1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.03 Рухсат бериш]
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЮРИТИШ УЧУН РУХСАТНОМА ТУРЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА УЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, қонун ҳужжатларини унификация қилиш, маъмурий сарф-харажатларни тобора камайтириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби]
1. 2005 йилнинг 1 октябридан бошлаб қуйидагилар белгилансин:
қонун ҳужжатларида белгиланган фаолият турлари билан шуғулланиш учун лицензиялар камида 5 йил муддатга берилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонун 16-моддасининг иккинчи қисми ва 61-моддаси.
1-иловага* мувофиқ фаолият турларини амалга ошириш учун лицензиялар чекланмаган муддатга берилади, шу билан бирга тегишли фаолият турларини амалга ошириш учун аввал берилган лицензиялар чекланмаган муддатга берилган деб ҳисобланади;
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг 2005 йил 1 октябрдан бошлаб 3-иловага* мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини юритишда бир-бирини такрорлайдиган ва ортиқча рухсатномалар бериш тартиб-қоидаларини бекор қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, тадбиркорлик субъектлари жойлардаги давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органлари томонидан расмийлаштириладиган ва бериладиган рухсатномалар (қарорлар, келишув ва хулосалар)ни олиши зарур бўлган ҳаракатлар ҳамда фаолият турлари рўйхати фақат қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати.
Жойлардаги давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик субъектлари томонидан айрим ҳаракатларни бажариш ёки фаолиятни амалга ошириш учун рухсатномалар жорий этиш ва рухсатнома бериш тартиб-қоидаларини ўрнатиш мақсадида қарор қабул қилиши тақиқлансин.
Мазкур органларнинг мансабдор шахслари қарорнинг ушбу банди бузилган тақдирда шахсан жавобгар бўлишлари тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
4. Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда жорий этилган тартибда «Рухсатномалар бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини:
мурожаат асосида рухсатномалар беришни амалиётга тадбиқ этиш;
тадбиркорлик субъектлари рухсатнома олиши зарур бўлган ҳаракатлар ва фаолият турларининг муайян рўйхатини белгилаш;
рухсатномалар бериш жараёнининг соддалаштирилган, аниқ ва асосли механизмлари, «бир дарчага» тамойилидан устувор фойдаланиш, рухсатномалар беришга тўланадиган ҳақ миқдорини уларни расмийлаштириш харажатлари билан чеклаш кўзда тутилган ҳолда тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.