1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Қуролли Кучлари Бош штаби, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ва олий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг фуқаро ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқарув органлари, ҳарбий қисмлари, муассасалари, корхоналари ва ташкилотларининг, шунингдек Қуролли Кучлар Бош штабининг, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ва олий ҳарбий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг фуқаро ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.04.00.00 Меҳнат стажи / 06.04.02.00 Умумий меҳнат стажи;
3.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.02.00 Касбий таълимнинг ҳарбий таълим муассасалари]
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг бошқарув органлари, ҳарбий қисмлари, муассасалари, корхоналари ва ташкилотлари фуқаро ходимларининг (тиббиёт ва фармацевтика ходимлари, шунингдек Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Зафаробод шаҳар типидаги посёлкасининг бюджет соҳаси ходимларидан ташқари) иш стажи учун фоизли устама лавозим маошининг қуйидаги миқдорларида белгилансин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
2 йилдан 5 йилгача стажи бўлганда
—
10 фоизи;
5 йилдан 10 йилгача стажи бўлганда
—
15 фоизи;
10 йилдан 15 йилгача стажи бўлганда
—
20 фоизи;
15 йилдан 20 йилгача стажи бўлганда
—
25 фоизи;
20 йилдан ортиқ стажи бўлганда
—
30 фоизи.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Қуролли Кучлар Бирлашган штаби (фуқаро ходимлари бўйича), Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари».
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари бўйича — ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 24 январь,
17-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 4-сон, 48-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2018 й., 09/18/528/1494-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)