчиққишлоқмаш» очиқ акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш майдонларига босқичма-босқич кўчириш ва улар негизида осма ва тиркамали қишлоқ хўжалиги техникасининг замонавий турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» очиқ акциядорлик жамиятини ташкил этиш, «Чирчиққишлоқмаш» очиқ акциядорлик жамиятини қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддаси, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 49-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 98-моддаси, «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 56-моддаси, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг 55-моддаси, «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонун 27-моддасининг иккинчи-учинчи қисмлари, 31-моддасининг иккинчи – тўртинчи қисмлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
янги ишлаб чиқариш корхоналарини 4-иловага мувофиқ жойлаштириш учун «Тошкент трактор заводи» ва «Чирчиққишлоқмаш» очиқ акциядорлик жамиятларининг бўшайдиган ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари ҳамда ер участкаларини «Ўзагротехмаш» акциядорлик жамиятига кейинчалик «Ўзагротехмаш» АЖнинг низом капиталидаги давлат акция пакетини «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг низом капиталига давлат улуши ҳисобидан номинал баҳода белгиланган тартибда ўтказиш;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июндаги ПФ-5098-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 605-модда)
«Агрегат заводи» очиқ акциядорлик жамиятида қишлоқ хўжалиги техникаси учун компонентлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилишини сақлаб қолиш, бунда акциядорлик жамиятининг устав жамғармасида давлат улушини «Агрегат заводи» очиқ акциядорлик жамиятининг бюджет ва давлат мақсадли фондлари олдидаги қарздорлигини, ҳисобланган пеня ва жарималари билан бирга капиталлаштириш эвазига кўпайтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» очиқ акциядорлик жамияти ва «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» очиқ акциядорлик жамиятининг низом жамғармаларини шакллантиришни белгиланган тартибда таъминласин.
Белгилансинки, «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» ва «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» очиқ акциядорлик жамиятларининг бошланғич низом жамғармалари тугатилаётган «Тошкент трактор заводи» ва «Чирчиққишлоқмаш» очиқ акциядорлик жамиятларининг бюджет ва давлат мақсадли фондлари олдидаги қарздорлигини, жумладан, қарздорликни сўндириш пайтигача ҳисобланган пеня ва жарималарни қўшган ҳолда ундириш ҳисобидан мулк комплексларининг бир қисми сифатидаги давлат улуши эвазига шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. «Ўзагротехмаш» АЖ» 2019 йилнинг 1 январигача «Тошкент трактор заводи» ва «Чирчиққишлоқмаш» очиқ акциядорлик жамиятларини тугатиш жараёни ниҳоясига етгач, жамиятга бериладиган ер участкалари ва мулк бўйича ер солиғи ва мулк солиғидан озод этилсин.
(7-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июндаги ПФ-5098-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 605-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзагротехмаш» АЖга берилган ер участкалари ва мулк негизида ташкил этиладиган янги корхоналар ер ва мулк солиғини ўрнатилган тартибда тўлайди.
(7-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июндаги ПФ-5098-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 605-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2014-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурида кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа объектларга хизмат кўрсатиш учун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида (ТТЗ-1, ТТЗ-2, ТТЗ-4 ва Югнакий даҳаларида) энергия тежайдиган замонавий ускуналар билан жиҳозланган маҳаллий қозонхоналарни қуриш ва уларни 2015 йилнинг биринчи чорагидан кечиктирмай ишга туширишни кўзда тутсин.
Маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида маҳаллий қозонхоналар қуришни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллий қозонхоналар фойдаланишга топширилгач, уч ой муддатда Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 434-уйда жойлашган бино ва иншоотларни белгиланган тартибда бузиш, қозонхона ускуналарини қайта монтаж қилишни таъминласин.
10. «Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича Ишчи комиссияси 5-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ишчи комиссия (У.У. Розуқулов) қонунчиликда белгиланган тартибда:
икки ой муддатда «Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси шакллантирилишини ташкил этиш, компания таъсис ҳужжатларини тайёрлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш, унинг низомини тасдиқлаш, ижро аппаратини юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини;
«Тошкент трактор заводи» ва «Чирчиққишлоқмаш» очиқ акциядорлик жамиятини тугатиш жараёнини ташкил этишни таъминласин;
«Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси ижро аппаратини Тошкент шаҳар, Буюк Ипак йўли кўчасидаги 434-уйда (1-маъмурий-маиший корпусда) жойлаштирсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда қуйидагиларни кўзда тутадиган 2014 — 2016 йилларда республикада қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизматларини кўрсатиш тизимининг фаолият кўрсатишини янада такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизматларини кўрсатишнинг замонавий услублари ва технологияларини жорий этиш;
мамлакатимиз машинасозлик корхоналарида республикада фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизматларини кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизматларини кўрсатишда контрафакт ва сифати бўйича замонавий талабларга жавоб бермайдиган эҳтиёт қисмлардан фойдаланишга йўл қўймаслик чора-тадбирларини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш ва уларга сервис хизматларини кўрсатиш учун, жумладан, ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг республика машина-трактор парклари билан ўзаро яқин ҳамкорлигини кучайтириш, шунингдек, механизаторлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан яхшилаш.
12. Қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш, таъмирлаш ва унга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва механикларни тайёрлаш учун масъул асосий касб-ҳунар коллежлари рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда икки ой муддатда 6-иловада кўрсатилган касб-ҳунар коллежларини зарур ускуналар, материаллар, ўқув ва кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси намуналари билан таъминлаш дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ва «Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 15 май,
ПҚ-2176-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 майдаги ПҚ-2176-сон қарорига

3-ИЛОВА

«Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компаниясининг бошланғич низом жамғармасини шакллантириш учун бериладиган давлат активлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Номланиши

Компаниянинг устав фондига ўтказиш учун назарда тутилган давлат улуши (фоизда)

1.

«Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» МЧЖ*

100,0

2.

«Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» МЧЖ **

100,0

3.

«Агрегат заводи» ОАЖ

98,14

4.

«Технолог» ОАЖ

98,8

5.

«Ургенчкорммаш» ОАЖ

26,0

6.

«БМКБ-Агромаш» ОАЖ

33,5

Изоҳ:
*«Тошкент трактор заводи» ОАЖ мулкий мажмуасининг бир қисми базасида қурилади.
**«Чирчиқсельмаш» ОАЖ мулкий мажмуасининг бир қисми базасида қурилади.
 LexUZ шарҳи
3-илова норасмий таржима

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 майдаги ПҚ-2176-сон қарорига

4-ИЛОВА

Т/р

Лойиҳанинг номи

Лойиҳани амалга ошириш шакли

Лойиҳанинг жойлашган жойи

I. «Тошкент трактор заводи» ОАЖда бўшайдиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари

1.

Механик ишлов бериш ишлаб чиқаришини модернизациялаш (ишлов бериш марказлари, ЧПУ станоклари ва бошқалар).

ускунани модернизация қилган ҳолда объект ичида жойини ўзгартириш

1-корпус, 1-йўлак

2.

Механик тайёрлов ишлаб чиқаришни модернизациялаш (пластинка металини кесиш, шу жумладан лазер ва плазма турларига ишлов бериш).

ускунани модернизация қилган ҳолда объект ичида жойини ўзгартириш

1-корпус, 2-йўлак

3.

Пўлат профиль ва қувурларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш

янги ишлаб чиқариш

1-корпус, 3, 4, 5-йўлаклар

4.

Қурилиш индустрияси учун ускуна ва кичик механизация воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

янги ишлаб чиқариш

1-корпус, 6-йўлак

5.

Дизель генераторлар ва компрессорлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

янги ишлаб чиқариш

1-корпус, 7-йўлак

6.

Чорвачилик ва паррандачилик учун ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

янги ишлаб чиқариш

1-корпус, 8-йўлак

7.

Пахта тозалаш саноати учун ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

«Ўзпахтамаш» ОАЖ номенклатурасини ўзлаштириш

1-корпус, 9,10-йўлак

8.

Мотоблоклар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

янги ишлаб чиқариш

7-корпус, 1, 2-йўлак

9.

Синов лабораториялари мавжуд конструкторлик-технология бюроси

ускуналарни модернизациялаш ва алмаштириш

7-корпус, 3, 4-йўлак

10.

Қишлоқ хўжалиги техникаларини сертификатлаш ва синовдан ўтказиш маркази, конструкторлик-технология бюроси ҳамда кадрлар тайёрлайдиган маркази мавжуд муҳандислик-техник марказ

ускуналарни модернизациялаш ва алмаштириш

«ТТЗ» ОАЖ маъмурий биноси

II. «Чирчиқсельмаш» ОАЖда бўшайдиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари

11.

Культиваторлар, омочлар ва чизеллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

ускунани модернизация қилган ҳолда объект ичида жойини ўзгартириш

2-корпус

12.

Қишлоқ хўжалиги техникаларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш. (шу жумладан экиш техникаси, пуркагичлар ва ем-хашак йиғиш техникаси).

янги ишлаб чиқариш

3-корпус, 2, 3-йўлак

13.

Темирчилик-пресслаш ишлаб чиқаришни модернизациялаш

ускунани модернизация қилган ҳолда объект ичида жойини ўзгартириш

3-корпус, 4,5,6-йўлак

14.

Механика пахта сеялкалар, пахта пуркагичлар, ротор ўроқлар, минерал ўғитлар сочувчиларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

Ускунани модернизация қилиш билан «Агрегат заводи» ОАЖ номенклатурасини ўзлаштириш

3-корпус, 7,8,9-йўлак

15.

«Lemken Chirchiq» қўшма корхонасида «Lemken» қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш (айланма омочлар, айланма бороналар, ер зичлагичлар).

Жойлашувини чуқурлаштириш йўли орқали ички қайта жойлаштириш

3-корпус, 10-йўлак

16.

Автоматлашган участкани модернизация қилиш.

«Агрегат заводи» ОАЖ ускуналарини модернизация қилиш ва қайта жойлаштириш

5-корпус

 LexUZ шарҳи
4-илова норасмий таржима

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 майдаги ПҚ-2176-сон қарорига

5-ИЛОВА

«Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича Ишчи комиссия
ТАРКИБИ

1.

У.У. Розуқулов

Бош вазир ўринбосари, комиссия раиси

2.

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, комиссия раиси ўринбосари

3.

Б.М. Юсупов

молия вазирининг биринчи ўринбосари

4.

М.М. Икрамов

адлия вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Б.А. Хўжаев

иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

6.

Ш.А. Туляганов

ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари

7.

Я.С. Хидиров

қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари

8.

О.Б. Рустамов

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

9.

У.М. Мустафаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

10.

Лавозими бўйича

«Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси раиси

11.

Р.Ж. Усманов

Тошкент шаҳар ҳокими

12.

А.Т. Усманов

Тошкент вилояти ҳокими

13.

Э.К. Иминов

Вазирлар Маҳкамасининг АТД мудири, комиссия котиби

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
 LexUZ шарҳи
5-илова норасмий таржима

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 майдаги ПҚ-2176-сон қарорига

6-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш, таъмирлаш ва унга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва механикларни тайёрлаш учун масъул асосий касб-ҳунар коллежлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар, вилоятлар

Коллежлар номи

Манзил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Хўжайли агросаноат касб-ҳунар коллежи

Хўжайли тумани, «Найман» ҚФЙ

Кегейли агросаноат касб-ҳунар коллежи

Кегейли тумани, Халқобод шаҳарчаси

Беруний қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Беруний тумани, Қурувчилар кўчаси, 1-уй

2.

Андижон вилояти

Асака қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Асака шаҳри, Фарғона кўчаси, 93-уй

Олтинкўл агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи

Олтинкўл тумани, «Ижтимоият» ҚФЙ

3.

Бухоро вилояти

Вобкент қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Вобкент шаҳри, А. Дониш кўчаси, 1-уй

Шофиркон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Шофиркон тумани, «С. Жўра» ҚФЙ, Талипоя кўчаси, 100-уй

4.

Жиззах вилояти

Жиззах қишлоқ хўжалиги иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи

Жиззах тумани, «Ровот» ҚФЙ

Дўстлик қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Дўстлик шаҳри, Арнасой кўчаси, 1-уй

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши агробизнес ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи

Қарши шаҳри, Хонобод йўли кўчаси, 19-уй

Шаҳрисабз агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи

Шаҳрисабз шаҳри, Б. Тарағай кўчаси, 28-уй

Касби қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Касби тумани, Касби шаҳарчаси

6.

Навоий вилояти

Конимех қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Конимех тумани, Ажиниёз кўчаси, 58-уй

Хатирчи қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Хатирчи тумани, К. Рахматов шаҳарчаси

7.

Наманган вилояти

Мингбулоқ агросаноат касб-ҳунар коллежи

Мингбулоқ тумани, Гулбоғ шаҳарчаси

Боғистон қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик касб-ҳунар коллежи

Чортоқ тумани, Боғистон шаҳарчаси, Самарқанд кўчаси, 8-уй

8.

Самарқанд вилояти

Гўзалкент қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Пастдарғом тумани, Чимбойобод шаҳарчаси

Нарпай қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Нарпай тумани, Мирбозор шаҳарчаси

Оқдарё агросаноат ва сервис касб-ҳунар коллежи

Оқдарё тумани, «Ойтамғали» шаҳарчаси

9.

Сирдарё вилояти

Гулистон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Сайхунобод тумани, «Гулистон» қишлоғи

Гулбаҳор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Ховос тумани, «Гулбаҳор» шаҳарчаси, Мустақиллик кўчаси, 28-уй

10.

Сурхондарё вилояти

Денов агросаноат касб-ҳунар коллежи

Денов тумани, «Холчаян» қишлоғи

Шеробод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Шеробод тумани, «Рабатак» ҚФЙ

11.

Тошкент вилояти

Қибрай қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Қибрай тумани, «Геофизика» шаҳарчаси

Ўртачирчиқ агросаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи

Ўртачирчиқ тумани, «Йўлқалъа» ҚФЙ

12.

Фарғона вилояти

Тошлоқ агросаноат касб-ҳунар коллежи

Тошлоқ тумани, «Варзак» шаҳарчаси

Учкўприк агросаноат касб-ҳунар коллежи

Учкўприк тумани, «Палохон» шаҳарчаси

13.

Хоразм вилояти

Хонқа қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Хонқа тумани, «Катта жермиз» шаҳарчаси

Дўстлик қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Шовот тумани, «Ижтимоият» шаҳарчаси

 LexUZ шарҳи
6-илова норасмий таржима
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 21-сон, 243-модда; 2017 й., 27-сон, 605-модда)