toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 13.01.2014
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2507]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2013 йил 31 декабрдаги 8, 90-қ/қ, 117-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2553, 08.01.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги ПФ-4547-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 357-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилиб, иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2013 йил 15 августдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2013 йил 21 январдаги 1, 4-қ/қ ва 7-сон «Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2423, 2013 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2013 й., 6-сон, 76-модда) қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 29 август,
4-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 29 август,
65-СП-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 29 август,
№ 80
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2013 йил 29 августдаги 4, 65-СП, 80-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ
Т/р Лавозимларнинг номи‎ Базавий лавозим
‎маошларининг миқдори,
‎сўм‎
‎‏1.

Институт директори‎

профессор‎

1414838

фан доктори‎

1357358

фан номзоди‎

1300191
‎‏2.

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори‎

профессор‎ 1300191
фан доктори‎ 1253997
фан номзоди‎ 1197895
‎‏
‎‏3.

Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири‎

фан доктори ёки профессор‎ 1253997
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди‎ 1197895
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди‎ 1152013
‎‏4.

Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари‎

фан доктори ёки профессор‎ 1197895
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди‎ 1152013
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди‎ 1105873
‎‏
‎‏‎‏5.

Бош илмий ходим‎

профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори‎ 1197895
катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори‎ 1152013
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори‎ 1105873
‎‏6.

Етакчи илмий ходим‎

илмий унвонга эга бўлган фан доктори‎ 1152013
илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори‎ 1105873
илмий унвонга эга бўлган фан номзоди‎ 1051296
‎‏7.

Катта илмий ходим ‎

илмий унвонга эга бўлган фан номзоди‎ 1051296
илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди‎ 997341
илмий даражага эга бўлмаган‎ 944587
‎‏8.

Кичик илмий ходим‎

фан номзоди‎ 997341
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)‎ 944587
илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)‎ 892271
9.

Тажриба орттирувчи тадқиқотчи‎

787260
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 37-сон, 488-модда)