1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида биометрик паспорт тизими доирасида идоралараро ўзаро ҳамкорлик тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 23 июндаги ПФ-4117-сон Фармонини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида биометрик паспорт тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2011 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 6 мартдаги 66-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
1. Ўзбекистон Республикасида биометрик паспорт тизими доирасида йиғиш пунктлари (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари) томонидан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар (ҳаракатлар) рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасида биометрик паспорт тизими доирасида вазирлик ва идоралар биометрик паспорт тизими билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи ички идоравий аппарат-дастурий комплексларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаши, шунингдек, уларни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича ўз вақтида чора-тадбирлар кўриши шарт.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
4. Белгилансинки, мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар 2012 йилда биометрик паспорт тизими қатнашчиларига — вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2013 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда биометрик паспорт тизими иштирокчилари бўлган вазирликлар ва идораларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
6. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 6 март,
63-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 мартдаги 63-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида биометрик паспорт тизими доирасида йиғиш пунктлари (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари) томонидан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар (ҳаракатлар)
РЎЙХАТИ
1. Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар (ҳаракатлар):
биометрик паспорт тизими (кейинги ўринларда БПТ деб аталади) фойдаланувчиларини рўйхатдан ўтказиш учун Давлат персоналлаштириш марказига (ДПМ) буюртманомани расмийлаштириш;
биометрик ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқароларни стационар ва мобил маълумотларни йиғиш станциялари орқали қабул қилиш ишларини ташкил этиш;
ДПМнинг марказлаштирилган маълумот тизимига илгари киритилган маълумотларни ўз вақтида янгилаш;
ҳақиқий ва ҳақиқий бўлмаган (бекор қилинган) ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш учун биометрик ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни ДПМга киритиш;
биометрик ҳужжатларни ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текшириш (бундан буён матнда — ЖШШИР);
ариза берувчилардан биографик ва биометрик маълумотларни йиғиш;
биометрик ҳужжатларни ва ЖШШИР ни олиш учун электрон буюртманомаларни шакллантириш;
биометрик ҳужжатларни ва ЖШШИР ни олиш учун шакллантирилган электрон буюртманомаларни электрон-рақамли имзо билан тасдиқлаш;
биометрик ҳужжатларни ва ЖШШИР ни олиш учун ДПМга белгиланган шаклда электрон талабномаларни юбориш;
БПТга киритилган электрон талабномаларнинг ҳолатини кузатиб бориш;
тегишли ахборотни БПТга киритиш орқали шахсийлаштирилган биометрик ҳужжатларни қабул қилиш;
биометрик ҳужжатларни текшириш ва уларнинг эгаларига бериш;
ариза берувчига ЖШШИР тўғрисидаги маълумотларни бериш;
муддати ўтказиб юборилган ва белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган биометрик ҳужжатларни йўқ қилиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет элга чиқиш учун рухсат ёзувини расмийлаштириш тўғрисида БПТга ахборот тақдим этиш;
электрон ахборот ташувчиси (чип) мавжуд бўлмаган паспортлар бўйича ДПМдан маълумотларни олиш;
БПТга мурожаат қилиш орқали қидирув тадбирлари;
сервер, компьютер ва коммуникация ускуналарининг регламент-профилактика тадбирлари.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар (ҳаракатлар):
биометрик ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқароларни стационар ва мобил маълумотларни йиғиш станциялари орқали қабул қилиш ишларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази (кейинги ўринларда МКИМ деб аталади) билан биометрик йўл ҳужжатлари, хорижга чиқиш учун рухсат ёзуви ва ЖШШИР олиш учун буюртманомаларни расмийлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
биометрик ҳужжатлар ва ЖШШИР ни олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текшириш;
ариза берувчилардан биографик ва биометрик маълумотларни йиғиш;
биометрик ҳужжатларни ва ЖШШИР ни олиш учун электрон буюртманомаларни шакллантириш;
биометрик ҳужжатларни ва ЖШШИР ни олиш учун шакллантирилган электрон буюртманомаларни электрон-рақамли имзо билан тасдиқлаш;
биометрик ҳужжатларни текшириш* ва эгаларига бериш;
ариза берувчига ДПМда ҳосил қилинган ЖШШИР тўғрисидаги маълумотларни бериш;
муддати ўтказиб юборилган ва белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган биометрик ҳужжатларни йўқ қилиш;
сервер, компьютер ва коммуникация ускуналарининг регламент-профилактика тадбирлари.
Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш ишларини ташкил этиш.
* Агар Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси қабул қилувчи давлатда мавжуд бўлмаса ёки қабул қилувчи давлатнинг ҳудудий хусусиятлари туфайли аризачининг биометрик ҳужжатни шахсан олиш учун келиши қийин бўлса (мисол учун, виза олиш ёки молиявий ҳолатлар сабабли), биометрик ҳужжат почта орқали эгасига беришга рухсат этилган, ва бу ҳолда верификация жараёни ўтказилмасдан ҳужжат бериш мумкин.