toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон ва «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, инвестицияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Акциялар (улушлар) давлат пакетларини ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
икки ой муддатда Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Республика бизнес-мактабида корхоналарнинг стратегик режалаштириш, молия менежменти, сотиш бозорини сегментлаштириш масалалари ва бошқа йўналишлар бўйича ўрта ва юқори бўғин менежерларини, шунингдек корхоналарнинг ички аудити хизматлари ходимларини тайёрлаш бўйича ўқув-амалий дастурни жорий этсин;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат корхоналари ва муассасаларини ҳисобга олиш ва уларнинг реестрини юритиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорнинг асосий қоидалари бўйича кенг тушунтириш ишларини ташкил қилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда) 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
6. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 16 октябрь,
215-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига
2-ИЛОВА
Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарорига мувофиқ активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида ички аудитни ташкил этишга қўйиладиган ягона талабларни ҳамда унинг ишини ташкил этишнинг методологик асосларини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Мазкур Низом талаблари тижорат банкларига ва бюджет ташкилотларига татбиқ этилмайди.
2. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички аудит — корхона бошқарувининг ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга риоя қилинишини текшириш ва мониторинг олиб бориш йўли билан улар ишини назорат қилиш ва баҳолаш, маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг тўлиқлилиги ва ишончлилигини таъминлаш, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва таомиллари, активларнинг сақланиши ҳамда корпоратив бошқариш принциплари жорий этилиши бўйича корхона таркибий бўлинмасининг (ички аудит хизмати) фаолияти;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ички аудит хизмати — мазкур Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда корхона Кузатувчи кенгашининг қарори билан ташкил этиладиган корхонанинг ички аудитни амалга оширадиган таркибий бўлинмаси.
II. Ички аудит хизматининг асосий вазифалари ва функциялари
3. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
кузатувчи кенгашни ишончли ахборот билан таъминлаш ва ички аудит амалга оширилиши натижалари бўйича корхона фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;
ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан корхона бошқарув органларига тавсияларни тезкорлик билан киритиш, уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш.
4. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий функциялари ҳисобланади:
ҳар йили корхонанинг кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича);
Олдинги таҳрирга қаранг.
тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда корхонанинг таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк қонунлари ва бошқа қонунчилик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
техник топшириқларни ишлаб чиқишда, аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда ҳамда аудиторлик текширишларини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлашда тавсияларни тайёрлашда корхонанинг кузатувчи кенгашига кўмаклашиш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 280-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 09/21/280/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
корхонанинг шуъба хўжалик жамиятлари ички аудит хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш ва заруратга қараб уларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 619-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 09/22/619/0968-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
III. Ички аудит хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
5. Ички аудит хизмати қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
ички аудитни амалга ошириш давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича корхонанинг ҳужжатларини (раҳбарнинг буйруқлари, фармойишлари, бошқарув органлари қарорлари, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар, зарур ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари ва бошқа ҳужжатларни), корхона мансабдор ва масъул шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш;
ички аудитни ўтказишга кўмаклашиш учун корхонанинг тегишли мутахассисларини жалб этиш.
Ички аудит хизмати қуйидагиларга мажбур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички аудитни амалга оширишда мазкур Низом ва бошқа қонунчилик талабларига риоя қилиш;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
мазкур Низомнинг 13—18-бандларида белгиланган талабларга мувофиқ ҳисоботлар тузиш;
молия ва статистика ҳисоботи кўрсаткичларининг ишончлилигини текшириш;
ички аудитни амалга оширишда олинган ахборотнинг махфийлигига риоя қилиш;
корхонага унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан зарар етказилганидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда бу ҳақда дарҳол корхонанинг кузатувчи кенгашига хабар бериш ва аудиторлик ҳисоботида тегишли ёзувни қайд этиш;
активларни хатловдан ўтказишда ва қонунда белгиланган тартибда унинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилишда иштирок этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички аудит хизмати қонунчиликка ва корхонанинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(5-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
IV. Ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ички аудит хизмати ходимлари корхонанинг штатлар жадвалига киритилиши ва ички аудитор сертификатига эга бўлиш шарт.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 619-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 09/22/619/0968-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Ички аудит хизмати ходимлари корхона кузатув кенгаши ёки муассис (акциядорлар умумий йиғилиши, иштирокчилар умумий йиғилиши) томонидан белгиланадиган тартиб ва шартларга асосан танлов асосида тайинланади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 619-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 09/22/619/0968-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ички аудит хизмати ходимларининг сони ички аудит мақсадларига самарали эришиш ва вазифаларини ҳал этиш учун етарли бўлиши керак ҳамда корхонанинг кузатувчи кенгаши томонидан сертификацияланган икки нафардан кам бўлмаган ички аудитордан иборат этиб белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 сентябрдаги 258-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 381-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ички аудит хизматига ички аудитор сертификатига эга бўлган унинг раҳбари бошчилик қилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 сентябрдаги 258-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 381-модда)
Ҳар йили ички аудит хизмати раҳбари ички аудит хизмати харажатларининг йиллик сметасини тузади ва уни тасдиқлаш учун корхонанинг кузатувчи кенгашига тақдим этади.
9. Ички аудит хизмати ходимларининг касб даражаси тегишли лицензияга эга бўлган таълим муассасаларида мунтазамлилик асосида уларнинг малакасини ошириш воситасида сақланиши керак.
10. Ички аудит хизмати ходимлари корхона кузатувчи кенгаши томонидан ҳар йили аттестациядан ўтказилиши керак.
V. Ички аудит хизматининг мустақиллиги
11. Қуйидагилар ички аудит хизмати мустақиллигининг асосий шартлари ҳисобланади:
ички аудит хизмати раҳбарини ва унинг ходимларини лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш, корхона кузатувчи кенгашининг қарорлари бўйича уларга иш ҳақи миқдорини ва бошқа тўловларни белгилаш;
корхона кузатувчи кенгашига бевосита бўйсуниш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички аудит хизмати ва ташқи аудитор бир-бирларига нисбатан мустақил бўлишлари лозим, шунингдек, ўзаро ахборот алмашишга ва ўзларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиришга ҳақли.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 619-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 09/22/619/0968-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
VI. Ички аудит ўтказишга ва уни ўтказиш натижалари бўйича йиғма ҳисобот тузишга қўйиладиган талаблар
12. Ички аудит:
тасдиқланган бизнес-режа бажарилишини;
корпортив бошқариш принципларига риоя қилинишини;
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобнинг ҳолатини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини;
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 280-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 09/21/280/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонунчиликка риоя этилишини;
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
активларнинг ҳолатини;
ички назоратнинг ҳолатини текшириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш йўли билан фақат ички аудит хизмати ходимлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кузатувчи кенгаш томонидан корхона ихтисосидан келиб чиқиб қонунчиликка мувофиқ текширишни ўтказишнинг бошқа йўналишлари белгиланиши мумкин.
(12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
13. Ўтказилган текширишлар натижалари бўйича бевосита уни ўтказган ходим (ходимлар) томонидан имзоланадиган тегишли ҳисоботлар тузилади.
Бунда:
а) бизнес-режа бажарилишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
унинг бажарилишининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари таҳлили;
унинг бажарилиши таъминланмаган тақдирда айбдор мансабдор шахслар шахсан кўрсатилган ҳолда аниқланган сабаблар баёни;
б) корпоратив бошқариш принципларига риоя қилишни текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
корхона бошқарув органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг самаралилиги, унинг қатнашчилари (муассислар)нинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши таҳлили;
Олдинги таҳрирга қаранг.
корпоратив бошқариш соҳасида қонунчилик бузилиши ҳолатлари баёни (таъсис ҳужжатларига риоя қилиш, умумий йиғилишлар ва корхона бошқарув органлари мажлислари ўтказилиши, дивидендлар тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши ва ҳоказолар);
(13-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
в) корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ва молия ҳисоботи ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молия ҳисоботини тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;
аниқланган бухгалтерия ҳисоботини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг белгиланган тартиби бузилишининг тавсифи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисобланиши ва тўланишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
тузилган ва тегишли органларга тақдим этилган солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби тўғрилигини баҳолаш;
солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг белгиланган тартиби бузилиши ҳолатларини, солиқ солинадиган базани белгилашда четга чиқишларни баён қилиш;
(13-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 280-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 09/21/280/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) молия-хўжалик операцияларини амалга оширишда корхона томонидан қонунчиликка риоя қилинишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
корхона томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонунчиликка мувофиқлигини баҳолаш;
ички аудит давомида аниқланган корхона томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонунчиликка номувофиқлигини баён қилиш;
(13-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
е) ички назоратнинг ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
ички назорат тизимини ва унинг фаолият кўрсатишидаги мавжуд камчиликларни баён этиш;
корхона таркибий бўлинмаларидаги ижро интизомининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, унинг аниқ ходимлари ишидаги мавжуд камчиликлар.
Активларнинг ҳолатини текшириш натижалари активларни хатловдан ўтказишнинг асосланишини ҳамда уларнинг ҳаракати, амалда мавжудлиги ва сақланиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Шунингдек ўтказиладиган текширишлар бўйича барча ҳисоботларда корхона ижро этувчи органи ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти баҳоланишини, аниқланган четга чиқишлар ва қонунни бузишларни бартараф этишга доир тавсияларни, тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ўз ичига оладиган якуний қисм бўлиши керак.
14. Ўтказилган ички аудит якунлари бўйича, мазкур Низомнинг 12 ва 13-бандларига мувофиқ, ички аудит раҳбари томонидан имзоланадиган йиғма ҳисобот тузилади.
15. Йиғма ҳисобот:
таҳлилий қисмни;
якуний қисмни;
тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ўз ичига олиши керак.
16. Йиғма ҳисоботнинг таҳлилий қисми мазкур Низомнинг 12 ва 13-бандларига мувофиқ, ички аудит ходимлари томонидан ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни ўз ичига олиши керак.
17. Ҳисоботнинг якуний қисми:
корхонанинг ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари фаолиятига, шунингдек ликвидлигига умумий баҳони;
аниқланган четга чиқишлар ва қонунни бузишларни бартараф этиш бўйича ички аудит хизматининг тавсияларини ҳамда корхонанинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга, корпоратив бошқаришни такомиллаштиришга доир умумлаштирилган таклифларни ўз ичига олиши керак.
18. Йиғма ҳисобот ички аудит якунлангандан кейин 10 кун мобайнида тугалланиши зарур.
19. Йиғма ҳисоботлар бевосита корхонанинг кузатувчи кенгашига унинг кўриб чиқиши ва кейинчалик тасдиқлаши учун тақдим этилиши керак. Ҳисоботлар нусхалари тасдиқлангандан кейин корхона ижро этувчи органига тақдим этилиши керак.
20. Корхонанинг ижро этувчи органи ички аудит натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши шарт.
21. Ички аудит хизмати текшириш давомида аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш, шунингдек умуман корхонанинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва зарур даражада бажарилиши устидан назорат ўрнатиши керак.
VII. Ички аудит хизматининг жавобгарлиги
22. Ички аудит хизмати ходимлари:
ўзлари ўтказган текширишлар натижалари бузиб кўрсатилганлиги;
уларга тақдим этилган ёки улар томонидан хизмат вазифаларининг бажарилиши муносабати билан уларга маълум бўлган корхонанинг сирини ташкил этадиган ахборотнинг махфийлигига риоя қилинмаганлиги;
олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилиши таъминланиши учун жавоб берадилар.
23. Ички аудит хизмати аудиторлик текширишлари давомида аниқланган қонунни бузишларни бартараф этиш ва корхонанинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларга баҳо берилиши учун жавоб беради.
24. Корхонанинг кузатувчи кенгаши ҳар чоракда ички аудит хизматининг текширишлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва корхонанинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
241. Корхонанинг кузатув кенгаши ички аудит хизмати ходимларини танлов асосида тайинлайди, шунингдек, аудиторлик ёки назорат қилувчи органлар текширувида ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти билан боғлиқ камчиликлар аниқланган тақдирда, уларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатади.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 538-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/538/0862-сон — 2022 йил 30 декабрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
242. Аудитор ёки назорат қилувчи органлар текшируви натижасига кўра аниқланган корхона ички аудит хизмати фаолияти билан боғлиқ камчиликлар ички аудит хизмати ходимлари (ходими) ваколатини муддатидан олдин тугатишга олиб келади.
(242-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 619-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 09/22/619/0968-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига
3-ИЛОВА
Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Акциядорлик жамиятларининг давлатга тегишли акциялари пакетлари, бошқа хўжалик жамиятларининг улушлари (кейинги ўринларда давлат активлари деб аталади) давлат манфаатларини таъминлаш учун мазкур Низомга мувофиқ белгиланадиган юридик ва жисмоний шахсларга — ишончли бошқарувчиларга ишончли бошқарувга берилади.
2. Ишончли бошқарувга берилиши керак бўлган давлат активлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари билан бириктирилмаслиги ёхуд исталган бошқа шаклда бегоналаштирилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар:
республика мулки жумласига кирувчи давлат активларини ишончли бошқарувга беришда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ёки Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги);
муниципал мулк жумласига кирувчи давлат активларини ишончли бошқарувга беришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорлари давлат активларини ишончли бошқарувга бериш учун асос ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 1 мартдаги ПҚ-83-сон қарори билан белгиланган давлат иштирокидаги корхоналарнинг давлат акциялар пакетини (улушини) ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
II. Давлат активларини ишончли бошқарувга бериш тартиботи
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат активлари ваколатли орган томонидан берилган тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларга — инвестиция автивларини ишончли бошқарувчиларга ҳамда қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда — давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ишончли бошқарувга берилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Давлат активларини инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга ишончли бошқарувга бериш ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган ваколатли органларнинг қарорларига асосан «E-auksion» электрон савдо платформасининг электрон онлайн-аукцион воситасида танлов асосида амалга оширилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Танловда иштирок этиш учун ишончли бошқарувчилардан аризаларни қабул қилиш ва танловни ўтказиш тартиби Давактив агентлиги томонидан белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат активларини ишончли бошқариш ҳуқуқи:
республика мулки жумласига кирувчи давлат активлари бўйича унинг бошқариш муассиси, фойда олувчи сифатида Давактив агентлиги ҳамда ишончли бошқарувчиси ўртасида;
муниципал мулк жумласига кирувчи давлат активлари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ишончли бошқарувчи ўртасида тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги шартномага мувофиқ вужудга келади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ишончли бошқариш шартномаси тасдиқланган йиллик бизнес-режаларни бажариш шарти билан беш йилгача бўлган муддатга тузилади ва қуйидагиларни назарда тутиши керак:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
томонларнинг номи;
шартнома мавзуси, давлат активлари рўйхати ва тавсифи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фойда олувчи тўғрисидаги кўрсатма;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
шартноманинг амал қилиш муддати ва уни узайтириш имконияти;
давлатга тегишли акциялар пакетларини бериш тартиби;
мазкур Низомнинг III ва IV бўлимларига мувофиқ томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
ишончли бошқарувчилар томонидан ҳисоботлар тақдим этилиши муддатлари;
ишончли бошқарувга берилган акцияларни бегоналаштириш шартлари;
ишончли бошқарувчини тақдирлаш миқдори ва шакли;
ишончли бошқарув тўхатилган тақдирда давлат активларини оладиган шахс;
томонларнинг жавобгарлиги;
шартнома амал қилишини тўхтатиш учун асослар ва шартлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фаолиятига чекловлар (давлат активлари инвестиция активларини ишончли бошқарувчига берилган тақдирда);
(7-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 568-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қоидалар.
(7-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Ишончли бошқарувчига — юридик шахсга ишончли бошқарувга берилган давлат активлари қиймати номинал қиймати бўйича унинг балансдан ташқари ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат активларининг бошқарув муассислари давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш тўғрисида шартнома тузилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечикмай бу ҳақда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини хабардор қилиши шарт.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси икки иш куни мобайнида:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишончли бошқарувга берилган давлатга тегишли акциялар пакетлари унинг бошқарув муассисининг «депо» ҳисоб рақамида ишончли бошқариш ҳуқуқини олган шахснинг субҳисоб рақамига ўтказилишини;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
унинг ишончли бошқарув ҳуқуқини олган шахс томонидан тасарруф этилиши имкониятини истисно этадиган кўрсатиб ўтилган акциялар пакетларини блокировка қилишни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давактив агентлиги томонидан бошқариладиган, шунингдек ишончли бошқарувга берилган давлатга тегишли акциялар пакетларини сақлаш ва уларни «депо» ҳисоб рақамига ўтказиш бўйича Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари учун Давактив агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давактив, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасидан ҳақ тўланади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа давлат активларини бошқарув муассисининг давлат акция пакетларини сақлаш ва уларни «депо» ҳисоб рақамига ўтказиш бўйича Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари учун ҳақ ушбу субъектлар томонидан тўланади.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
III. Ишончли бошқарувчининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 507-модда)
12. Ишончли бошқарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва тузилган ишончли бошқарув шартномаси шартларига мувофиқ ишончли бошқарувга олинган давлат активларига нисбатан барча юридик ва амалий хатти-ҳаракатларни амалга ошириш, бегоналаштириш ва ундан гаров сифатида фойдаланиш бундан мустасно;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
тузилган шартнома шартларига ва унга ишончли бошқарувга берилган давлат активлари миқдорига мувофиқ кузатувчи кенгаш аъзоси ва жамият қатнашчиси сифатида ўзининг барча ваколатларидан фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шартнома шартларига ва қонунчиликка мувофиқ тақдирланиш, давлат активларини ишончли бошқаришни амалга оширадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бундан мустасно.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
13. Ишончли бошқарувчи хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи томонидан амалга ошириладиган жорий фаолиятга аралашишга ҳақли эмас.
14. Ишончли бошқарувчи қуйидагиларга мажбур:
Давлат активларининг ишончли бошқаруви шартномаси бўйича фойда олувчи ҳисобланган давлатнинг манфаатларини ифодалаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, фойда ҳажмини кўпайтириш ва уни тақсимлашда давлатнинг манфаатларига риоя қилиш мақсадида давлат активлари миқдори билан бериладиган ҳуқуқлар доирасида ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини яхшилашга йўналтирилган ягона стратегияни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари олдида, иш ҳақи ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш бўйича унинг томонидан бошқарилаётган корхонанинг қарздорлиги пайдо бўлишига йўл қўймаслик;
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижро этувчи органнинг фаолияти, унинг томонидан бизнес-режа бажарилиши, жамиятнинг молиявий ресурсларидан оқилона фойдаланиш, давлат активлари бўйича ҳисобланган дивидендларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўз вақтида тўлаш устидан зарур даражада назорат қилишни таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
хўжалик жамияти бошқаруви органларига ёки судга мурожаат қилиш йўли билан давлат активларига нисбатан давлатнинг манфаатлари (ҳуқуқлари) бузилиши бартараф этилишини талаб қилиш, давлат манфаатлари бузилишини бартараф этишга йўналтирилган хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш учун ижро этувчи орган томонидан ишлаб чиқаришни замонавий технологиялар асосида реконструкция қилиш ҳамда техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирларини кўриш;
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 сентябрдаги 258-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 37-сон, 381-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича, иш ҳақи бўйича қарздорлик пайдо бўлганда, шунингдек кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режа параметрлари бажарилмаганда жамиятнинг кузатувчи кенгашига ижро этувчи орган раҳбарининг ишларини баҳолаш ҳамда у билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли қарор қабул қилиш учун акциядорлар (қатнашчилар)нинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш масаласини киритиш;
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
давлат активларини ҳеч бир шаклда бегоналаштирмаслик, бошқа шахсларнинг мажбуриятларини бириктирмаслик ва улардан гаров сифатида фойдаланмаслик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жамият муассиси (қатнашчиси) бўлган юридик шахсларнинг устав фондларида қатнашиш (таъсис этиш), уларни тугатиш, қайта ташкил этиш бўйича жамиятнинг ниятлари, шунингдек жамиятнинг молия-хўжалик ҳолати, бошланиши жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини ёмонлаштириши ва давлат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган воқеалар тўғрисида тегишинча давлат активларининг бошқариш муассисларини ва фойда олувчини хабардор қилиш;
(14-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишинча давлат активларини бошқариш муассисларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ берилган топшириқлари ва кўрсатмаларини бажариш;
(14-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жамиятнинг кузатувчи кенгаши ва қатнашчиларнинг умумий йиғилиши кўриб чиқиши учун киритиладиган масалалар бўйича қонунда белгиланган тартибда овоз бериш сиёсатини тегишинча давлат активларининг бошқариш муассислари билан келишиш;
(14-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
унга ишончли бошқарувга берилган акциялар пакетлари бегоналаштирилиши тўғрисида давлат активларини бошқариш муассисларининг билдиришномаси олинганда икки иш куни мобайнида уни уларнинг «депо» ҳисоб рақамига ўтказиш;
(14-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қайта ташкил этиш кунида ўзининг қайта ташкил этилиши факти тўғрисида тегишинча давлат активларининг бошқариш муассисларини хабардор қилиш;
(14-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат активларининг бошқариш муассислари ҳуқуқий ворис билан ишончли бошқарув шартномасини тузишни рад этган тақдирда давлатга тегишли акциялар пакети икки кун муддатда уларга қайтарилиши керак;
(14-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
унга юкланган ваколатларни амалга ошириш чоғида унга маълум бўлган маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик ва улардан давлат манфаатларига зид бўлган мақсадларда фойдаланмаслик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар чоракда давлат активларининг бошқариш муассислари ва фойда олувчи сифатида Давактив агентлигига Давактив агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда ишончли бошқарув тўғрисида ҳисобот тақдим этиш.
(14-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ишончли бошқарувчи давлат активларининг бошқариш муассислари билан келишмасдан хўжалик жамиятининг бошқарув органларида бошқа қатнашчиларнинг вакили бўлиши мумкин эмас.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV. Давлат активларининг бошқариш муассислари ва республика мулки жумласига кирувчи давлат активлари бўйича фойда олувчи сифатида Давактив агентлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
(IV бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Давлат активларининг бошқариш муассислари ва республика мулки жумласига кирувчи давлат активлари бўйича фойда олувчи сифатида Давактив агентлиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
амалдаги қонунчиликда назарда тутилган муддатларда давлат активи ишончли бошқарувга берилган корхона фаолияти тўғрисида ишончли бошқарувчидан маълумотлар ва ҳисоботлар олиш;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ишончли бошқарувчига шартнома шартларини бажариш, фойда олувчи — давлат учун нохуш оқибатларни бартараф этиш, шунингдек агар ишончли бошқарувчи ёки унинг ишончли вакили томонидан ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч оқибатида юз берганлиги исбот қилинмаса, шартнома шартлари бузилган тақдирда моддий зарар ва бой берилган фойда қопланиши бўйича талаблар қўйиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Давлат активларининг бошқариш муассислари қуйидагиларга мажбур:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
ишончли бошқариш шартномаси зарур даражада бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;
учинчи шахсларнинг мажбуриятлари бириктирилмаган ва исталган бошқа усул билан бегоналаштирилмаган (доимий равишда ёки вақтинча) давлат активини ишончли бошқарувга бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат мулкини бошқариш бўйича қонун ҳужжатларига асосан давлат активларининг бошқариш муассисларига берилган ҳуқуқларга мувофиқ ишончли бошқарувчи фаолиятига кўмаклашиш;
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган тартибда овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчига кўрсатмалар бериш;
(17-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишончли бошқариш шартномасига ва қонунчиликка мувофиқ ишончли бошқарувчига мукофот тўлаш;
(17-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат активларини бегоналаштириш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилинганлиги тўғрисида (олди-сотди шартномаси тузилганлиги ёки Давактив агентлигининг ёхуд маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг давлат активларини бошқа корхонанинг устав фондига бериш тўғрисида буйруғи чиқарилганлиги ҳақида) ишончли бошқарувчини бундай қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда хабардор қилиш.
(17-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
V. Ишончли бошқарувчи фаолиятини тақдирлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ишончли бошқарувчига бошқариш хизматлари кўрсатганлик учун тақдирлаш пули асосий ва мукофот пули тарзида тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишончли бошқарувчига асосий тақдирлаш пули, агар шартномада ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса, чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда ёки улар бошқарадиган активлардан олинадиган даромадга нисбатан фоизларда бир йил учун ёзилган суммада белгиланади. Ишончли бошқарувчи оладиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ва хусусиятлари шартномада белгиланади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ишончли бошқарувчига мукофот пули йил натижалари бўйича, шартномага мувофиқ тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишончли бошқарувчи фаолиятини тақдирлаш унинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Давактив агентлиги билан биргаликда белгиланадиган тартиб асосида давлат активларини бошқариши самарадорлигига бевосита боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
19. Ишончли бошқарувчи ўзи кузатувчи кенгаши аъзоси бўлган жамият маблағлари ҳисобига қўшимча равишда тақдирланиши мумкин. Ушбу ҳолатда тақдирлаш миқдори жамиятнинг ички норматив ҳужжатлари билан белгиланади.
VI. Томонларнинг жавобгарлиги
20. Ишончли бошқарувчи:
ўзига ишониб топширилган активларнинг сақланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
агар ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч ёхуд Давлат активларини бошқариш муассисларининг хатти-ҳаракатлари оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, ўз ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарар;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ ҳисобот ва ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1751-моддаси.
21. Давлат активларини ишончли бошқаришда давлатнинг манфаатлари тўғрисида зарур тарзда ғамхўрлик қилмаган ишончли бошқарувчи давлат активларини ишончли бошқариш вақтида етказилган зарар ва бой берилган фойдани қонунда белгиланган тартибда давлатга тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ишончли бошқарувчи (унинг раҳбари) ва давлат активларининг бошқариш муассислари ўз мажбуриятлари зарур тарзда бажарилмаганлиги учун амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда, қуйидаги шаклларда жавоб беради:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
ишончли бошқариш шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш;
ўзларининг нотўғри хатти-ҳаракатлари оқибатида етказилган зарарни қоплаш (компенсация қилиш) (суд қарорига кўра);
Олдинги таҳрирга қаранг.
шартнома интизоми бузилганлиги учун ишончли бошқарувчи ва давлат активларининг бошқариш муассислари мансабдор шахсларининг жавобгарлиги;
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жавобгарликнинг қонунчиликда назарда тутилган бошқа шакллари.
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
VII. Ишончли бошқариш ҳуқуқини тўхтатиш
23. Ишончли бошқарувчи билан тузилган шартнома қуйидаги ҳолатлар бошланганда тўхтатилиши мумкин:
а) томонлардан бирининг:
шартнома муддати тамом бўлиши;
бошқа томон ўз мажбуриятларини бажармаслиги ёки зарур тарзда бажармаслиги;
жамият ёки ишончли бошқарувчининг қайта ташкил этилиши, тугатилиши, банкрот деб эътироф этилиши;
давлатнинг шартнома бўйича фойда олишни рад этиши, шунингдек ишончли бошқарувчи томонидан ишончли бошқарувни амалга ошириш мумкин эмаслиги сабаби билан ишончли бошқарувчининг бошқаришнинг амалга оширишни рад этиши муносабати билан шартномани тўхтатиш тўғрисида сабаблари асосланган аризаси. Шартнома ариза тақдим этилган пайтдан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин бекор қилинган деб ҳисобланади.
б) давлат активларини бегоналаштириш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилиниши. Ушбу ҳолатда шартнома, шу жумладан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
акциялар пакетларини бошқаришда — давлатга тегишли акциялар пакети унинг бошқариш муассисининг олди-сотди шартномаси тузилганлиги тўғрисидаги билдиришномасига мувофиқ ишончли бошқарувчининг «депо» субҳисобварағидан унинг ҳисобварағига ўтказилган пайтдан бошлаб, Давактив агентлигининг ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг акциялар пакети (ёки унинг бир қисми) устав фондига берилиши тўғрисида буйруғи чиққан пайтдан бошлаб;
(23-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
улушларни бошқаришда — тегишинча давлат активларининг бошқариш муассислари томонидан ишончли бошқарувчи билан олди-сотди шартномаси тузилганлиги, улуш (ёки унинг бир қисми) устав фондига берилганлиги ҳақида Давактив агентлигининг ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг буйруғи чиққанлиги тўғрисида хабардор қилинган пайтдан бошлаб;
(23-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
ишончли бошқарувчи фуқаро вафот этган, у ҳуқуқий лаёқатсиз, ҳуқуқий лаёқати чекланган ёки дом-дараксиз кетган деб эътироф этилган тақдирда бекор қилинган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Ишончли бошқарувчи билан тузилган шартнома қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослар бўйича бекор қилиниши мумкин.
(23-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-боби («Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ишончли бошқариш шартномасининг амал қилиши тўхтагандан кейин давлат активларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқариш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 8-сон, 31-модда) 1-бандининг тўртинчи хатбоши, шунингдек қарорга 5-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «1999-2000 йилларда хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва давлат мулкини сотишдан давлат бюджетига маблағлар тушишини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорига 8-илова 8-бандининг «г» кичик банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 30-модда) 6-илова II бўлимининг 8-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда) 5-илова 3-бандининг «е» кичик банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 25 июндаги 295-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 61-модда) 3-илованинг 1-банди.
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига
5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
2. 3-илова 9-бандининг ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда; 2009 й., 52-сон, 568, 578-моддалар; 2011 й., 37-сон, 381-модда; 2012 й., 6-сон, 57-модда; 2013 й., 33-сон, 438-модда; 2014 й., 27-сон, 329-модда; 2015 й., 26-сон, 340-модда, 39-сон, 507-модда; 2016 й., 6-сон, 56-модда, 17-сон, 176-модда; 2017 й., 1-сон, 14-модда, 25-сон, 543-модда, 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/907/0245-сон, 19.01.2018 й., 09/18/33/0597-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон, 04.07.2019 й., 09/19/544/3376-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 08.05.2020 й., 09/20/273/0552-сон; 09.12.2020 й., 09/20/775/1612-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 09/21/280/0424-сон; 18.03.2022 й., 07/22/168/0228-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 29.09.2022 й., 09/22/538/0862-сон, 27.10.2022 й., 09/22/619/0968-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)