1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАШИНАСОЗЛИГИ ТАРМОҒИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Қишлоқ хўжалик машинасозлиги тармоғини янада ислоҳ қилиш, бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоқ корхоналарида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилишини оқилона жойлаштириш ҳамда уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналарининг қуйидагилар:
қишлоқ хўжалик машинасозлиги тармоғи корхоналарини 1-иловага* мувофиқ қайта ташкил этиш;
«Тошқишлоқмаш» ОАЖ, «Ўзбекқишлоқмаш» ОАЖ ва уларнинг шуъба корхоналари фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиш ҳамда улар томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси номенклатурасини ҳамда тегишли ишлаб чиқариш активларини 2-иловага* мувофиқ тармоқнинг бошқа корхоналарига топшириш;
«ТТЗ» ОАЖ ва «Агрегат заводи» ОАЖнинг 3-иловага* мувофиқ нопрофил ижтимоий объектларини жорий ҳолати бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига белгиланган тартибда топшириш ҳамда очиқ савдо орқали сотувга қўйиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
* Иловалар берилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
2. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси (Р. Азимов) «Тошқишлоқмаш» ОАЖ ва «Ўзбекқишлоқмаш» ОАЖ кўчмас мулкини инвесторларга улар томонидан мазкур ҳудудларда замонавий технологик жиҳозлардан ва қатъий экологик талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш жараёнларидан фойдаланиш бўйича янги ишлаб чиқаришларни жойлаштиришдан иборат инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда сотилишини таъминласин.
Илк бор савдога қўйилган муддатдан бошлаб 12 ой давомида юқоридаги талабларга жавоб берадиган харидорлар топилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда «Тошқишлоқмаш» ОАЖ ва «Ўзбекқишлоқмаш» ОАЖ ҳудудларини уй-жой ва ижтимоий аҳамиятга эга объектлар қуриш учун ер фондининг тегишли категориясига ўтказсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компаниясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 декабрдаги ПҚ-766-сонли қарорига мувофиқ «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компаниясини тугатиш ва унинг корхоналарини қайтадан ташкил этиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси:
икки ой муддатда қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари жиҳозларини хатловдан ўтказишни ташкил этсин, қишлоқ хўжалик машиналарини ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилмайдиган маънавий эскирган асбоб-ускуналар рўйхатини, кейинчалик уларни сотиш ёки белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш учун тасдиқласин;
қишлоқ хўжалик техникасини харидорларга ўз вақтида етказиб беришни ҳисобга олган ҳолда тегишли конструкторлик ва технологик ҳужжатлар, жиҳозларни ҳам назарда тутиб, 2-иловага мувофиқ активларни қайта жойлаштириш, шунингдек уларни қайта жойлаштириш жараёнида қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган буюмларнинг барча номенклатурасини сақлаб қолиш бўйича чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда «Тошқишлоқмаш» ОАЖ ва «Ўзбекқишлоқмаш» ОАЖнинг бўшайдиган ходимларини ишга жойлаштириш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
«ТТЗ» ОАЖ, «Чирчиққишлоқмаш» ОАЖ, «Технолог» ОАЖ ва «Агрегат заводи» ОАЖ акцияларининг, 1 ва 2-иловаларга мувофиқ бу корхоналарга ўтказиладиган активларни ҳисобга олиб, уларни давлат ва бошқа акциядорлар ўртасида тегишли тарзда тақсимлаган ҳолда қўшимча эмиссияси ўтказилишини ташкил этсин;
«Тошқишлоқмаш» ОАЖ ва унинг шуъба корхоналари кўчмас мулкини белгиланган тартибда давлат мулки сифатида ажратилишини таъминласин;
«ТТЗ» ОАЖ, «Агрегат заводи» ОАЖ ва «Чирчиққишлоқмаш» ОАЖнинг бўшайдиган объектларини белгиланган тартибда очиқ савдоларда сотилишини ташкил этсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
6. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси бир ой муддатда «ТТЗ» ОАЖ ҳудудининг кадастр сурати олинишини ҳамда кадастр ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А. Тўхтаев) бир ой муддатда «ТТЗ» ОАЖ ҳудудининг кадастр сурати олиниши якунлангач уни иккинчи зонага бириктириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин (мазкур қарорга мувофиқ ажратиб бериладиган ҳудудлардан ташқари).
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
7. «ТТЗ» ОАЖ, «Чирчиққишлоқмаш» ОАЖ, «Технолог» ОАЖ ва «Агрегат заводи» ОАЖ, истисно тариқасида, ушбу қарорга мувофиқ уларнинг устав капиталлари ўзгартирилганда акциялар эмиссияси проспектларини қайта рўйхатга олиш йиғимларидан озод этилсин.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007 — 2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сонли қарорининг 2-иловасига мазкур Қарордан келиб чиқадиган ўзгартишлар тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
12. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан 2008 йилнинг сентябрь ва декабрь ойларида маълумот берилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 апрель,
ПҚ-830-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 4-сон, 225-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 200-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон))