1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.04.00 Олиб чиқишга чекловлар, тақиқлар (маъданий бойликлар, қимматбаҳо металлар ва тошлар, товарлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмлар ва бошқалар);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.01.00 Умумий қоидалар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида
1-модда. Мазкур Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Мазкур Қонуннинг мақсади Ўзбекистон халқининг маданий меросини асраш, маданий бойликларни қонунга хилоф равишда олиб чиқилиши ва олиб кирилишидан муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан, уларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишининг ягона тартибини белгилашдан, шунингдек халқаро маданий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.
2-модда. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Қорақалпоғистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.01.00 Давлатлар билан ўзаро муносабатларда асосий тамойиллар]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Мазкур Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[СПиТ:
1.Маданий мерос / Маданий бойликлар]
маданий бойликлар — моддий дунёнинг миллий, тарихий, бадиий, илмий-маърифий, маънавий-ахлоқий ва бошқа маданий аҳамиятга молик кўчар ашёлари;
[СПиТ:
1.Маданий мерос / Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши]
маданий бойликларнинг олиб чиқилиши — маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз божхона чегараси орқали олиб ўтиш;
[СПиТ:
1.Маданий мерос / Маданий бойликларнинг олиб кирилиши]
маданий бойликларнинг олиб кирилиши — маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз божхона чегараси орқали олиб ўтиш;
[СПиТ:
1.Маданий мерос / Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши]
маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши — маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига уларни шартлашиб қўйилган муддатда қайтариб олиб кириш мажбурияти билан божхона чегараси орқали олиб ўтиш;
[СПиТ:
1.Маданий мерос / Маданий бойликларнинг вақтинча олиб кирилиши]
маданий бойликларнинг вақтинча олиб кирилиши — маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига уларни шартлашиб қўйилган муддатда қайтариб олиб чиқиш мажбурияти билан божхона чегараси орқали олиб ўтиш.
4-модда. Мазкур Қонуннинг таъсири остида бўладиган маданий бойликлар
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Қуйидагилар мазкур Қонуннинг таъсири остида бўлади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан яратилган маданий бойликлар;
чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яратилган маданий бойликлар;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида топилган маданий бойликлар;
музейларда, ахборот-кутубхона муассасаларида, архивларда, идоравий архивларда, кино-, фото-, фонотекаларда, суратлар галереяларида ва бошқа сақлаш жойларида тўпланган маданий бойликлар;
(4-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
қайси давлатларга мансуб бўлса, ўша давлатларнинг ваколатли органлари розилиги билан археологик, этнологик ва табиий-илмий экспедициялар томонидан қўлга киритилган маданий бойликлар;
ихтиёрий равишда айирбошлашлар натижасида олинган маданий бойликлар;
қайси давлатларга мансуб бўлса, ўша давлатларнинг ваколатли органлари розилиги билан мерос, ҳадя сифатида олинган ёки қонуний қўлга киритилган маданий бойликлар;
чет эллик юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган маданий бойликлар.
5-модда. Давлат органларининг маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасидаги ваколатлари
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси амалга оширади.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1160-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон)
(5-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1160-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган тартибда маданий бойликлар сирасига кирувчи ашёларнинг тоифасини аниқлайди;
маданий бойликларнинг олиб чиқилиши, вақтинча олиб чиқилиши мумкинлиги тўғрисида қарорлар қабул қилади;
олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган, шунингдек вақтинча олиб чиқилаётган ва вақтинча олиб кирилаётган маданий бойликларни рўйхатга олади;
олиб чиқилади, вақтинча олиб чиқилади деб эълон қилинган, шунингдек вақтинча олиб чиқилганидан кейин қайтариб олиб келинган маданий бойликларни экспертизадан ўтказишни таъминлайди;
маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификатлар беради;
(5-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
ушлаб қолинган ёки мусодара қилинган маданий бойликларни тегишли давлат органларидан қабул қилиб олади, уларни экспертизадан ўтказади ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қонунчиликка мувофиқ маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби устидан назоратни амалга оширади.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисида низом.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини назорат қилиш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартда 131-сон қарори билан тасдиқланган «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисида»ги Низомда назарда тутилган (III. Бўлим) .
6-модда. Олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган маданий бойликларга бўлган мулк ҳуқуқи
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган маданий бойликларга давлат мулки ҳуқуқи ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мулк ҳуқуқи юзага келишига қуйидагилар асос бўлади:
маданий бойликлар давлат бюджети ҳисобига яратилганлиги;
маданий бойликлар юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти ҳисобига яратилганлиги;
маданий бойлик яратилиши ёки қўлга киритилишига асос бўлган битимлар;
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Айни пайтда интеллектуал мулк объекти ҳам бўлган маданий бойликларга мулк ҳуқуқи қонунчилик билан тартибга солинади.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг II бўлими.
7-модда. Мулкдорнинг маданий бойликларнинг олиб чиқилишига бўлган ҳуқуқи
Маданий бойликларнинг ўз мулкдори ёки у ваколат берган шахс томонидан олиб чиқилиши қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан бериладиган олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат асосида амалга оширилади.
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1160-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартда 131-сон қарори билан тасдиқланган «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисида»ги Низомга қаранг.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Муаллиф ўзи яратган, ўз мулки бўлган маданий бойликларни олиб чиқишга ҳақли.
8-модда. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган маданий бойликлар
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас:
эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар;
давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган маданий бойликлар;
музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар, идоравий архивлар ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган маданий бойликлар.
(8-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 82-моддаси.
9-модда. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши юридик ва жисмоний шахслар томонидан қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
кўргазмалар ташкил этиш учун;
қайта тиклаш-таъмирлаш ишларини ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун;
театр, концерт ва бошқа санъаткорлик фаолияти муносабати билан;
Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ва ваколатхоналарини жиҳозлаш учун;
(9-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар кредитни таъминлаш воситаси сифатида ишлатилиши ёки гаров нарсаси бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.
10-модда. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши шартлари
Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши учун Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан бериладиган сертификат асос бўлади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1160-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификатни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартда 131-сон қарори билан тасдиқланган «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисида»ги Низомга қаранг.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар, идоравий архивлар ва бошқа сақлаш жойлари томонидан маданий бойликларни вақтинча олиб чиқиш тўғрисида сертификат олиш учун ариза берилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:
(11-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилишининг мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома;
суғурта хавфларининг барча ҳоллари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар мулкий суғурта шартномасининг суғурта полиси (гувоҳнома, сертификат, квитанция);
қабул қилувчи томон давлат органларининг вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликларнинг сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши хусусидаги ёзма кафолатлари.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Бошқа юридик шахслар томонидан маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги сертификатни олиш учун аризага ушбу модданинг биринчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Жисмоний шахслар томонидан маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги сертификатни олиш учун аризага ушбу модданинг биринчи қисми учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги сертификат қуйидаги ҳолларда берилмайди, агар:
(12-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
ушбу Қонуннинг 11-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
вақтинча олиб чиқилади деб эълон қилинган маданий бойликларнинг ҳолати уларни сақлаш шароитларини ўзгартириш имкониятини бермаса;
вақтинча олиб чиқилади деб эълон қилинган маданий бойликларнинг мулкдори аниқланмаган бўлса;
маданий бойликлар мулк ҳуқуқи тўғрисидаги низо мавзуи бўлса;
маданий бойликларни вақтинча олиб чиқишга мўлжалланаётган мамлакатда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликларнинг сақланишини таъминлашга тўсқинлик қиладиган табиий офат содир бўлган ёки бошқа ҳолатлар юзага келган бўлса.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
13-модда. Вақтинча олиб чиқилган маданий бойликларни муҳофаза қилиш
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Ўзбекистон Республикасидан вақтинча олиб чиқилган маданий бойликларни муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг тегишли мамлакатдаги дипломатия ваколатхоналари томонидан амалга оширилади.
14-модда. Вақтинча олиб кирилган маданий бойликлар сақланишининг кафолатлари
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Давлат Ўзбекистонга вақтинча олиб кирилган маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда сақланишини кафолатлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги низом.
15-модда. Ашёларнинг маданий бойликлар ниқоби остида олиб кирилишини тақиқлаш
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.06.00 Жиноятларнинг алоҳида турлари учун жавобгарлик / 16.11.06.02 Тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар]
Конституциявий тузум ва давлат мустақиллигига путур етказишга, ҳудудий яхлитликни бузишга қаратилган, урушни, террорчиликни, зўравонликни, диний экстремизмни, ирқчиликни тарғиб қилувчи ашёларнинг, шунингдек порнографик мазмундаги материалларнинг маданий бойликлар ниқоби остида олиб кирилиши тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.03.00 Олиб киришга чекловлар ва тақиқлар]
16-модда. Маданий бойликларнинг қонунга хилоф равишда олиб кирилиши ва қўлга киритилишининг олдини олиш
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.06.00 Жиноятларнинг олдини олиш чоралари]
Маданий бойликларга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлса, улар кейинчалик қонуний мулкдорларига қайтариш мақсадида ушлаб қолиниши керак.
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.06.00 Жиноятларнинг олдини олиш чоралари]
Бошқа мамлакатлардан қонунга хилоф равишда олиб чиқилган, ўғирланган ёки қонунга хилоф равишда қўлга киритилган маданий бойликларни қўлга киритишнинг олдини олиш мақсадида музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар, идоравий архивлар ва бошқа сақлаш жойлари уларнинг келиб чиқиши тўғрисида зарур ахборотга эга бўлиши шарт.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
17-модда. Маданий бойликларни реализация қилиш
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.06.00 Жиноятларнинг олдини олиш чоралари]
Олиб чиқилиши мумкин бўлмаган маданий бойликларни реализация қилиш бу бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин эмаслиги тўғрисида харидор ёзма равишда огоҳлантирилганидан кейингина амалга оширилади.
Маданий бойликларни кимошди савдосига (аукционга) қўйиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги билан келишувга кўра амалга оширилади. Маданий бойликларни реализация қилишда иштирок этувчи юридик шахслар ўз фаолиятини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигини хабардор қилган ҳолда амалга оширади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1160-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
18-модда. Маданий бойликлар транзити ва уларни почта жўнатмаларида юбориш
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тартибида олиб ўтишда Ўзбекистон Республикаси божхона органларига маданий бойликлар фақат транзит тартибида олиб ўтиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонунчилигида ва халқаро шартномаларида белгиланадиган шартларда олиб кирилаётганлигидан далолат берувчи ҳужжат тақдим этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 118-моддаси.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Маданий бойликларни почта жўнатмаларида юбориш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(18-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Бошқа мамлакатлардан қонунга хилоф равишда олиб чиқилган, бошқа давлатларда ўғирланган ёки йўқолган маданий бойликларни инсофли эгалловчи уларни қонуний мулкдорига қайтариши лозим. Бундай ҳолларда инсофли эгалловчига белгиланган тартибда компенсация тўланади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-311-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 542-модда)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ қайтарилган маданий бойликлар божхона тўловлари ва бошқа йиғимлардан озод қилинади. Талаб қилувчи тараф қайтаришга доир бошқа харажатларни кўтаради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 229-моддаси.
20-модда. Маданий бойликларни қайтариш
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Давлат қонунга хилоф равишда олиб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасига қайтарилиши лозим бўлган маданий бойликларни талаб қилиб олиш чораларини кўради.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан унинг мустақиллиги эълон қилингунга қадар қонунга хилоф равишда олиб чиқилган маданий бойликларни қайтариш тўғрисидаги талабларга нисбатан даъво муддати татбиқ этилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 163-моддаси.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Қайтарилган маданий бойликларнинг мулкдорлари уларни қайтариб олиб киришда божхона тўловлари ва махсус йиғимни тўлашдан озод қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 299-моддаси биринчи қисмининг бешинчи ва олтинчи бандлари.
21-модда. Маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун махсус йиғим
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
Маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун махсус йиғим тўланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
Маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун махсус йиғимнинг миқдори ва уни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун махсус йиғимнинг миқдори ва уни тўлаш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартда 131-сон қарори билан тасдиқланган, Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг VI бўлимида белгиланган.
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
22-модда. Маданий бойликлар учун божхона тўловлари
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.06.00 Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилишида қонунчиликда белгиланган тартибда божхона тўловлари олинади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
23-модда. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.03.00 Божхона тартибини бузиш ва бузганлик учун жавобгарлик]
Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 22716 ва 22721-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг «Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 4-бандининг учинчи хатбошиси.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 29 август,
678-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 178-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 277-модда; 2011 й., 51-сон, 542-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон; 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон)