ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
АЙРИМ ТУРДАГИ АКЦИЗЛИ ТОВАРЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШНИНГ ҲИСОБИ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1390-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 8 апрелдаги 170-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1390-3, 08.04.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк Бошқарувининг 2004 йил 12 июлда РА-01-8-31, 95, 2004-49, 256-В-сон қарори (рўйхат рақами 1390, 2004 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 30-сон, 347-модда) билан тасдиқланган Айрим турдаги акцизли товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг ҳисоби тизими тўғрисидаги вақтинчалик низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.