1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ БАНКИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида мустақил сиёсатни рўёбга чиқариш, ташқи иқтисодий фаолиятга хизмат кўрсатишни таъминлаш ва унинг самарадорлигини ошириш, республиканинг валюта маблағларини жамлаш ва улардан аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўзининг бошқа банклар билан ўзаро муносабатларини шартномавий асосда қуриши, чет эл валютасидаги операцияларни эса «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ амалга ошириши белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.13.00 Валютани тартибга солиш тўғрисидаги бошқа масалалар]
3. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасидаги юридик шахслар ва фуқароларнинг валюта маблағлари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида, республика ҳудудида ишловчи бошқа ваколатли банкларда сақланади.
Республиканинг юридик шахслари ва фуқаролари 1991 йил 1 ноябригача ўзларининг валюта маблағларини ана шу банклар ҳисобига ўтказсинлар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар]
Республика ҳудудидан ташқарида валюта ҳисоблари фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат банкининг рухсати билангина очилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг низом ва захира жамғармаларини ташкил этиш, моддий-техника базасини вужудга келтириш ва мустаҳкамлаш, уни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш тадбирларини кўрсин;
бир ой муддат ичида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда Ушбу Фармондан келиб чиқадиган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни тайёрласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4540-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» унитар корхонасини акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тўғрисида»ги қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ўз ишларини ташкил этишда амалий ёрдам берсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 7 сентябрь,
ПФ-244-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 11-сон, 231-модда)