1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Қуролли Кучлар Бирлашган штаби (фуқаро ходимлари бўйича), Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари».
3. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 24 январь,
17-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 4-сон, 48-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2018 й., 09/18/528/1494-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)