toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 12.10.2025
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши ЛОЗИМ БЎЛГАН ШАХСЛАР-ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ТОИФАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ ТЎҒРИСИДА
(Қонун номи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 майдаги ЎРҚ-616-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон)
Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 14 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъқулланган
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2025 йил 12 октябрдан ўз кучини йўқотади.
1-модда. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тасдиқлансин (илова қилинади).
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 майдаги ЎРҚ-616-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон)
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2011 йил 15 сентябрдаги 179 (5346)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 14 сентябрь,
ЎРҚ-296-сон
Ўзбекистон Республикасининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар—Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонунига
ИЛОВА
(илова белгиланиши Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 майдаги ЎРҚ-616-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон)
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг
(илова номи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 майдаги ЎРҚ-616-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон)
РЎЙХАТИ
1. Қонунчиликка мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга.
(1-банд Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
2. Қариндошлар — ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига ёки хусусий мулки бўлган бошқа уй-жой майдонига.
(2-банд Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 майдаги ЎРҚ-616-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон)
3. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) болалар — васий (ҳомий), тутинган ота-она доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига.
(3-банд Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 майдаги ЎРҚ-616-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон)
4. Ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар — ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига.
(4-банд Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 майдаги ЎРҚ-616-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон)
5. Эр (хотин) — хотини (эри) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига.
(5-банд Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 майдаги ЎРҚ-616-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон)
6. Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.
(6-банд Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 майдаги ЎРҚ-616-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон)
7. Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.
(7-банд Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 майдаги ЎРҚ-616-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон)
8. Илгари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келганида.
(8-банд Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 майдаги ЎРҚ-616-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари).
(9-банд Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 майдаги ЎРҚ-616-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон)
10. Қонунчиликка мувофиқ давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланган фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари).
(10-банд Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
11. Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари).
(11-банд Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 майдаги ЎРҚ-616-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон)
111. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида жойлашган давлат ҳокимияти органларида, давлат бошқаруви органларида, хўжалик бирлашмаларида ва бошқа давлат ташкилотларида беш йил мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари), шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган болалари).
(111-банд Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 майдаги ЎРҚ-616-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон)
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари).
Изоҳ:
1. Мазкур Рўйхатнинг 2 (бундан хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлмаган вояга етган фарзандлари ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек фарзандликка олинган болалар мустасно), 3, 5, 9 — 12-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, башарти Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг бир киши учун уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги талабларига риоя этилса, амалга оширилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ҳоллар мустасно.
(изоҳ Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 майдаги ЎРҚ-616-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 375-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2020 й., 03/20/616/0580-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон )