1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ДОИМИЙ ПРОПИСКА ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ШАХСЛАР ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ТОИФАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА» 2012 ЙИЛ 16 ФЕВРАЛДАГИ 41-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш, чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 20 апрель,
116-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида» 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорига 2-илова 22-бандининг олтинчи хатбошига «қонун ҳужжатларида уй-жой сотиб олиш ва прописка қилишда алоҳида ҳолатлар белгиланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 20-модда) 1-иловада:
а) 4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бошқа давлатларнинг фуқаролари, шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлатларнинг фуқаролари ва» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
«7. Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларида яшовчи фуқаролар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги хусусийлаштирилган квартираларни (квартираларнинг бир қисмини), уйларни (уйларнинг бир қисмини) сотиб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини ҳамда доимий яшаш учун Тошкент шаҳрига келишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 27 февралдаги 92-сон қарорининг 4-бандида кўрсатилган шахслардан ташқари, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, белгиланган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка олишгандан кейин,Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги хусусийлаштирилган квартираларни (квартираларнинг бир қисмини), уйларни (уйларнинг бир қисмини) сотиб олишлари мумкин».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида:
«Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш, шунингдек бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари томонидан доимий яшашга рухсатнома олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини ҳамда доимий яшаш учун Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига келишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 27 февралдаги 92-сон қарорида:
а) қарорнинг номи ва кириш қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини тартибга солиш тўғрисида
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олиш жараёнларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади»;
б) 1-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари» сўзлари чиқариб ташлансин;
«* Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида паспорт тизими қоидаларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 22 сентябрдаги ПФ-4364-сон Фармони билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар тугатилган»;
в) 1, 2 ва 3-бандлардаги «ва Тошкент шаҳар» ҳамда «шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи ва бешинчи хатбошилардаги «МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига» ҳамда «МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари» сўзлари чиқариб ташлансин;
«5. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларининг чет элга чиқишлари масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон* Фармони билан ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссияларга юклансин»;
«* Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида паспорт тизими қоидаларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 22 сентябрдаги ПФ-4364-сон Фармони билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар тугатилган»;
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 18 майдаги 223-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 28-модда) 1-илованинг 11-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келаётган ва бир марталик вақтинча ишларга ёлланаётган фуқаролар фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини тақдим қилиши керак».