1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
ЎзбекиСтон Республикасининг қонуни
АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ ТЎҒРИСИДА
1-модда. Мазкур Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
Мазкур Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспорти фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантиришдан иборатдир.
2-модда. Асосий тушунчалар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар]
Мазкур Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[СПиТ:
1.Транспорт / Автомобиль (автомобиль транспорти)]
автомобиль транспорти — таркибига юридик ва жисмоний шахслар кирувчи, иқтисодиёт ва аҳолининг йўловчилар, багаж ва юкларни, шу жумладан почтани (бундан кейин — йўловчилар, багаж ва юклар деб юритилади) автомобилда ташишга бўлган эҳтиёжларини таъминловчи ишлаб чиқариш-технология мажмуи;
[СПиТ:
1.Транспорт / Автотранспорт воситалари]
автотранспорт воситалари — йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар;
ташувчи — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчилар, багаж, юклар ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
3-модда. Автомобиль транспорти тўғрисидаги қонунчилик
(3-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
Автомобиль транспорти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонундан ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикасида автомобиль транспорти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.
(3-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
Шаҳар йўловчиларини ташиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида» ги Қонуни билан ҳам тартибга солинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
Йўловчилар, багаж ва юклар ташиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сонли қарори қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидалари»га қаранг.
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.01.00 Давлатлар билан ўзаро муносабатларда асосий тамойиллар]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг автомобиль транспорти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланади.
(3-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-модда. Автомобиль транспортининг мулк шакллари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспорти хусусий ва оммавий мулк асосида фаолият кўрсатиши мумкин. Автомобиль транспортининг барча мулкдорлари тенг ҳуқуқларга эгадирлар ва қонун ҳимоясидан баб-баравар фойдаланадилар.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
Автомобиль транспорти фаолиятини таъминлаш учун ерлар ер тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда доимий фойдаланишга берилади.
(5-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 8-бобига қаранг.
6-модда. Автотранспорт воситаларини таснифлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
Автотранспорт воситалари йўловчилар автотранспорти, юк автотранспорти ва махсус автотранспорт воситаларига бўлинади.
Йўловчилар автотранспорти воситалари жумласига автобуслар, микроавтобуслар, енгил автомобиллар, йўловчилар ташиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар киради.
[СПиТ:
1.Транспорт / Юк автотранспорти воситалари]
Юк автотранспорти воситалари жумласига юк автомобиллари, шатакчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар киради. Конструктив жиҳатларига ҳамда қай мақсадларда фойдаланилишига кўра юк автотранспорти воситалари умумий ва махсус транспорт воситаларига бўлинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.10.00 Бошқа махсус кўринишдаги транспортлар]
[СПиТ:
1.Транспорт / Махсус автотранспорт воситалари]
Махсус автотранспорт воситалари жумласига турли махсус ишларни, кўпроқ нотранспорт ишларини бажаришга мўлжалланган автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ўт ўчириш автомобиллари, компрессор қурилмали автомобиллар, автокранлар, супуриш-сидириш ҳамда чиқинди ташиш автомобиллари ва ҳоказолар) киради.
7-модда. Автомобилда ташиш турлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар]
Автомобилда ташишлар шаҳардаги, шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва халқаро ташишга бўлинади.
[СПиТ:
1.Йўловчи (багаж, юк) ташиш / Шаҳардаги ташишлар]
Шаҳардаги ташишлар жумласига шаҳар ёки шаҳар посёлкаси чегаралари доирасида амалга ошириладиган ташишлар киради.
Шаҳар атрофидаги ташишлар жумласига шаҳар ёки шаҳар посёлкаси чегаралари доирасидан эллик километргача ташқарида амалга ошириладиган ташишлар киради.
[СПиТ:
1.Йўловчи (багаж, юк) ташиш / Шаҳарлараро ташиш]
Шаҳарлараро ташишлар жумласига шаҳар ёки шаҳар посёлкаси чегаралари доирасидан эллик километрдан ошиқ масофада амалга ошириладиган ташишлар, шунингдек йўналиш масофасидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг икки ёки ундан ортиқ вилояти ҳудудида амалга ошириладиган ташишлар киради.
[СПиТ:
1.Йўловчи (багаж, юк) ташиш / Халқаро ташишлар]
Халқаро ташишлар жумласига йўналиш масофасидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига ёки давлат чегараси ташқарисидан амалга ошириладиган ташишлар киради.
8-модда. Йўловчилар, багаж ва юкларни халқаро ташиш
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Йўловчилар, багаж ва юкларни автомобилда халқаро ташишлар, шу жумладан транзит ташишлар халқаро ҳамда транзит алоқа учун очиқ автомобиль йўллари орқали Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
9-модда. Автомобиль транспорти фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
Автомобиль транспорти фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш сертификатлаш, лицензиялаш, солиқ солиш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташишлар учун тарифларни шакллантириш, ягона илмий-техника сиёсатини ўтказиш йўли билан, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа шаклларда амалга оширилади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Автомобиль транспортининг давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси автомобиль транспортини бошқариш бўйича ваколат берган давлат органи томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ташувчиларнинг хўжалик фаолиятига аралашишга, шунингдек уларнинг эксплуатация хизмати ходимларини бошқа ишларга жалб этишга ҳақли эмас, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10-модда. Автомобиль транспортини бошқарувчи давлат органининг асосий ваколатлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
Автомобиль транспортини бошқарувчи давлат органининг асосий ваколатлари қуйидагилардан иборат:
автомобилда ташишларни ташкил этиш ва такомиллаштиришга доир норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
автомобиль транспортини ривожлантириш миллий дастурлари концепциясини ишлаб чиқиш;
республика ва аҳолининг ташишларга бўлган давлат эҳтиёжлари истиқболини ишлаб чиқиш;
автомобиль транспорти соҳасида ягона инвестиция, илмий-техника ва ижтимоий сиёсатни шакллантириш ва юритиш;
автотранспорт хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;
йўловчилар, багаж ва юклар ташишни лицензиялашни ташкил этиш ва такомиллаштириш;
ташувчилар ва мижозларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
автомобиль транспорти тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш;
(10-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
автомобиль транспорти соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Автомобиль транспортини бошқарувчи давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига қаранг.
11-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асосий ваколатлари
(11-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 январдаги ЎРҚ-1021-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг автомобиль транспорт соҳасидаги асосий ваколатлари қуйидагилардир:
(11-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 январдаги ЎРҚ-1021-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ автомобиль транспорти соҳасида бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 январдаги ЎРҚ-1021-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)
12-модда. Автотранспорт воситаларини стандартлаш, метрология жиҳатидан таъминлаш ва сертификатлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Автотранспорт воситалари хавфсизлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, экология талабларига, шунингдек стандартлар ва техник шартларга, тиббий-санитария ва ёнғинга қарши нормаларга мувофиқлик сертификатига эга бўлиши лозим.
Автотранспорт воситаларини стандартлаш, метрология ва сертификатлаш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификатлаш маркази ҳамда бошқа давлат органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Сертификатлашдан ўтмаган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган автотранспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига қаранг.
13-модда. Автомобилда ташишларни лицензиялаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
Автомобилда ташишлар ташувчилар томонидан махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Автомобилда ташишлар учун лицензия бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сонли «Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига қаранг.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи тегишли малакага эга бўлган ва тиббий текширувдан ўтган жисмоний шахсга берилади. Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи белгиланган намунадаги ҳужжат билан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарори билан тасдиқланган Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг намунаси.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
Саломатлигига кўра автотранспорт воситасини бошқаришга яроқли ёки яроқсиз эканлиги мезони Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Автотранспорт воситаларини бошқаришга доир малака талаблари қонунчилик билан белгиланади.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қаранг.
15-модда. Йўловчилар, багаж ва юклар ташиш шартномаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
Йўловчилар, багаж ва юклар ташиш шартлари ва томонларнинг жавобгарлигини назарда тутувчи ташиш шартномаси асосида ташилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 39-бобига («Йўловчи, багаж ва юк ташиш») қаранг.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Йўловчилар, багаж ва юкларни ташиганлик учун ташиш шартномасида белгиланган ҳақ олинади.
Қонунчиликка мувофиқ автомобилда ташишларнинг айрим турлари учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тартибга солувчи тарифлар белгиланиши мумкин. Тартибга солувчи тарифлар бўйича ташишлар муносабати билан ташувчиларнинг харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 январдаги ЎРҚ-1021-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари.
Ташувчиларнинг қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар берилган, шу жумладан бепул юриш ҳуқуқи берилган фуқароларнинг айрим тоифаларини ташиш билан боғлиқ харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади.
(15-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 1-бандига қаранг.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
Автомобиль транспортида йўловчилар, багаж ва юкларни темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти ва транспортнинг бошқа турлари билан ўзаро ҳамкорликда ташиш ягона транспорт ҳужжатидан ҳамда шундай ташишни ташкил этиш тартибидан фойдаланган ҳолда амалга оширилаётган пайтда юзага келадиган муносабатлар ташувчилар ўртасидаги битим билан тартибга солинади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
Аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатувчи автовокзаллар ва йўловчилар бекатлари қуриш ташувчилар, давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(15-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
16-модда. Фавқулодда ҳолатларда автомобиль транспортининг иши
Фавқулодда ҳолатлар (зилзила, тошқин, ёнғин, эпидемия ва бошқа табиий офатлар) юзага келган тақдирда ташувчилар ва мижозлар ўртасидаги шартнома муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорига биноан табиий офатлар ёки уларнинг оқибатларини тугатиш даврида тўхтатиб турилиши мумкин.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 январдаги ЎРҚ-1021-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)
Ташувчиларнинг фавқулодда ҳолатларда, шунингдек сафарбарлик ҳолатини, фуқаро мудофааси ва авария-қутқарув ишларига оид тадбирларни таъминлаш билан боғлиқ ташишларни амалга оширишга доир харажатлари давлат бюджетидан қопланади.
17-модда. Ташувчининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
Ташувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
умумий фойдаланишдаги барча автомобиль йўллари, шунингдек идораларга қарашли умумий фойдаланиш учун очиқ автомобиль йўллари орқали ўтиш;
жўнатилаётган юк ўз сертификатига мувофиқ эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни олиш;
фуқаролар ҳаётига, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи, экология ва санитария нормалари бузилишига ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатларга сабаб бўлувчи ҳолатларда ташишдан воз кечиш.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
Ташувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
18-модда. Ташувчининг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
Мижозга хизмат кўрсатиш чоғида ташувчи:
ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши;
сертификатга эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган ишга яроқли транспорт воситаларидан фойдаланиши;
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига қаранг.
ташиш шартномаси шартларига риоя қилиши;
йўловчилар, багаж ва юклар ташишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилиши;
йўловчи, багаж ёки юкни тайинланган жойига ташиш шартномасида белгиланган муддатда элтиб қўйиши. Агар элтиб қўйиш муддати ташиш шартномасида белгиланмаган ва назарда тутилмаган бўлса, элтиб қўйиш оқилона муддатларда амалга оширилиши лозим;
йўловчининг хавфсизлигини, хизмат кўрсатишнинг зарур қулайликлари ва шартларини таъминлаши;
багаж ва юкларнинг ташишга қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб олувчига берилгунга қадар сақланишини таъминлаши;
йўл ҳаракати хавфсизлиги ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаши;
автомобилда ташишлар бўйича белгиланган тартибга мувофиқ ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш ишларини юритиши;
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга қаранг.
қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши шарт.
(18-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
19-модда. Мижознинг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар]
Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ташувчи тўғрисида зарур бўлган ахборотни олиш;
ташувчини эркин танлаш ва ташиш учун шартнома тузиш;
қоидаларда ёки ташиш шартномасида белгиланган тарзда ташувчи томонидан ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилишидан баҳраманд бўлиш;
ташиш туфайли етказилган зиённи ва маънавий зарарни қонунчиликка мувофиқ тўлаттириш ва қоплаттириш;
(19-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-бобига («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар») қаранг.
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
(19-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Йўловчилар ташиш чоғида йўловчи қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:
йўловчилар ташиш учун очиқ бўлган ҳар қандай йўналишга чипта сотиб олиш, чиптада белгиланган жойни эгаллаш;
шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларидаги автобусларда етти ёшгача бўлган болаларни ўзи билан бепул олиб юриш;
шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги автобусда беш ёшгача бўлган бир болани алоҳида жой берилмаган ҳолда бепул олиб юриш, беш ёшдан ўн ёшгача бўлган бола учун алоҳида жой берилган ҳолда чипта тўлиқ қийматининг 50 фоизини тўлаб чипта сотиб олиш ва ўн ёшгача бўлган икки ёки ундан ортиқ бола олиб юрилганда улардан бири бепул олиб юрилади, қолганлари учун — алоҳида жой берилган ҳолда чипта тўлиқ қийматининг 50 фоизини тўлаб чипта сотиб олинади;
шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида йигирма килограммдан ошмайдиган оғирликдаги багажни, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда — белгиланган ўлчамлардаги багажнинг бир ўрнини ўзи билан бепул, кўрсатиб ўтилган нормалардагидан ортиқча багажни эса — ҳақ эвазига олиб юриш;
ташиш бошланмасидан олдин чиптани топшириш ва унинг учун тўланган суммани қайтариб олиш. Тўланган сумманинг ташувчи томонидан қайтарилиш тартиби қонунчилик билан белгиланади;
(19-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари»нинг 62-бандига қаранг.
йўловчиларни ташувчи рейслар кечиккан ёки бекор қилинган тақдирда етказилган зиённи ва маънавий зарарни қонунчиликка мувофиқ тўлаттириш ва қоплаттириш.
(19-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларининг 114-банди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида берилган имтиёзларни татбиқ қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ташувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
20-модда. Мижознинг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар]
Мижоз:
ташиш шартномаси шартларига риоя қилиши;
ташиш қоидаларида ўзига қўйилган талабларни бажариши;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши шарт.
(20-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
21-модда. Ташиш шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича жавобгарлик
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.19.00 Транспорт ва транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Ташиш шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаган ёки тегишли даражада бажармаган тақдирда, томонлар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 718-моддасига, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари»нинг X-бобига («Ташувчиларнинг, йўловчиларнинг ва буюртманома (буюртма) берган ёки бошқа ташиш шартномасини тузган шахсларнинг жавобгарлиги, эътирозлар ва даъволар») қаранг.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.19.00 Транспорт ва транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Томонларнинг қонунда белгилаб қўйилган жавобгарликни чеклаш ёки бартараф этиш ҳақидаги битими ҳақиқий эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XI боби, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XVIII боби.
22-модда. Юк ёки багаж йўқолган, кам чиққан ёки шикастланган (бузилган) ҳолларда ташувчининг жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.19.00 Транспорт ва транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Агар ташувчи юк ёки багажнинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланишида (бузилишида) ўзининг айби йўқлигини исботлай олмаса, ташиш учун қабул қилиб олган юк ёки багаж йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки уларга шикаст етказилганлиги (бузилганлиги) учун жавобгар бўлади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Юк ёки багажни ташиш вақтида етказилган зарар йўқотилган, кам чиққан ёки шикастланган (бузилган) юк ёки багаж қиймати, шунингдек ташувчи йўқолган, кам чиққан ёки шикастланган (бузилган) юк ёки багажни элтиб бериш учун мижоздан олган кира ҳақи қиймати миқдорида, агар бу кира ҳақи юк ёки багажнинг баҳосига кирмаса, ташувчи томонидан қопланади.
Мижоз ташувчидан юк йўқолгани, кам чиққанлиги ёки шикастлангани (бузилгани) туфайли етказилган бошқа зарарлар ҳам қопланишини талаб қилишга ҳақли.
23-модда. Ташувчининг юк ташиш учун автотранспорт воситасини бермаганлиги ёки ўз вақтида бермаганлиги учун жавобгарлиги
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Ташувчи ташиш шартномасига мувофиқ юк ташиш учун автотранспорт воситасини бермаганлиги ёки ўз вақтида бермаганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 24-боби.
Агар автотранспорт воситасини бермаганлик ёки ўз вақтида бермаганлик енгиб бўлмас куч, ҳарбий ҳаракатлар, муайян йўналишда юк ташиш тўхтатиб ёки чеклаб қўйилганлиги туфайли юз берган бўлса, ташувчи қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликдан озод қилинади.
(23-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддаси.
24-модда. Юк ташиш учун ташувчи томонидан берилган автотранспорт воситасидан фойдаланмаганлик учун мижознинг жавобгарлиги
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Юк ташиш учун ташиш шартномасига мувофиқ берилган автотранспорт воситасидан фойдаланмаганлик учун мижоз қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 24-боби.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.19.00 Транспорт ва транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Агар бу енгиб бўлмас куч, ҳарбий ҳаракатлар, муайян йўналишда юк ташиш тўхтатиб ёки чеклаб қўйилганлиги туфайли юз берган бўлса, мижоз қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликдан озод қилинади.
(24-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддаси.
25-модда. Йўловчини жўнатиб юбориш кечиктирилгани учун ташувчининг жавобгарлиги
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
Йўловчиларни ташиш учун автотранспорт воситасини жўнатиш кечиктирилган ёки у белгиланган манзилга кечикиб келган тақдирда (шаҳар ва шаҳар атрофида ташишлар бундан мустасно), ташувчи, агар кечиктириш ёки кеч етиб бориш ташувчига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли юз берганлигини исботлай олмаса, йўловчига жарима тариқасида неустойка тўлайди. Жарима миқдори ва уни тўлаш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари»нинг 116-бандига қаранг.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
Йўловчига жарима тўлаш ташувчини автотранспорт воситаси кечиктирилиши ёки кеч етиб бориши туфайли йўловчи кўрган зарарни унга тўлашдан озод этмайди.
Автотранспорт воситаси кечиктирилганлиги сабабли йўловчи унда жўнашдан воз кечган тақдирда, ташувчи йўловчига кира ҳақини ва у қилган бошқа харажатларни қайтариши шарт.
26-модда. Йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига шикаст етказилганлиги учун ташувчининг жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
Ташувчи ташиш пайтида йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига шикаст етказилганлиги учун, агар у шикаст жабрланувчининг қасди ёки енгиб бўлмас куч туфайли юз берганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади.
Йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига шикаст етказилганлиги учун ташувчининг жавобгарлиги қонунчилик билан белгиланади.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 725-моддасига мувофиқ йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига шикаст етказилганлиги учун ташувчининг жавобгарлиги, агар қонунда ёки шартномада кучайтирилган жавобгарлик назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар») қоидалари бўйича белгиланади.
27-модда. Мижознинг зарар етказганлик учун жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
Мижоз ўзининг айби билан бошқа шахсларга, ташувчининг ва бошқа шахсларнинг ташувчи жавобгар бўлган мол-мулкига етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.19.00 Транспорт ва транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Юк жўнатувчи транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар нотўғрилиги, ноаниқлиги ёки тўлиқ эмаслиги туфайли юзага келиши мумкин бўлган барча зарарлар учун ташувчи ва учинчи шахс олдида жавобгар бўлади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.17.00 Йўловчилар ва юкларни суғурталаш]
Йўловчиларнинг ҳаётини, соғлиғини ихтиёрий суғурта қилиш, шунингдек багаж ва юкларни суғурта қилиш тегишли суғурта шартномалари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.17.00 Йўловчилар ва юкларни суғурталаш]
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ташувчи томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52-боби («Суғурта») ва Ўзбекистон Республикасининг «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 июндаги ЎРҚ-388-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 301-модда)
29-модда. Автомобиль транспортида хавфсизлик ва экология нормаларини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
Ташувчи йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, ҳаракат хавфсизлигини ҳамда атроф муҳит муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт.
Автотранспорт корхоналари, автовокзаллар, автобекатларнинг транспорт воситалари ҳаракати ва юк ортиш-тушириш ишлари амалга ошириладиган ҳудудлари ўта хавфли тегралар ҳисобланади. Ўта хавфли теграларда бўлиш ва унда ишларни амалга ошириш қоидалари қонунчилик билан белгиланади.
(29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
Заҳарловчи, портловчи, алангаланувчи, радиоактив, заҳарли ва бошқа хавфли юклар фақат бундай юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ ташилиши лозим. Мижоз ва ташувчи уларнинг бехатар ташилиши, ортилиши ва тушириб олинишини таъминлашлари шарт. Хавфли юкларни қўриқлаш ва кузатиб бориш юкни жўнатувчилар ёки олувчилар томонидан бутун йўл давомида таъминланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
Хавфли юклар рўйхати ва уларни ташиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатномалар бўлган тақдирда транзит қилинадиган хавфли юклар рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорига 1-сон Илова) қаранг.
30-модда. Низоларни ҳал қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар]
Ташувчи ва мижоз ўртасида юзага келадиган низолар суд тартибида ҳал этилади.
31-модда. Автомобиль транспорти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.19.00 Транспорт ва транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Автомобиль транспорти тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XI боби, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XVIII боби.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 29 август,
674-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 174-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 17.04.2026 й., 03/26/1129/0375-сон)