2-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонунчилик ва қонуннинг амал қилиш соҳаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ушбу Қонун Тошкент шаҳрида, вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарларда, шунингдек шаҳарчаларда шаҳар йўловчилар транспорти субъектларига нисбатан татбиқ этилади.
Қорақалпоғистон Республикасида шаҳар йўловчилар транспорти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти тушунчаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
Шаҳар йўловчилар транспорти деганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган, шаҳар доирасида йўловчилар ҳамда багаж ташишга мўлжалланган автомобиль ва электр транспорти тушунилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
Шаҳар йўловчилар транспорти оммавий ёки хусусий мулк асосида ишлаши мумкин.
5-модда. Шаҳар йўловчилар транспортининг турлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
Шаҳар йўловчилар транспорти жумласига автобуслар, трамвайлар, троллейбуслар, метрополитен, йўналишли ва йўналишсиз таксилар киради.
Автобуслар, трамвайлар, троллейбуслар, метрополитен ва йўналишли таксилар белгиланган йўналишлар бўйича, ҳаракат жадвалига мувофиқ, белгиланган тарифдаги ҳақ эвазига йўловчилар ташийди.
Йўналишсиз таксилар йўловчиларнинг талаблари асосида таксометр (ҳисоблагич) кўрсатиши бўйича ҳақ эвазига ташиш хизматлари кўрсатади.
6-модда. Идораларга қарашли йўловчилар транспорти
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
Идораларга қарашли йўловчилар транспорти жумласига корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўз ходимларини муайян йўналиш ва ҳаракат жадвали бўйича мазкур корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан белгиланган тартибда ёхуд ташиш шартномаси бўйича ташиш хизматлари кўрсатувчи автобуслари ва микроавтобуслари киради.
Идораларга қарашли йўловчилар транспортидан шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи билан тузилган ташиш шартномаси бўйича йўловчилар ташиш учун фойдаланилиши мумкин. Бу ҳолда шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонунчиликнинг қоидалари идораларга қарашли йўловчилар транспортига нисбатан татбиқ этилади.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7-модда. Йўловчи ташиш шартномаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш иши ташиш шартномаси асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 710-моддаси.
Йўловчи ташиш шартномаси оммавий шартнома ҳисобланади.
ташувчи — мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда транспорт воситасига эга бўлган, шаҳарда тижорат асосида йўловчилар ташиш хизмати кўрсатадиган ва бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахс;
(7-модда учинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг Қонуни таҳририда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2006 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ- 48-сон — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 367-модда)
Ташиш шартномаси бўйича ташувчи йўловчини ва унинг багажини белгиланган манзилга элтиб қўйиши шарт. Йўловчи белгиланган йўл ҳақини, багажи бўлса, багаж ташиш ҳақини ҳам тўлаши шарт.
8-модда. Ташувчининг асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
Қуйидагилар ташувчининг асосий вазифаларидир:
фуқароларнинг ташишга бўлган эҳтиёжларини қондириш;
шаҳар йўловчилар транспортининг бир маромда ишлашини ташкил этиш;
йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш;
йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини, транспорт воситалари ҳаракатининг хавфсизлигини, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаблари бажарилишини таъминлаш.
9-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
Давлат шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини лицензиялаш, солиқ солиш, кредитлаш, молиялаш ва нарх белгилаш, инвестиция, ягона илмий-техника сиёсатини амалга ошириш, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа воситалар билан тартибга солади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10-модда. Шаҳар йўловчилар транспортини давлат томонидан бошқариш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
Шаҳар йўловчилар транспортининг давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси махсус ваколат берган шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи томонидан амалга оширилади.
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
ривожлантириш ва илмий-техника тадқиқотлари ўтказиш масалаларида давлат сиёсатини амалга ошириш;
лицензиялаш тартибини белгилаш;
кредитлаш, молиялаш ва инвестициялар соҳасида устун йўналишларни аниқлаш;
метрополитен ва бошқа муҳим объектлар қурилишини молиялаш масалаларини ҳал этиш;
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни изчил рўёбга чиқариш;
халқаро шартномалар бажарилишини таъминлаш ва давлатлараро алоқаларни ривожлантириш;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
(11-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
ривожланишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва комплекс минтақавий дастурларни тасдиқлаш;
аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ва транспорт ҳаракатини ташкил этиш режасини тасдиқлаш;
йўл қўйиладиган доирадаги тарифларни белгилаш ва уларга риоя этилиши устидан назоратни уюштириш;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
121-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатлари
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини тартибга солиш ва бошқариш соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
бекатлар, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзилларини, бошқа объектларни жойлаштириш, қуриш ва ободонлаштириш масалаларини ҳал этиш;
аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳақида шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи билан шартнома тузиш ва транспорт ҳаракатини ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
(121-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
ташувчилар билан шартномалар тузиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
барча турдаги шаҳар йўловчилар транспортининг бир маромда ишлашини таъминлаш;
ягона техника сиёсати юритиш;
барча турдаги шаҳар йўловчилар транспортини ривожлантириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, уларга кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажмлари ва турларини кенгайтириш юзасидан комплекс тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни рўёбга чиқариш;
йўловчиларга хизматлар кўрсатиш тартиби ва қоидаларини белгиловчи норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш;
автобуслар, трамвайлар, троллейбуслар, шунингдек йўналишли таксиларда йўловчилар ташиш йўналишлари ва ҳаракат жадвалларини тасдиқлаш;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
(13-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
Ташувчи шаҳарда йўловчилар ташишни махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Шаҳарда йўловчилар ташиш учун лицензия бериш ва уни қайтариб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сонли «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
Шаҳар йўловчилар транспорти фаолиятини молиялаш ташувчиларнинг даромадлари, ўз инвестициялари ва чет эл инвестициялари, бюджет маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сонли «Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
Шаҳарда йўловчилар ташиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари, метрополитен қурилиши, қоида тариқасида, давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Бекатларни, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзилларини лойиҳалаш, қуриш, ободонлаштириш ва саранжом сақлаш, шунингдек янги трамвай ва троллейбус йўллари қуриш маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади.
Шаҳар йўловчилар транспорти ташувчиларининг йўл қўйиладиган доирадаги тарифлар бўйича йўловчилар ва багаж ташиш хизматлари кўрсатиш муносабати билан кўрган зарари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларининг 114-банди.
Айрим тоифадаги фуқароларни транспортда имтиёзли ташиш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
16-модда. Шаҳар йўловчилар транспортида йўл ҳақи тўлаш
Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш ҳақини тўлаш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан йўл қўйиладиган доирада белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ва багаж ташишнинг йўл қўйиладиган доирадаги тарифлари даражаси иқтисодий асосланган ташиш харажатларидан ва йўловчилар ташиш хизматларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Шаҳар йўловчилар транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқи тегишли малакага эга бўлган ва тиббий текширувдан ўтган шахсга берилади.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонуни.
19-модда. Йўналишларни ташкил этиш. Бекатлар, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзиллари
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органлари, аҳолининг эҳтиёжларига қараб йўналиш тармоқларини ҳамда шаҳар йўловчилар транспортининг ҳар хил турларини улардан самарали фойдаланишни назарда тутган ҳолда ривожлантиришни таъминлайдилар.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Йўналишларни ташкил этиш, шу жумладан янги йўналишлар очиш ва ишлаб турганларини ўзгартириш, бекатларни, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзилларини жойлаштириш ерини аниқлаш шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Йўловчиларнинг, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва болали йўловчиларнинг транспорт воситасига чиқиши ва ундан тушишининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бекатлар ва тўхтаб ўтиш манзиллари ҳудудида жиҳозланган супачалар бўлиши лозим.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Бекатлар ва тўхтаб ўтиш манзилларида аҳолига хизматлар кўрсатиш объектлари жойлаштирилиши мумкин. Бунда йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги ҳамда транспорт ҳаракати хавфсизлиги таъминланиши керак.
(19-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Бекатлар,тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзиллари мазкур турдаги иншоотларга қўйиладиган санитария ва техника талабларига мос, замонавий кўринишга эга бўлиши лозим.
20-модда. Шаҳар йўловчилар транспортининг ҳаракат жадвали
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
Шаҳар йўловчилар транспортининг ҳаракати ташувчи томонидан шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи тасдиқлаган ҳаракат жадвалига мувофиқ ташкил қилинади.
Барча бекатларда, охирги ва тўхтаб ўтиш манзилларида йўналишнинг номи, тартиб рақами ва ҳаракатнинг оралиқ вақти тўғрисидаги маълумот лавҳаси жойлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар]
Метрополитен бекатларида поездлар ҳаракатининг оралиқ вақти махсус қоидаларга биноан белгиланади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
Шаҳар йўловчилар транспорти воситалари хавфсизлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, экология талабларига, шунингдек стандартлар ва техникавий шартларга, тиббий-санитария ва ёнғинга қарши нормаларга мувофиқлик сертификатига эга бўлиши лозим. Транспорт воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом.
Сертификатлашдан ўтмаган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган транспорт воситалари фойдаланишга қўйилмайди.
Йўловчилар транспортини сертификатлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Шаҳар йўловчилар транспортининг салонида ҳаракат йўналиши, йўловчи ва багаж ташиш ҳақи тўғрисидаги маълумот, шунингдек бошқа зарур ахборот бўлиши лозим.
Ташувчи шаҳар йўловчилар транспортида ногиронлиги бўлган шахслар ва болали йўловчилар учун зарур қулайликларни яратади.
(21-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Йўналишсиз таксиларда йўл ҳақини аниқлаш учун ҳисоблагич (таксометр), махсус таниб олиш белгилари ва бошқа енгил автомобиллардан фарқланувчи рақам белгилари бўлиши лозим.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Йўналишсиз таксилар учун умумий белгилар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.06.00.00 Реклама (шунингдек, 09.09.00.00.га қаранг)]
Ташувчилар юридик ва жисмоний шахсларнинг рекламасини транспорт воситаларида қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирадилар.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 33-моддаси.
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бажариши шарт.
(23-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ташувчиларнинг белгиланган йўналишдан ўзбошимчалик билан четга чиқиши, ҳаракат жадвалини бузиши ҳамда йўловчиларга қонунчиликда назарда тутилмаган бирон-бир талабни қўйиши ман этилади.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
24-модда. Йўловчиларнинг ҳуқуқлари
Йўловчилар:
шаҳар йўловчилар транспортининг ҳар қандай туридан фойдаланиш;
бекатлар ва тўхтаб ўтиш манзилларидан фойдаланиш;
ўзлари билан биргаликда етти ёшгача бўлган болаларини бепул олиб юриш;
ўлчамлари белгиланган катталикдан ошмайдиган, вазни йигирма килограммгача бўлган қўл юкини бепул олиб юриш;
белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўлаб багаж олиб юриш;
ҳаёти ва соғлиғини шахсий суғурта қилиш ҳақида ихтиёрий равишда шартнома тузиш;
бекатлар ва охирги диспетчерлик манзиллари диспетчерларидан шаҳар йўловчилар транспортининг иши тўғрисида ахборот олиш;
қонунчиликда берилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
(24-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
йўл ҳақи ва багаж ташиш ҳақини ўз вақтида тўлашлари, чиптани манзилга етгунга қадар сақлашлари ва уни назорат қилувчи шахсларнинг талабига биноан кўрсатишлари;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларни бажаришлари шарт.
(25-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Йўловчиларнинг тез ёнувчан, портловчи, заҳарли, радиоактив моддалар ва ашёларни, шунингдек қуролни ҳамда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриши тақиқланади.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Айрим тоифадаги фуқароларга қонунчилик билан шаҳар йўловчилар транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқи белгиланади.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни.
Транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқидан фойдаланадиган шахсларнинг қўл юки ва багаж олиб юриши умумий асосларда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.19.00 Транспорт ва транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлар бўйича кетаётган йўловчилар учун шаҳар йўловчилар транспортида амал қилаётган ташиш қоидалари мажбурийдир.
27-модда. Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
(27-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.19.00 Транспорт ва транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Чипталарни, йўл варақаларини ва шаҳар йўловчилар транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни қалбакилаштирганлик учун жавобгарлик қонунда белгилаб қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 254-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 25 апрель,
419-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 124-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 367-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)