1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.01 (Кучини йукотган) Кичик корхоналар ва микрофирмаларни солиққа тортиш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.03 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.03.00 (Кучини йукотган) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиғи;
5.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.07.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар;
6.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар;
7.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар);
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар;
3.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
«Жиззах» эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида
(ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий, юксак технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитларни шакллантириш, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистонда ўзбек-хитой саноат паркини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумга мувофиқ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлигининг Жиззах вилоятида Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида филиали бўлган «Жиззах» эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда — «Жиззах» ЭИЗ) деб юритилади) 1-иловага мувофиқ ҳудудлар чегаралари доирасида барпо этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Жиззах» МИЗ таркибига киритиладиган ер майдонларининг чегараларини аниқ белгиласин ва ерларнинг тегишли равишда ажратилишини таъминласин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПФ-233-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон)
«Жиззах» ЭИЗга кирувчи ҳудудлар ва унинг чегаралари, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўзгартирилиши мумкин.
(1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 августдаги ПФ-5794-сонли Фармонига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 06/19/5794/3669-сон)
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5412-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й., 06/18/5412/1061-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.07 (Кучини йукотган) Юридик шахсларнинг даромадларининг солиқ ҳисоби / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
«Жиззах» ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
«Жиззах» ЭИЗ фаолият юритадиган муддат мобайнида унинг ҳудудида махсус солиқ тартиби ва божхона имтиёзлари амал қилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
«Жиззах» ЭИЗ қатнашчиси мақоми электрон онлайн-аукцион савдо натижасига кўра «Жиззах» ЭИЗ дирекцияси томонидан берилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПФ-233-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
6. Жиззах вилоят ҳокимлиги «Жиззах» ЭИЗда лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминласин:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПФ-233-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон)
биринчи навбатда, собиқ саноат зоналарининг фойдаланилмаётган ҳудудларида корхоналар қуриш учун ер майдонларини ўз вақтида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПФ-233-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон)
муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун барча зарур рухсатномаларни «бир дарча» тамойили асосида бериш.
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ «Жиззах» ЭИЗда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК, Жиззах вилояти ҳокимлиги бўлинмалари ва бошқа муҳандислик-коммуникация хизматларини етказиб берувчилар коммуникацияларни ишлаб чиқариш майдончаларига туташтирган ҳолда кафолатли уланишини таъминлайдилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5412-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й., 06/18/5412/1061-сон) )
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Жиззах» ЭИЗга ажратиладиган ҳудудларга бюджет маблағлари ва бошқа ички молиялаш манбалари ҳисобидан ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва янада ривожлантиришни таъминласин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4986-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 12-сон, 182-модда)
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзтрансгаз» АК, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзавтойўл» АК, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Жиззах» махсус индустриал зонаси ҳудудида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда «Жиззах» МИЗ Дирекциясини ташкил этсин ва «Жиззах» махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилсин, унда «Жиззах» махсус индустриал зонаси тўғрисидаги Низом ҳамда «Жиззах» махсус индустриал зонаси Маъмурий кенгаши ҳақидаги Низомни тасдиқлаш назарда тутилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 майдаги 118-сонли ««Жиззах» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида юксак технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Вазирлик таркибидаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш бошқармасининг Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари сонини 2 нафар штат бирлигига ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 18 март,
ПФ-4516-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида филиали бўлган «Жиззах» эркин иқтисодий зонасига кирадиган ҳудудлар
РЎЙХАТИ
I. Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги «Жиззах-Дўстлик» темир йўлининг ғарбий қисмида жойлашган ҳудуди қуйидаги чегаралар билан:
шарқ тарафдан — «Жиззах — Дўстлик» темир йўлининг 8 — 11 км участкаси;
ғарб тарафдан — инспекторлик автомобиль йўлининг 0-км.дан бошлаб унинг «Обод» кўчаси билан кесишмасигача.
шимол тарафдан — хўжаликлараро автомобиль йўлининг «Жиззах-Дўстлик» темир йўли билан кесишган жойидан (шарқий томондан) «Обод» кўчаси билан кесишган жойига қадар (ғарбий йўналишда);
жануб тарафдан — 4Р-35 автомобиль йўлининг инспекторлик автомобиль йўли билан кесишган жойидан (шарқий йўналишда) «Жиззах-Дўстлик» темир йўли билан кесишган жойигача (ғарбий йўналишда).
II. «Жиззах» ЭИЗнинг Сирдарё вилояти Сирдарё туманида жойлашган филиали ҳудуди қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — «Тошкент—Самарқанд» темир йўли;
жануби-шарқий томондан — М-39 автомобиль йўли;
жанубий томондан — «Сирдарё ш. — Навбаҳор п.» автомобиль йўлининг М-39 автомобиль йўли билан кесишган жойидан шимолий йўналишдаги «Ўрунбой» каналининг ғарбий ўнг қирғоқ тармоғигача;