Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалик машинасозлиги тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 4 апрелдаги ПҚ–830-сон
қарорида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Тошқишлоқмаш» ОАЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатилганлиги, у ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги техникаси номенклатураси ва ишлаб чиқариш активларининг бир қисми «ТТЗ» ОАЖ ва «Чирчиққишлоқмаш» ОАЖга берилганлиги, ушбу жамиятларнинг устав фондидаги давлат улуши тегишли равишда кўпайтирилганлиги;
янги қурилиш режаларига мувофиқ Тошкент шаҳрида «Тошқишлоқмаш» ОАЖнинг бинолари, иншоотлари, ер ости ва ер усти коммуникациялари объектлари,
иловага мувофиқ рўйхат бўйича кўчмас мулк объектларидан ташқари, белгиланган тартибда бузиб ташланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
«Тошқишлоқмаш» ОАЖнинг
иловада кўрсатилган кўчмас мулки жамият устав фондидаги давлат улуши камайтирилиши, кейинчалик улар очиқ савдода сотилиши ҳисобига белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига берилади;
«Тошқишлоқмаш» ОАЖнинг бинолари, иншоотлари, ер ости ва ер усти коммуникациялари объектлари бузилиши натижасида олинган иккиламчи материалларни сотишдан тушган даромадлар жамиятнинг кредиторлик қарзини қайтаришга йўналтирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси уч ой муддатда:
ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда «Тошқишлоқмаш» ОАЖнинг;
«Тошқишлоқмаш» ОАЖ унга бирлашгандан кейин «Технолог» ОАЖнинг устав фондлари миқдорлари қайта кўриб чиқилишини белгиланган тартибда таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.