1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.09.00 Валюта назорати]
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Чет эл валюталаридаги операцияларни тартибга солиш, экспорт қилишдан олинган валюта тушумлари устидан амалий назорат ўрнатиш ва товарлар ҳамда хизматларни импорт қилишни амалга оширишда ундан самарали фойдаланиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.01.00 Квоталаштириш ва лицензиялаш]
1. Белгилаб қўйилсинки, товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш учун квоталар бошқа юридик шахсларга сотилмайди, берилмайди ёки қайта тақсимланмайди;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.15.00 Бошқа операциялар ва битимлар]
Ўзбекистон Республикаси корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг экспорт-импорт операциялари бўйича хорижий шериклар билан ўзаро ҳисоб-китобларни фирмаларнинг чет эл банкларидаги счётлари орқали амалга оширишлари тақиқланади ва қонун бўйича жазоланади.
2. Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларнинг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда Марказий банк ва вакил қилинган банкларга юклатилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 15 январдаги, ПФ-3194-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 3-модда)
3. Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги валюта тушумларини қайтаришнинг ва унинг давлатга тегишли улушини тўлашнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жиноий ва бошқа жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича таклифлар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ҳукуматнинг илгари қабул қилган қарорларини, шунингдек вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатларини мазкур Фармонга мувофиқлаштиришни таъминласин;
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 20 апрель,
ПФ-837-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонига ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.09.00 Валюта назорати]
Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисида
НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва «Сўм-купон»нинг харид қувватини ошириш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар» тўғрисида 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарорига мувофиқ корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар (бундан кейин корхоналар деб аталади) томонидан ташқи иқтисодий операцияларни амалга оширишда чет эл валютасидаги маблағларнинг ҳаракатини назорат қилишнинг қуйидаги тартиби белгиланади.
1. Ўзбекистон Республикаси корхоналари, агар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, чет эл валютасидаги счётни фақат Ўзбекистоннинг вакил қилинган банкларида очишлари мумкин.
(1-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 декабрдаги ПФ-2772-сон Фармонига мувофиқ чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 172-модда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.13.00 Валюта операциялари (шунингдек, 07.27.00.00га қаранг)]
2. Корхоналарнинг хўжалик фаолиятидан олинган чет эл валютасидаги барча маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайдиган тартибда уларнинг чет эл валютасидаги счётларига албатта ўтказилиши керак.
II. Экспорт-импорт операциялари бўйича контрактларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш
3. Корхоналар томонидан уларнинг хорижий, шу жумладан МДҲ мамлакатларидаги шериклар билан лицензия бериладиган товарлар экспорти юзасидан тузадиган контрактлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши керак.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 282-модда)
4. Экспорт контрактларининг ҳаммаси истисносиз, шу жумладан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлари ҳам, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайдиган тартибда вакил қилинган банкда ҳисобга олиниши керак.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 282-модда)
5. Товарларни экспорт қилувчи корхоналар юкнинг божхона декларациясида хорижий шериклар билан ҳисоб-китоблар, унинг орқали амалга ошириладиган вакил қилинган банкнинг реквизитларини ва тўлиқ номини кўрсатадилар.
6. Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда тегишли вакил қилинган банкларга экспорт юкларни чегарадан ташқарига чиқаришга асос бўлган юкнинг божхона декларациялари реестрларини экспорт қилувчи корхонанинг номини, жўнатилган товарларнинг номи ва миқдорини, уларнинг чет эл валютасидаги қийматини ва тўлов шаклини кўрсатган ҳолда тақдим этади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сон Фармони таҳририда)
7. Вакил қилинган банклар реестрлар асосида экспорт қилувчилар счётига тушумларнинг тўлиқлиги, ўз вақтида тушганлиги ва тўғрилигини ҳар куни назорат қилиб борадилар.
Вакил қилинган банклар тўловларнинг белгиланган муддатда тушмаганлиги ёки реестрларда кўрсатилгандан кам суммада тушганлиги ҳоллари тўғрисида Давлат солиқ қўмитасини, Давлат божхона қўмитасини тегишли чоралар кўриш учун ҳар ойда хабардор қилиб боришади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сон Фармони таҳририда)
8. Номарказлаштирилган экспортдан валюта тушумини мажбурий сотиш корхонанинг транзит валюта ҳисобварағига келиб тушган кундан бошлаб 5 банк кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 декабрдаги ПФ-2772-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 172-модда)
III. Экспорт ва импорт қилувчи корхоналарнинг жавобгарлиги
9. Корхоналар юклаб жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тушумлар уларнинг счётларига ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушиши учун жавобгардирлар.
Бунда ўзбекистонлик экспорт қилувчилар томонидан олинган тушумни бошқа юридик шахслар фойдасига трансферабель аккредитивлар ва бошқа тўлов ҳужжатларини қўллаш йўли билан қайта бериш тақиқланади.
10. Корхоналар чет эл валютасидаги тушумни яширган ҳолларда Марказий банк, республиканинг молия ва солиқ органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида қуйидаги санкциялар қўлланади:
чет эл валютасида барча операцияларни амалга оширишга олинган лицензиялардан маҳрум қилиш;
молиявий санкцияларни қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорларда маъмурий жарима солиш;
қоидаларни бузган ёки валюта назорати ва тартибга солиш нормаларига риоя қилиниши учун тегишли чора-тадбирлар кўрмаган мансабдор шахсларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш.
Валютани сотиб олиш, сотиш ва ундан фойдаланиш тартибларини бузганлик учун вакил қилинган банкларга ва хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жазо чоралари, шу жумладан уларнинг ички валюта бозорида жорий валютани сотиб олиш ҳуқуқидан вақтинча 6 ой муддатга қадар маҳрум этишгача бўлган жазо қўлланилади.
Хориждан валюта тушумининг 30 банк куни муддатидан кечиктириб туширилишига йўл қўйган юридик резидент-шахслар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) белгиланган муддатлар ўтганидан сўнг республика бюджети даромадига қуйидаги миқдорда жарима тўлайдилар:
11. Чет эл валютасидаги тушумни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатисиз хорижий банкларда очилган счётларга ўтказиш чет эл валютасидаги тушумни яшириб қолиш ҳисобланади.
12. Импорт қилинаётган товарларга ҳақ тўлаш корхонанинг Ўзбекистоннинг унга хизмат кўрсатадиган вакил қилинган банкдаги счётидан амалга оширилиши керак.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 16 июлдаги ПФ-3276-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 93-модда)
14. Вакил қилинган банклар контрактларнинг ўз вақтида ва тўғри ҳисобга олиниши, экспорт қилувчи корхоналар счётларига тушумнинг тушиши ҳамда импорт бўйича тўлов шаклларининг тўғри қўлланиши устидан назорат қилиниши учун жавобгардирлар.
15. Вакил қилинган банкларнинг нотўғри ҳаракатлари ёки ўз ваколатларини ошириб юборишлари оқибатида хоҳ давлатга, хоҳ чет эл валютасидаги счётлар эгаларига етказилган зарарлар ва зиён шу банклар томонидан мажбурий равишда қопланиши керак.