1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
«Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
1. Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
2. «Ўздавнефтгазинспекция», «Ўзбекнефтгаз» МХК манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Вазирликлар ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 23 июнь,
164-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарорига ИЛОВА
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
1. Мазкур Қоида «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда қонунчиликка мувофиқ, ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслар томонидан нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларининг етказиб берувчилари ва истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатлар иловага асосан схема бўйича амалга оширилади.
1-§. Асосий тушунчалар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
автоматик қуйиш эстакадаси — автомобиль цистерналарига нефть маҳсулотлари қуйиш операциялари бажарилишини таъминлайдиган қурилмалар билан жиҳозланган иншоот;
автоматик тўкиш эстакадаси — автомобиль цистерналаридан нефть маҳсулотларини тўкиш операциялари бажарилишини таъминлайдиган қурилмалар билан жиҳозланган иншоот;
сифатини тиклаш (тузатиш) — кондиция талабларига жавоб бермайдиган нефть маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини, тегишли сифат захираси бўлган шу маркали кондицияли нефть маҳсулотлари билан аралаштириш ҳисобига, талаб даражасига етказиш;
темир йўл тўкиш-қуйиш эстакадаси — нефть маҳсулотларини темир йўл цистерналаридан тўкиш ёки (ва) уларни темир йўл цистерналарига қуйиш операциялари бажарилишини таъминлайдиган тўкиш-қуйиш қурилмалари билан жиҳозланган махсус темир йўллардаги иншоот;
сифат захираси — ҳақиқий сифат кўрсаткичлари ва норматив сифат кўрсаткичлари қийматининг тафовути бўйича аниқланадиган миқдори;
нефть маҳсулотининг сифати — нефть маҳсулотининг белгиланган мақсадга мувофиқ муайян эҳтиёжларни қондиришга яроқлигини таъминлайдиган хусусиятлар мажмуи;
кондицияли нефть маҳсулоти — норматив ҳужжатнинг барча талабларини қаноатлантирадиган нефть маҳсулоти;
нефть маҳсулоти — углеводород (нефть, газ конденсати, табиий газ ва бошқалар) ёки органик синтез хом ашёсининг бошқа турларини қайта ишлашда олинадиган тайёр маҳсулот;
ишлатилган нефть маҳсулоти — норматив ҳужжатлар билан белгилаб берилган белгиланган муддатда ишлатилган ёки фойдаланиш жараёнида сифатини йўқотган ва жиҳозларнинг иш тизимидан (нефть мойи) тўкилган, шунингдек тозалаш иншоотлари ва таркибида нефть бўлган сувлардан чиқариб олинадиган (нефтли ювиб тозалаш суюқлиги, нефть ва нефть маҳсулотлари аралашмаси) сақлаш ва ташиш воситаларини ювиб тозалаш, тозалаш учун фойдаланишда ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган нефть маҳсулоти;
кондиция талабларига жавоб бермайдиган нефть маҳсулоти — норматив ҳужжатлар талабларини қаноатлантирмайдиган нефть маҳсулоти;
нефть маҳсулотини етказиб берувчи — истеъмолчига нефть маҳсулоти етказиб беришни амалга оширадиган нефть маҳсулоти мулкдори ёки унинг томонидан ваколат берилган шахс;
нефть маҳсулоти истеъмолчиси — мақсадли равишда фойдаланиш учун етказиб берувчидан нефть маҳсулотини сотиб оладиган юридик шахс;
сифат кўрсаткичи — нефть маҳсулотини яратиш ва фойдаланиш ёки истеъмол қилишнинг муайян шартларига мувофиқ равишда кўриб чиқиладиган нефть маҳсулотининг сифатини ташкил қиладиган унинг бир ёки бир нечта хусусиятларининг миқдорий тавсифи.
2-§. Нефть маҳсулотларини сотиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
3. Нефть маҳсулотларини сотиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар]
5. Нефть маҳсулотларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари ва ҳажмлари Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган моддий балансларда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
6. Давлат эҳтиёжлари, узоқ муддат сақлаш корхоналари, ишлаб чиқарувчиларнинг ички тармоқлари эҳтиёжлари, истеъмолчилар учун нефть маҳсулотларини сотиш биржалар ва ким ошди савдоларида тўғридан-тўғри шартномалар, комиссия шартномалари бўйича, шунингдек экспортга сотиш Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Моддий-техника ресурсларининг стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
7. Нефть маҳсулотларини сотиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
II боб. Нефть маҳсулотларини бериш ва қабул қилиш
1-§. Нефть маҳсулотларини бериш ва қабул қилишнинг умумий қоидалари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
8. Нефть маҳсулотларини етказиб бериш ёки олди-сотди шартномаси бўйича етказиб берувчилар берадилар, олувчилар эса қабул қиладилар, шартномада кўрсатилган иккала томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигидан ташқари қуйидагилар келишиб олиниши керак: бериш ва қабул қилиш шохобчалари, иккала томон вакилларининг иштирок этишининг зарурияти, намуна олиш жойи ва методи, ўлчаш методининг нисбий хатолик чегаралари кўрсатилган ҳолда нефть маҳсулотлари миқдорини ўлчаш методлари, Инкотермс (франко-завод, франко-ташувчи ва бошқалар) қоидаларини қўллаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
9. Нефть маҳсулотларини бериш ва қабул қилиш технологияси нефть маҳсулоти етказиб бериладиган ва юклаб жўнатиладиган транспорт воситаларининг турига, тўкиш-қуйиш операцияларининг жадаллигига, иқлим шароитларига ва нефть маҳсулотларининг физикавий-кимёвий хоссаларига боғлиқ бўлади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
10. Нефть маҳсулотларини бериш ва қабул қилиш қуйидаги стационар тўкиш-қуйиш қурилмалари:
темир йўл вагонлари-цистерналарига ва контейнер-цистерналарига — махсус эстакадаларда, алоҳида устунлар ёки тўкиш қурилмалари орқали;
автомобиль цистерналарига ва контейнер-цистерналарига — қуйиш станцияларида, автоэстакадаларда алоҳида устунлар орқали;
бочкалар, бидонлар ва бошқа идишларга — қуйиш ва қадоқлаш бўлимлари орқали амалга оширилиши керак.
Стационар тўкиш-қуйиш қурилмалари мавжуд бўлмаганда нефть маҳсулотларини қабул қилиш ва бериш бўйича операцияларнинг махсус кўчма ҳайдаш воситалари томонидан бажарилишига йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.03 Давлат метрология текшируви ва назорат]
11. Нефть маҳсулотларини бериш ва қабул қилишда уларнинг миқдори етказиб бериш ёки олди-сотди шартномасида кўрсатилган ўлчаш методлари билан ҳамда сифат тавсифини муайян нефть маҳсулотига белгиланган норматив ҳужжат билан аниқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
12. Нефть маҳсулотларини бериш «ГОСТ 1510-84 (кейинчалик — ГОСТ 1510) Нефть ва нефть маҳсулотлари. Маркировкалаш, ўраш, транспорт воситасида ташиш ва сақлаш»га, транспортнинг ҳар бир турида амалда бўлган йўриқномалар, қоидаларга мувофиқ тайёрланган ҳамда қиёслаш сертификатига эга бўлган темир йўллар, автомобиль цистерналари ва ихтисослаштирилган контейнер-цистерналарда, шунингдек кичик истеъмол идишларида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
13. Нефть, мазут, мойлар, битум ва физикавий-кимёвий хоссалари уларга ўхшаш нефть маҳсулотларини «Бензин» трафарет ёзувига эга бўлган цистерналарга беришга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
14. Нефть маҳсулотларини илова ҳужжатларисиз цистерналарга беришга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
15. Авиация техникасида фойдаланиладиган нефть маҳсулотлари алоҳида танланган цистерналарга берилади. Ушбу цистерналарга бошқа нефть маҳсулотларини беришга рухсат берилмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
16. Нефть маҳсулоти нефть маҳсулотининг маркаси ва массаси кўрсатилган ҳолда белгиланган шакллардаги темир йўл ёки товар-транспорт накладнойи, шунингдек сифат паспорти ва мувофиқлик сертификати билан бирга берилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
17. Нефть маҳсулотларини қабул қилиш жараёнида юклаш миқдори ва сифатининг жўнатиш ҳужжатларига номувофиқлиги аниқланганда идоравий техникавий нормалар ва қоидалар билан белгиланган тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
18. Нефть маҳсулотлари омборлари, темир йўл ва автомобиль тўкиш-қуйиш эстакадалари, қуйиладиган, қадоқланадиган, тарқатиладиган ва бошқа бинолар, иншоотлар ҳамда асбоб-ускуналар амалдаги қурилиш нормалари, қоидалари ва стандартлари талабларига жавоб бериши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.03 Давлат метрология текшируви ва назорат]
19. Нефть маҳсулотларини бериш ва қабул қилишда Давлат реестрига киритилган ва қиёслаш сертификатларига эга бўлган, белгиланган тартибда қўллашга рухсат берилган асбоб-ускуналар ва ўлчов воситаларидан фойдаланилиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.03 Давлат метрология текшируви ва назорат]
20. Қиёслашдан ва давлат метрология аттестациясидан ўтмаган ўлчов воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
2-§. Нефть маҳсулотларини темир йўл вагонлари-цистерналари ва контейнер-цистерналарига бериш ҳамда улардан нефть маҳсулотларини қабул қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
21. Нефтни қайта ишлаш заводларида ва нефть базаларида темир йўл вагонлари-цистерналари (контейнер-цистерналар)да ташиладиган нефть маҳсулотларини бериш ва қабул қилиш операциялари, қоидага кўра, махсус бир ва икки томонлама эстакадалар, қуйиш ёки тўкиш қурилмалари, тозалаш ва ҳаво-вакуумли коллекторлар, мазут ва мойлар учун оралиқ резервуарлар, нефть маҳсулотини ҳисобга олиш боғланмалари, қиздириш приборларини кўтариш ва тушириш ҳамда цистерналарни майдонлар бўйлаб кўчириш воситалари билан жиҳозланган кириш йўли мавжуд бўлган темир йўлларда амалга оширилиши керак.
Истеъмолчиларнинг омборлари ва базаларида темир йўл вагонлари-цистерналари (контейнер-цистерналар)да ташиладиган нефть маҳсулотларини бериш ва қабул қилиш операциялари, қоидага кўра, хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда ушбу операциялар учун мўлжалланган кириш йўли мавжуд бўлган темир йўлларда амалга оширилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
22. Боши берк темир йўлларнинг тўкиш-қуйиш эстакадалари ёнғин ҳолатида вагон-цистерналарни узиб қўйиш ва ёнғин ҳудудидан узоқлаштириш имконини берадиган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
23. Нефть маҳсулотларини қуйиш учун қўйиладиган вагон-цистерналар ва контейнер-цистерналар соз ҳолатда бўлиши, илгари ташилган нефть маҳсулотларидан тозаланган бўлиши, ГОСТ 1510 ва идоравий техник нормалар ва қоидалар талабларига жавоб бериши керак.
Контейнер-цистерналар техник паспортга ёки даврий равишда текширувдан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган сертификатга эга бўлиши керак
Вагон-цистерналарнинг нефть маҳсулотлари қуйиш учун яроқлилиги юк жўнатувчи томонидан аниқланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
24. Қуйиш олдидан барча цистерналар хавфли юкларни ташишнинг техник нормалари ва қоидаларида белгиланган тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилган ҳолда техник кўрикдан ўтган бўлиши керак.
Нефть маҳсулотларини қуйиш учун техник кўрикдан ўтмаган ва бундай нефть маҳсулотларини ташиш учун уларнинг яроқлилиги эътироф этилмаган цистерналардан фойдаланиш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
25. Нефть маҳсулотларини қуйиш автоматлаштирилган шарнирли бириктирилган ёпиқ шлангсиз тизим бўйича ёки цистерналарга тошириб қуйилишининг бартараф этилишини таъминлайдиган қуйишнинг автоматик чеклагичлари билан жиҳозланган телескопик қурилмалар, шунингдек буғларни регенерация қурилмаси ёки газ йиғиш тизимига чиқариб юбориш билан қуйишни герметизация қилиш (зичлаш) қурилмалари билан амалга оширилиши керак. Қуйиш қурилмасининг пастки бўғини зарба бўлганда учқун юзага келишига йўл қўймайдиган металлдан тайёрланган бўлиши лозим.
Зарба бўлганда учқун юзага келишига йўл қўймайдиган металлдан тайёрланган ерга уланган симга эга бўлган учлик шланг рукаваларни қўллашга рухсат берилади. Рукаваларнинг учлик билан узунлиги цистернанинг тубигача унинг тушишини таъминлаши лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
26. Нефть маҳсулотини қуйиш жараёнида темир йўл цистернасида (контейнер-цистернада) унинг оқиши аниқланганда оқишни тўлиқ бартараф этгунга қадар қуйиш зудлик билан тўхтатиб турилиши керак. Оқишини бартараф этишнинг имкони бўлмаганда цистернани қуйилган нефть маҳсулотидан бўшатиш ҳамда жўнаш станциясига қайтариб юбориш лозим.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
28. Темир йўл цистерналарига (контейнер-цистерналарга) нефть маҳсулотларини қуйиш суюқ қатлам остида тўлдириш даражаси белгилангунга қадар сачратмасдан ва тўкмасдан, бораётган йўлда ҳарорати ошишидан кенгайиши имконини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
29. Юқори қовушқоқли нефть маҳсулотларининг музлашига йўл қўймаслик учун қуйиш коммуникацияларида нефть маҳсулотининг унда айланиб туриши (циркуляцияси)ни амалга ошириш лозим. Айланиб туришни таъминлаш учун насосларни ошириш бериш қуйиш учун талаб қилинадиган баландликдан 30 фоиз юқори бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
30. Қуйиш тугаллангандан кейин қуйиш қурилмалари (рукавалар) фақат ундан нефть маҳсулоти тўлиқ оқиб бўлгандан кейин цистерналар туйнуклари оғзидан чиқариб олиниши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
31. Нефть маҳсулоти қолдиқларидан қуйиш қурилмалари ва коллекторларни бўшатиш дренаж қувурлар ва сўриш насослари ёрдамида амалга оширилиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
32. Цистернадаги (контейнер-цистернадаги) қуйилган нефть маҳсулоти сатҳи ўлчангандан кейин унинг туйнугининг қопқоғи герметик зич (прокладкаларда) ёпилиши керак. Қопқоқ эҳтиётлик билан зарбаларсиз ёпилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.03 Давлат метрология текшируви ва назорат;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
33. Цистерналардан нефть маҳсулотини тўкишдан олдин темир йўл ва махсус ташкилотлар (шартномага асосан) вакиллари билан юк жўнатувчининг пломбалари бутунлигини ва илова қилинган ҳужжатлари мавжудлигини текшириш, амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ намуналар олиш, етказиб бериш ёки олди-сотди шартномасида кўрсатилган метод билан нефть маҳсулотининг массасини аниқлаш керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
34. Нефть маҳсулотларини тўкиш, қоидага кўра, ёпиқ (герметик) усулда цистерналарнинг пастки тўкиш приборлари ва пастки тўкиш қурилмалари орқали амалга оширилиши керак, улар носоз бўлганда ёки тўкиш мавжуд бўлмаганда тез аланга олувчи нефть маҳсулотларини вакуум-насослар ва нефть маҳсулотининг тўлиқ тўкилишини таъминлайдиган бошқа воситаларни қўллаган ҳолда цистерналар оғзи орқали амалга оширишга йўл қўйилади.
Чақнаш ҳарорати 1200 С дан юқори бўлган нефть маҳсулотларини ва мазутларни тўкиш учун рельс оралиғи очиқ тўкиш қурилмалари ёки қопқоқлари ечиладиган ён коллекторлардан фойдаланишга йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.01.00 Хўжалик фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (шунингдек, 16.04.09.00га қаранг) / 11.02.01.01 Саноатда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш]
35. Тўкиш жараёнида нефть маҳсулотининг буғланиб кетишдаги йўқотишларни қисқартириш, электрланишини ва кўпик ҳосил бўлишини камайтириш мақсадида тўкиш қурилмаси пастки бўғинининг узунлиги унинг цистернага туширилиши цистерна қозонининг пастки ҳосиласидан 200 мм.дан ортиқ бўлмаган масофада бўлиши таъминланиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
36. Темир йўллар цистерналаридан нефть маҳсулотларини тўкиш қабул қилиш резервуарларга мажбурий усулда (насослар ёрдамида) ёки ўз оқими билан амалга оширилиши керак. Тўйинган буғлар босими юқори бўлган бензинларни тўкиш учун юқоридан тўкиш учун ўзи сўрмайдиган марказдан қочувчи насослар қўлланилганда ёки резервуардаги нефть маҳсулоти сатҳи ва насос ўқи ўртасидаги белгининг кичик фарқи бўлганда ишончли сўрилиши ва нефть маҳсулотининг темир йўллар цистерналаридан тўлиқ тўкилишини таъминлайдиган қурилмалардан (вакуумли насослар, чўкувчи эжекторлардан) фойдаланиш керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
37. Чуқурлаштирилган оралиқ резервуарларида ўз оқими билан тўкилишида улардан нефть маҳсулотини ер усти резервуарларига бир вақтда тортиб чиқариб олинишини таъминлаш зарур.
Оралиқ резервуарлари цистерналардан бир вақтда тўкиладиган сиғим суммасининг 75 фоизига тенг бўлган сиғимга эга бўлиши керак. Ушбу резервуарлардан нефть маҳсулотини насос билан тортиб чиқариш унумдорлиги уларни тўлдириш унумдорлигининг камида 50 фоизини ташкил қилиши керак. Бунда сиғим тошиб кетишдан ҳимояга эга бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
38. Цистерналар ва тўкиш-қуйиш қурилмаларидаги қотиб қолган нефть маҳсулотларини қизитиш зарурияти бўлганда буғ, иссиқ сув ёки электр иситгичлар қўлланилади. Очиқ алангадан фойдаланиш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
39. Темир йўллар цистерналарини тўкиш ва уларга қуйиш учун келтириш фақат аввалги цистерналарга қуйиш ва улардан тўкишда темир йўллар тўкилган нефть маҳсулотларидан пухта тозалаб ташлангандан кейин рухсат берилади. Тўкиш-қуйиш операцияларини бажариш вақтида тўкилган нефть маҳсулотлари йиғиб олинади, тозалаб олинган жойга қум сепилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
40. Қуйиш ва тўкиш жараёнида ушбу Қоидаларда назарда тутилмаган қисмларда амалдаги идоравий йўриқномаларга, техник нормалар ва қоидаларга амал қилинади.
3-§. Нефть маҳсулотларини автомобиль цистерналари, контейнер-цистерналарга бериш ва нефть маҳсулотларини улардан қабул қилиб олиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
41. Автомобиль цистерналарига нефть маҳсулотларини бериш (қуйиш) автоматлаштирилган қуйиш тизими, автоматик тарзда қуйиш эстакадалари ва якка устунлар орқали, шунингдек махсус кўчма ҳайдаш воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
42. Автомобиль цистерналари, тиркамалар ва ярим тиркамалар, контейнер-цистерналарга нефть маҳсулотларини қуйиш учун махсус, шу жумладан автоматлаштирилган, ҳисобга олиш-дозалаш қурилмалари, масофадан бошқариш пульти билан, қуйиш жараёнида тўлиб кетишини бартараф этиш ва герметиклаш (зичлаб ёпиш) қурилмалари билан жиҳозланган, шунингдек қуйилаётган нефть маҳсулотларининг масса (ҳажм) бирликларидаги миқдорини автоматлаштирилган тарзда ўлчаш тизимлари билан жиҳозланган юқори ва пастки қуйиш қурилмаларини қўллаш керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
43. Гидравлик зарбаларни камайтириш, статистик электр пайдо бўлишининг олдини олиш ва нефть маҳсулотларини қуйиш сатҳининг жуда аниқ баландлигига эришиш учун қуйиш қурилмаси қуйишнинг бошланғич ва якунловчи босқичларида камайтирилган унумдорлик билан нефть маҳсулоти берилишини таъминлайдиган асбоб-ускуна билан жиҳозланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
44. Нефть маҳсулотларини қуйиш қуйиш рукавалари ва қувурларини цистерналарнинг тубигача тўлиқ туширган ҳолда суюқ қатлам билан, сачратмасдан амалга оширилиши зарур. Рукаванинг учларида зарба бўлганда учқун ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган металлдан тайёрланган учликлар билан бўлиши ҳамда ерга уланган сими бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.03 Давлат метрология текшируви ва назорат]
45. Нефть маҳсулотининг автомобиль цистернасига (контейнер-цистернасига) бериладиган миқдори суюқлик ҳисоблагичлар ёрдамида автомобиль тарозиларида тортиш ёки цистерналарнинг номинал сиғими бўйича аниқланади (планка бўйича). Автомобиль тарозиларининг юк кўтариш қуввати автомобиль цистерналарининг барча турлари тортилишини таъминлаши лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
46. Фойдаланиладиган ҳисоблагичлар ва фильтрлар уларни нефть маҳсулотларининг босими, қовушқоқлиги, унумдорлиги ва бошқа маълумотлар бўйича қўллаш шартларига мос келиши керак.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
47. Нефть маҳсулотларини қуйиш учун қўйилаётган автомобиль цистерналари (контейнер-цистерналари) ГОСТ 1510 талабларига асосан тайёрланган бўлиши лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
48. Автомобиль цистерналари ва контейнер-цистерналар нефть маҳсулотлари қуйилгандан кейин ташишларнинг амалдаги қоидаларига мувофиқ пломбаланиши керак, нефть маҳсулотлари олувчининг автотранспорти билан ташиб кетиш (ўзи олиб кетиш) ҳолатлари бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
49. Тарқатиш резервуарларидан қуйиш қурилмаларигача боғловчи қувурлар автотранспортга юклаб жўнатиладиган нефть маҳсулотининг ҳар бир маркаси (тури) учун алоҳида бўлиши ва амалдаги градировка (даражалаш) жадвали бўлиши керак. Улар орқали турли маркалар (турлар)даги нефть маҳсулотларини кетма-кет оқизишга рухсат берилмайди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
50. Ёнғинга қарши инвентарлари бузилган ва улар билан бутланмаган автомобиль цистерналарига ҳамда контейнер-цистерналарига нефть маҳсулотларини қуйишга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.01.00 Хўжалик фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (шунингдек, 16.04.09.00га қаранг) / 11.02.01.01 Саноатда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш]
51. Атроф муҳитнинг ифлосланишини бартараф этиш мақсадида қуйиш қурилмалари, қуйиш операциялари тугагандан кейин, қуйиш қурилмаларидан нефть маҳсулотлари қолдиғи оқишининг олдини олиш учун томчини тутадиган дренаж тизимига эга бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
52. Автомобиль цистерналарига нефть маҳсулотларини қуйиш двигатель ишламай турганда амалга оширилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
53. Автомобиль цистерналаридан нефть маҳсулотларини қабул қилиб олувчининг резервуарига қабул қилиш (қуйиш) ҳайдаш насоси ва тўкиш муфтаси орқали ёки (контейнер-цистерналардан) ўз оқими билан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
54. Тўкиш рукавалари учқун ҳосил қилмайдиган материаллардан тайёрланган учликлардан иборат бўлган, қатламларга ажралмаган ва ёриқлар бўлмаган, мой ва бензинга чидамли материаллардан ишланган бўлиши, қувурлар ва статик электр энергиясини қайтариш тармоғининг қабул қилувчи қурилмалар билан герметик бирикишини таъминлаши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
55. Нефть маҳсулотини тўкишда технологик асбоб-ускуналар, қувурлар, резервуарлар, беркитиш арматураси соз ҳолатда бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
56. Нефть маҳсулотларини қуйиш ва тўкишда ушбу Қоидаларда назарда тутилмаган қисмларида амалдаги идоравий йўриқномалар, техник нормалар ва қоидаларга амал қилинади.
4-§. Идишга нефть маҳсулотларини қуйиб бериш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
57. ГОСТ 1510 га асосан идишга (бочкалар, бидонлар ва бошқаларга) нефть маҳсулотларини қуйиб бериш қуйиб берадиган, қадоқланадиган ёки тарқатиладиган бўлимлар орқали, белгиланган тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
58. Тарқатиш қурилмасига нефть маҳсулотларини қуйиб бериш ўз оқими билан ёки бериш тўхтатилганда қувурда босим ошиб кетганда ишлаб кетадиган сақловчи клапанлар билан жиҳозланган насослар ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
59. Нефть маҳсулотларини кичик идишларга қуйишда қуйидаги талабларни бажариш зарур:
металл, ёғочдан ясалган, полимер идиш амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши ҳамда нефть маҳсулотларининг сифати ва миқдори сақланишини таъминлаши керак;
қуйиш олдидан идиш тоза ва қуруқ бўлиши керак, зарур ҳолларда у яхшилаб буғланади, ювилади, қуритилади;
нефть маҳсулотларини бир марта ташиш учун ишлатиладиган ёғоч бочкалар ва яшиклар, металл фанерли ва фанерли бидонлар ва барабанлар янги ва тоза бўлиши керак;
нефть маҳсулотини бевосита идишга қуйишдан олдин идишнинг ичи портлашдан ҳимояловчи ёритгич ёрдамида кўздан кечирилади ҳамда чет буюмлар, кир ва лойлар аниқланганда — брак қилинади;
нефть маҳсулоти қуйилгандан кейин идиш қопқоқ билан зич ёпилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
60. Тез аланга олувчи нефть маҳсулотлари фақат қопқоғи махсус калитлар билан бураб қотириладиган ва бураб бўшатиладиган металл идишга қуйилади. Идиш ва калитлар учқун ҳосил қилмайдиган металлдан тайёрланган бўлиши керак.
III боб. Нефть маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва аралаштириш
1-§. Нефть маҳсулотларини сақлаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
61. Нефть маҳсулотлари турига қараб, ГОСТ 1510га асосан металл, темир-бетон (вертикал, горизонтал) резервуарларда, шунингдек ташиш (бочкалар, канистрлар, барабанларда) ва истеъмол идишларида (бидонлар, банкалар, шиша идишларда) қадоқланган ҳолда сақланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.03 Давлат метрология текшируви ва назорат]
62. Нефть маҳсулотларини сақлаш резервуарлари ГОСТ 31385-2008 «Нефть ва нефть маҳсулотлари учун цилиндрсимон пўлат вертикал резервуарлар», ГОСТ 17032-2010 «Нефть маҳсулотлари учун горизонтал пўлат резервуарлар», идоравий техник нормалар ва қоидалар талабларига мос бўлиши, амалдаги градировка жадвалига эга бўлиши ҳамда белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
63. Нефть маҳсулотларини сақлашда резервуарларнинг ички юза қисмини занглардан тозалаш, ҳимоя қилишнинг ГОСТ 1510 ва резервуарлардан фойдаланиш бўйича амалдаги йўриқномаларда белгиланган талабларига риоя қилинади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
64. Идишга солинган тез аланга олувчи нефть маҳсулотлари ва ёнилғи-мойлаш материаллари амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бостирма тагида ва майдончаларда, махсус жиҳозланган биноларда сақланиши керак.
2-§. Нефть маҳсулотларини ташиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
65. Нефть маҳсулотлари нефть маҳсулоти қувурлари, пастки қуйиш ва тўкиш қурилмалари билан жиҳозланган темир йўллар ҳамда автомобиллар цистерналари ва контейнер-цистерналарда, шунингдек солиб жойланган ташиш идишида ташилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
66. Нефть маҳсулотларини ташиш қуйидаги тегишли транспортда ГОСТ 1510 ва юкларни ташиш қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак:
темир йўл вагон-цистерналари ва контейнер-цистерналарда — хавфли юкларни ташишнинг техник нормалари ва қоидаларига мувофиқ;
автомобиль транспортида — Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларига мувофиқ.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
67. Нефть маҳсулотларини ташишда ГОСТ 1510 ва амалдаги транспортнинг муайян тури билан юклар ташиш қоидалари талабларига риоя қилинади.
3-§. Нефть маҳсулотларини аралаштириш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
68. Нефть маҳсулотларини аралаштириш: битта қувур орқали турли хил ва турли маркали нефть маҳсулотини ҳайдашга, тегишли равишда тозаламасдан турли маркали нефть маҳсулотини идишга қуйишга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
69. Сифатини тиклаш учун турли маркали нефть маҳсулотларини аралаштиришга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
70. Нефть маҳсулотларини ғайриқонуний аралаштириш ҳоллари аниқланганда махсус тузилган комиссия томонидан нефть маҳсулотларини аралаштириш сабаблари, уларнинг миқдори ва сифатини тиклаш имконияти ёки бошқа маркага (турга) ўтказиш сабаблари кўрсатилган ҳолда тегишли далолатнома тузилади.
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.04.00 Маъмурий жавобгарликнинг умумий шартлари]
71. Нефть маҳсулотларини ғайриқонуний аралаштиришда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
IV боб. Нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш, сифатини назорат қилиш ва тиклаш
1-§. Нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
72. Келиб тушаётган, сақланаётган, ташилаётган ва берилаётган барча нефть маҳсулотлари уларнинг миқдори бўйича ҳисобга олиниши лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.03 Давлат метрология текшируви ва назорат]
73. Нефть маҳсулотларини ҳисобга олиш Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган ва қиёслаш сертификатига эга бўлган, белгиланган тартибда қўлланишга рухсат берилган ўлчов асбоб-ускуналари ва воситалари билан уларнинг миқдорини ўлчаш йўли билан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.03 Давлат метрология текшируви ва назорат]
74. Қиёслашдан ёки давлат метрология аттестациясидан ўтмаган ўлчов воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.03 Давлат метрология текшируви ва назорат]
75. ГОСТ 8.587-2006 «Нефть ва нефть маҳсулотлари массаси. Ўлчовларни бажариш методикаларига умумий талаблар»да белгиланган нефть маҳсулотлари миқдорини ўлчаш методлари қонуний жиҳатдан бир хил ҳисобланади ва методларни амалга оширишнинг техник имкониятларини ҳисобга олган ҳолда технологик операцияларга мувофиқ равишда уларнинг аниқлигини баҳолаш асосида танлаб олинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
76. Нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, беришда, шунингдек хатловдан ўтказишда уларни ҳисобга олиш амалдаги бухгалтерия ҳисоби бўйича миллий стандартларга мувофиқ амалга оширилади.
2-§. Нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.03 Стандартлар бўйича давлат назорати]
77. Нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш транспорт воситасига беришда, сақлашда, шу жумладан узоқ муддат сақлашда ва уларни қабул қилишда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
78. Нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш амалдаги норматив ҳужжатларга ҳамда стандартларда ва идоравий техник нормалар ва қоидаларда кўрсатилган ҳажмларга мувофиқ олинган намуналар бўйича амалга оширилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.03 Стандартлар бўйича давлат назорати]
79. Нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитация қилинган ва аттестациядан ўтган лабораторияларда амалга оширилади.
(79-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Арбитраж намуналар бўйича нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш манфаатдор томонларнинг келишуви бўйича танлаб олинган мустақил лабораторияда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.03 Стандартлар бўйича давлат назорати]
80. Нефть маҳсулотларидан намуналар олиш, сифат тавсифини таҳлил қилиш бўйича барча операциялар тегишли далолатномаларда, шакллари идоравий техник нормалар ва қоидаларда белгиланган рўйхатга олиш дафтарларида акс эттирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.03 Стандартлар бўйича давлат назорати]
81. Сифати бўйича улар учун стандартлар талабларига мувофиқ бўлмаган нефть маҳсулотларини сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
3-§. Нефть маҳсулотлари сифатини тиклаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
82. Аралаштириш, узоқ муддат сақлаш жараёнида нобуд бўлган ёки сифати бузилган нефть маҳсулотлари нефть маҳсулотини таҳлил этиш натижаларига кўра лаборатория тавсияномалари асосида сифати мос келмаганлиги аниқланган корхона раҳбари қарорига кўра тикланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
83. Нефть маҳсулоти сифатини тиклаш унинг талаб қилинган кўрсаткичлари бўйича захирасига эга бўлган шундай маркали нефть маҳсулоти билан аралаштириш йўли билан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
84. Нефть маҳсулоти сифатини тиклаш мумкин бўлган кўрсаткичлар рўйхати идоравий техник нормалар ва қоидаларда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
85. Авиация техникаларида қўлланиладиган нефть маҳсулотлари сифатини тиклаш қоидалари авиация техникасидан фойдаланадиган идоралар ва ташкилотларнинг тегишли ҳужжатлари билан белгиланади.
V боб. Ишлатилган нефть маҳсулотларидан фойдаланиш
1-§. Ишлатилган нефть маҳсулотларини тўплаш, сақлаш ва ҳисобга олиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
86. Ишлатилган барча нефть маҳсулотлари тўпланиши, сақланиши ва ҳисобга олиниши керак.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
87. Фаолияти натижасида ишлатилган нефть маҳсулотлари ҳосил бўладиган корхоналар ишлатилган нефть маҳсулотларини тўплаш, сақлаш ва ташишни тартибга соладиган амалдаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилишини таъминлаши шарт.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
88. Ишлатилган нефть маҳсулотларини тўплаш ГОСТ 21046-86 «Ишлатилган нефть маҳсулотлари. Умумий техник шартлар»да ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 сентябрдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган гуруҳлар бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
89. Транспорт воситалари ва технологик асбоб-ускуналардан ишлатилган нефть маҳсулотларини тўкиш махсус қурилмалар ва/ёки уларнинг тўкилишига йўл қўймайдиган мосламалар ёрдамида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
90. Ишлатилган суюқ нефть маҳсулотларини тўплаш тасодифий тўкилган нефть маҳсулотини тўплаш учун махсус металл тагликка ўрнатилган герметик сиғимларда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
91. Ишлатилган қаттиқ нефть маҳсулотларини тўплаш қопқоғи маҳкам ёпиладиган махсус пластик ва металл герметик сиғимлар (бочкалар, яшиклар ва бошқалар) жойлаштириладиган полимер плёнкадан тайёрланган, тўғри тушадиган қуёш нуридан, ҳар қандай қизитиш таркибий қисмлари ва иситиш приборларидан узоқда жойлаштирилган пишиқ герметик қопларда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
92. Ишлатилган ҳаво, ёқилғи, мой фильтрларини тўплаш фақат ишлатилган суюқ нефть маҳсулотлари қолдиқлари олдиндан йўқ қилингандан кейин амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
93. Ишлатилган нефть маҳсулотининг ҳар бир тури алоҳида сиғимда йиғилиши, унда ишлатилган нефть маҳсулотининг номи ва гуруҳи (бўёқ билан ёки стикер тарзида) ёзиб қўйилиши керак.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
94. Ишлатилган нефть маҳсулотлари ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини таъминлайдиган, уларнинг тўкилиш ва оқиб кетиш имкониятларини чеклайдиган шартларга риоя қилинган ҳолда, шунингдек юклаш-тушириш ишларини амалга оширишда юк кўтариш механизмларини қўллаш имкони бўлган, махсус ажратилган майдончалардаги ёпиқ сиғимларда сақланиши керак.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
95. Корхона ҳудудида ишлатилган нефть маҳсулотларининг тўпланиш жойи ва сақлаш участкалари чегаралари, шунингдек ишлатилган нефть маҳсулотларини тўплаш, сақлаш ва ҳисобга олиш учун масъул мансабдор шахс корхона раҳбари буйруғи билан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.03 Стандартлар бўйича давлат назорати;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
96. Ишлатилган нефть маҳсулотларидан такрор фойдаланиш ёки уларни ихтисослаштирилган шохобчаларга топширишдан олдин белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ва аккредитация қилинган лабораторияларда физикавий-кимёвий хоссаларини таҳлил қилиш йўли билан уларнинг сифати назоратдан ўтказилиши керак. Таҳлиллар натижаси кейинчалик фойдаланиш учун нефть маҳсулотини муайян яроқлилик тоифасига киритиш мақсадида сифати тўғрисидаги ҳужжат билан расмийлаштирилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
97. Корхоналарда ишлатилган нефть маҳсулотларини миқдори (массаси ва ҳажми) бўйича ҳисобга олиш бухгалтерия томонидан уларни тўплаш, сақлаш ва ҳисобга олиш учун жавобгар бўлган шахс тақдим қилган маълумотлар асосида моддий бойликларни ҳисобга олиш ҳужжатларида амалга оширилади.
2-§. Ишлатилган нефть маҳсулотларини топшириш ва қабул қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
98. Ишлатилган нефть маҳсулотлари ихтисослаштирилган шохобчаларга топширилиши керак.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
99. Ихтисослаштирилган тўплаш, сақлаш ёки қайта ишлаш шохобчаларига юбориладиган ишлатилган нефть маҳсулотларининг ҳар бир партияси белгиланган тартибда расмийлаштирилган миқдори ва сифати тўғрисидаги ҳужжатлар билан бирга юборилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
100. Ихтисослаштирилган тўплаш, сақлаш ёки қайта ишлаш шохобчаларига ишлатилган нефть маҳсулотларини топшириш-қабул қилиш шартлари ишлатилган нефть маҳсулотларини етказиб берувчи корхоналар ва ихтисослаштирилган тўплаш, сақлаш ёки қайта ишлаш шохобчалари ўртасида тузиладиган шартнома билан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
101. Ихтисослаштирилган тўплаш, сақлаш ёки қайта ишлаш шохобчаларига келиб тушган ишлатилган нефть маҳсулотлари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишлатилган нефть маҳсулотларини қабул қилишни ҳисобга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.
3-§. Ишлатилган нефть маҳсулотларини ихтисослаштирилган тўплаш, сақлаш ёки қайта ишлаш шохобчаларига қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
102. Корхоналар ёки ишлаб чиқаришлардан ташқарида, улар оладиган ишлатилган нефть маҳсулотларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширадиган ихтисослаштирилган шохобчалар қуйидагиларга мажбур:
қайта ишлаш ва фойдаланиш учун ишлатилган нефть маҳсулотларини уларнинг яроқлилигини тоифалар бўйича қабул қилиш, таҳлил қилиш ва турларга ажратишни шартномага мувофиқ амалга ошириш;
давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасига эга бўлган лойиҳаларга мувофиқ қурилиши (реконструкция қилиниши) амалга оширилган қурилмаларда ишлатилган нефть маҳсулотларини қайта ишлаш ёки йўқ қилиш;
йўқ қилиниши лозим бўлган таркибида ўта токсик компонентлар (яримхлорланган бифениллар, яримхлорланган терфениллар ва шунга ўхшашлар) мавжуд бўлган ишлатилган нефть маҳсулотларини қайта ишлашга ва улардан фойдаланишга йўл қўймаслик;
жараёнларнинг экологиялигини ошириш ва қўшимча хом ашё манбаи сифатида ишлатилган нефть маҳсулотларини хўжаликда ишлатишга максимал жалб қилиш мақсадида қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш.
4-§. Ишлатилган нефть маҳсулотларини жойлаш, маркалаш, ташиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
103. Ишлатилган нефть маҳсулотлари II класс ёнғин хавфсизлиги ёнилғи-мойлаш материалларига мансуб бўлади ҳамда ҳар бир транспорт воситаси учун белгиланган амалдаги хавфли юкларни ташиш қоидаларига ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ташилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
104. Ишлатилган нефть маҳсулотларини жойлаш ва маркалаш амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Идишда ёки ёрлиғида қуйидаги мазмундаги ёзув бўлиши керак:
ишлатилган нефть маҳсулоти гуруҳининг номи;
етказиб берувчи корхонанинг номи;
«Ёнғиндан хавфли» огоҳлантирувчи ёзуви.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
105. Ишлатилган нефть маҳсулотларини ташиш уларнинг норматив ҳужжатлар билан белгиланган гуруҳлари бўйича алоҳида амалга оширилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
106. Ишлатилган нефть маҳсулотларининг ҳар бир партияси уларнинг миқдори ва сифатини тасдиқлайдиган илова қилинган ҳужжатлари мавжуд бўлганда ташилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
107. Транспорт воситасига ишлатилган нефть маҳсулотларини юклаш вақтидан тушириш вақтигача уларнинг хавфсиз олиб юрилиши учун жавобгарлик ушбу транспорт воситаси тегишли бўлган транспорт корхонасига юкланади.
VI боб. Хавфсизлик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаблари
1-§. Нефть маҳсулотларини қабул қилиш, бериш, сақлаш ва ташишда хавфсизлик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг)]
108. Темир йўл цистерналарида нефть маҳсулотларини қабул қилиш ва беришда хавфсизлик қуйидагича таъминланади:
автоматлаштирилган шарнирли бириктирилган шлангсиз тизим ёки қуйишнинг автоматик чеклагичлари бўлган телескопик қурилмалар билан жиҳозланган махсус асбоб-ускуналар билан таъминланган тўкиш-қуйиш қурилмаларини, шунингдек механизация воситаларини қўллаш;
регенерация қурилмасидаги буғларни газ йиғиш тизимига чиқариб юборган ҳолда нефть маҳсулотлари қуйишни герметизация қилиш;
битта ва айнан ўша қуйиш қурилмаси орқали қуйиладиган нефть маҳсулотларининг аралашиб кетишига йўл қўймаслик;
тўкишнинг юқоридаги ҳамда пастки герметикланган қурилмалари билан тўкиш-қуйиш эстакадаларини (босимнинг кичик қисми билан юқори қовушқоқли нефть маҳсулотларидан ташқари) жиҳозлаш;
кейинчалик тиндириш ва қабул қилиш резервуарларидан бўш (товар остидаги) сувларни чиқариб юбориш учун қабул қилиш резервуарларига пастки ёки юқориги тўкиш қурилмалари орқали авиация ёқилғисини ва бошқа очиқ рангли нефть маҳсулотларини тўкиш;
дренаж тизимига ифлосланган ва тўкилган нефть маҳсулотларини чиқариб юбориш қурилмалари билан жиҳозланган қуйиш ва тўкиш зоналарини қаттиқ бетон билан қоплаш;
асосан қуйишнинг автоматик тарзда тез ҳаракатланадиган бекитиб қўювчи (нефть маҳсулотининг белгиланган ҳажмига, цистернани тўлдириш чекланган сатҳига етганда) тизимлари ва қувурлардаги тез ҳаракатланувчи беркитиш қурилмаларини ўрнатиш;
нефть маҳсулотини бериш линиясида беркитиш-бошқариш арматураси воситаси орқали нефть маҳсулоти сарфини тартибга солиш йўли билан хавфсиз чегараларгача қуйишнинг максимал тезлигини чеклаш;
портлаш хавфи бўлган аралашмалар ҳосил бўлишига йўл қўймаслик учун инерт газ ёки буғни тўкиш ва қуйиш қувурлари ва коллекторлари тизимига олиб бориш;
ишлаб чиқариш ишларини кеча-кундуз амалга оширишни таъминлайдиган ҳолда (заруриятга кўра портлашга хавфсиз бўлганда) ёритиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг)]
109. Автомобиль тўкиш-қуйиш станцияларида нефть маҳсулотларини қабул қилиш ва беришда хавфсизлик қуйидагича таъминланади:
нефть маҳсулотлари гуруҳлари бўйича автомобиль цистерналарининг қуйиш майдончасини бирлаштирган ва ёнмайдиган материаллардан ишланган бостирма остида уларни жойлаштириш;
қуйиш учун насосларни қуйиш қурилмаларидан алоҳида жойлаштириш;
тўкиш-қуйиш қурилмалари механизмларининг ихтиёрий ҳаракатланишига йўл қўймаслик;
тўкиш-қуйиш қурилмаларини буғ чиқариш қурилмалари билан таъминлаш;
белгиланган мўлжалга етганда автоматик тарзда қуйишни тўхтатиш имконини берадиган қуйиш сатҳини автоматик равишда чеклайдиган чеклагичларни қўллаш.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
110. Тўкиш-қуйиш эстакадалари алоҳида турадиган яшин қабул қилиш жойини ташкил этиш йўли билан яшиннинг тўғридан-тўғри уришидан ва электромагнит индукциясидан ҳимоя қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг)]
111. Нефть маҳсулотлари билан тўкиш-қуйиш технологик операцияларини бажаришда статитик электр зарядлари тўпланиши ҳамда хавфли разрядларнинг вужудга келиши имкониятининг олдини олиш учун цистерналар, қувурлар, қуйиш қурилмаларини ерга сим билан уланиши, шунингдек қуйишнинг дастлабки ва якуний босқичларида қуйиш тезлигини чеклаш назарда тутилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг)]
112. Темир йўл тўкиш-қуйиш эстакадаларида, автомобиль станцияларида ва тўкиш-қуйиш шохобчаларида нефть маҳсулотлари тўйинган буғларининг портлашдан олдин концентрацияси сигнализаторлари ўрнатилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг)]
113. Қотиб қолган ва юқори қовушқоқ даражада бўлган нефть маҳсулотларини қиздириш нефть маҳсулотини циркуляция усули билан, қиздирилган буғ ёки портлашдан хавфсиз бўлган материаллардан тайёрланган электр иситгичлар ёрдамида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг)]
114. Электр иситгичлар қўлланилганда қиздириладиган нефть маҳсулоти билан туташ бўлган юзасидаги ҳарорат 90 °C га етганда электр энергияси узатишни тўхтатадиган қурилма назарда тутилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
115. Нефть маҳсулотларини ташишда хавфсизликни таъминлаш ишлаб чиқувчилари томонидан белгиланадиган ҳимояловчи чораларга риоя қилган ҳолда нефть маҳсулотларининг муайян турлари бўйича қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади:
ташилаётган нефть маҳсулотларининг ҳарорати ва босимига қўйиладиган талаблар;
нефть маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган идишга қўйиладиган талаблар;
битта сиғим ёки идишдаги ташилаётган нефть маҳсулотларининг умумий массаси нормалари;
портлаш хавфи ва ёнғин хавфи бўйича махсус чора-тадбирлар;
атроф муҳит ҳароратига боғлиқ равишда нефть маҳсулотлари ҳажмининг кенгайиши оқибатида улар ҳажмининг кўпайиши имкониятини ҳисобга олган ҳолда темир йўл ва автомобиль цистерналарини нефть маҳсулотлари билан тўлдириш;
нефть маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган идишлардан хавфсиз такрорий фойдаланиш ёки уларни йўқ қилиш чоралари;
авария ҳолатлари, аварияларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.02.00 Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
116. Нефть маҳсулотларини бериш, қабул қилиш, сақлаш, жойлаш ва ташиш, намуналар олиш, резервуарларни тозалаш билан боғлиқ барча операцияларни бажаришда ҳар бир корхонада амалда бўлган ва ишлаб чиқариш хусусиятини ҳисобга олувчи техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ҳамда ёнғин хавфсизлиги йўриқнома ва қоидаларига, хавфли юкларни ташиш қоидаларига риоя қилинади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.02.00 Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси]
117. Нефть маҳсулотлари билан ишлашда норматив ҳужжатлар билан белгиланган индивидул ҳимоя воситаларини қўллаш зарур.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.06.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 09.10.03.00 га қаранг)]
118. Нефть маҳсулотларидан фойдаланиш асбоб-ускуналаридан техник фойдаланиш ҳамда ишларни хавфсиз олиб бориш талабларига риоя этилишини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
(118-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
119. Нефть маҳсулотларини сотиш ва улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(119-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 700-сонли «Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
2-§. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.01.00 Хўжалик фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (шунингдек, 16.04.09.00га қаранг) / 11.02.01.01 Саноатда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш]
120. Нефть маҳсулотларидан фойдаланиш уларнинг атроф муҳитга таъсир қилиш хавфига йўл қўймаслиги керак.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.01.00 Хўжалик фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (шунингдек, 16.04.09.00га қаранг) / 11.02.01.01 Саноатда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш]
121. Нефть маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, тўкиш-қуйиш операциялари, ташишда технологик асбоб-ускуналар, гидравлик тизимларнинг (резервуарлар, қувурлар, шланглар, колонкалар ва шу кабиларнинг) герметиклиги таъминланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.01.00 Хўжалик фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (шунингдек, 16.04.09.00га қаранг) / 11.02.01.01 Саноатда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш]
122. Нефть маҳсулотларидан фойдаланишда атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш қуйидагилардан иборат бўлади:
қонунчиликка, амалдаги норматив ҳужжатларга, нормалар ва қоидаларга риоя қилиш;
(122-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
атмосфера ҳавоси, сув объектлари ва тупроқнинг углеводородлар билан ифлосланиш даражасини назорат қилиш;
таркибида нефть маҳсулотлари бўлган чиқиндиларнинг утилизация қилинишини ва ўз вақтида йўқотилишини назорат қилиш;
буғланиш ҳисобига нефть маҳсулотлари нобуд бўлишини қисқартириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
123. Таркибида нефть маҳсулотлари бўлган чиқиндиларнинг атроф муҳитни ифлослантиришининг олдини олиш мақсадида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
ишлатилган нефть маҳсулотларини ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган сув, хўжалик-маиший, ёмғир сувлари ва саноат канализациялари объектларига тўкиш;
ишлатилган нефть маҳсулотларини маиший ва саноат чиқиндилари полигонларида, шунингдек уларни сақлаш (кўмиш) учун мўлжалланмаган жойларда жойлаштириш;
белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим бўлган таркибида токсик моддалар бўлган ишлатилган нефть маҳсулотлари ҳамда келиб чиқиши нефтдан бўлмаган маҳсулотлардан такрорий фойдаланиш.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
124. Нефть маҳсулотларидан фойдаланиш натижасида атмосфера, тупроқ, сув ҳавзаларининг ифлосланишини назорат қилишни қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалга оширади.
(124-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси.
VII боб. Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.04.00 Маъмурий жавобгарликнинг умумий шартлари]
125. Нефть маҳсулотларининг етказиб берувчилари, истеъмолчилари, ташувчилари ва нефть маҳсулотларидан фойдаланувчи бошқа ташкилотлар, корхоналар ушбу Қоидаларни бузганликлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(125-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларига ИЛОВА
Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларининг етказиб берувчилари ва истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатлар
СХЕМАСИ
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 26-сон, 313-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон; 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)