1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
ИШЛАТИЛГАН ТЕХНИК МОЙЛАРНИ ТОПШИРИШ, ТЎПЛАШ, УЛАР УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ, УЛАРНИ САҚЛАШ ВА ТАШИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мотор мойларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 майдаги ПҚ–1759-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек ишлатилган техник мойларни саноат асосида сўзсиз ва самарали утилизация қилишни ва атроф муҳитнинг муҳофазасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
1. Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ушбу қарорнинг амал қилиши юзасидан доимий мониторингни ва бажарилишини таҳлил қилишни таъминласин, шунингдек, зарурият бўлганда, ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 4 сентябрь,
258-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 сентябрдаги 258-сон қарорига ИЛОВА
Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мотор мойларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 майдаги ПҚ–1759-сон қарорига мувофиқ ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш ташкилоти — ишлатилган техник мойларни тўплаш, сақлаш ва ташиш учун зарур инфратузилмага, шунингдек уларни қайта ишлаш учун зарур қувватлар ва технологияларга эга бўлган ташкилот;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 78-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 96-модда)
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 78-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 96-модда)
ишлатилган техник мой (кейинги ўринларда ИТМ деб аталади) — минерал, ярим синтетик ва синтетик асосдаги, ўзининг дастлабки мақсадига кўра бундан кейин фойдаланишга яроқсиз бўлган, фойдаланиш жараёнида белгиланган сифат кўрсаткичларини, истеъмол хусусиятларини йўқотган ёки унинг учун белгиланган муддатларда ишлатиб бўлинган ҳар қандай индустриал ёхуд мотор мойи;
техник мойларни алмаштириш шохобчаси — юридик шахс ёки хусусий тадбиркор, шу жумладан автотранспорт воситаларидаги техник мойларни алмаштириш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи сервис хизмати станциялари ва марказларининг ишлатилган техник мойларни тўплаш, сақлаш ва топшириш юзасидан ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш ташкилоти билан шартнома тузган, алоҳида бўлмаган бўлинма;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 78-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 96-модда)
ИТМни қайта ишлаш — ИТМдан базавий товар мойлар олиш мақсадида уларни ташкилотлар томонидан қайта ишлаш жараёни;
техник мойларни ишлатувчи — ўзининг ишлаб чиқариш ёхуд бошқа фаолияти жараёнида техник мойлардан фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс, уларнинг натижасида ИТМ ҳосил бўлади;
ИТМни топшириш энг кам миқдорининг ҳисобланган нормативи — маҳсулот бирлиги ёки бошланғич хом ашё бирлиги ҳисобига техник мойларни ишлатиш жараёнида ҳосил бўлган, ишлатишнинг бошланғич миқдоридан фоизлар ҳисобида ИТМни тўплашнинг махсус шохобчаларига топшириладиган ишлатилган мойлар ресурсларини баҳолаш учун ҳисобланган кўрсаткич бўлиб хизмат қиладиган ИТМни топширишнинг ушбу Низомда белгиланган энг кам миқдори;
ИТМни махсус тўплаш шохобчаси (кейинги ўринларда ИТМни махсус тўплаш шохобчаси деб аталади) — ИТМни тўплаш бўйича қабул қилиш ва сақлаш талабларига мувофиқ бўлган, ихтисослаштирилган майдонча;
техник мой — минерал, ярим синтетик ва синтетик асосдаги ҳар қандай индустриал ёки мотор мойи;
ИТМнинг тавсифи — ИТМнинг қайта ишлашга яроқлилигини белгиловчи йўл қўйиладиган кўрсаткичлар йиғиндиси.
3. ИТМ ушбу Низомга 1-иловадаги таснифга мувофиқ гуруҳлар бўйича ишлатилган мотор мойларига (кейинги ўринларда ИММ деб аталади) ва ишлатилган индустриал мойларга (кейинги ўринларда ИИМ деб аталади) бўлинади.
II. Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш ва сақлаш тартиби
4. ИТМни техник мойларни алмаштириш шохобчаларига ёхуд бевосита ИТМни махсус тўплаш шохобчаларига топшириш техник мойларнинг ишлатувчилари томонидан амалга оширилади.
5. Техник мойларни алмаштириш шохобчаларидан ИТМни тўплаш Ўзбекистон Республикаси минтақаларида жойлашган ИТМни махсус тўплаш шохобчаларида амалга оширилади.
6. ИТМни махсус тўплаш шохобчалари ИТМни тўплаш учун йиғувчилар (резервуарлар), махсус ускуналар ва зарур анжомлар, ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
7. ИТМни сақлаш ИТМни двигателдан, машинадан ва техник мойлар ишлатиладиган бошқа механизмларнинг ишловчи тизимидан чиқариб олинган вақтдан бошлаб сиғимларда, лекин кўпи билан олти ой сақлаган ҳолда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
8. ИТМни тўплаш, сақлаш ва ташиш сиғимлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
А4 ўлчамидан кам бўлмаган ҳажмдаги этикеткага эга бўлиши, унда ушбу Низомга 1-иловада келтирилган ИТМ гуруҳи кўрсатилган ҳолда «Ишлатилган техник мойлар» ёзуви бўлиши;
ИТМ билан ўзаро кимёвий таъсирга киришмайдиган материаллардан иборат бўлиши;
улар билан иш олиб борилмайдиган вақтда зич ёпилган бўлиши;
ИТМни тўплаш ва сақлаш жойларида очиқ тупроқ устида турмаслиги;
белгиланган стандарт талабларига мувофиқ кўп тоннали резервуарлар учун калибрловчи жадвалларга эга бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
9. Барча тоифалардаги ишлатувчилар томонидан ИТМ, техник мойларни алмаштириш шохобчалари ва ИТМни махсус тўплаш шохобчаларида ишлаётганда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
ИТМни ҳар қандай юзаларга ва ер ости сувларига ҳамда канализация тизимларига оқизиш;
тупроқнинг ифлосланишига олиб келадиган ҳолда сақлаш ва/ёки ташлаш;
10. ИТМни самарали қайта ишлаш мақсадида техник мойларни ишлатувчилар, техник мойларни алмаштириш шохобчалари. ИТМни тўплаш ташкилотлари ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш, сақлаш, топшириш ва ташишни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ИИМ ва ИММ гуруҳлари бўйича аралашиб кетишини истисно қиладиган ҳар хил сиғимларда амалга оширишлари шарт.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 78-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 96-модда)
11. Техник мойларни ишлатувчилар — жисмоний шахслар ИТМни техник мойларни алмаштириш шохобчаларига топширадилар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
12. Техник мойларни ишлатувчилар — юридик шахслар:
ИТМни махсус тўплаш шохобчаларига ва/ёки техник мойларни алмаштириш шохобчаларига топширадилар;
техник мойларнинг айланишини ҳисобга олиш дафтарини юритадилар, унда муайян даврда олинган техник мойларнинг миқдори, фойдаланилган техник мойлар миқдори, ИТМнинг амалдаги чиқиш миқдори ва 2-иловага мувофиқ ҳисобланган нормативларга нисбатан ИТМни топшириш миқдори кўрсатилади;
ИТМни техник мойларни алмаштириш шохобчаларига ёки махсус тўплаш шохобчаларига топширадилар;
ушбу Низом талабларига мувофиқ ИТМ билан ишлашнинг ички тартибини тасдиқлайдилар ва ўз ходимларини ўқитадилар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
13. Техник мойларни алмаштириш шохобчалари қуйидагиларга мажбур:
техник мойларни ишлатувчиларнинг транспорт воситаларига сервис хизмати кўрсатиш натижасида ҳосил бўлган ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш, сақлаш ва топшириш юзасидан ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш ташкилотлари билан шартнома тузиш;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 78-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 96-модда)
транспорт воситалари мойини алмаштириш бўйича ўзларининг хизматлар кўрсатиши натижасида ҳосил бўлган ИТМни тўплаш, сақлаш ва топширишни ҳисобга олишнинг ички дафтарини юритиш;
ушбу Низомга ҳамда ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ транспорт воситалари мойини алмаштириш бўйича ўзлари кўрсатган хизматлар натижасида ҳосил бўлган ИТМ билан ишлашнинг ички тартибини тасдиқлаш, ўз ходимини (мавжуд бўлса) ўқитишни амалга ошириш;
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 78-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 96-модда)
ушбу Низомнинг 9-бандида баён қилинган талаблар тўғрисидаги ахборотни кўринарли жойга осиб қўйиш.
ИТМни қабул қилишда топширилаётган ИТМни қонунчиликда белгиланган тартибда лаборатория текширувидан ўтказиш;
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 78-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 96-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
15. ИТМни топшириш ва тўплашни туркумлаштириш мақсадида техник мойлар ва мойлаш материалларининг ишлаб чиқарувчилари, шунингдек импорт қилувчилари қуйидагиларга мажбур:
ИТМни, ИТМни махсус тўплаш шохобчаларига ёки техник мойларни алмаштириш шохобчаларига мажбурий топширишнинг зарурлиги тўғрисида техник мойларни ишлатувчиларни хабардор қилиш. Бунда ана шундай ахборот техник мойлар сотишнинг барча шохобчаларида кўринарли жойга қўйилиши ва унда ушбу Низомнинг 9-бандида баён қилинган талаблар кўрсатилиши керак;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 78-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 96-модда)
16. ИТМни махсус тўплаш шохобчаларига топширганлик юзасидан юридик шахслар ва техник мойларни алмаштириш шохобчалари ўртасидаги ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда, тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
17. Техник мойларни алмаштириш шохобчалари билан ҳисоб-китоблар амалда топширилган миқдорлар учун:
юридик шахслар билан — ИТМни топшириш тўғрисидаги шартномага мувофиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича;
жисмоний шахслар билан — нақд пул билан, шу жумладан янги мой ва транспорт воситаларининг техник мойларини алмаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар нархидан чегиришлар тарзида амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 78-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 96-модда)
V. Якунловчи қоидалар
19. ИТМни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, ташиш, сақлаш тартиби 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 78-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 96-модда)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
21. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ИТМни тўплаш, сақлаш ва ташиш фаолиятини амалга ошириш доирасида табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши юзасидан доимий назоратни таъминлайдилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
22. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш,улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш,улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ишлатилган техник мойлар чиқишининг ҳисобланган
НОРМАТИВИ
Т/р
Техник мойлар номи
ММО/МИО гуруҳлари
Ишлатилган техник мойларни тўплашнинг энг кам нормативлари (истеъмол қилишнинг дастлабки миқдоридан, фоизларда)
1.
Авиация мойлари:
— МС-8 типидаги мойлар
МИО
10
— МС-20 типидаги мойлар
ММО
16
2.
Бензин двигателлари учун мотор мойлари
ММО
35
3.
Дизел двигателлари учун мотор мойлари
ММО
26
4.
Тепловозлар учун дизел мойлари
ММО
20
5.
Кема двигателлари учун дизел мойлари
ММО
8
6.
Гидравлик мойлар:
— мавсумий алмаштириладиган
МИО
60
— умуммавсумий
МИО
60
7.
Индустриал мойлар:
— присадкасиз
МИО
42
— присадкали
МИО
50
8.
Турбина мойлари
МИО
45
9.
Трансформатор мойлари
МИО
60
10.
Кабель мойлари
МИО
55
11.
Компрессор мойлари
МИО
55
12.
Вакуум мойлари
ММО
50
13.
Ишқалаш мойлари
МИО
5
14.
Прокат станлари учун мойлар
ММО
20
Изоҳ: ушбу иловада кўрсатилмаган ишлатилган техник мойлар чиқишининг энг кам нормативлари уларнинг ўхшаш хусусиятларига ва уларни қўллаш соҳаларига кўра аниқланади.
Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш,улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш
СХЕМАСИ
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПҚ-436-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 07/22/436/1061-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 36-сон, 410-модда; 2017 й., 7-сон, 96-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 03.12.2022 й., 07/22/436/1061-сон)