1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори)» қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ҳафта муддатда Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек республиканинг бошқа минтақаларидан доимий яшаш учун келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича махсус комиссия ишини ташкил этсин.
3. Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 12 июль,
145-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини ҳамда доимий яшаш учун Тошкент шаҳрига келишини тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 22 февралдаги 92-сон қарорида:
«ҳадя қилиш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғимлар ҳамда хорижий фуқароларни, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек, бошқа минтақалардан келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов сифатида тушаётган маблағлар Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ихтиёрида қолади ҳамда уй-жой-коммунал хўжалигини, инфратузилманинг бошқа объектларини, коммуникацияларни мустаҳкамлашга ва жамоат тартибини сақлашга сарфланади.»
қуйидаги мазмундаги 21-банд қўшилсин:
«21. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳал этишда Махсус комиссия қуйидаги узрли ҳолатларни ҳисобга олиши керак:
ота-оналари бўлмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингилларни, шунингдек ёшидан қатъи назар меҳнатга лаёқатли бўлмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингилларни, агар улар ўз оилаларига эга бўлмасалар — ака-укалар ёки опа-сингилларнинг турар жой майдонига рўйхатдан ўтказиш;
юқори малакали мутахассисларни, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотларга лавозимга таклиф этиладиган тор ихтисосликдаги мутахассисларни рўйхатдан ўтказиш»;
«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги Махсус комиссиялар юқорида кўрсатиб ўтилган ваколатлардан ташқари республиканинг бошқа минтақаларидан келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, Ўзбекистон Республикасида яшаш учун рухсатномага эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳам ҳал этадилар, уй-жой сотиб олишни хоҳлайдиган фуқароларга рўйхатдан ўтиши тўғрисидаги қарорнинг бир нусхасини берадилар»;
III бўлимнинг номига «Тошкент шаҳрида» сўзларидан кейин «ва Тошкент вилояти» сўзлари қўшилсин;
«12. Республиканинг бошқа минтақаларидан доимий яшаш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида яшаш учун рухсатномага эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги Махсус комиссияларга бевосита қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар»;
«13. Комиссиялар бир ой муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва 3, 3а, 4, 4а-иловаларга мувофиқ белгиланган шакллар бўйича тегишли хулосалар чиқарадилар.
Доимий рўйхатдан ўтказиш рад этилиши ҳақида қарор чиқарилган тақдирда комиссиялар ўз хулосасида бундай рад этишнинг сабабларини кўрсатишлари ва бу ҳақда фуқароларга хабар беришлари шарт.
Истисно ҳолларда, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари ташаббуси билан, комиссиялар фуқароларга доимий рўйхатдан ўтказиш рад этилишининг сабаблари тўғрисида хабар бермасликлари мумкин».
14. Комиссиялар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий яшаш учун келаётган шахсларни доимий рўйхатдан ўтказишни қуйидаги асослар бўйича рад этиш ҳуқуқига эга:
а) агар шахсга қарши жиноий иш қўзғатилган бўлса — ишни кўриб чиқиш тамом бўлгунга қадар;
б) агар шахс ўзи тўғрисида қасддан ёлғон маълумотлар берган бўлса;
в) агар шахсга судда фуқаролик даъвоси берилган бўлса — ишни кўриб чиқиш тамом бўлгунга қадар;
г) агар ариза берувчини рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган шахснинг турар жойи Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳокимининг қарори билан белгиланган бузиб ташлаш зонасида бўлса;
д) турар жой майдони уй-жойнинг ижтимоий нормаларига мувофиқ бўлмаган тақдирда;
е) агар шахс илгари рўйхатдан чиққан ва бошқа давлатда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетган бўлса;
ж) агар шахс ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган бўлса.
Комиссиялар шунингдек доимий рўйхатдан ўтказишни қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда ҳам рад этиш ҳуқуқига эга»;
Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича махсус комиссиянинг _____________ -СОН ХУЛОСАСИ
Комиссия____________________________________________ дан келган, _______________________________________манзили бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилган, паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати__________________________________________________________________________
(серияси, №, ким томонидан ва қачон берилган)
бўлган фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс) _______________________ ни доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиб
Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича махсус комиссиянинг _____________ -СОН ХУЛОСАСИ
Комиссия____________________________________________ дан келган, _______________________________________манзили бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилган, паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати__________________________________________________________________________
(серияси, №, ким томонидан ва қачон берилган)
бўлган фуқаро (фуқаролиги бўлмаган шахс) _______________________ ни доимий рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиб