1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.02.00.00 Молия ва иқтисод соҳасидаги бошқарув;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.02.00 Ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқаруви;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ;
5.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Умумий масалалар;
3.Молия / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларига ўзгартиришлар киритилсин:
1. «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонида:
2-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» деб ўзгартирилсин;
илованинг 3-бандидаги «(ишлар, хизматлар)» сўзлари олиб ташлансин, «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида» сўзлари эса «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» деб ўзгартирилсин;
илованинг 4-бандидаги ва 13-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг» деб ўзгартирилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.06.2020 й., 06/20/5370/0975-сон)
7. «Импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 февралдаги ПФ–1930-сон Фармони 1 ва 3-бандларидаги, 5-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги», «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида», «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги», «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида», «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» деб ўзгартирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 15 январь,
ПФ-3194-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 3-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.06.2020 й., 06/20/5370/0975-сон, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)