1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига, шунингдек унинг хўжалик жамиятлари ва унитар корхоналарига қуйидагилар:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 44-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) 1-илованинг;
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда) 1-илованинг амал қилиши татбиқ этилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда) амал қилиши татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 мартдаги 70-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 140-модда)
21. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан кредит ва бошқа мажбуриятларни қоплаш ҳисобига ундирилган мол-мулкни, банк қурган ва қураётган кўчмас мулк объектларини, шунингдек бошқа объект ва инвестицияларни сотишдан олинган маблағларга давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар сифатида қаралмайди.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 мартдаги 70-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 140-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 108-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 108-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган тижорат банклари кенгашлари раисларини тасдиқлаш тўғрисида» 2000 йил 11 июлдаги 265-сонли қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 108-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон)