1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИнинг
Қарори
Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 19 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2560]
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ижросини таъминлаш, йўналишга техник жиҳатдан соз автомобилларни чиқариш, автотранспорт воситаларини ва ҳайдовчилар саломатлигини сифатли назоратдан ўтказиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қиладилар:
1. Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи В. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 17 январь,
22-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 17 январь,
1-сон
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 17 январь,
1-сон
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 17 январдаги 22, 1, 1-сон қарорига ИЛОВА
Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон «Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тижорат асосида йўловчилар, багаж ва юклар ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автотранспорт воситаларини йўналишга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтказиш ҳамда уларнинг ҳайдовчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддимаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026 йил 17 апрелдаги 3-сон, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 15 апрелдаги 9271-сон ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 4 мартдаги 17-сонли қарори (рўйхат рақами 2560-3, 28.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 10/26/2560-3/0422-сон)
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[СПиТ:
1.Транспорт / Автотранспорт воситалари]
автотранспорт воситалари — йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар;
ташувчи — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчилар, багаж, юклар ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик ёки жисмоний шахс.
2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик шахс сифатида фаолият кўрсатаётган ташувчилар учун мажбурийдир.
3. Жисмоний шахс бўлган юкларни ташувчилар йўналишга чиқишдан олдин автотранспорт воситасини техник созлигини, тозалигини ва тўлиқ жиҳозланганлигини текшириши, шунингдек автотранспорт воситасини ҳар қандай мастлик (алкоголь, гиёҳванд модда ва бошқалар) ҳолатида, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетобликда бошқармаслиги керак.
4. Ташувчи автотранспорт воситалари йўналишга чиқиш олдидан механик томонидан техник кўрикдан ўтказилишини ҳамда ҳайдовчилар йўналишга чиқишдан аввал тиббий кўрикдан ўтказилишларини таъминлаши шарт.
5. Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан, ҳайдовчиларни эса тиббий кўрикдан ўтказмай туриб йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш тақиқланади.
Йўналишга чиқиш олдидан техник кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича носоз деб топилган автотранспорт воситаларига, тиббий кўрик натижалари бўйича автотранспорт воситасини бошқаришга рухсат этилмаган ҳайдовчиларга йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш тақиқланади.
Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳолатларда йўл варақаси навбатчи диспетчерга қайтарилиши лозим.
6. Йўналишга чиқишдан олдин автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкиллаштириш ташувчи томонидан амалга оширилади.
II боб. Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш
1-§. Техник кўрикдан ўтказиш жойлари
7. Йўналишга чиқишдан олдин автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида ташувчига тегишли бўлган назорат-техник пунктларида (бундан буён матнда НТП деб юритилади) амалга оширилади.
8. НТП йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситасининг техник кўригини ўтказишга имкон берадиган қуйидаги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиши лозим:
ёритиш асбоб-ускуналари билан жиҳозланган кўздан кечириш чуқурчаси ва (ёки) автотранспорт воситасини кўтаришга мослашган кўтаргич, эстакада;
мазкур Низомнинг 1-иловасидаги рўйхатда кўрсатиб ўтилган техник соз аҳволда бўлган асбоб-ускуналар, анжомлар.
9. НТПда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
автотранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш;
йўналишдан қайтиб келган автотранспорт воситасини қабул қилишда унинг ҳолатини техник назоратдан ўтказиш;
автотранспорт воситаси йўналишга чиққан ва қайтган вақти, спидометр кўрсаткичи, техник аҳволи ва қўйилган жойи йўл варақаси ва бошқа тегишли ҳужжатларда тўғри кўрсатилиши;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023 йил 3 августдаги 22-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 28 июлдаги 31-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 31 июлдаги 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2560-2, 18.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 10/23/2560-2/0624-сон)
11. Йўналишга чиқишдан олдин автотранспорт воситаларининг техник аҳволини аниқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари (бундан буён матнда Йўл ҳаракати қоидалари деб юритилади) ва 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади. Йўналишга чиқишдан олдинги техник кўрикка автотранспорт воситалари тоза аҳволда ва йўловчиларсиз тақдим этилиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023 йил 3 августдаги 22-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 28 июлдаги 31-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 31 июлдаги 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2560-2, 18.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 10/23/2560-2/0624-сон)
12. Автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқишдан олдинги техник кўригини амалга оширишда механикнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
техник аҳволи йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган, навбатдаги техник хизматдан ёки техник кўрикдан ўтмаган автотранспорт воситаларини йўналишга чиқишларига йўл қўймаслик;
йўл варақасининг тегишли катакларини тўлдириш ва мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Навбатчи механикнинг автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқишлари ва қайтишларини рўйхатга олиш китобини (бундан буён матнда Рўйхатга олиш китоби деб юритилади) юритиш;
ҳайдовчиларга об-ҳаво шароитлари, йўллардаги вазият ва йўл ҳаракати хавфсизлиги чоралари тўғрисида хабар бериш.
шиналарни тўғри ўрнатилганлиги ва уларнинг умумий ҳолати;
олд томондаги ойна ва орқа тарафни акс эттирувчи кўзгуларда ҳайдовчини кўриш доираси чеклаб қўйилмаганлиги;
рессорларнинг асосий қатлами ёки марказий болти шикастланмаганлиги;
ғилдирак дискида ёки тегарчигида дарз кетган жойлар мавжуд эмаслиги;
ғилдираклар ишончли ва мустаҳкам маҳкамланганлиги;
тормоз тизимининг бўғим ва қисмлари ишончли маҳкамланганлиги;
кузов ёки кабина эшиклари қулфларининг ишончли ишлаши;
фалокат юз берган вақтда чиқиш жойлари ва уларни амалга келтириш мосламаларининг соз ҳолатдалиги;
автотранспорт воситасининг йўловчилар ўриндиқлари ишончли маҳкамланганлиги ва уларнинг сони ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларида кўрсатилган сонига мослиги;
автотранспорт воситасининг салонида бегона нарсалар (канистралар, домкратлар, эҳтиёт қисмлар, ғилдираклар ва шу кабилар) йўқлиги;
автотранспорт воситасининг ташқи кўриниши ва салони санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги;
в) автотранспорт воситаси суюлтирилган ёки сиқилган газда ишлаганда қўшимча равишда қуйидагиларни текшириш лозим:
газ баллонларининг кронштейнларга, кронштейнлар эса платформанинг узунаси бўйлаб жойлашган брусларига ишончли маҳкамланганлиги;
газ ускуналарининг умумий аҳволи, уларнинг уланиш жойларининг герметиклиги;
двигателни юргизиш енгиллиги ва унинг тирсакли вали турли тезликда айланаётган вақтида бекор туриш тартибда газда ишлаши.
14. Техник кўрик натижалари бўйича автотранспорт воситасининг техник аҳволи йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мос келган тақдирда механик Рўйхатга олиш китобининг 10-устунига «Техник соз» деган ёзувни киритади ҳамда йўл варақасининг тегишли катагига имзо (муҳр) қўяди.
Техник кўрик натижалари бўйича автотранспорт воситасининг техник аҳволи йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мос келмаган тақдирда механик Рўйхатга олиш китобининг 10-устунига аниқланган носозликларни аниқ кўрсатиб «Техник носоз» деган ёзувни киритади ва йўл варақасига имзо (муҳр) қўймайди.
III боб. Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш
1-§. Тиббий кўрикдан ўтказишни ташкиллаштириш
15. Тиббий кўрик ташувчининг тегишли лицензияга эга бўлган тиббий пунктида ёки бошқа ўрнатилган тартибда фаолият юритаётган тиббиёт муассасасида тиббиёт ходими йўналишга чиқиш олдидан ҳайдовчининг жисмоний ва руҳий аҳволини текшириш мақсадида ўтказилади.
16. Тиббий пункт хонаси санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ равишда иситиш тизимлари, ёритиш ускуналари, сув, тозалаб туриш ва таъмирлаш асбоб-ускуналари билан таъминланади.
17. Тиббий ходим ҳайдовчилар йўналишга чиқишларидан олдин уларнинг саломатлигини мунтазам равишда мониторинг қилиб боради ҳамда ҳайдовчилар соғлиғининг аҳволи билан боғлиқ бўлган сабабларни аниқлаш мақсадида йўл-транспорт ҳодисаларини таҳлил қилишда иштирок этади.
18. Тиббий ходим ташувчининг раҳбарияти, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, фойдаланиш хизмати ва ходимлар бўлими билан яқин алоқада ишлайди. Тиббий кўриклар натижасида жамланган маълумотлар, кейинчалик ташувлар хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари ва жароҳатланишни камайтириш, меҳнат интизомини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қўлланилиши лозим.
19. Тиббий ходимнинг ҳайдовчиларни йўналишга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кундалик ишлари ҳисоби мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ҳисобга олиш китобида (бундан буён матнда Тиббий китоб деб юритилади) қайд этиб борилади.
20. Тиббий ходим тиббий кўрикни ўтказишга имкон берадиган қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши лозим:
алоҳида хона;
ёзув столи, стуллар, стол устида турадиган лампа, кийим учун жавон, устки кийим учун илгак;
шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун керакли воситалар билан бутланган жавон;
саломатлигининг аҳволи талабларга жавоб бермайдиган ҳайдовчиларни йўналишга чиқишларига йўл қўймаслик;
йўл варақасининг саломатлик аҳволига тегишли бўлган катакларини тўлдириш;
бир смена давомида ўтказилган тиббий кўриклар натижалари тўғрисидаги маълумотларни ташувчининг раҳбариятига тақдим этиш;
Тиббий китобни юритиш.
22. Ҳайдовчини тиббий кўрикдан ўтказишда унинг соғлиғи бўйича суҳбат олиб борилади ҳамда умумий тиббий кўрик ўтказилади.
Суҳбат давомида ҳайдовчининг аҳволи, дам олиш (ухлаш) давомийлиги ва шароитлари аниқланади.
Ҳайдовчи саломатлигини умумий тиббий кўрикдан ўтказиш вақтида унинг юз қисмидаги тери қопламалари, лаблар шиллиқ пардаси ва кўз оқининг ҳолатига эътибор қаратилади, томир уришининг тезлиги, артериал босим ва тана ҳарорати ўлчанади.
23. Ҳайдовчиларни автотранспорт воситасини бошқаришдан четлатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ҳар қандай мастлик (алкоголь, гиёҳванд модда ва бошқалар) ҳолати, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсири, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик аниқланганда.
24. Тиббий кўрик натижалари бўйича ҳайдовчининг саломатлигида йўналишга чиқишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар аниқланмаса, тиббий ходим Тиббий китобнинг 8-устунига «Рухсат этилди» деган ёзувни киритади ҳамда йўл варақасининг тегишли катагига имзо (штамп) қўяди.
25. Тиббий кўрик натижалари бўйича ҳайдовчининг саломатлигида йўналишга чиқишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар аниқланса, тиббий ходим Тиббий китобнинг 8-устунига аниқланган тўсқинликларни аниқ кўрсатиб «Рухсат этилмади» деган ёзувни киритади ҳамда йўл варақасига имзо (штамп) қўймайди.
26. Ҳайдовчи йўналишга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган ҳолатларда, шунингдек ҳайдовчида касалликлар аломатлари, жароҳатлар, ҳар қандай мастлик (алкоголь, гиёҳванд модда ва бошқалар) ҳолати аниқланганда тиббий ходим зудлик билан ташувчининг раҳбариятига хабар беради.
IV боб. Якуний қоида
27. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2013 йил 31 декабрь
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2013 йил 31 декабрь
Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Навбатчи механикнинг автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқишлари ва қайтишларини рўйхатга олиш
КИТОБИ
Т/р
Автотранспорт воситасининг маркаси
Автотранспорт воситаси рақами
Тиркама рақами
Йўналишга чиқиш
Йўналишдан қайтиш
Автотранспорт воситасининг техник аҳволи
Изоҳ
Давлат рақами
Гараж рақами
Давлат рақами
Гараж рақами
Чиқиш вақти
Спидометр кўрсаткичлари
Қайтиш вақти
Спидометр кўрсаткичлари
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ҳисобга олиш