1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.15.00 Пенсияларни қайта ҳисоблаб чиқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги ПФ–4547-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 7 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2497]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 3 декабрдаги 111-сонли «ПФ-4582-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2534, 06.12.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги ПФ–4547-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 357-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги ПФ–4547-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 19 ноябрдаги 82-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ–4482-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2401, 2012 йил 21 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 531-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 2 август,
74-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 2 августдаги 74-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги ПФ–4547-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ–4547-сонли Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 357-модда) 4-бандига мувофиқ, пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. 2013 йил 15 августдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 109 850 сўм миқдорида белгиланди.
2. Якка тартибдаги коэффициентларни (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсиялар ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.
3. 2013 йилнинг август ойи учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан пенсиялар ва нафақаларни тўлаш қайдномалари ҳамда почта пул ўтказмалари, пенсиялар ва нафақалар миқдорлари 1,075 бараварга ошганлигини инобатга олган ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тузилади.
4. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (91 530 сўм х 8 = 732 240 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.
5. Якка тартибдаги коэффициентлар қўлланилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари 732 240 сўм (91 530 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
6. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
7. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам иш ҳақидан (91 530 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
8. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2013 йил 2 август
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги ПФ–4547-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи
МИҚДОРЛАРИ
Ўзгартиришлар санаси ва даври
Белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори
Сўмларда:
01.01.1973 йилдан
70,00
01.01.1992 йилдан
350,00
01.03.1992 йилдан
(350,00 + 550,00) / 2 = 450,00
01.04.1992 йилдан
550,00
01.07.1992 йилдан
1 000,00
01.09.1992 йилдан
1 250,00
01.10.1992 йилдан
2 000,00
01.01.1993 йилдан
2 500,00
01.04.1993 йилдан
3 000,00
01.06.1993 йилдан
7 500,00
01.07.1993 йилдан
11 250,00
01.09.1993 йилдан
13 500,00
01.11.1993 йилдан
16 200,00
Сўм-купонларда:
01.12.1993 йилдан
24 300,00
01.01.1994 йилдан
30 000,00
01.03.1994 йилдан
45 000,00
01.06.1994 йилдан
70 000,00
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм):
01.07.1994 йилдан
70,00
01.08.1994 йилдан
100,00
01.03.1995 йилдан
150,00
01.09.1995 йилдан
250,00
01.04.1996 йилдан
400,00
01.09.1996 йилдан
550,00
01.12.1996 йилдан
600,00
01.07.1997 йилдан
750,00
01.07.1998 йилдан
1 100,00
01.01.1999 йилдан
1 320,00
01.08.1999 йилдан
1 750,00
01.08.2000 йилдан
2 450,00
01.08.2001 йилдан
3 430,00
01.04.2002 йилдан
3 945,00
01.08.2002 йилдан
4 535,00
01.05.2003 йилдан
5 440,00
01.08.2004 йилдан
6 530,00
01.05.2005 йилдан
7 835,00
01.10.2005 йилдан
9 400,00
01.07.2006 йилдан
10 800,00
01.11.2006 йилдан
12 420,00
01.08.2007 йилдан
15 525,00
01.11.2007 йилдан
(15525,00 + 18630,00) / 2 = 17 077,50
01.12.2007 йилдан
18 630,00
01.04.2008 йилдан
20 865,00
01.09.2008 йилдан
25 040,00
01.11.2008 йилдан
(25040,00 + 28040,00) / 2 = 26 540,00
01.12.2008 йилдан
28 040,00
01.08.2009 йилдан
33 645,00
01.12.2009 йилдан
37 680,00
01.08.2010 йилдан
45 215,00
01.12.2010 йилдан
49 735,00
01.08.2011 йилдан
57 200,00
01.12.2011 йилдан
62 920,00
01.08.2012 йилдан
72 355,00
01.12.2012 йилдан
79 590,00
01.08.2013 йилдан
(79 590,00+91 530,00) / 2 = 85 560,00
01.09.2013 йилдан
91 530,00
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 32-сон, 433-модда)