1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармони)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармонининг 10-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 30 май,
149-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 майдаги 149-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 506-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарорининг 3-банди биринчи хат бошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин: «Ангрен» махсус индустриал зонасида лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун ер участкалари ажратиш «Ангрен» махсус индустриал зонасининг Маъмурий кенгаши қарорлари бўйича Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 февралдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ер тўғрисидаги қонунларга, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш амалиётини ўрганиш бўйича комиссия томонидан Тошкент вилоятида ер участкалари бериш тўғрисида қарорлар қабул қилиниши тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандига қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:
«Ушбу Низомнинг амал қилиши «Ангрен» махсус индустриал зонаси таркибига киритилган ер участкаларини беришга татбиқ этилмайди».
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 125-модда)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 520-модда)