1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.05 Трансфер-агент;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.25.00.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси / 07.25.08.00 Қимматли қоғозлар бозорига оид ахборотнинг ошкор қилиниши ва ахборот билан таъминланиши]
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сонли қарори (рўйхат рақами 2355-1, 18.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 109-модда)
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) 84-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 162-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида»ги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сонли қарори (рўйхат рақами 2355-1, 18.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 109-модда)
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
низом
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сонли қарори (рўйхат рақами 2355-1, 18.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 109-модда)
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига мувофиқ, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (бундан кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб юритилади) томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни (бундан кейинги ўринларда битимлар тўғрисидаги ахборот деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (бундан кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) тақдим этиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сонли қарори (рўйхат рақами 2355-1, 18.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 109-модда)
1. Қўмитага тақдим этиладиган битимлар тўғрисидаги ахборот Марказий депозитарийга инвестиция воситачилари томонидан тақдим этиладиган битимлар тўғрисидаги ахборот ва Марказий депозитарийда рўйхатга олинган битимлар тўғрисидаги ахборот асосида шакллантирилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сонли қарори (рўйхат рақами 2355-1, 18.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 109-модда)
2. Марказий депозитарий ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан Қўмитага битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
3. Марказий депозитарий битимлар тўғрисидаги ахборотни Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомнинг иловасида назарда тутилган маълумотлар доирасида (рўйхат рақами 1919, 2009 йил 9 март) Қўмитага тақдим этади.
4. Электрон рақамли имзонинг очиқ калитлари Марказий депозитарий ва Қўмита ўртасида ўзаро алмашинади.
Электрон ҳужжатни юборишда Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзолар калитлари сертификатига эга бўлган электрон рақамли имзо калитидан фойдаланилади.
5. Акцияларга доир битимларни рўйхатга олувчи инвестиция воситачилари битимлар тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи иш кунидан кечиктирмай Марказий депозитарий томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (бундан кейинги ўринларда ваколатли орган деб юритилади) билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиладиган маълумотлар формати шифрланган электрон ҳужжат кўринишида Марказий депозитарийга тақдим этади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сонли қарори (рўйхат рақами 2355-1, 18.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 109-модда)
6. Зарур бўлган ҳолларда, маълумотлар формати Марказий депозитарий томонидан Қўмита ва ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
7. Марказий депозитарий ва Қўмитага битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этганлик учун ҳақ олинмайди.
8. Инвестиция воситачиси томонидан Марказий депозитарийга тақдим этилган битимлар тўғрисидаги ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, ушбу инвестиция воситачиси бундай ҳолат юз берганлигини билган пайтдан бошлаб беш кун мобайнида:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сонли қарори (рўйхат рақами 2355-1, 18.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 109-модда)
инвестиция воситачисидан битимлар тўғрисидаги ахборотнинг нотўғрилиги тўғрисидаги хабарномани олгач, бу ҳақда Қўмита ҳамда ваколатли органни хабардор қилиши;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сонли қарори (рўйхат рақами 2355-1, 18.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 109-модда)
тузатилган битимлар тўғрисидаги ахборотни олгач, уни белгиланган тартибда Қўмитага тақдим этиши лозим.
13. Инвестиция воситачилари Марказий депозитарийга тақдим этиладиган битимлар тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун жавобгардирлар, мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 2016-10-сонли қарори (рўйхат рақами 2355-1, 18.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 11-сон, 109-модда)
14. Марказий депозитарий битимлар тўғрисидаги ахборотни Қўмитага тақдим этмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этмаганлиги ёхуд бузиб кўрсатган ҳолда тақдим этганлиги учун жавобгар бўлади.
15. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан келишилган.
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори в. в. б. А. ОБИДОВ
2012 йил 30 март
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Бош директори Ш. АБДУЖАББАРОВ