toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 12.08.2013
Ҳужжат 01.12.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2401]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 2 августдаги 74-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги ПФ-4547-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2497, 07.08.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 45-сон, 510-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2012 йил 18 июлдаги 52-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 июлдаги ПФ-4450-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2380, 2012 йил 20 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 345-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 19 ноябрь,
82-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2012 йил 19 ноябрдаги 82-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-4482-сонли Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 45-сон, 510-модда) 4-бандига мувофиқ, пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. 2012 йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги энг кам:
иш ҳақи — ойига 79 590 сўм;
ёшга доир пенсиялар — ойига 155 670 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 155 670 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 95 520 сўм миқдорида белгиланади.
2. 2012 йил 1 декабрдан кейин якка тартибдаги коэффициентларни (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсиялар ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.
2012 йил 1 декабргача тайинланган пенсиялар, юқорида кўрсатиб ўтилган Фармонда белгиланган 1,1 баравар миқдорга ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.
3. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз бараваридан (79 590 сўм х 8 = 636 720 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача иш ҳақи инобатга олинади.
4. Якка тартибдаги коэффициентлар қўлланилган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари 636 720 сўм (79 590 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
5. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
6. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (79 590 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
7. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2012 йил 19 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низомига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари
Ўзгартиришлар санаси ва даври Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори
Сўмларда:
01.01.1973 йилдан‎ 70,00‎
01.01.1992 йилдан‎ 350,00‎
01.03.1992 йилдан‎ (350,00 + 550,00) / 2 = 450,00‎
01.04.1992 йилдан‎ 550,00‎
01.07.1992 йилдан‎ 1 000,00‎
01.09.1992 йилдан‎ 1 250,00‎
01.10.1992 йилдан‎ 2 000,00‎
01.01.1993 йилдан‎ 2 500,00‎
01.04.1993 йилдан‎ 3 000,00‎
01.06.1993 йилдан‎ 7 500,00‎
01.07.1993 йилдан‎ 11 250,00‎
01.09.1993 йилдан‎ 13 500,00‎
01.11.1993 йилдан‎ 16 200,00‎
Сўм-купонларда:
01.12.1993 йилдан‎ 24 300,00‎
01.01.1994 йилдан‎ 30 000,00‎
01.03.1994 йилдан‎ 45 000,00‎
01.06.1994 йилдан‎ 70 000,00‎
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм):‎
01.07.1994 йилдан 70,00
01.08.1994 йилдан 100,00
01.03.1995 йилдан 150,00
01.09.1995 йилдан 250,00
01.04.1996 йилдан 400,00
01.09.1996 йилдан 550,00
01.12.1996 йилдан 600,00
01.07.1997 йилдан 750,00
01.07.1998 йилдан 1 100,00
01.01.1999 йилдан 1 320,00
01.08.1999 йилдан 1 750,00
01.08.2000 йилдан 2 450,00
01.08.2001 йилдан 3 430,00
01.04.2002 йилдан 3 945,00
01.08.2002 йилдан 4 535,00
01.05.2003 йилдан 5 440,00
01.08.2004 йилдан 6 530,00
01.05.2005 йилдан 7 835,00
01.10.2005 йилдан 9 400,00
01.07.2006 йилдан 10 800,00
01.11.2006 йилдан 12 420,00
01.08.2007 йилдан 15 525,00
01.11.2007 йилдан (15525,00 + 18630,00) / 2 = 17 077,50
01.12.2007 йилдан 18 630,00
01.04.2008 йилдан 20 865,00
01.09.2008 йилдан 25 040,00
01.11.2008 йилдан (25040,00 + 28040,00) / 2 = 26 540,00
01.12.2008 йилдан 28 040,00
01.08.2009 йилдан 33 645,00
01.12.2009 йилдан 37 680,00
01.08.2010 йилдан 45 215,00
01.12.2010 йилдан 49 735,00
01.08.2011 йилдан 57 200,00
01.12.2011 йилдан 62 920,00
01.08.2012 йилдан 72 355,00
01.12.2012 йилдан 79 590,00
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 531-модда)