Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Моддий-техника ресурслари нархларининг ошганлигини ҳисобга олиб ва деҳқон бозорларини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Патта тўловлари миқдорларини белгилаш ҳақида» 1993 йил 23 мартдаги 152-сон
қарори қуйидаги мазмундаги банд билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлap ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олиб, бозорларда, ярмаркаларда ва савдо учун махсус белгиланган жойларда патта тўловлари миқдорларини қайта кўриб чиқиш ҳуқуқи берилсин».