2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ТУРГАН ЖОЙИ БЎЙИЧА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2366 ]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 16 майдаги 79-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2804, 28.06.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 37-сон, 375-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 16-сон, 179-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 20 май,
74-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 20 майдаги 74-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда фуқаролар деб юритилади) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш (кейинги ўринларда ҳисобга олиш деб юритилади) тартибини белгилайди.
2. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан олти ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун – ўқиш даврига) амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.
Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврда вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.
3. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
II боб. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олишни расмийлаштириш
4. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган фуқаролар келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги милиция таянч пунктига (кейинги ўринларда МТП деб юритилади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35х45 мм ўлчамли иккита фотосурат;
мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);
турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;
ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
5. Мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин МТП профилактика (катта) инспектори фуқаронинг аризасини мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ юритиладиган «Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китоби»га қайд этади ҳамда шу куннинг ўзида мазкур Йўриқноманинг 4, 4а, 5 ва 5а-иловаларига мувофиқ фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган, Тошкент шаҳри (Тошкент вилоятида) турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга қайд варағи (кейинги ўринларда қайд варағи деб юритилади) беради.
Қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган, қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
МТП профилактика (катта) инспектори қайд варағини расмийлаштириб беришда фуқарога қайта ҳисобга олиш тартибини ва ариза топшириш муддатини тушунтиради.
7. Мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида МТП профилактика (катта) инспектори фуқарони ҳисобга олиш йиғма жилди очади ва уларни ушбу йиғма жилдга тикиб қўяди.
Фуқарога турар жой майдони берган турар жой мулкдорининг ёзган аризаси (розилиги) МТПда юритиладиган «Фуқароларни қабул қилиш китоби»га қайд этилади.
8. Ариза берувчининг паспортида ва турар жойнинг уй дафтарига (прописка карточкасига) ҳисобга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.
9. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинган фуқаро ҳисобга олинган жойида яшаши керак.
10. МТП профилактика (катта) инспектори фуқарога қайд варағини бергандан кейин беш кун ичида ушбу фуқарони Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг (кейинги ўринларда Тошкент шаҳар ИИББ деб юритилади) Манзил-маълумотнома бюросидан, шунингдек бир ҳафта ичида унинг қидирувда эмаслигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ИИВ деб юритилади) Ахборот марказидан текширади.
Текшириш натижасида ҳисобга олинган фуқаро қидирувда бўлганлиги аниқланган тақдирда МТП профилактика (катта) инспектори зудлик билан туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (кейинги ўринларда ТШИИБ деб юритилади) бошлиғига билдирги орқали маълум қилади.
11. Таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган фуқаролар ўқиш даври учун ҳисобга олинади. Бунда, таълим муассасаси томонидан фуқаронинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидан нусха (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўлган тақдирда 35х45 мм ўлчамли иккита фотосурат) ва турар жой билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома тегишли МТПга тақдим этилади. Агар фуқаро олий ўқув юртига қабул қилинган бўлса, юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция ҳам юборилади.
12. Фуқаро таълим муассасасининг турар жойидан бошқа турар жойда яшаш истагини билдирганда, таълим муассасасининг розилик хати асосида фуқаро танлаган жойи бўйича МТП томонидан ҳисобга олинади.
13. Фуқаронинг таълим олиши Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилганда, фуқаро академик таътил олганда ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлаштирилганда, ушбу муассаса тегишли қарор қабул қилиб, муддати ўтмаган қайд варағини таълим олган фуқародан олиб, шу куннинг ўзида хабарнома билан бирга тегишли МТПга юборади.
14. Профилактика (катта) инспектори МТПда мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ юритиладиган «Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китоби»га фуқаронинг ҳисобга олинганлиги бекор қилинганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритиб, бир кунда Тошкент шаҳар ИИББ Манзил-маълумотнома бюросига мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ хабарнома юборади.
15. Қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда фуқаро ҳисобга олинган МТПга шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда қайд варағи йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келиши ҳолатларини кўрсатиб, қайд варағининг дубликатини расмийлаштириш тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ ариза билан мурожаат қилади.
16. МТП профилактика (катта) инспектори фуқаронинг қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганлиги юзасидан ёзган аризасини қабул қилиб, аризада кўрсатилган манзилда ушбу фуқаронинг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Фуқаронинг аризада кўрсатилган турар жойда ҳисобга олинганлиги тасдиқланган тақдирда ариза берувчига ўша куннинг ўзида қайд варағининг дубликатини расмийлаштириб беради ва мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ юритиладиган «Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китоби»нинг «изоҳ» устунига «дубликат» деб қизил рангда ёзиб қўяди.
17. Фуқаро ҳисобга олинган муддат давомида ҳисобга олинган турар жойдан бошқа манзилдаги турар жойга яшашга ўтса, янги турар жойи бўйича МТПга мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларни (иккинчи ва саккизинчи хатбошида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари), мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ аризани, шунингдек аввалги турар жойи бўйича ҳисобга олинганлигини тасдиқловчи қайд варағини тақдим этади.
18. МТП профилактика (катта) инспектори тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиб, мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ юритиладиган «Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китоби»га қайд қилади.
19. МТП профилактика (катта) инспектори шу куннинг ўзида қайд варағида кўрсатилган муддатга янги қайд варағини расмийлаштириб беради ва эски қайд варағини фуқаронинг олдинги ҳисобга олинган жойи бўйича МТПга юборади.
20. МТП профилактика (катта) инспектори тақдим этилган ҳужжатлар асосида йиғма жилд очади ва бир вақтнинг ўзида Тошкент шаҳар ИИББнинг Манзил-маълумотнома бюросига мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ хабарнома юборади.
III боб. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича қайта ҳисобга олиш
21. Охирги ҳисобга олиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш масаласини кўриб чиқиш ИИВ Ҳуқуқбузарликни олдини олиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда ИИВ ҲООББ деб юритилади) томонидан амалга оширилади. Бунинг учун фуқаро қайд варағи муддати тугашидан камида ўн беш кун олдин турган жойига хизмат кўрсатувчи МТПга мазкур Йўриқноманинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатлар (иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатдан ташқари) билан бирга мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ қайта ҳисобга олиниши юзасидан ариза тақдим этади.
Ариза мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ «Фуқароларнинг турган жойи бўйича қайта ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китоби»га қайд этилади.
22. Ариза қайд этилгандан, ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан ва белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин МТП профилактика (катта) инспектори тўпланган ҳужжатлар асосида фуқарога мазкур Йўриқноманинг 7-бандида назарда тутилган йиғма жилд очади ва шу куннинг ўзида уларни ТШИИБ Ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўлимларига (кейинги ўринларда ҲООБ деб юритилади) тақдим этади.
23. ТШИИБ ҲООБ масъул ходими уч кун муддатда ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текширади ҳамда ўрганиш якунлари бўйича ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларни, ҳисобга олишни такроран расмийлаштиришнинг мақсадларини ва ариза берувчининг олдинги ҳисобга олиш давридаги фаолияти турини, шунингдек турар жой майдони берадиган шахслар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ маълумотнома тайёрлайди.
24. ТШИИБ ҲООБ бир сутка мобайнида кўриб чиқилган материалларни Тошкент шаҳар ИИББнинг ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг (кейинги ўринларда Тошкент вилояти ИИБ деб юритилади) ҲООБга юборади. Тошкент шаҳар ИИББнинг ва Тошкент вилояти ИИБнинг ҲООБ бир сутка мобайнида ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларни компьютер базасига киритади ва ТШИИБ ҲООБ маълумотномасини ўрганиб, мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ хулоса тайёрлаб, материалларни ИИВ ҲООББга юборади.
25. ИИВ ҲООББ материалларни уч кун муддатда кўриб чиқиб, ҳисобга олишни такроран расмийлаштиришга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ қарор қабул қилади ва бир сутка мобайнида Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБ ҲООБни қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
26. Фуқаронинг охирги ҳисобга олинган муддат давомида жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун икки ва ундан ортиқ маротаба маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ёки жиноий жавобгарликка тортилганлиги уни қайта ҳисобга олинишини рад этиш учун асос бўлади.
27. Тошкент шаҳар ИИББ ҲООБ ва Тошкент вилояти ИИБ ҲООБ бир сутка ичида ИИВ ҲООББ қарорини ижро этиш тўғрисидаги кўрсатмани тегишли ТШИИБ ҲООБга юборади. ТШИИБ ҲООБ бир сутка мобайнида ушбу кўрсатмани МТП профилактика (катта) инспекторига етказади.
28. ИИВ ҲООББнинг қарори ижобий бўлган тақдирда МТП профилактика (катта) инспектори бир сутка мобайнида ариза берувчини хабардор қилади ва белгиланган тартибда фуқарога қайд варағини такроран расмийлаштириб беради, қарор салбий бўлган тақдирда эса – ушбу қарорни ариза берувчига етказади ҳамда уни ички ишлар органи томонидан белгиланадиган муддатда Тошкент шаҳридан ва Тошкент вилоятидан чиқиб кетиш мажбурияти тўғрисида огоҳлантиради.
IV боб. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинган фуқаролар тўғрисида ўзаро маълумотлар алмашиш
29. МТП профилактика (катта) инспектори ариза берувчига қайд варағи берилгандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни ИИВ белгилаган шаклдаги МТПнинг компьютер маълумотлар базасига киритади.
Фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олинганда МТП профилактика (катта) инспектори мазкур Йўриқноманинг 14-иловасига мувофиқ икки нусхада фуқаронинг келиш варақасини тўлдиради ҳамда бир суткада ТШИИБ ҲООБга тақдим этади.
30. ТШИИБ ҲООБ МТПдан олинган келиш варақаларини ҳафтасига икки марта Тошкент шаҳар ИИББнинг Манзил-маълумотнома бюросига юборади. Бир вақтнинг ўзида фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги келиш варақалари тегишли ТШИИБнинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда ХЧК ва ФРБ деб юритилади) юборилади.
ТШИИБ ХЧК ва ФРБ келиш варақаларидаги маълумотларни компьютер маълумотлар базасига киритгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича ИИВ ХЧК ва ФРБнинг марказий маълумотлар базасига юборади.
31. ИИВ ХЧК ва ФРБ ҳар ойда маълумотларни узатиш идоравий тармоғи бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга қўйилган фуқароларнинг рўйхатларини (электрон шаклда) уларнинг доимий яшаш жойи бўйича тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ХЧК ва ФРБларига юборади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ХЧК ва ФРБлари фуқаронинг доимий яшаш жойидаги ТШИИБ ХООБга фуқаронинг Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълум қилади.
32. МТП профилактика (катта) инспектори мазкур Йўриқноманинг 15-иловасига мувофиқ ҳисоботларни ҳар ойнинг якунида ТШИИБ ҲООБга тақдим этади. ТШИИБ ҲООБлари ўз навбатида барча МТПларнинг ҳисоботларини умумлаштириб, Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБ ҲООБга тақдим этади. Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ ҲООБлари барча ТШИИБ ҲООБларининг ҳисоботларини ҳар ой якуни бўйича умумлаштириб, кейинги ойнинг 5-санасига қадар ИИВ ҲООББга тақдим этади.
V боб. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш ишлари устидан назоратни ташкил этиш
33. ТШИИБ раҳбариятининг кўрсатмасига асосан ТШИИБ ҲООБ масъул ходимлари МТП профилактика (катта) инспекторлари томонидан фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш борасида амалга ошираётган ишларининг аҳволини ҳар ойда икки маротаба ўрганиб чиқади. Ўрганиш жараёнида профилактика (катта) инспекторлари томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланади.
34. Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-топшириқ асосида уларнинг масъул ходимлари ҳар чоракда ТШИИБ ҲООБлари ҳамда МТП профилактика (катта) инспекторлари томонидан фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш ишларининг аҳволини ўрганиб чиқади ва ТШИИБ ҲООБ ҳамда МТП профилактика (катта) инспекторлари томонидан йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилайди.
35. ИИВ раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-топшириқ асосида ИИВ ҲООББ масъул ходимлари бир йилда камида икки маротаба Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ ҲООБлари, ТШИИБ ҲООБлари ва МТПлар томонидан фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш ишларининг аҳволини ўрганиб чиқади ва йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни белгилайди.
VI боб. Қайд варағини тайёрлаш ва ҳисобини юритиш
36. Қайд варақлари ҳимояланган махсус бланкада «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан 120х80 мм ўлчамда тайёрланади, серия (Тошкент шаҳри учун «ТSh» серия, Тошкент вилояти учун «ТV» серия) ва тартиб рақамига эга бўлади.
Қайд варақлари мазкур Йўриқноманинг 16-иловасига мувофиқ ИИВ ҲООББда юритиладиган «Қайд варақлари бланкаларини кирим ва чиқим қилиш китоби»га кирим қилиниб, Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБга тарқатилади.
ИИВ ҲООББдан олинган қайд варақлари Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ ҲООБда мазкур Йўриқноманинг 16-иловасига мувофиқ юритиладиган «Қайд варақлари бланкаларини кирим ва чиқим қилиш китоби»га кирим қилиниб, ТШИИБ ҲООБларга тарқатилади.
37. ТШИИБ ҲООБлари томонидан ўз навбатида ушбу қайд варақлар мазкур Йўриқноманинг 17-иловасига мувофиқ юритиладиган «Қайд варақлари бланкаларини кирим ва чиқим қилиш китоби»га қайд қилиниб, қатъий ҳисоби юритилади ҳамда хизматда фойдаланиш учун профилактика (катта) инспекторларига тарқатилади. Профилактика (катта) инспекторлари хизматда фойдаланиш учун олган қайд варақларини белгиланган тартибда сақланишини таъминлайди.
Қайд варақларига босиладиган муҳр мазкур Йўриқноманинг 18-иловасига мувофиқ шаклда тайёрланиб, назорат лицензиялаш фаолиятини ташкил этиш тизими билан келишилади ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ ҲООБлари томонидан ички ишлар органларида юритиладиган муҳрларни ҳисобга олиш китоби орқали МТПларга тарқатилади. Ушбу муҳр профилактика (катта) инспектори томонидан белгиланган тартибда МТП сейфида сақланиши таъминланади.
VII боб. Якуний қоидалар
38. Мазкур Йўриқнома талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб беш кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.
39. Мазкур Йўриқноманинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
40. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.
Бош прокурор Р. ҚОДИРОВ
2012 йил 30 апрель
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
2012 йил 30 апрель
Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
2012 йил 30 апрель
Халқ таълими вазири Т. ШИРИНОВ
2012 йил 30 апрель
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
_________________ туман (шаҳар) _____-сон милиция таянч пункти
профилактика (катта) инспектори
___________________________ га
_________ йилда туғилган фуқаро _____________________________
20____ йил «____» ____________ дан ҳозирги кунга қадар танишим (қариндошим) ________________________________________________________________________________ нинг
Менга (16 ёшга тўлмаган фарзандларимга) юқорида кўрсатилган манзил бўйича қайд варағи берилган эди. Ҳозирги кунда мен қуйидаги манзилга: __________ туман (шаҳар), __________ маҳалласи, __________ кўчаси, ____ уй, _____ хонадонга яшаш учун ўтганлигим сабабли мени (16 ёшга тўлмаган фарзандларимни) мазкур манзил бўйича ҳисобга олишингизни сўрайман.
қайта ҳисобга олиш/ қайта ҳисобга олишни рад этиш ҳақида
ҚАРОР
Мен, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликни олдини олиш бош бошқармаси (катта) инспектори _______________________________________________________________________
(Ф.И.О., унвони)
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси/ Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликни олдини олиш бошқармаси томонидан тақдим этилган, _________________________ йилда туғилган фуқаро ____________________ нинг қайта ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаси бўйича тўпланган ҳужжатлар йиғма жилди ҳамда хулосаси билан танишиб чиқиб қуйидагиларни аниқладим:
фуқаро ___________________________, _______________ муддатга қайта ҳисобга олинсин/қайта ҳисобга олиниши рад этилсин.
Қабул қилинган қарор фуқаро ___________________________________________________ га етказилсин.
Мазкур қарор ижро учун Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси/Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликни олдини олиш бошқармасига юборилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ҳуқуқбузарликни олдини олиш бош бошқармаси
(катта) инспектори ___________________________
____________
(Ф.И.О., унвони)
(имзо)
20___ йил «____» _______________
«РОЗИМАН»
Ўзбекистон Республикаси
ИИВ ҲООББ бошлиғи
ўринбосари ___________________________
____________
(Ф.И.О., унвони)
(имзо)
20___ йил «____» ________________
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 14-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 15-ИЛОВА
20__ йилнинг ___ойи мобайнида Тошкент шаҳри/Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Т.р.
Минтақалар
Жами
Тошкент шаҳри/Тошкент вилояти туман (шаҳар)лари
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
2.
Андижон
3.
Бухоро
4.
Жиззах
5.
Навоий
6.
Наманган
7.
Самарқанд
8.
Сирдарё
9.
Сурхондарё
10.
Фарғона
11.
Хоразм
12.
Қашқадарё
13.
Тошкент вил.
14.
Тошкент ш.
Жами
Ҳисобга олинган муддат
1.
1 ойгача
2.
3 ойгача
3.
6 ойгача
4.
Жами
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 16-ИЛОВА
Қайд варақлари бланкаларини кирим ва чиқим қилиш китоби
1-бўлим. Кирим.
Т. р.
Кирим қилинган ҳужжатнинг рақами ва санаси
Кимдан келиб тушди
Сони
Серияси
Рақамлари дан гача
Эслатма
2-бўлим. Чиқим.
Т. р.
Кирим қилинган ҳужжатнинг рақами ва санаси
Олиб кетган ички ишлар органи номи
Сони
Серияси
Рақамлари дан гача
Эслатма
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 17-ИЛОВА
Қайд варақлари бланкаларини кирим ва чиқим қилиш китоби
1-бўлим. Кирим.
Т. р.
Кирим қилинган ҳужжат рақами ва санаси
Кимдан келиб тушди
Сони
Серияси
Рақамлари дан гача
Эслатма
2-бўлим. Чиқим.
Т. р.
Кирим қилинган ҳужжат рақами ва санаси
Қайд варақлари бланкаларини олган милиция таянч пункти профилактика (катта) инспектори Ф.И.О., унвони, лавозими
Сони
Серияси
Рақамлари дан гача
Қайд варақлари бланкаларини олган ходим имзоси
Эслатма
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 18-ИЛОВА
Милиция таянч пункти муҳрининг
ТАВСИФИ
Муҳрдан фақат фуқаронинг турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга қайд варағини ҳамда эр-хотиннинг камида бир йил бургаликда яшаётганлиги тўғрисидаги маълумотномани тасдиқлаш учун фойдаланилади.
Муҳр Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси туман (шаҳар) Ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўлим (бўлинма)ларининг милиция таянч пунктларига бириктирилади.
Муҳр айланаси бўйича ўзбек тилида «Oʼzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar Ichki ishlar bosh boshqarmasi/Toshkent viloyati Ichki ishlar boshqarmasi» сўзлари бўлиб, марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ва унинг тагида тегишли милиция таянч пунктининг тартиб рақами қўйилади.
Милиция таянч пунктининг тартиб рақами бешта рақамдан иборат бўлиб, қуйидаги кўринишда ёзилади: 00-000.
Биринчи иккита рақамга муҳрнинг қайси туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма (бўлими)га тегишли эканлиги, кейинги учта рақам эса қайси милиция таянч пунктига тегишли эканлигини билдиради. Масалан, 01-001, бунда, 01 — Учтепа тумани, 001 — милиция таянч пункти рақами.
Муҳр Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан марказлашган ҳолда тайёрланиб, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси орқали барча милиция таянч пунктларига бириктирилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 237-модда)