Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқаришни янада такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналари фаолиятини бошқаришни янада такомиллаштириш, уларнинг самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш, соҳада ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, агросаноат комплекси учун замонавий, унумдорлиги юқори, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош техника ва ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган ягона техника сиёсатини амалга ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, республика қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналари акциядорларининг акциядорлик жамияти шаклидаги агросаноат машинасозлиги холдинг компаниясини («Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар «Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компаниясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
ички ва ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, эҳтиёжга мувофиқ қишлоқ хўжалиги учун турли русумдаги техника ва механизация воситаларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришни мувофиқлаштириш, маҳсулотлар турини кенгайтириш ва экспорт қилиш ҳажмини ошириш;
қишлоқ хўжалигининг машинасозлик соҳасида республика қишлоқ хўжалигида ресурс тежайдиган агротехнологияларни жорий этишни таъминлайдиган замонавий, унумдорлиги юқори қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизация воситаларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни ташкил этишга қаратилган ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини амалга ошириш;
энергия ва металл ишлатилишини тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарадиган янги корхоналар ташкил этиш ва фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилиш;
холдинг компанияси таркибига кирадиган корхоналар ва республиканинг бошқа корхоналари ўртасида илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалиги техникасига хизмат кўрсатиш соҳасида ягона сервис сиёсатини амалга ошириш.
3. «Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компаниясининг ташкилий тузилмаси ва унинг бошқарув ходимлари чекланган сони 35 кишидан иборат ижро аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Компания бошқаруви раисига зарур ҳолларда, унинг ижро аппарати тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартишлар киритишга рухсат этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, бошқарув раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда холдинг компанияси акциядорлари умумий йиғилишининг қарорига биноан тайинланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
тракторлар, тиркама ва пахта териш машиналари ишлаб чиқаришни янги ташкил этиладиган «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» очиқ акциядорлик жамиятида жамлаш ва «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятини қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддаси, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 49-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 98-моддаси, «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 56-моддаси, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг 55-моддаси, «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонун 27-моддасининг иккинчи-учинчи қисмлари, 31-моддасининг иккинчи – тўртинчи қисмлари.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
«Агрегат заводи» очиқ акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларини «Чирчиққишлоқмаш» очиқ акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш майдонларига босқичма-босқич кўчириш ва улар негизида осма ва тиркамали қишлоқ хўжалиги техникасининг замонавий турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» очиқ акциядорлик жамиятини ташкил этиш, «Чирчиққишлоқмаш» очиқ акциядорлик жамиятини қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддаси, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 49-моддаси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 98-моддаси, «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 56-моддаси, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунининг 55-моддаси, «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонун 27-моддасининг иккинчи-учинчи қисмлари, 31-моддасининг иккинчи – тўртинчи қисмлари.
янги ишлаб чиқариш корхоналарини 4-иловага мувофиқ жойлаштириш учун «Тошкент трактор заводи» ва «Чирчиққишлоқмаш» очиқ акциядорлик жамиятларининг бўшайдиган ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари ҳамда ер участкаларини «Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси баланси унинг низом жамғармасидаги давлат улуши ҳисобидан белгиланган тартибда компанияга ўтказиш;
«Агрегат заводи» очиқ акциядорлик жамиятида қишлоқ хўжалиги техникаси учун компонентлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилишини сақлаб қолиш, бунда акциядорлик жамиятининг устав жамғармасида давлат улушини «Агрегат заводи» очиқ акциядорлик жамиятининг бюджет ва давлат мақсадли фондлари олдидаги қарздорлигини, ҳисобланган пеня ва жарималари билан бирга капиталлаштириш эвазига кўпайтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» очиқ акциядорлик жамияти ва «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» очиқ акциядорлик жамиятининг низом жамғармаларини шакллантиришни белгиланган тартибда таъминласин.
Белгилансинки, «Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» ва «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» очиқ акциядорлик жамиятларининг бошланғич низом жамғармалари тугатилаётган «Тошкент трактор заводи» ва «Чирчиққишлоқмаш» очиқ акциядорлик жамиятларининг бюджет ва давлат мақсадли фондлари олдидаги қарздорлигини, жумладан, қарздорликни сўндириш пайтигача ҳисобланган пеня ва жарималарни қўшган ҳолда ундириш ҳисобидан мулк комплексларининг бир қисми сифатидаги давлат улуши эвазига шакллантирилади.
7. «Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси 2019 йилнинг 1 январигача «Тошкент трактор заводи» ва «Чирчиққишлоқмаш» очиқ акциядорлик жамиятларини тугатиш жараёни ниҳоясига етгач, компанияга бериладиган ер участкалари ва мулк бўйича ер солиғи ва мулк солиғидан озод этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, холдинг компаниясига берилган ер участкалари ва мулк негизида ташкил этиладиган янги корхоналар ер ва мулк солиғини ўрнатилган тартибда тўлайди.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2014-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурида кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа муассасалари ва бошқа объектларга хизмат кўрсатиш учун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида (ТТЗ-1, ТТЗ-2, ТТЗ-4 ва Югнакий даҳаларида) энергия тежайдиган замонавий ускуналар билан жиҳозланган маҳаллий қозонхоналарни қуриш ва уларни 2015 йилнинг биринчи чорагидан кечиктирмай ишга туширишни кўзда тутсин.
Маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида маҳаллий қозонхоналар қуришни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллий қозонхоналар фойдаланишга топширилгач, уч ой муддатда Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 434-уйда жойлашган бино ва иншоотларни белгиланган тартибда бузиш, қозонхона ускуналарини қайта монтаж қилишни таъминласин.
10. «Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича Ишчи комиссияси 5-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ишчи комиссия (У.У. Розуқулов) қонунчиликда белгиланган тартибда:
икки ой муддатда «Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси шакллантирилишини ташкил этиш, компания таъсис ҳужжатларини тайёрлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш, унинг низомини тасдиқлаш, ижро аппаратини юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини;
«Тошкент трактор заводи» ва «Чирчиққишлоқмаш» очиқ акциядорлик жамиятини тугатиш жараёнини ташкил этишни таъминласин;
«Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси ижро аппаратини Тошкент шаҳар, Буюк Ипак йўли кўчасидаги 434-уйда (1-маъмурий-маиший корпусда) жойлаштирсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда қуйидагиларни кўзда тутадиган 2014 — 2016 йилларда республикада қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизматларини кўрсатиш тизимининг фаолият кўрсатишини янада такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизматларини кўрсатишнинг замонавий услублари ва технологияларини жорий этиш;
мамлакатимиз машинасозлик корхоналарида республикада фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизматларини кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизматларини кўрсатишда контрафакт ва сифати бўйича замонавий талабларга жавоб бермайдиган эҳтиёт қисмлардан фойдаланишга йўл қўймаслик чора-тадбирларини амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш ва уларга сервис хизматларини кўрсатиш учун, жумладан, ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг республика машина-трактор парклари билан ўзаро яқин ҳамкорлигини кучайтириш, шунингдек, механизаторлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан яхшилаш.
12. Қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш, таъмирлаш ва унга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва механикларни тайёрлаш учун масъул асосий касб-ҳунар коллежлари рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда икки ой муддатда 6-иловада кўрсатилган касб-ҳунар коллежларини зарур ускуналар, материаллар, ўқув ва кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси намуналари билан таъминлаш дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ва «Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 15 май,
ПҚ-2176-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 майдаги ПҚ-2176-сон қарорига
3-ИЛОВА
«Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компаниясининг бошланғич низом жамғармасини шакллантириш учун бериладиган давлат активлари
РЎЙХАТИ
Т/р
Номланиши
Компаниянинг устав фондига ўтказиш учун назарда тутилган давлат улуши (фоизда)
*«Тошкент трактор заводи» ОАЖ мулкий мажмуасининг бир қисми базасида қурилади.
**«Чирчиқсельмаш» ОАЖ мулкий мажмуасининг бир қисми базасида қурилади.
LexUZ шарҳи
3-илова норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 майдаги ПҚ-2176-сон қарорига
4-ИЛОВА
Т/р
Лойиҳанинг номи
Лойиҳани амалга ошириш шакли
Лойиҳанинг жойлашган жойи
I. «Тошкент трактор заводи» ОАЖда бўшайдиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари
1.
Механик ишлов бериш ишлаб чиқаришини модернизациялаш (ишлов бериш марказлари, ЧПУ станоклари ва бошқалар).
ускунани модернизация қилган ҳолда объект ичида жойини ўзгартириш
1-корпус, 1-йўлак
2.
Механик тайёрлов ишлаб чиқаришни модернизациялаш (пластинка металини кесиш, шу жумладан лазер ва плазма турларига ишлов бериш).
ускунани модернизация қилган ҳолда объект ичида жойини ўзгартириш
1-корпус, 2-йўлак
3.
Пўлат профиль ва қувурларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш
янги ишлаб чиқариш
1-корпус, 3, 4, 5-йўлаклар
4.
Қурилиш индустрияси учун ускуна ва кичик механизация воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш
янги ишлаб чиқариш
1-корпус, 6-йўлак
5.
Дизель генераторлар ва компрессорлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
янги ишлаб чиқариш
1-корпус, 7-йўлак
6.
Чорвачилик ва паррандачилик учун ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
янги ишлаб чиқариш
1-корпус, 8-йўлак
7.
Пахта тозалаш саноати учун ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
«Ўзпахтамаш» ОАЖ номенклатурасини ўзлаштириш
1-корпус, 9,10-йўлак
8.
Мотоблоклар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
янги ишлаб чиқариш
7-корпус, 1, 2-йўлак
9.
Синов лабораториялари мавжуд конструкторлик-технология бюроси
ускуналарни модернизациялаш ва алмаштириш
7-корпус, 3, 4-йўлак
10.
Қишлоқ хўжалиги техникаларини сертификатлаш ва синовдан ўтказиш маркази, конструкторлик-технология бюроси ҳамда кадрлар тайёрлайдиган маркази мавжуд муҳандислик-техник марказ
ускуналарни модернизациялаш ва алмаштириш
«ТТЗ» ОАЖ маъмурий биноси
II. «Чирчиқсельмаш» ОАЖда бўшайдиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари
11.
Культиваторлар, омочлар ва чизеллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
ускунани модернизация қилган ҳолда объект ичида жойини ўзгартириш
2-корпус
12.
Қишлоқ хўжалиги техникаларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш. (шу жумладан экиш техникаси, пуркагичлар ва ем-хашак йиғиш техникаси).
янги ишлаб чиқариш
3-корпус, 2, 3-йўлак
13.
Темирчилик-пресслаш ишлаб чиқаришни модернизациялаш
ускунани модернизация қилган ҳолда объект ичида жойини ўзгартириш
3-корпус, 4,5,6-йўлак
14.
Механика пахта сеялкалар, пахта пуркагичлар, ротор ўроқлар, минерал ўғитлар сочувчиларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Ускунани модернизация қилиш билан «Агрегат заводи» ОАЖ номенклатурасини ўзлаштириш
3-корпус, 7,8,9-йўлак
15.
«Lemken Chirchiq» қўшма корхонасида «Lemken» қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш (айланма омочлар, айланма бороналар, ер зичлагичлар).
Жойлашувини чуқурлаштириш йўли орқали ички қайта жойлаштириш
3-корпус, 10-йўлак
16.
Автоматлашган участкани модернизация қилиш.
«Агрегат заводи» ОАЖ ускуналарини модернизация қилиш ва қайта жойлаштириш
5-корпус
LexUZ шарҳи
4-илова норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 майдаги ПҚ-2176-сон қарорига
5-ИЛОВА
«Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича Ишчи комиссия
ТАРКИБИ
1.
У.У. Розуқулов
—
Бош вазир ўринбосари, комиссия раиси
2.
А.А. Абдухакимов
—
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, комиссия раиси ўринбосари
3.
Б.М. Юсупов
—
молия вазирининг биринчи ўринбосари
4.
М.М. Икрамов
—
адлия вазирининг биринчи ўринбосари
5.
Б.А. Хўжаев
—
иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари
6.
Ш.А. Туляганов
—
ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари
7.
Я.С. Хидиров
—
қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари
8.
О.Б. Рустамов
—
Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари
9.
У.М. Мустафаев
—
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари
10.
Лавозими бўйича
—
«Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси раиси
11.
Р.Ж. Усманов
—
Тошкент шаҳар ҳокими
12.
А.Т. Усманов
—
Тошкент вилояти ҳокими
13.
Э.К. Иминов
—
Вазирлар Маҳкамасининг АТД мудири, комиссия котиби
Изоҳ:Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
LexUZ шарҳи
5-илова норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 майдаги ПҚ-2176-сон қарорига
6-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш, таъмирлаш ва унга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва механикларни тайёрлаш учун масъул асосий касб-ҳунар коллежлари